Dernières publications de Buxoro 24 | Расмий канал (@buxoro24uzb) sur Telegram

Publications du canal Buxoro 24 | Расмий канал

Buxoro 24 | Расмий канал
Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
61,533 abonnés
13,698 photos
4,341 vidéos
Dernière mise à jour 06.03.2025 10:39

Canaux similaires

Buxoroisharif.uz
11,013 abonnés
OTFIV | Buxoro
6,022 abonnés

Le dernier contenu partagé par Buxoro 24 | Расмий канал sur Telegram

Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 10:38

1

Россияда юз берган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 22 февраль куни Перм ўлкасининг Оса туманида Lada Largus ва "Симаз" автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Автомобилда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.

Яна уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқаролар жасадларини ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 09:14

4,430

Ҳатто битта порнографик стикер учун 7 йил қамоқ?!

Telegram ёки Instagram’да порнографик стикер ёки GIF юбориш жиноят ҳисобланади!
Бу ҳаракатни амалга оширганларни 150 млн сўмгача жарима ёки 7 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда!

⚠️ Маъмурий жавобгарлик кодексининг 189-моддаси ва Жиноят кодексининг 130-моддасига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар оғир жазога тортилиши мумкин.

Огоҳ бўлинг! Танишларингизни ҳам хабардор қилинг!

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 08:30

5,135

📌IELTS va ingliz tili  tayyorlanmoqchi bo'lganlarga va har qanday darajadagi  o'quvchilar uchun bu post!

Bizda siz uchun maxsus individual kurslar mavjud. Kurs loyihasi    samarali ishlab chiqilgan va 100% ishonchli🤩.  Natija kafolati 100%

🕓Kurs davomiyligi 3 oy.
💲To'lov faqat 1 marta qilinadi xolos (to'lovni lichkada aytaman)



➡️
Eslatma: qabul shartnoma asosida bo'ladi.  

❤️‍🔥Bunaqa taklif boshqa bo'lmasligi aniq.
May  oyigacha boshqa bunaqa kurs ochmayman.

❗️Faqat 10 ta joy mavjud. Kursga yozilmoqchi bo'lsangiz yoki to'liq ma'lumot olishni xohlasangiz: @AZ4444 yozing yoki +998913127069 ga qo'ng'iroq qiling
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 07:21

6,897

⚡️ Ипотека кредити фоиз ставкалари туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Компания мувофиқ талаблари асосида ҳамкор тижорат банклар томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари сизга янгиланган қулай шартларда уй-жойли бўлишингизда ёрдам беради.

Кредит шартлари:

● Муддати - 20 йилгача

● Миқдори - 800 млн. сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн. сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида

● Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 6%

Маълумот ўрнида: 2024 йилда бу кўрсаткич +8% ни ташкил қилган эди.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 06:19

7,352

⚡️Бошқаларнинг номига ўзининг иштирокисиз кредит олиб бўлмайди

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санкцияларни қўллайди:

—кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
—кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
—лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 05:10

8,947

Бухорода 205 нафар ўқитувчи минг доллар ва ундан ортиқ маош олмоқда

Бухоро вилоятида ўз устида ишлаган, изланган ўқитувчилар минг доллар ва ундан ортиқ маош олишга эришмоқда. Бу ҳақида мактаблар бошқармаси хабар берди.

Айни пайтда вилоят умумтаълим мактабларидаги 29 934 нафар педагогнинг 5 742 нафари, яъни 19,2 фоизи олий, 8 004 нафари, яъни 26,7 фоизи биринчи, 9 502 нафари, яъни 31,7 фоизи иккинчи малака тоифасига эга.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида малака тоифасига эга ўқитувчилар салмоғи 69,9 фоиздан 77,7 фоизга, яъни 7,8 фоизга ўсган.

Шунингдек, қарийб 4000 нафар ўқитувчи хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича халқаро ва миллий сертификатга эга.

118 нафар ўқитувчи вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган.

Натижада, ҳозирги кунда минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ маош олаётган ўқитувчилар сони 205 нафарни ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

06 Mar, 04:32

8,912

Бухоро Грузиянинг туристик шаҳри билан ҳамкорлик қилади

Бу ҳақида бугун Тошкентда бўлиб ўтган Бош вазир Абдулла Арипов ва Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе иштирокидаги ҳукумат делегацияларининг учрашувида келишилган.

Асосий эътибор уч йўналишга, яъни, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, инвестиция ва кооперация лойиҳалари кўламини кенгайтириш, транспорт-логистика тизимини яхшилашга қаратилади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий йўналишлардан ташқари, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, таълим, туризм, маданий-гуманитар соҳаларида ҳам ўзаро муносабатларни яхшилаш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мсхета шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилиши баёни, Давлат харидлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми, Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланган.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 15:14

15,928

❗️ Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 13:22

13,513

Президент Шавкат Мирзиёев: "Биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз"

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 12:59

12,255

🐺 Зоминдаги тунги овчилар

"Зомин" давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқон озиқ-овқат излаб юрган бўрилар галасини тасвирга олди.

Айтиш жоизки, бўрилар кунига 60 км масофани босиб ўта олади ва ҳид сезиш қобилияти инсонникидан 100 баробар кучли.

Бу ҳайвонлар ўлжасини ўраб олиш ва заифлаштириш учун турли усуллардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликда ов қилади.

👉Каналга уланиш👈