Eslattik @eclatdik Channel on Telegram

Eslattik

@eclatdik


@eslattik_rek

بِسْـــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيْم

وَّذَكِّرۡ فَاِنَّ الذِّكۡرٰى تَنۡفَعُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ

Ва эслатгин. Албатта, эслатиш
мўминларга манфаат берур...

Зарият сураси 55-Оят

Eslattik (Uzbek)

Eslattik Telegram kanali sizga hayotingizda yengil oylik yoki hattoki bir necha safar kuchli va foydali maqolalar bilan ta’minlash imkoniyatini taqdim etadi. Kanalda tanqidlar, ilmiy maqolalar, diniy sohalar va boshqa ko'p yarayli kontentlar mavjud. Eslattik kanaliga obuna bo'ling va o'z o'yingizdagi zavqni va bilimni yuksating! Bu kanal sizga dunyoqarash va o'z bilimingizni oshirish imkoniyatini beradi. Sizga intersting maqolalar va boshqa bir qancha foydali kontentlar Yetarli foyda beradi. Kanalga a'zo bo'ling va o'z fikrlaringizni ulashing. Bu sizga o'z o'yingizda o'rganish uchun eng yaxshi yuldirishdir. Eslattik kanali sizga dunyoqarash va ilmiy maqolalardan tashkil topgan. Marhamat, endi sizga foydali bo'lish imkoniyati bor. Sizga faollik va o'z fikrlaringizni izhorlash imkoniyatini berib yuklaydi. Obuna bo'ling va ko'rganingizda qanday oqiyotni his qilayotganingizni bildiring. Eslattik kanali sizning o'ylaganingizdan ham yaxshi va foydali bo'lishi mumkin. Kanalga obuna bo'lib, yangilklardan xabardor bo'ling va o'zingizni yuksating!

Eslattik

21 Nov, 15:44


#ЭСЛАТМА
☝️ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

😄 Тишларингизни тоза тутинг.

🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.

🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

🏃 Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

Eslattik

26 Oct, 02:53


🙆🏻‍♀Айниқса аёллар билиши шарт!

Агар шуларнинг 3-4 таси сизда кузатилса сиз сеҳрлангансиз!

Сеҳр-жодунинг биз аёллар эътибор бермайдиган 30 дан ортиқ аломатлари бўларкан. Агар шуларнинг 3-4 таси сизда кузатилса сиз сеҳрлангансиз!

Этиборсизлик қурбони бўлмай десангиз сеҳрнинг барча аломатларини билиб олинг!

Eslattik

25 Oct, 01:09


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Eslattik

22 Oct, 16:56


С.Биринчи бўлиб соатни жорий қилган ким?
Ж.Нуҳ алайҳиссалом, кемада намоз вақтларини аниқлаш учун.
С.Каъбанинг ичида нозил бўлган оят қайси?
Ж.Нисо сурасининг 58-ояти

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا...

С.Жаннатдан ерга тушган бир парча нарса?
Ж.Каъбадаги Қора тош.
С.Каъбани биринчи тавоф қилганлар ким?
Ж.Фаришталар.
С.Қавмининг ҳаммаси имонга келган пайғамбар қайси?
Ж.Юнус алайҳиссалом.
С.Вафотида Арш ларзага келган саҳобий ким?
Ж.Саъд ибн Муъоз разияллоҳу анҳу.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан энг охирги вафот этгани ким?
Ж.Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиз.
С.Туғмаган она ким?
Ж.Уммул қуро “Макка” (шаҳарларнинг онаси).
С.Намруд ёққан оловнинг ичида Иброҳим алайҳиссалом қанча муддат қолдилар?
Ж.Етти кун.
С.Нима учун Одам алайҳиссаломга одам деб исм қўйилди?
Ж.Тупроқлари ернинг юза қатламидан олингани учун. Нарсанинг юзаси араб тилида “адийм” дейилади.
С.Нима учун Ҳавво онамиз бундай исм билан номландилар?
Ж.Тирик (ҳаёт) нарсадан яратилганлари учун. Яъни Ҳавво “ҳаёт”дан олинган. Одам алайҳиссаломнинг тирик организмидан яратилган.
С.Арафот тоғи нима учун бундай ном билан аталган?
Ж.Одам ва Ҳавво жаннатдан ер юзига тушганларида биринчи бор шу тоғда учрашганлар. “Арафа” араб тилида таниди, билди деган маъноларни англатади.
С.Арабларнинг момоси деб номланган аёл ким?
Ж.Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Биби Ҳожар онамиз.
С.Қуръонда нечта сажда ояти бор?
Ж.Ўн тўртта.
С.Шайтон эшитганида йиғлайдиган сура қайси?
Ж.Алиф лом мим Сажда сураси.

Eslattik

22 Oct, 16:55


Билимингизни оширинг

С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Ж.Пешин намози.
С.Одам алайҳиссаломдан Нуҳ алайҳиссалом давригача бўлган оралиқ вақт қанча?
Ж.Ўн аср.
С.Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Ж.Мужодала сураси.
С.Қайси оятда араб ҳарфларининг барчаси ишлатилган?
Ж.Фатҳ сурасининг охирги оятида.
С.Инсонни Дажжол фитнасидан асрайдиган ўнта оят қайси?
Ж.Каҳф сурасининг аввалги ўнта ояти.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўрганишни тавсия қилган сура қайси?
Ж.Нур сураси.
С.Мерос ҳукмлари келган сура қайси?
Ж.Нисо сураси.
С.“Кичик Нисо сураси” деб номланган сура қайси?
Ж.Талоқ сураси.
С.“Мунжия” (нажот берувчи) деб номланмиш сура қайси?
Ж.Мулк сураси.
С.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг исломга киришларига сабаб бўлган сура қайси?
Ж.Тоҳо сураси.
С.Расуллулоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким қиёматни кўзи билан кўрмоқчи бўлса ўқисин", деб айтган суралари қайси?
Ж.Таквир, Инфитор, Иншиқоқ суралари.
С.Қайси саҳобийдан фаришталар ҳам ҳаё қилар эди?
Ж.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан.
С.Қориларнинг саййиди деб ном олган саҳобий ким?
Ж.Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу.
С.Байтул маъмур қаерда жойлашган?
Ж.Осмонда.
С.Халойиқ ичида энг охири ўладиган ким?
Ж.Ўлим фариштаси.
С.Жаннатнинг энг олий даражаси қайси?
Ж.Фирдавс.
С.Таровиҳ намозига одамларни жамлаган ким?
Ж.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
С.Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Ж.Еттита.
С.Жаннат хазинабонининг исми нима?
Ж.Ризвон.
С.Дўзах хазинабонининг исми нима?
Ж.Молик.
С.Жаннатнинг нечта эшиги бор?
Ж.Саккизта.
С.Дўзахнинг нечта эшиги бор?
Ж.Еттита.
С.Аъроф нима?
Ж.Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасидаги аросат жой.
С.Аъроф эгалари қаерга тушади, жаннатгами ёки дўзахга?
Ж.Жаннатга тушадилар.
С.Ҳикмат берилган, пайғамбарлик берилмаган киши ким?
Ж.Луқмони ҳаким.
С.Бир куни рўза тутиб, бир куни оғзи очиқ юришни одат қилган пайғамбар ким?
Ж.Довуд алайҳиссалом.
С.Дарахтни ичига яширинганда арралаб ўлдирилган пайғамбарнинг исми нима?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Душманининг қўлида тарбияланиб катта бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Мусо алайҳиссалом.
С.Бешикда гапирган ва ҳозиргача тирик бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.“Мен икки қурбонлик қилинган зотларнинг ўғлиман” деган пайғамбар қайси?
Ж.Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам.
С.Марям алаҳиссаломни ўз кафиллигига олган пайғамбар қайси?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Нуҳ алайҳиссаломнинг аҳлидан нажот топмаган икки киши ким?
Ж.Хотини ва ўғли.
С.Масиҳи Дажжолни ўлдирадиган пайғамбар ким?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.Муҳаммад алайҳиссаломнинг туяларининг исми нима эди?
Ж.Қасво.
С.Тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари қаерда қўнди?
Ж.Жудий тоғига, Ашуро куни.
С.Ейиш мумкин бўлган, аммо сотиш мумкин бўлмаган таом қайси?
Ж.Қурбонлик гўштидан тайёрланган таом.
С.Башарият тарихида энг олисга қилинган сафар қайси?
Ж.Исро ва Меърож.
С.Сидратул мунтаҳо нима?
Ж.Еттинчи осмондаги буюк дарахт.
С.Муқаддас руҳ ким?
Ж.Жаброил алайҳиссалом.
С.Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари нечта?
Ж.Олти юзта.
С.Исо алайҳиссалом қаерда туғилганлар?
Ж.Фаластинда Байти Лаҳмда.
С.Қавмини ўттиз йил динга даъват этган, аммо бирорта ҳам киши имон келтирмаган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Қайси пағамбарлар уйланмай бўйдоқ ўтишган?
Ж.Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар.
С.Кўз ўнгида аёлини фаришталар куйдириб юборган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Саждада турган ҳолида боши чопилган пайғамбар қайси?
Ж.Яҳё алайҳиссалом.
С.Қиёмат кунида хотинидан қочадиган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳссалом.
С.Жаннат аҳлининг ёши неча ёшда бўлади?
Ж.Ўттиз уч ёшда.
С.Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ҳукм қилинадиган масала қайси?
Ж.Ноҳақ тўкилган қонлар.
С.Биринчи бўлиб фитна туфайли ўлимни орзу қилган зот ким?
Ж.Юсуф алайҳиссалом.
С.Жаннат аҳлининг саййидалари ким?
Ж.Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад алайҳиссалом, Марям бинт Имрон ва Фиравннинг аёли Осиё розияллоҳу анҳунна.

Eslattik

19 Oct, 14:18


​​ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО......

Аллоҳ учун илиндим.....!!!!!

Эй марҳаматли Роббим, сен иззат сохиби бўлган азиз Зотсан.Бошқаларга иззат берадиган Ал Муъизсан, қалбимдаги хар бир холатдан хабардор Ал Хобирсан, менинг ич ичимни кўриб турган Ал Басирсан, сўзларимни хаммадан кўра яхшироқ эштадиган, хеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас Самиъсан, дардларимга даво берувчи хеч кимса йўқ, сен Аш Шофиъсан, мархамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар Рохмансан, гунохларимни кечирадиган фақат сенсан Ал Ғоффарсан, Ал Ғофурсан, Ал Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас Сатторсан, қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ сен борсан, охиратда иймон келтириб, солих амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал Хайй, эй абадул абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал Қоййум, эл жонларни оладиган Ал Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал Мухйий.........

Роббим мени ўз холимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гунохлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман. Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан
Аллоҳим....

Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.Закот дея берганимда миннатлар мужассам.Рўза дея тутганимда хамиша масият,Хаж дея борганимда бир саёхату тижорат Аллоҳим.....
Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим,таваккални ташлаб,сабабларга ёпишдим мени кечир.Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим кечир.Аллоҳим на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч.Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат.Турган битганим хиёнат.Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
Аллоҳим чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим,тоғдек гунохимни заррадек билдим кечир.Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма,Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз,унинг хулқи билан хулқлантир.Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни,сидқни итоатни бер.Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.Аллоҳим менга офият бер.Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо лим айла қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.Аллоҳим дунё зийнатларига мени алдаттирма.Аллоҳим тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.Аллоҳим бир он хам зикрингдан айирма.Аллоҳим танимни соғ қил.Аллоҳим кибрли,такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.Хокисор ва камтарлик бер.Аллоҳим менинг қўлимдан бирон иш келмайди.Аллоҳим агар сен менга рахм этиб,чора этмасанг халок бўламан.Сўзи гўзал,амали хунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота онамга раҳм қил,умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.Мусулмонларни қалбларида бир бирларига мухаббатли қил.
Аллоҳим қалбим тўла хато,елкам тўла гунох менга ўзинг нажот бер.Аллоҳим қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.Аллоҳим сўроқ саволимни осон қил. Аллоҳим қиёматда шафоатингга лойиқ қил,жамолингни бепарда кўришни насиб эт.Аллоҳим мени дўзах ўтидан ўзинг сақла.Аллоҳим агар қалбимни юмшатмасанг,у тошдан кўра қаттиқ.Аллоҳим хидоят қилганингдан кегин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.Аллоҳим бу дунё ва охират яхшилигларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Амин.........

Eslattik

19 Oct, 09:19


"ЭЙ БАНДАМ"

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг.
Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг".
Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг".

Манба: "Минг бир ҳадис" китобидан.

Eslattik

19 Oct, 05:17


🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

Eslattik

19 Oct, 02:14


«Намозингизда хушуъ ва ҳаловат топа олмаяпсизми?
Намозда ҳаёлингиз сочилиб кетяптими?» Буни синаб кўринг! Аллоҳнинг изни билан натижа беради!

Бир кишидан: «Намозингда қандай хушуъ қиласан?» деб сўрашди. «Олдимда Каъба, остимда сирот кўприги, ўнг томонимда жаннат, чап томонимда дўзах, орқа томонимда ўлим фариштаси турибди деб хаёл қиламан», деди у.

Eslattik

18 Oct, 11:40


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат кунида унинг на нафл ибодатларини ва на фарз ибодатларини қабул қилмайди. Жамоат намозини тарк килувчи Сизнинг, фаришталару ҳамда одамлар наздида малъундир. Уни "Тавротда"да, "Инжил"да, "Забур"да ва "Қуръон"да лаънатлаганлар. Намозини тарк қилувчининг дуоси қабул қилинмайди. Ундай банда Сизнинг умматларингиз ичида энг хору залилдур. У шароб ичувчидан, қароқчидан ҳам бадкирдорроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: "Яҳудийга, насорога салом беринг, лекин менинг умматимнинг жуҳудларига асло салом берманг?" дедилар. "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам, умматингизнинг жуҳудлари кимлар?" деб сўрашди ҳозиринлар. У ҳазрат соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Азон овозини эшитиб, намоз ўқимайдиганлар менинг умматимнинг жуҳудлари ҳисобланади", деб жавоб бердилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Жаннатга йўл ёки Қиёмат хабарлари"

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Eslattik

18 Oct, 06:39


Аллоҳ таолонинг тенгсиз санъатига қоил қолмасдан иложингиз йўқ!

Чаён билан зирҳли танк орасида деярли фарқ йўқ.

- Чаён 2 кун нафас олмасдан сув остида тура олиши мумкин;
- 3 йил ҳеч нарса емасдан яшай олиши мумкин;
- 24 соат ўта юқори даражадаги музлаткичда қолгандан кейин ҳам яшаб кетиши мумкин;
- Чаён радиотўлқинга чидамли. Заҳар миқдори қанча ортса, радиотўлқинга чидамлилиги ҳам шунча ортади;
- Чаённинг заҳаридан атом бомбасига қарши вакцина тайёрланади;
- Чаённинг қони оқ бўлади. Бу суюқлик атом бомбаси туфайли очилган яраларни битиради, ҳужайраларни янгилаб қайтадан фаолиятини тиклашга ёрдам беради.

© Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

Eslattik

18 Oct, 02:36


🤲 ТОНГДА УШБУ 7 ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ ‼️

1⃣.
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

2⃣.
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3⃣.
لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

4⃣.
سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

5⃣.
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.

6⃣.
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

7⃣.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Eslattik

17 Oct, 21:08


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Eslattik

17 Oct, 14:35


​#Ҳадис

Таҳоратдан сўнг амалга ошириш унутилган суннат амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Кимки таҳорат олса, сўнгра “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”, деса, бу сўзи саҳифага битиб қўйилади, сўнгра унга муҳр урилади. То қиёмат кунигача у асло синмайди, йўқ бўлмайди.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Eslattik

17 Oct, 01:56


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ
🍃🌹🌿
(Ҳамма билиши зарур)

🍃Оталари: - Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

🌹Оналари: - Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

🌿Боболари: - Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

🍃Амакилари: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

🌺Аммалари: - Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

🌹Аёллари: - Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

🍃Ўғиллари: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

🌸Қизлари: - Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
Куёвлари: - Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

🌿Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

🍃Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

🌸Набиралари: - Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту
Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: - Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

🌿Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: - Абдуллоҳ.

Eslattik

16 Oct, 11:33


Назар текканининг аломатлари:
-Сабабсиз йиғлаш.
-Уйқусизлик.
-Ҳолсизлик.
-Асабийлик.
-Чарчоқ.
-Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
-Ёлғизликни севмоқ.
-Бош,елка,суякларда оғирлик.
-Кўп эснаш,унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
-Умидсизлик.
-Уйқудан уйғонгандаги чарчоқ.
-Кўнгил айниши,бош айланиши.
-Сехр ва назар ҳақидаги оятларни эшитганда бош айланиб,кучли эсноқ.
-Хаётдан,яшашдан тўйиш.
-Кучли маҳзунлик.
-Бесабаб юрак сиқилиши.
-Бошда кучли оғриқ.
-Кўз қизариши.
-Тушда қора рангли мушук,ит,бўри каби ҳайвонларни кўриш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кўз тегиши ҳақдир», дедилар".
Тўртовлари ривоят қилишган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида юзи қорамтир қизариб кетган бир жорияни кўриб:
«Бунга дам солдириб юборинглар. Унга назар тегибди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Асмаа бинти Умайс розияллоҳу анҳо:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Жаъфарнинг болаларига бир пасда тўз тегиб қолаверади. Уларга дам солдириб юборайми?» деди.
У зот:
«Ҳа, агар бирор нарса қадардан ўтувчи бўлса, кўз тегиши ўтар эди», дедилар«.
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Сувга
-7марта оятал курсий
-7марта иҳлос сураси
-7марта Нос ва Фалақни ўқиб дам уринг.
Бомдод азонида бу сувдан уч хўплаб ичиб,Аллоҳга дуо қилинг.
Қолган сувга ғусл қилинг.
Аллоҳ назардан,инсу жинснинг ёмонлигидан,ҳар-ҳил балолардан паноҳ берсин!

Eslattik

16 Oct, 07:31


#Истиғфор
​​Аёл ва истиғфор

Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим. Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.

Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта  омиллардан биридир

Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!

Маъноси: Буюк Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Eslattik

16 Oct, 01:21


🌤 Ассалому Алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🍁 Қалбингиз иймонга
🍁 Уйингиз қувончга
🍁 Юзингиз нурга
🍁 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Eslattik

15 Oct, 16:59


• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
• Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
• Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
• Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
• Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор.
• Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
• Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
Доим шукрда бўлинг. Ва Алҳамдулиллаҳ, денг. Яхшилаб сананг. Сиз 10 марта камида, Алҳамдулиллаҳ, дедингиз.
Истасангиз, санаб кўринг!

Ушбу ибратни ўқиганларга раҳмат. Сабаб, сиз ўқидингиз. Ўзингиз ва мен ҳам сиз билан биргаликда ҳар бир шукроналик учун савоб олдик.

Истасангиз, яқинларингизга ҳам юборинг. Улар ўқиб, олган савобларидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг. Шундай гўзал, тинч ва осуда юртда яшаётганлигимиз учун яна бир бор Аллоҳга, Алҳамдулиллаҳ, деймиз.