Psixologiya @azizaxon_toshxojayeva Channel on Telegram

Psixologiya

@azizaxon_toshxojayeva


🔯Психология 🧠

🔯Мотиватция 💥

🔯Шахсий ривожланиш 🔝

🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧

🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑

РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7

Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Psixologiya (Uzbek)

Psixologiya kanalining asosiy maqsadi odamlarga o'zining mukammal potensialini aniqlash va uni rivojlantirishga yordam berishdir. Bu kanalda motivatsiya, shaxsiy rivojlanish, bola tarbiyasi, oilada erkak va ayol munosabatlari haqida foydali ma'lumotlar va maslahatlar topishingiz mumkin. Agar siz o'zning yaxshi hissiyotingiz va tushunchalaringizni rivojlantirishni xohlaysiz, Psixologiya kanali siz uchun ideal tanlov bo'ladi. Azizaxon Toshxojayeva kanali orqali sizning hayotingizni yaxshilash va o'z potensialingizni aniqlashga yo'l boy bering! Buning yanada oldini olish uchun @Qulay_reklama7 kanaliga murojaat qiling!

Psixologiya

21 Nov, 07:48


(Қ). Таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади.

(Р). Пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У ўзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.

(С). Жиззаки ва ички хиссиётлари беқарор шахс. Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга рахм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.

(Т). Фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.

(У). Ҳушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.

(В). Фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон коради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва нарсанинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эришолмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади. Бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради.
Ва барча жамоат ишларида қатнашади.

(Х). Ўзининг ички хиссиётига ишонади. Бу ички ҳис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.

(Й). Кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.

(Ў) Жудаям меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.

(Ғ). Анча зид шахс. Романтик шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.

(Ш). Жуда яхши ташкилотчи. У хиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча ҳушёр, бундай инсон ўз ҳис туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Ҳиёнатни ҳеч қачон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди. Ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.

(З). Эртами кечми жуда катта ҳаётий куч намоён болади. У жуда ҳис ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида болишни ҳуш кўради.

Хаёлга кўп берилади. Бундай инсонни ишга амалий ёндашуви бизнинг замонимизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қаттьий характер ва кучли иродаси туфайли уни ҳам уни йўлдан уриш мумкин.

(Ч). Ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради. Бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.

(Я). Ҳиссиётларга берилувчан. У ўз ҳатти ҳарактерини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб кўпинча давраларни киздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин ҳис қилади ва янги танишлар ортиради.

(Х). Ташкилотчилик фазилатларига эга. У кўпинча жамоат ишлари билан боғлиқ бўлган касбни танлайди.Бундай инсон жуда фаол бўлади. У ўз бўйнига жавобгарлик ишини олишдан қўрқмайди...


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

21 Nov, 07:47


ИСМИНГИЗНИ БИРИНЧИ ҲАРФИГА ИНСОН ХАРАКТЕРИ ва СИРЛАРИ...

Қуйидаги инсонлар:

(А). Фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослиги, феъл-атворнинг эркинлиги ва сардорлик қобилияти билан бошқалардан фарқ қилади;

(Б). Таъсирчан ва қалби хис-туйғуга тўла бўладилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмайди. Шодлик, хафалик, жаҳл, ҳайратда қолиш – бунинг барчасини унинг юзидан очиқ китобни ўқигандек билиб олиш мумкин. Бундай инсонга жамоада ишлаш яхшироқ, якка ҳолдаги иш уни ғамликка олиб келиши мумкин;

(Д). Артистларча маҳоратли ва хазил-мутойиба туйғусига эга бўлади. Бундай инсон самимий ва мулоқотда очиқ бўлади, фақатгина идора ташқарисида. Болалигидан ўткир зеҳнли бўлади ва бор кучини жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратади;

(Э). Покизалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Кичкина доғ ёки чанг изи уни асбийлаштириши мумкин. Бундай инсон ҳаётидаги барча нарсалар ўз-ўзидан бўлишини хоҳлайди, ўзини ҳеч уринтирмайди. Ишда кўпинча у иккинчи даражали эътиборини қаратади ва ўз фаолиятининг туб мақсадини унутади;

(Ф). Ҳар томонлама ривожланган шахс. Ижод билан боғлиқ бўлган иш унга шодлик бахш этади. Бундай инсон эс-хушини йўқотгунча ижод қилиши мумкин. Назарий билимларни мустаҳкам эгаллаганига қарамай бундай инсонга амалиёт етишмайди. Баъзан улар замонавий ҳаётга умуман мослашмаган бўлади;

(Г). Ўз уйи ва оиласига боғланган бўлади. Қариндош уруғларнинг муаммоларини ечиш учун ҳамма нарсага тайёр. Дам олишни ҳам, ишлашни ҳам бирдек хуш кўради. Бундай инсон куй ва оҳангларни яхши фарқ қилади ва бирор чолғу асбобида мусиқа чалади. Мусиқа унинг бўш вақтини ўтказиш учун севимли машғулотига айланади.

(Ҳ). Ёрқин шахсиятпараст. Унинг бир ўзи ҳеч хижолат тортмай бутун жамиятга қарши тура олади. Фикрини ўзига ўтказмоқчи бўлган инсонларни кескинлик билан тўхтатади. Шу тариқа уларда ўз ишларига аралашиш хоҳишини йўқотади.

(И) Том маънода пулларни ўзига тортади. У йўқ нарсадан ҳам пул қила олади. Ҳар қандай ҳолатни у ўз фойдасига буриши мумкин. Бундай инсонда миллионер бўлиш учун барча имкониятлар бор. Унга хардамхаёллик хос, лекин ўзи буни сезмайди.
(Ж). Олийжаноблик эркинлик ва ўзига хос муросасизлик хос. Ўзини тез-тез сахий қилиб кўрсатиб, ўзи бундан завқланади.

(К). Яхши санъаткор. У барча ишни мукаммал даражага етказадиган ҳақиқий идеалист. Бундай инсон ижод қилишни яхши кўради.

(Л). Ҳиссиётлари жўшқин. Бошқаларнинг хафа қиладиган сўзлари ва ҳаракатларига умуман бефарқ бўлсада бироқ у атрофдаги ҳайвонлар ва табиат ҳодисаларидан қаттиқ таъсирланади. Ўз ички дунёсини воқеа ҳодидалар томон йўналтириб, табиат ва ҳайвонот дунёсидан илҳом кутади. Кўпинча бундай инсон келажакни олдиндан кўрадиган ёки экстрасенс бўлиб чиқади.

(М). Интизомлилиги ва жавобгарлилиги билан ажралиб туради. Бундай инсонга бирор ишни топшириб, вақтида бажарилишига ишониш мумкин. Унинг хаддан ташқари ишбилармонлиги катта харажатлар эвазига яшаш истаги билан яқин туради.
(Н). Оғир ишдан қочмайди. У жуда ҳам жиззаки одам ва келажакдаги муваффақиятлар ҳозирда қилинган ҳаракатларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Кўпинча у ўз кучига ишонмайди. Бундай инсонлар оарсида руҳи тушган инсонлар кўп учрайди.

(О). Доимо ўз-ўзи билан курашади. Бу нарса унинг иккиюзламачилиги туфайли содир бўлади. Атрофдаги инсонларнинг фикрига қарамай, 5 дақиқа ичида ўз фикрини қарама-қарши фикрга алмаштириши мумкин.

(П). Сардорлик қобилиятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, ҳийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

21 Nov, 07:46


#Аёллар_учун

📌АЁЛЛАР БУНИ БИЛИНГ📌


📍Аёл ўз эридан норози бўлса, ундан кўнгли тўлмаса, оиладаги муҳит ҳам худди шундай бўлади. Дастурхоннинг баракаси ҳам худди шундай. Ҳатто сотиб олган уй жиҳозлари ҳам кейин кўнгилларига ёқмай қолади.

📍Хотин «Пешонам қурсин, бошқасига, яхшироғига тегсам бўлмасмиди», деб афсус чекса, эркак хиёнат кўчасига кирар экан.

📍Хотин эрини яхши кўрмаса, эркак ароқни, наркотикни яхши кўра бошлар экан. Аёлидан ҳузур топмаса, алкоголь сафосига қадам қу‌яди.

📍Эркакнинг ўз оиласида дўсти бўлмаса, ёш болага ўхшаб, ҳали компьютер, ҳали интернет, ҳали телефон билан дўстлашиб, улар билан «суҳбат»га муккасидан кетади.

📍Аёл эрига юрагидан жой бермаса, унга эрининг чўнтагига йўл бўлсин!

📍Хотин жудаям эркин бўлиб кетса, эркак жавобгарликни ҳис қилмайдиган оила «бошлиғи»га айланади.

📍Аёл кўп хафа бўлса, эркак ғазабли бўлиб қолади.

📍Хотин киши эркакдек бақириб, уришиб, сўкиниб гапирса, эркак ожиз бўлиб қолади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

20 Nov, 16:41


Ushbu havolani do'stlaringizga yuboring va qo'shimcha ballarni qo'lga kiriting:
https://t.me/my5_bot?start=5446839860

Psixologiya

20 Nov, 16:40


#Тафаккур

СИЗ – кўраётган киноларингиз, ўқиётган китобларингиз, бирга вақт ўтказаётган инсонларингиздан ИБОРАТСИЗ. Сал тушунарсиз чиқдими?😅

Мисол орқали тушунтираман. Сиз детектив кинолар кўрасиз👩🏻‍✈️👨🏽‍✈️ Мунтазам равишда. Сизнинг реал ҳаётингиз ҳам нисбатан детектив воқеларга бой бўлади.
Нега шундай бўлади?

🤷🏽‍♂️Сабаби оддий. Кундалик ҳаётимиздаги барча воқеалар хоҳлаймизми йўқми барибир ўй фикрларимизга таъсир қилади. Ўй фикрларимиз эса реал ҳаётимизга таъсир қилувчи асосий фактор.

☝🏻Демак шундай экан нималар қиляпмиз, кимлар биланмиз бу борада эътиборли бўлайлик!

📌P.S. Афсуски ҳозирги пайтда аксарият ҳолларда тутуриқсиз китоблар ўқилмоқда, боши муаммолардан чиқмайдиган инсонларни ҳаётини кўрсатадиган сериаллар кўрилмоқда, азоб, ҳижрон, айрилиққа оид куйлар тингланмоқда... Бундан кейин реал ҳаёт ҚАНДАЙ БЎЛСИН?

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

20 Nov, 04:49


#Тавсия

Барчани бирдай қийнайдиган муамога аниқ ечим.

❗️Ушбу пост сочлари қалин узун бўлишини хохловчи АЁЛЛАРИМИЗ, ҚИЗЛАРИМИЗ ва аёлини қизалоқларини шундай кўришни ҳоҳловчи ЭРКАКЛАРИМИЗ учун!

⭕️ Қандай қизларнинг (Аёларнинг) сочлари сийрак, секин ўсадиган, кам бўлади?
Отасидан жуда хафа, отасини кечиролмайдиган,  ёшлигидан орқасида суянадиган эркаги яъни меҳрибон отаси, акаси бўлмаган қизларнинг, турмуш ўртоғи спиртли ичимликлар ичадиган, аёлининг Ҳимоячиси бўла олмайдиган, аёлига беъэтибор оилада ўз эркаклик маъсулиятларини бажармайдиган Эркакларнинг рафиқаларини сочлари сийрак, кўп тўкиладиган бўлади.

Бундай вазиятда нималар қилиш керак?

Отангизни турмуш ўртоғингизни беҳад севишингиз, уларга меҳр беришингиз керак ва жавобан меҳр эътибор оласиз, мўъжизали тарзда Оилавий бахтга эришасиз.

☺️Доим шартсиз севгида бўлинг.

Бир неча бор узун қалин сочларингиз борлигини тасаввур қилинг.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

20 Nov, 04:49


​​🌝 AТРОФДAН КУТИШ, ЕТИШМОВЧИЛИК ТУЙҒУСИНИ ШAКЛЛAНТИРAДИ

☀️Руҳий ривожнинг моҳияти ҳинду, мусулмон, насроний, яҳудий, буддист, сикҳ деб аталмайди.

☀️Руҳий ривожнинг моҳияти - қалбни тозалашда!

☀️ Қалбда яшайдиган
• ҳасадни 👉 меҳрибонликка,
• очкўзликни 👉 саховатга,
• зулматни 👉 ёруғликка,
• худбинликни 👉 очиқликка,
• нафратни 👉 севгига айлантириш дастлабки вазифадир

☀️Яхшилар, агарда Сизда «Севгини атрофимдаги инсонлар беришлари керак», - деган фикр бўлса, демак ҳаётингизни мураккаблаштирибсиз.

☀️Aтрофдан кутиш - инсонда етишмовчилик туйғусини шакллантиради.

☀️Бошқаларнинг доимий ва соф севгисини истасангиз, ўзингизга бўлган севгини мустаҳкамлашни бошланг.

☀️Ўзингизга меҳрибон ва мулойим бўлинг. Ўзингизни қадрланг. Фикрларингизни ўзгартиринг.

☀️Сизга осон ва кучли практикани тавсия қиламан: Қалбингизда олтин рангли нурни тасаввур қилинг, у Севги нури эканлигини ҳис қилинг ҳамда уни бутун оламга таратинг. Бутун вужуднгиз, туйғуларингиз Севги ва миннатдорчилик туйғусини туйсин.

☀️Бу жараёнда, ичингиздаги табиий Севги юқори тебраниш билан ёйилиб, меҳр-муҳаббат муносабатларига олиб боради. Ҳаракат қилиб кўринг.

☀️ Бахт - қалб ҳолати билан боғлиқ.

😘Мен Сизни Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ бахтли кўришни истайман.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

20 Nov, 04:49


#Ҳаёт_ҳақиқати

• Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради;
• Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради;
• Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз;
• Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди;
• Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

18 Nov, 15:48


Ushbu havolani do'stlaringizga yuboring va qo'shimcha ballarni qo'lga kiriting:
https://t.me/my5_bot?start=5446839860

Psixologiya

18 Nov, 10:02


#аёллар_учун

Айбдорлик тўни муборак...
(Ҳазил🌹)

Албатта ҳар битта беканинг жавонида бундай кийимлар бисёр..

Меҳнат қиласан,чарчайсан,
дил озорликларга сабр қиласан,
эътирозлар эшитасан,
Асаблар чарчайди,
жахлинг ўзи чиқиб ўзи тушади,бир тарафда эр,
бир тарафда қайин бўйни яна бир тарафда бола чақа.
Гапирса тугамайди..
Ҳеч қачон юзага чиқаришмайди- айбингни очишадию,
яхшилигингни эътироф этишмайди.
Ўзлари бир чақа сарфлашмайдию- бошқа тарафдан 😉кутаверишади
Эрталабдан супур сидир,
ош овқат,кир- чир,қозон- товоқ,бола- чақа билан овора бўласан.
Лекин ҳеч ким барака топинг болам.
Яхшиям борсиз деган яхши сўз билан кўнглимизни кўтармайди..
Ўзининг қомати 100фоиз идеал бўлса ҳам майли эди- лекин 3 та туққан аёлга семиряпсан деб таъкидлаб турадиган эржон бор,умрингиз узоқ бўлсин...
Болаларни сузишга,араб тилига,таэквандо ва репетиторга олиб бориш керак..
Иложи бўлса боғча пулини ўзингиз тўлаб қўйиб,ҳеч кимдан сўрамасангиз..битта тухум солиб,бир лист зўр пишириқ тайёрлангиз бўладику..маргарин билан молоко нимага керак?
Тўй маросимига сарполарингиздаги кийимларни кийиб юраверинг.20 йил олдинги мода бўлса ҳам..муаммо туғдириб касал бўлаверасизми?
Иш ортирганингиз ортиқча.
Пул топишни
Торт пиширишни,
Тикиш бичишни,
миллий таомлар ресторанидагидек ошпазликни,
хамширалардек венага тушишни,
қориялардек қироатни,
актрисалардек ясама гримни,
5 вақт намозни ҳам жойига қўйишингизни,намоздан сўнг ҳаммани узоқ узоқ дуолар қилишингизни,доим мулойим хожатбарор бўлишни,
Ошинга ўхшаб чарчамасликни,
ёғ тушса ялаб олинг.Озодаликни.
ёшингиз катта бўлса ҳамки  тинмай чой дамлаб -эгилиб эгилиб узатишингизни талаб қилишяпти холоссс.....
Шуни ҳам эплолмайдиган бўлмангда..Онангиз 20 ёшгача нимани ўргатган ўзи...
Дердимку аммо беш қўл баробар эмас экан.

Шунчаки нима қилсангиз Аллоҳ розилиги учун,Унинг жамолини кўриш учун ҳам чиройли сабр қилинг...келажакда жавонингиздаги айбдорлик тўнини келинингизга кийдириш учун олиб қўйманг..хозир постни ўқиб- мен ундай эмасман деб ёзишга шошилманг.Холис бўлинг,чунки сиз кичкина бўлгансиз.Кичиклар эса хали катта бўлмаган ку...


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

18 Nov, 10:01


#Тафаккур

"Кобра эффекти" ("Эффект кобры")

Англияликлар бир вақтлар Хиндистонни ўз мустамлака давлати қилган даврда кобра илонларни камайтиришга қарши тадбир ўтказишади. Хар бир ўлдирилган кобра илонларининг боши учун мукофот пули белгилашади. Маҳаллий аҳоли хар бир ўлдирилган кобра илонни боши учун мўмайгина хақ олиш учун киришадилар. Англияликлар бир муддат ўз тадбирлари яъни кобра илонларининг кескин камайишига эришишади. Лекин маҳаллий аҳоли мўмайгина пул топиш учун ўзлари кобра илонларни кўпайтириб даромад манбаига айлантириб бўлишган эди. Анлияликлар эълон қилган тадбирларини бекор қилишлари билан қисқа муддатда кобра илонлар аввалги ҳолатидан ҳам бир неча маротаба кўпайиб кетади. Сабаби маҳаллий аҳоли ўзлари боқиб, кўпайтирган кобра илонларини қўйиб юборишади. Шундан сўнг халқ орасида “Эффект кобры” атамаси пайдо бўлган.

Демак, баъзида яхши ўйлаб қилинмаган чора-тадбирлар фойдасига эмас балки зарарига акс садо бериши мумкин.

А. Курбанов таржимаси

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

16 Nov, 16:44


Ushbu havolani do'stlaringizga yuboring va qo'shimcha ballarni qo'lga kiriting:
https://t.me/my5_bot?start=5446839860

Psixologiya

16 Nov, 07:42


#ибрат

Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1.
Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик — ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад.
5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик — умидсизлик.
11. Энг катта қарз — самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

16 Nov, 07:07


#Бу_қизиқ

1. Бир гуруҳ одамлар кулганида, ҳар ким беихтиёр ўзига ёққан ёки яқин олишни истаган кишисига қарайди.
2. Агар асабийлашиб турганингизда муҳим вазифа топшириб қолишса, сақич чайнанг. Чунки инсон мияси таом тановул қилиш чоғида тинчланади.

3. Бошлиқ сизга бақирганида индамай туринг. Бу билан балки бирор ютуққа эриша олмассиз. Аммо бир муддат ўтгач у қилган иши учун ўзини айблай бошлайди.

4. Суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаяптими? Унда саволингизни қайта-қайта сўрашга шошилманг. Яхшиси унинг кўзига қараб, жим тураверинг. Шунда у суҳбатни давом эттиришга мажбур бўлади.

5. Агар кун бўйи турли мижозлар билан ишлашингизга тўғри келса, стулингиз орқасига кўзгу қўйиб олинг. Ишонаверинг, кўпгина мижозларингиз бундан анча мулойим тортиб қолишади. Ахир хеч ким ўзининг баджаҳл ва асабий аксини кўришни истамайди-да.

6. Агар мажлисда сизни танқид қилишларини кутаётган бўлсангиз, имкон қадар танқидчингизнинг яқинига ўтиришга ҳаркат қилинг. Шунда у бироз "юмшаб”, енгилроқ муносабатда бўлади.

7. Муҳим учрашувдан аввал суҳбатдошингизни ўзингизга қадрдон кишидек, юз йиллик танишингиздек тасаввур қилиб кўринг. Шунда учрашувда анча эркин бўлиб, камроқ ҳаяжонга бериласиз.

8. Оғзаки нутқда «менимча», «назаримда» деган сўзлардан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, суҳбатдошингизда ўзига ишонмаётган кишидек таассурот уйғотасиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

16 Nov, 07:07


#Давоми
1. Ўзига ишонган, кучли инсонларга тегишли рақам. Бундай инсонлар киришимли ва тенгқурлари орасида ўз ўрнига эга бўла оладиган шахслардир. 1 рақамли паспорт эгалари орасида раҳбар вабошқарувчилар кўплаб учрайди.

2. Шинаванда, қизиқиши ҳамкасблари ва жамоаники билан бир ҳил инсонларнинг рақами. Улар ишхонанинг юраги бўлиб, жамоанинг ҳамфикр ва бир-бирини дилдан тушиниб ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилишади. Бу инсонлар бировнинг шахсиятига тегмай, зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетиши мумкин.

3. Ижодкор инсонларга хос рақам. Бу рақам эгалари орасида журналист, ўқитувчи, руҳшинослар кўплаб учрайди. Улар нотаниш инсон билан тезда тил топишиб кетадиган бўлишади. Яқинларига кўп вақт ажрата олишмасада, оиладаги муаммоларни осонлик билан ҳал этишлари мумкин.

4. Фаол инсонларнинг рақами. Улар ҳаётларини бекорчилида тасаввур ҳам этолмайдилар. Дам олиш кунларини ҳам диванда чўзилиб ухлаш ёки телевизор томоша қилишдан кўра, бирор юмуш билан ўтказишни маъқул кўришади. Бундай инсонлар раҳбарлик курсига ўтириб қолса, ёрдамчиларига ишонмай, ҳар бир ишни ўз назоратидан ўтказмагунча тинчимайдилар.

5. Доимо бирор янгилик қидириб юрадиганлар рақами. 5 сонига эга шахслар омадсизликка учраса ҳам, ўз интилишларидан воз кечмайди. Уларга пули ишдан кўра, дидларига мос келувчи соҳа маъқулроқ. Аммо уларнинг қизиқишлари оилада тушунмовчиликларни юзага келтириши ҳам мумкин.

6. Ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам пухта, аниқ ва талабчан бўладиган инсонларга хос рақам. 6 сони кучли феъл-атвор ва йирик муассасаларнинг раҳбарларига мос келди. Оилада бундай инсонларёнида ўзингизни тоғдай суянчиққа эгадай ҳис этасиз. Аммо уларнинг ўта талабчанликларидан азият чекишингиз ҳам мумкин.

7. Ўзига ишонадиган ва эркинликни хуш кўрувчи инсоблар тоифасига мос рақам. Агарда бундай инсонлар ижодда ёки хусусий ишларида омадга эришса,уларнинг умри бахт саодатда ўтади. Бу шахслар давлат ишида карера қурмоқчи бўлса, етти рақами унга халақит бериб туради. Улар фақатгина хусусий ишда омадга эришади.

8. Хусусий бизнесда юқори омадга эришувшилар рақами. Пулларнинг ўзи ортиқча уринишсиз саккиз сонига интилиб туради. Ҳудди шундай рақамли инсон билан турмуш қурса, шахсий ҳаётда ҳам омад уларни тарк етмайди.

9. Ҳаётда ҳам, ишда ҳам омадсари етакловчи рақам. Хусусий ишда омадга эришиш мумкин, аммо кутилмаган омадсизликлар ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энг муҳими, қонунчилик билан боғлиқ муаммолар келтирмаслик ва таваккал қилмаслик керак. Кўпинча, биринчи танлаганлари шу рақамли паспорт эгаси бўлса, у бутун умр севги
шайдоси бўлиб қолади.

Бу нумералогия фанининг қарашлари холос. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами доимо ҳам интилишлар ва ҳаёт тарзига тўғри келавермайди.

Аслида, барчаси тақдирдан!!!!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

16 Nov, 07:07


#Тавсия

Паспорт рақами орқали тақдирни билиш!

Замонавий инсонни ҳужжатсиз тасаввур этиш қийин. Дунёга келганида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ундан кейин мактаб аттестати, паспорт ва шу каби бошқа турли туман шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар унинг доимий ҳамроҳига айланган. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири ўз рақамига эга.

Нумералогия фанининг маълумотларига қараганда, ҳужжатлардаги рақамлар ҳам инсон тақдирига ўз таъсирини ўтказар экан. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)даги рақамга қараб, инсоннинг феъл- атворини билиб олиш мумкин.

Масалан: паспорт рақамингиз 1214000 бўлса, уларни 1 дан 9 гача бўлган рақам ҳосил бўлгунича бир-бирига қўшинг: 1 2 1 4 0 0 0=8 Ҳосил бўлган рақам 8. Энди шу чиққан рақамга келтирилган тарифни ўқиб, мулоҳаза қилиб кўринг! Агар жавоби 9 сонидан ортиқ чиқса, чиққан сонларни яна алоҳида қилиб қўшиб чиқас масалан …=15, 1+5=6.
Омад!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

14 Nov, 16:56


https://t.me/etiketning_oltin_qoidalari

Psixologiya

14 Nov, 13:10


Ushbu havolani do'stlaringizga yuboring va qo'shimcha ballarni qo'lga kiriting:
https://t.me/my5_bot?start=5446839860

Psixologiya

14 Nov, 09:14


#Мутолаа

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Psixologiya

14 Nov, 09:14


#Мулоҳаза

​​Одамлар сўз ва феълларига қараб 4 тоифага бўлинади.

1⃣- тоифадагилар:
гапиради аммо ўзи қилмайди, булар мунофиқ ва хасис одамлар.

2⃣-тоифадагилар:
гапиради ва ўзи бажаради, булар виждонли одамлар.

3⃣-тоифадагилар:
гапирмайди лекин бажаради, булар мард одамлар.

4⃣-тоифадагилар:
гапирмайди хам бажармайди хам, булар пасткаш одамлардир.


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️