🌸BAHOR_IFORI🌸 @dilafruz_eshonqulova Channel on Telegram

🌸BAHOR_IFORI🌸

@dilafruz_eshonqulova


Йўлларимнинг шамчироғисиз-ЁРИМ..

Ушбу каналда ДИЛАФРЎЗ ЭШОНҚУЛОВА АЛИШЕР қизи ижоди ва фикр-мулоҳазаларини кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз. Ўз ижодининг ОВОЗЛИ ШЕЪРЛАРИНИ кузатишингиз мумкин.

Фикр ва таклифларни юбориш учун: @Bahor_Ifori_bot

🌸BAHOR_IFORI🌸 (Uzbek)

Bahor Ifori kanali sizga Dilafruz Eshonqulova Alisher qizi ijadining she'rlari va fikr-mulohazalarini kuzatib borish imkoniyatiga ega bolishingiz mumkin. Bu shu kanalda siz o'zingizning fikr va takliflaringizni yuborish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Dilafruz Eshonqulova Alisher qizining ovozli she'rlarini kuzatishingiz mumkin. Ehtimol, sizning o'zingizning fikrlaringizni u haqida fikrlarini bilib olishga imkoniyat bor. Sizga qanday ko'maklashish mumkin? Siz o'zingizning fikrlarini, she'rlarini, va mulohazalarini boshqa odamlar bilan ulashishingiz, ular bilan munozara qilishingiz mumkin. Agar sizning dardlaringiz, sevinchlaringiz, yorug'liklaringiz, yoki qiyofangiz bo'lsa, bu kanal sizning uchun! Bahor Ifori kanaliga tashrif buyurib, o'zingizning fikrlaringizni, she'rlaringizni, va mulohazalaringizni boshqalar bilan baham ko'rsating. Fikr va takliflarni yuborish uchun: @Bahor_Ifori_bot

🌸BAHOR_IFORI🌸

24 Nov, 11:11


ҲАРФЛАР ЖИЛОСИ..🍃❤️🌹

А, Б, В, Г, Д, Е, Ё, Ж, С,

2022-йил

#Танлов учун..

Дилафрўз Эшонқулова Алишер қизи
🎙ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

24 Nov, 11:03


ИЙМОНИМ.. 🥀🤲💦💦

2024-йил

Дилафрўз Эшонқулова Алишер қизи

🎙ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

24 Nov, 03:50


ОНАЖОН, ОНА.. 🌹

2024-йил

ДИЛАФРЎЗ ЭШОНҚУЛОВА🖊

🎙НИГОРА ХАКИМОВНА🎙🎙

💻💻РАШИДОВ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

23 Nov, 19:22


ЎзДЖТУ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЪТЕТИ АХИЗ-2301 гуруҳ талабаси #ШОГИРДИМ МУҲАММАД ҲОДИЕВ УНИВЕРСИТЕТДА "ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ТАЛАБАСИ-2024" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛИГИНИ 1-ЎРИН БИЛАН ҚЎЛГА КИРИТДИ.☝️☝️
ЁШ ИҚТИДОРЛИ ИЖОДКОРНИНГ ШИЖОАТИ, ИНТИЛИШЛАРИ, ЁШИГА НИСБАТАН ШИДДАТИ, ИРОДАСИ МЕНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ЭТГАН ОНДАН "УСТОЗ ШОГИРД" БЎЛИШ ТАКЛИФИНИ КИРИТГАН КАМТАРГИНА#МУҲАММАД БУГУНГИ КУНДА ТАЛАБАМ СИФАТИДА ҲАМ ЎЗ БИЛИМЛАРИ БИЛАН ҲАМ ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ ДАРСЛАРИМДА НАМОЁН ЭТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ.УСТОЗ ШОГИРДГА ХАТОЛАРИНИ ЭСЛАТГАНДА ТЎҒРИ ХУЛОСА ЧИҚАРГАН ШОГИРДНИ ДОИМО ЯРАТГАННИНГ ЎЗИ ҚЎЛЛАЙДИ.
#УСТОЗИНГГА БУГУН ФАҲР ТУЙҒУСИНИ ҲАДЯ ҚИЛГАНИНГ УЧУН ТАШАККУР. ИЖОДИЙ ПАРВОЗЛАР ҲАМИША ҲАМРОҲИНГ БЎЛСИН ИЛОҲИМ. 🤲🇺🇿

24.11.2024 ТОШКЕНТ

УСТОЗИНГ:

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факулътети "ижтимоий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси, кўплаб давлатларнинг Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,Халқаро Турон ёш ижодкорлар академияси кенгаш маслахатчиси,
ДИЛАФРЎЗ ЭШОНҚУЛОВА АЛИШЕР ҚИЗИ

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Ehonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

23 Nov, 11:10


Университет Культуры, #Искусств и науки #АЛЪ-БАСМА

#Йеменская международная цивилизационная академия

Посол глобального мира, гуманитарный деятель.поэт. писатель. посол, доктор наук
#НАГЕШ ЧОУДХАРИ из ИНДИИ

Наградил меня за искренных  моих творение которое помогает  ПОДДЕРЖАТЬ МИР И РАДОСТ В МНОГИХ СТРАНАХ.

     ХОЧУ СКАЗАТЬ ОГРОМНОЕ СПАСИБО.ПОЛУЧИТЬ ТАКУЮ НАГРАДУ ЭТО ДЛЯ МЕНЯ ЧЕСТЬ И РАДОСТЬ.ЭТО НАГРАДА ТЕХ, КТО ПОДДЕРЖЫВАЕТ ВСЕГДА МОЮ ТВОРЧЕСТВУ. С УВАЖЕНИЕМ,

ДИЛАФРЎЗ  ЭШАНКУЛОВА АЛИШЕРОВНА

#БУНДАЙ ТАҚДИРЛОВЛАР МЕН УЧУН ШАРАФ.КАМТАРОНА ИЖОДИМНИНГ ЖАҲОН БИЛАН ЮЗЛАШИБ ЮРИШИ МЕНГА ҚУВОНЧ КЕЛТИРАДИ.БУ МУКОФОТ ДОИМО МЕНИНГ ИЖОДИМНИ ҚЎЛЛАБ КЕЛАЁТГАН АЗИЗ МУҲЛИСЛАРИИНИНГ МУКОФОТИДИР!БАРЧАНГИЗГА ТАШШАККУРЛАРИМНИ ЙЎЛЛАБ ҚОЛАМАН.

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

20.11.2024 Тошкент

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

#UZBEKISTAN🇺🇿

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

22 Nov, 15:44


СЕВМА.. ❤️🥀

#ҚЎШИҚ УЧУН МАХСУС БИТИЛДИ..🤲

21.11.2024 Тошкент (23-44)

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
🎤ЖАМШИД СУЛТОНОВ
📀 МОҲИГУЛ ЭРГАШЕВА

#МУАЛЛИФНИНГ рухсатисиз каналларга жойланмасин

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

22 Nov, 08:03


СЕВМА.. ❤️🥀

#ОНЛАЙН БИТИЛДИ..

#ҚЎШИҚ УЧУН МАХСУС БИТИЛДИ..🤲

Севги қалбни поралар,
Ҳижрон аро оралар,
Гоҳ ишқни у қоралар,
Севма, севма илтимос!

Йўлларимга интизор,
Кўз ёш тўкмагин зор-зор,
Олис кўринар баҳор,
Севма, севма илтимос!

Тун бағридек дилгинам,
Айтолмайди тилгинам,
Маҳзун, оҳ, кўнгилгинам,
Севма, севма илтимос!

Бу дунёга меҳмонмиз,
Омонатли бир жонмиз,
Айрилсак биз ёмонмиз,
Севма, севма илтимос!

Ҳазонларга айланиб,
Ишқ тонгига бойланиб,
Ҳар лаҳзада ўйланиб,
Севма, севма илтимос!

Бир кун бўлсанг армоним,
Бўлолмасанг дармоним,
Тинч қўй мени шу оним,
Севма, севма илтимос!

21.11.2024 Тошкент (23-44)

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

         ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

#UZBEKISTAN🇺🇿

#МУАЛЛИФНИНГ рухсатисиз каналларга жойланмасин

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

20 Nov, 05:46


ШОҚОЛГА ТЕНГ КЕЛМА ДИЛ! 🥀

#ИЛТИМОСГА БИНОАН ЁЗИЛДИ. МАРД БЎЛИБ ЯРАЛДИК, МАРД БЎЛИБ КЕТАЙЛИК! 🍁

#ОНЛАЙН БИТИЛДИ🤲🍁

Аламдан жим йиғлаган,
Бағрим тўла кўнглимни.
Юрагимни тиғлаган,
Тинч қўй шоқол сен мени!

Ғимир-ғимир қиласан,
Фитналарни иласан,
Мард, номардни биласан,
Тинч қўй шоқол сен мени!

Гапирма қўй тақводан,
Бўшамайсан иғводан,
Қўрқ илтимос жафодан,
Тинч қўй шоқол сен мени!

Шеър олдида ким бўлдинг?
Сен ўзингча дил юлдинг..
Ҳаё олдида ўлдинг,
Тинч қўй шоқол сен мени!

Сирот кўприги бордир,
Кенг қабр, у кун тордир..
Иймонли дил гулзордир,
Тинч қўй шоқол сен мени!

Оромингни бузма ҳеч,
Бўлмасин бир куни кеч,
Адоват ипларин еч..
Тинч қўй шоқол сен мени!

Бир ўрмондан сув ичиб,
Елкаларни биз қучиб,
Дўст бўлмадинг лой сочиб,
Тинч қўй энди илтимос!

19.11.2024 Тошкент (22-07)

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

#UZBEKISTAN🇺🇿

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

17 Nov, 09:34


#ИЗН СЎРАБ СЕВИШ МУМКИНМИ? ❤️💦💦

#ЙИГИТ ТИЛИДАН..

#ОНЛАЙН БИТИЛДИ..🍁

Асирингга тушган бу кўнглим,
Сенсизликда қийналар дилим,
Таърифингга ожиздир тилим,
Изн сўраб айт ким севибди?

Тун бағрида юлдузлар ҳаққи,
Ишқим кўрган кундузлар ҳаққи,
Саҳродаги заққумлар ҳаққи,
Изн сўраб айт ким севибди?

Зулматларда моҳитобим бўл,
Йўлдан тойсам сен хитобим бўл,
Очилмаган минг китобим бўл,
Изн сўраб айт ким севибди?

Пойларингга тўшайин гуллар,
Чиройингга битиб, мен куйлар,
Бу туйғулар ғалат..туюлар,
Изн сўраб айт ким севибди?

Жоним берай жонимни сўра,
Эй, бағритош холимга қара,
Жазо бергин айбимга кўра,
Изн сўраб айт ким севибди?

Истарангдан йўқотдим хушим,
Билмай қолдим ўнгимми,тушим?
Баҳор бўлмас сенсиз ёз, қишим,
Изн сўраб айт ким севибди?

17.11.2024 Тошкент (12-47)

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

           ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

#UZBEKISTAN🇺🇿

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

16 Nov, 05:58


Қаламнинг ҳаққини бермаслик увол,
Ёзишга аслида ундайди Аллоҳ.
Ҳақ берган неъматни қилмасдан завол,
Аҳир шеър ёзмасам, бўларда гуноҳ!

Менга керак эмас, "олтиндан қалам",
Тизилган ғамларим йиғлайди холос.
Ортимдан эсласин дейманда болам,
Виждоним вужуддан бўларда халос.

11.11.2024 Тошкент (06-41)

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

16 Nov, 00:01


#ШУНЧАКИ..💦🤲

#ОНЛАЙН БИТИЛМОҚДА..🥀

Кетяпман йўл олис, қадамлар босдим,
Ортимга қарашга қолмади мажол.
Ташвишнинг барини дорларга осдим,
Умримни шунчаки қилгим йўқ завол!

Кўксимга ўқталган ўқлар қолмади,
Юракдан бир дарча очилгани рост.
Лолага айланган қонлар қолмади..
Дардларим осмонга сочилгани рост!

Аслида бу ғамлар шунчаки сароб,
Бўйинга сиртмоқлар солгувчи жаллод.
Ойни тун бағрида кўрмаслик азоб,
"Юлдузли тунлардай" қилмайлик фарёд..

"Ўтган кунлар" даги видолар ҳаққи,
Ҳазонга жой бериб улгурди Кумуш.
Ортидан ним қолган адолар ҳаққи,
Айтингчи, ҳазонлар бўлурми юмуш?

"Меҳробдан чаён" нинг айрилиқ дарди,
Кўнгилни парчалар минг бўлакларга.
"Тоҳир ва Зуҳро" нинг аянчли гарди,
Муҳаббат кўмилди ул йўлакларга..

Кимга наф келтирди воҳлироқ кетиш?
Аллоҳнинг ҳукмига қаршилик гуноҳ!
Ниятнинг мақсади Райёнгга етиш,
Тилайлик "теппадан" шунчаки паноҳ!

16.11.2024 Тошкент
(00-22/04-15 да якунланди)

#Муаллифлик ҳуқуқи химояланган

💦💦💦

        ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

#UZBEKISTAN🇺🇿

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

15 Nov, 18:06


Мен ёқтирган қўшиқ.. 😊🥀

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

14 Nov, 11:25


“Usmon Nosir qamoqxona devorlariga koʻmir bilan sheʼrlar yozib tashlagan. Har kuni ertalab oʻziga yuvdirar ekan.

Usmon Nosir deganda, yurakda ogʻriqsiz gapirib boʻlmaydi. Hozirgi yoshlarimiz millat gultojlari boʻlgan Qodiriy,
#Usmon Nosir, Choʻlponlarning hayotini yaxshi bilmasdan turib, qoʻliga qalam olmasligi kerak. Ularni chetlab oʻtib, adabiyotga kirib boʻlmaydi”.

Oʻzbekiston xalq shoiri,

MUHAMMAD YUSUF

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

Azobdan to‘lg‘ongan alamlarimni,
Ko‘ksimga ming botgan qalamlarimni,
Tuproqqa intilgan qadamlarimni,
Qadriga yeting siz Vatandoshlarim!

14.11.2024 Toshkent (16-33)

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

DIL🌹🌹AFRO‘Z

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

14 Nov, 07:04


УМИДЛИ НОЯБРЪ🍁🍁

🎙ДИЛАФРЎЗ ЭШОНҚУЛОВА АЛИШЕР қизи (ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ)

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

14 Nov, 02:56


#БОЛАМ..🥀 (ЁҲУД ВАСИЯТ..💦)

#ОНЛАЙН БИТИЛМОҚДА..

Омонат жонингни сақласин Аллоҳ,
Ҳар икки оламда бўлмагин гумроҳ,
Ҳар лаҳза пойида "бер дегин паноҳ"!
Дуоларим сенга армуғон БОЛАМ..

Бу гумроҳ дунёда қолмайди ҳеч ким,
Савоб шарбатидан келсин кўп ичгинг,
Сен ғамлар дардидан келмасин кечгинг,
Дуоларим сенга армуғон БОЛАМ..

Чалғима бўғизлаб олганда риё,
Сохтакор дўстларинг боқмайди қиё,
Маҳшарда ҳеч кимса танимас гўё..
Дуоларим сенга армуғон БОЛАМ..

Саждадан топгайсан ҳаловатингни,
Қиблага юзланиб минг роҳатингни,
"РОЗИМАН ТОП"! дейман ҳидоятингни,
Дуоларим сенга армуғон БОЛАМ!

Фахшларнинг доғида қоврилма зинҳор,
Қилмишнинг унутма жавоблари бор,
Сўнгги бешигимда қилма интизор,
Дуоларим сенга армуғон БОЛАМ!

14.11.2024 Тошкент(7-24)

#ЯНГИ ИЖОДИМ СИЗЛАР УЧУН☝️

#UZBEKISTAN🇺🇿

            ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

13 Nov, 06:24


#ХАВОТИР ОЛМАСДАН..

Азоблар дардини яширган сайин,
Ҳаловатсиз тунлар ўтмоқда қийин,
Қанийди эртамиз бўлганда тайин,
Ҳавотир олмасдан яшамоқ мушкул!

Юракни сўроққа тутмоқда ҳаёт,
Бир куни Аллоҳга қайтурсан ҳайхот?
Билмайсан ким сени этар шунда ёд!
Хавотир олмасдан яшамоқ мушкул!

8.11.2024 ТОШКЕНТ (01-18)

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

#ДАВОМИ.. ОНЛАЙН БИТИЛМОҚДА..

Ёмонлик қилишдан тўхта, эй юрак!
Гуноҳга ошнолик айтгин не керак?
Юракда тўхтаб қолмасин тилак,
Хавотир олмасдан яшамоқ мушкул!

13.11.2024 Тошкент (15-00)

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

12 Nov, 03:32


УМИДЛИ НОЯБРЪ.. 🍁🍁❤️

Тўкилган баргларни аста босаман,
Чўчитиб қўймасин қушларни бироз..

2. 11.2023 ТОШКЕНТ
#янги ижодим..

🍁🍁❤️🍁🍁❤️🍁🍁❤️🍁🍁

🎙ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

🌸BAHOR_IFORI🌸

11 Nov, 14:05


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ИЖОДИМНИНГ ҚАДРДОН МУҲЛИСЛАРИ.. ЯНА БИТТА ЯНГИЛИГИМ БОР. #1000 ДАН ОРТИҚ ДУНЁ ШОИРЛАРИНИНГ "ОЛАМГА ШОДЛИК-2024" ДУНЁ ИЖОДКОРЛАРИНИНГ 6-ЧИ ФЕСТИВАЛИДА ҲАМ 5 ЧИ МАРТА ИШТИРОКИМДА #ВАТАНИМИЗНИНГ НОМИ ТУРИШИ МЕНИ ЯНА ҚУВОНТИРДИ.РЎЙХАТДАГИ☝️ РАҚАМИМ 186😊🤲

ДУО ҚИЛГАНЛАРГА, ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАР БИЛДИРИБ ТУРГАНЛАРГА КАТТА РАҲМАТ.АВВАЛО ЯРАТГАННИНГ НАЗАРИ АСЛО АРИМАСИН. 🤲🥀

#ҲОЗИРГИНА ЯНА БИТТА ЯНГИЛИК АЙТИШДИ, #ДУНЁ ШОИРЛАРИ ОРАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН РАСМИЙ ТАНЛОВГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАНИМНИ ХАБАРИНИ ОЛДИМ.БАРЧАНГИЗГА ҲАЙРЛИ БЎЛСИН. ДУНЁ ТИЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИБ, ЖАҲОН БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ БЎЛИНГ ИЛОҲИМ. 🤲🇺🇿💦💦

11.11.2024 ТОШКЕНТ

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

1,392

subscribers

1,790

photos

554

videos