ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari @buxgalteriyasoliq1cbuhgalteriya Channel on Telegram

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

@buxgalteriyasoliq1cbuhgalteriya


Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov

Каналимизда мавжуд:
-Видеодарслар
-Тестлар
-Янгиликлар
-Норматив ҳужжатлар
-Шартномалар(барча тури)
-Бланкалар
-Шаблонлар
-Уставлар
-Савол-Жавоблар
-Проводкалар

Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari (Uzbek)

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari kanali, buxgalteriya sohasidagi yangiliklar, dokumentlar va savollar-javoblar bilan foydalanuvchilarga yordam bera oladigan Telegram kanalidir. Kanalda @Yulchiyev va @omaxmudov kabi xodimlar mavjud, ular sizning buxgalteriya muammolaringizga yordam berishadi.

Kanaldagi ma'lumotlar o'z ichiga o'z ichiga qiziqarli va foydali bo'lib, foydalanuvchilar uchun amaliy yordam beruvchi xil ma'lumotlar mavjud. Bu yerda siz videodarslar, testlar, yangiliklar, normativ hujjatlar, shartnomalar, blankalar, shablonlar, ustavlar, savol-javoblar va provodkalar topishingiz mumkin.

Agar sizga buxgalteriya sohasida yangiliklar va foydali ma'lumotlar kerak bo'lsa, ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari kanaliga obuna bo'ling va foydaningizga foydalaning. Kanaling guruhiga tashrif buyuring: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

16 Nov, 04:01


👋 Assalomu alaykum, aziz do'stlar!

Men Zamira Jurayevamoliya, buxgalteriya va soliq sohasida 20 yillik tajribaga ega mutaxassis, sizni 20-noyabr kuni, soat 19:00 da bo‘lib o‘tadigan bepul onlayn masterklassga taklif qilaman! 🎉

Masterklass mavzusi:
Foyda solig’i hisobotini to’g’ri to’ldirish va yilni xatosiz yopish” 📈💼

📌 Masterklassda siz bilan quyidagilarni o‘rganamiz:

Foyda solig’i hisobotini to’ldirishdagi e’tibor berish shart bo’lgan momentlar📝
Yil yopishda eng muhim nyuanslar📊
Yillik hisobotlarda qilinadigan eng ko’p xatolar⚠️ xaqida gaplashamiz.

🌟 Shunchaki bu bepul masterklassda qatnashing va mening 20 yillik tajribamdan qimmatli insaytlar oling!

📅 20-noyabr kuni soat 19:00 da kutaman!

Masterklas quyidagi kanalda bo'lib o'tadi👇
https://t.me/+QywMvGBRYjBkMWZi
https://t.me/+QywMvGBRYjBkMWZi
https://t.me/+QywMvGBRYjBkMWZi

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

13 Sep, 14:12


Bizning xizmatlar:
🟢Qurilish-Pudrat tashkilotlari reytinggini shakillantirish
🟢ISO sertifikatlarini olib berish
🟢Buxgalteriya xizmatlari
🟢Qurilish tenderlarida ishtirok etib berish
🟢Qurilish ob'ektida bajarilgan ishlar bo'yicha o'lchov olib borish va yakuniy tekshirib berish
🟢Qurilish ob'ektida texnik nazorat yuritish

🟢 Qurilish sohasida sizni qiynagan barcha savollarga biz orqali yechim toping

📞+998943134440
@shaffofconsulting_operator

📍Manzil

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling⬇️
|💬Gmail| 📷InstagramI🔵Facebook|🚀Telegram

✈️SHAFFOF CONSULTING - biznesingizni biz bilan optimallashtiring!

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

30 Aug, 12:53


Календарь - сентябр 2024 (узб)

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

24 Aug, 15:50


💡Buxgalterlar uchun YECHIM

Agarda siz buxgalter bo'lsangiz va sizga davlat xaridlari, AUKSION va TENDER savdolarida ishtirok etib berishni taklif etishayotgan bo'lsa endi bu siz uchun MUAMMO EMAS.
❗️Endilikda siz buxgalterlik hizmatini ko'rsatayotgan korxonangizga DAVLAT XARIDLARI BO'YICHA BROKERLIK xizmatini ham ko'rsatib daromatingizni ko'paytirishingiz mumkin.

Savollaringiz bo'lsa - @tender_uzbekistan

📅 Vebinarimiz 4 SENTABR kuni bo'lib o'tadi.

👇Vebinarga quyida ko'rsatilgan HAVOLA orqali qo'shilishingiz mumkin.

Vebinarga qo'shilish ➡️ @vebinar_ews

📲 +998771214141

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

07 Aug, 16:41


📣 "DAVLAT XARIDLARIDA savdo qilish" bo'yisha bepul vebinar

Agarda siz:
- Davlat xaridlarida savdo qilmoqchi bo'lsangiz
- Tender va Auksionlarda ishtirok etmoqchi bo'lsangiz
- Davlat xaridlari BROKERI bo'lmoqchi bo'lsangiz
🫵 ushbu vebinarimiz aynan siz uchun.

Vebinarda:
🔖 Davlat xaridlarida buyurtmalar topish
🤝 Savdolarda ishtirok etish
🧑‍💻 Brokerlik xizmatini ko'rsatish kabi qiziq mavzular o'rgatilinadi.


📅 Vebinarimiz 14 AVGUST kuni bo'lib o'tadi.

👇Vebinarga quyida ko'rsatilgan havola orqali qo'shilishingiz mumkin.

Vebinarga qo'shilish ➡️  https://t.me/vebinar_ews
Telegram kanalga qo'shilish ➡️ https://t.me/ews_davlatxaridlari

📲 +998771214141

💬 Telegram |🖼️ Сайт |📺 Youtube

📷 Instagram |💬 Facebook

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

02 Aug, 03:17


#сўровнома

Ҳурматли тадбиркорлар!

✔️ Савдо-саноат палатаси ҳамда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида маҳсулот ва хизматлар бозорида истеъмол товарлари нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровнома натижалари асосида таклифлар ишлаб чиқилади.

📲Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: https://goo.su/LYsdENZ

Унутманг, соҳани такомиллаштириш ва янада ривожлантиришда Сизнинг фикрингиз муҳим!

Telegram l Instagram l Facebook l Youtube

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

30 Jul, 07:13


🤔Сиз бугун қандай ҳисобчисиз?

Бугун қандай ҳисобчи бўлишингиздан қатъий назар, 1UZ дастури сизга ДОИМО мос келади, чунки:

Қулай ва интуитив интерфейс;
Дастур кўплаб мунтазам ишларни автоматлаштиради;
Барча қонуний талабларга жавоб берадиган ҳисоботларни тез ва аниқ тайёрлаш;
Маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва хатолик хавфини минималлаштириш.

⚡️Бундан ташқари, 1УЗ таклиф қилади:
- Қулай нарх ва картангизга кешбэк
- Шаблонлар ёрдамида қолдиқларни бепул киритиш.

⭐️Батафсил билмоқчимисиз?
Бепул консултацияга ёзилинг ва 1UZ дастурининг барча афзалликларини билиб олинг!

Телеграмга ёзинг
📞 Қўнғироқ қилинг: +998712302112
Синов версиясини юклаб олинг

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

23 Jul, 04:01


Шахсий эҳтиёжлар учун йўналтирилган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё бўйича ҳисобга олишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади?

САВОЛ: Корхона хом ашё келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олди, у кейинчалик тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Оқибатда ушбу маҳсулотнинг бир қисмидан корхона ишлаб чиқариш мақсадларида шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланди, шу жумладан асосий воситаларни таъмирлашда.

Кейинчалик шахсий эҳтиёжлари учун йўналтирилган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё бўйича ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚС қандай ҳисобга олинади?

ЖАВОБ: Ишлаб чиқариш мақсадларида шахсий эҳтиёжлари учун йўналтирилган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилмайди (ҳисобга олишдан чиқарилмайди), агар сиз харажатларнинг иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини тасдиқлай олсангиз ва уларни лозим даражада ҳужжатлар билан расмийлаштирган бўлсангиз.

Сиз реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚС солинадиган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз. Бунда қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак (СК 266-м.):

- олинган хом ашёга ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда;
- хом ашёни етказиб берувчи ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда;
- хом ашё импорт қилинган тақдирда солиқ бюджетга тўланганда;
- корхонангизда амалдаги ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси мавжуд бўлганда.

Агар хом ашё, хусусан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилса, сотиб олинган хом ашё бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди(СК 267-М.):

- реализация қилиш бўйича айланмалари солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;
- вакиллик харажатлари;
- СКнинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланиш.

Корхонангиз улар бўйича харажатлар иқтисодий жиҳатдан оқланган ва лозим даражада ҳужжатлар билан тасдиқланганда(СК 305-м.) фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган тайёр маҳсулотлардан шахсий эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланади. Бинобарин, хом ашё бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилмайди.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

22 Jul, 04:00


Солиқ қўмитаси кешбэк тўланган чекларни тузатишга рухсат берди

Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди.

– 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача урилган чеклар тузатилиши лозим. Мурожаатни 25 июлгача (шу кун ҳам киради) топшириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, одатий ҳолатларда тузатиш чеки ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича навбатдаги солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан олдин шакллантирилиши мумкин. Яъни сотув чекини тузатиш мумкин(23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-банди):

● ҚҚС тўловчилар учун - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;
● айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай.

Аммо, баъзида, ҳозиргидек, Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун чеклардаги суммаларни тузатиш имкониятини беради.

Бу сафар "тузатиш" акцияси олдингиларидан икки муҳим жиҳати билан фарқ қилади:

1) мурожаатга тадбиркорлик субъектининг тузатиш натижасида юзага келган ўзгаришларнинг оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳақидаги аризасини (фақат битта файл) илова қилиш етарли. Илгари чекни тузатиш зарурати келтириб чиқарган вазият бўйича тушунтириш хати илова қилиш керак бўлган;

2) кешбэк тўланган чекларни бюджетга сумма қопланиши шарти билан тузатиш имконияти берилди. Одатдаги амалиёдда бундай чекларни тузатиш мумкин эмас.

Барча мурожаатларни солиқ органларининг ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳлари кўриб чиқади.

Солиқ қўмитаси мурожаатларнинг кўриб чиқилиши жараёнини кузатиб боришни тавсия этади. Рад этилган тақдирда, унинг сабаблари бартараф этилгандан сўнг қайта мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Ва - энг муҳими - чеклар тузатилган тақдирда, у таъсир қиладиган ҳисоботларни қайта топширинг. Аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаслик текширувдан олдинги таҳлил жараёнида аниқланадиган тафовутларга олиб келади. Бу ҳолда хатони тузатиш учун талабномалар юборилади.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

21 Jul, 04:01


Йирик солиқ тўловчилар қандай аниқланади

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 2024 йил 2 июлдан кучга кирди.

1. Ташкилотни йирик солиқ тўловчилар жумласига киритишга асос бўладиган соф тушум чегараси оширилди.

Илгари бу 100 млрд сўм эди. Энди маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича БҲМнинг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистондаги доимий муассасалари (бўлинмалари) йирик солиқ тўловчиларга киради. Истисно – пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар.

2. Йирик солиқ тўловчилар жумласига қуйидагилар киритилди: НКМК, ОКМК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда улар таъсисчилар ҳисобланган ташкилотлар.

Эски таҳририда йирик солиқ тўловчилар тоифасига юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар кирган.

3. Тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари билан бир қаторда йирик солиқ тўловчилар тоифасига суғурта ташкилотлари ҳам қўшилди.

4. Алкоголь ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар рўйхатидан чиқарилди.

Илгари истиснолар бўлмаган.

5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги 3 йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.

Илгари истиснолар бўлмаган.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар илгаригидек 1 ойдан эмас, балки 3 ойдан кечикмай Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

20 Jul, 04:00


#эслатма

«E-aktiv» тизими ўтмишда қолади, ЭТТЮ нотўғри расмийлаштирилганлиги учун – жарима солишмайди


2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида.

E-aкtiv тизимидан воз кечиш тўғрисидаги қарорни Солиқ қўмитаси раиси бундай тушунтирди:

– «Замонавий солиқ инструментларидан фойдаланган ҳолда ҳозирда товар (хизмат)лар кирим ва чиқимлари бўйича етарли маълумотлар шакллангани сабабли E-aktivга эҳтиёж қолмади».

Жорий этилаётган ЭТТЮ тизимига нисбатан Шерзод Кудбиев бундай деди:

– «Электрон товар-транспорт юк хатини нотўғри тўлдирганлик учун чора қўлламаймиз».

Учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Бизнес-омбудсман вакили Дилмурод Қосимов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

19 Jul, 04:01


"ДаврОн" билан қандай дўстлашиш ва ундан ёрдам олиш мумкин

Манба

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

18 Jul, 08:36


Хитойдан қайта сотиш мақсадида олиб келинган электромобиль учун қандай солиқларни тўлаш керак?

САВОЛ:
Компания ўз эҳтиёжлари учун Хитойдан электромобиллар сотиб олиш ва олиб келиш ниятида. Иккита электромобиль олиб келамиз, биттасини корхона балансида қолдирамиз, иккинчисини – Ўзбекистонда сотамиз. Сотилган электромобиль бўйича бизни қандай солиқ оқибатлари кутмоқда?

ЖАВОБ:
Агар аввалбошдан сотиб олинган иккита импорт қилинган автомобилдан бирини реализация қилишни режалаштирсангиз, уни товар сифатида кирим қилинг. Солиқ оқибатлари оддий товарларни сотишда қандай бўлса, шундай бўлади.

ҚҚС солиш мақсадларида солиқ базаси товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Электромобилни реализация қилишдан олинган тушум фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромадга киритилади.

Норезидентларнинг фойдасига солиқ солиш қисмида – норезидентга товарларни етказиб бериш бўйича тўловлар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда резидентнинг тўлов манбаидаги даромадлари деб эътироф этилмайди:

1) автомобиллар эркин муомала режимига олиб кирилган;

2) товарни етказиб бериш ушбу норезидент бўлган сотувчи томонидан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган сақлаш жойларидан (шу жумладан – божхона омборларидан) ташқари жойларда амалга оширилади;

3) товар сотувчи компаниянинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси орқали сотилмайди.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

13 Jul, 04:43


МҲХСга ўтиш учун тўртинчи марта уриниш, бу сафар 2026 йил 1 январдан...

#мулоҳаза

Маълум қилинишича, ЎзР Президентининг “Бухгалтерия ҳисоби тизимини янада такомиллаштириш ва уни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтказишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Бунда қуйидаги устувор йўналишлар белгиланган:

1️⃣ МҲХСни татбиқ этадиган ташкилотларни сифат мезонларига асосланган аниқ синфларга бўлиш: Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тушунчасини ҳуқуқий мақомини белгилаш ва улар рўйхатини шакллантириш. 2026-йил 1-январдан бошлаб Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасидаги барча ташкилотлар тўлиқ МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий ҳисоботларни тузиши ва уларнинг аудиторлик хулосалари билан биргаликда эълон қилинишини ташкил этишини белгилаш.

2️⃣ Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини (БҲМС) халқаро тамойилларга мувофиқлаштириш: Амалдаги эскириб, кексайиб қолган миллий стандартларни янгилаш вазифаси қўйилмоқда.

3️⃣ Амалдаги тартиб билан биргаликда 35 ёшдан ошмаган барча фуқароларга дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш (АССА F7 ва ДипИФР) харажатларини имтиҳондан муваффақиятли ўтганда қоплаб бериш. Шунингдек, ушбу амалиётни 2027-йил 31-декабрга қадар узайтириш;

4️⃣ молиявий ҳисоботларни йиғишни ва сақлашни таъминлайдиган Ягона ҳисоботлар тизими базасида молиявий ҳисоботлар базасини шакллантириши ҳамда доимий равишда юритилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритилган.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига 2024-йил 12-июлда жойлаштирилган. Қарор лойиҳаси юзасидан муҳокама иштирокчиларидан таклифлар (изоҳлар) қуйидаги ҳавола орқали билдирилиши мумкин.

Манба

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

12 Jul, 04:10


Камерал солиқ текшируви тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz сайтида бўлиши керакми?

САВОЛ: Текширув тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz - текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган сайтда мавжуд эмаслиги асосида камерал солиқ текшируви натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш мумкинми?

ЖАВОБ: Йўқ, камерал текширув натижаларини ушбу асосда ҳақиқий эмас деб эътироф этиб бўлмайди. Камерал текширувлар алоҳида ҳисобда.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон Қонун) 39-моддасида шундай дейилган: тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт, бундан камерал солиқ текширувлари мустасно.

Солиқчилар шу асосда камерал текширувларни govcontrol.uz сайтида рўйхатдан ўтказишлари керак эмас.

Ушбу сайтда сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити тўғрисида маълумотлар мавжуд, сабаби қонун ҳужжатларида уларга нисбатан бундай истиснолар назарда тутилмаган.

https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy