2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида келтириб ўтилган.
Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим.
Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификати талаб қилинади.
👉 @DUSTLIKBOZOR👇
https://t.me/dustlikbozor