Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 22 февраль куни Перм ўлкасининг Оса туманида Lada Largus ва "Симаз" автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Автомобилда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.
Яна уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқаролар жасадларини ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган.
👉Каналга уланиш👈