Azon-TR @azontr Channel on Telegram

Azon-TR

@azontr


Турк ахборот ва медиаси "Азон" кўзгусида.

Фейсбук: www.facebook.com/azontr

Azon-TR (Turkish)

Azon-TR kanalı, Amazon üzerindeki fırsatları Türk kullanıcılarına sunan bir Telegram kanalıdır. Kanal, Amazon'da yapılan indirimli ürünler, kupon fırsatları, ve çeşitli kampanyalar hakkında bilgi vererek Türk tüketicilerin avantajlı alışveriş yapmasına olanak sağlar. Azon-TR, Amazon alışverişindeki en güncel ve özel fırsatları takip etmeye çalışanlar için bir rehber niteliği taşır. Kanal üzerinden Türkçe içeriklerle Amazon'un dünyasına açılan kullanıcılar, indirimli ürünleri kolayca inceleyebilir ve ulaşabilir. Azon-TR, Amazon alışveriş deneyimini daha keyifli ve ekonomik hale getirmek isteyen herkesin tercih etmesi gereken bir kanaldır.

Azon-TR

26 Oct, 13:12


‼️🇹🇷Туркия Президенти Эрдўғон:

🔘 Ғарб давлатлари халқаро қонунларга амал қилмаяпти, чунки "тўкилган қон мусулмонларнинг қони".

🔘 Ғазога қилинган ҳужумлар узоқ вақтдан бери ўзини ҳимоя қилиш чегарасидан ошиб, очиқ шафқатсизлик, ваҳшийлик, қирғин ва геноцидга айланди.

🔘 Ёрдам кемаларини жўнатиш ўрнига самолёт ташувчи ва ҳарбий кемаларни жўнатиб, улар қайси лоббиларга хизмат қилишларини аниқ кўрсатдилар.

🔘 Европа Комиссияси кеча чиқиб: “Биз ҳозирча ўт очишни тўхтатишга чақира олмаймиз", деди.

Яна қанча одам ва болалар ўлиши керак? Сизнинг ҳисобингиз қандай? Яна қанча бола ўлиши керак?

Агар сиз сиёсат билан шуғулланаётган бўлсангиз, биз ҳам сиёсат билан шуғулланамиз. Мен 40 йилдан бери сиёсатдаман ва ҳеч қачон бундай ваҳшийликларга кўз гувоҳ бўлмаганман!

©️Azon

Azon-TR

23 Oct, 15:21


❗️Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғаннинг ташаббуси билан Фаластинлик етимларни Туркияга етказиб бериш бўйича тегишли органлар ўртасида музокаралар бошланди, шунингдек Ғазо сектори атрофидаги сўнгги эскалация пайтида жароҳат олган болаларни олиб келиш режалаштирилган!
TRT Haber

©️Azon

Azon-TR

23 Oct, 14:41


❗️UNRWA, босқинчи Исроил мактабларни бомбалаши таҳдиди туфайли 6 та мактабини эвакуация қилишни талаб қилмоқда, минглаб уйсиз оилалар Ғазодаги сўнгги бошпаналари бўлган бу мактабларда бошпана олмоқда.

©️Azon

Azon-TR

23 Oct, 13:52


🇨🇳 Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Яқин Шарқдаги асосий устувор вазифаларимиздан бири пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини яратиш! Фаластинликлар ўзини ҳимоя қилиш ва ўз ҳудудларини озод қилиш ҳуқуқига эга!

©️Azon

Azon-TR

23 Oct, 12:10


‼️🇺🇸Украина орқа планга ўтмоқда

Қўшма Штатлар Украинага ваъда қилинган ўн минглаб артиллерия снарядларини Исроилга топширишини тасдиқлади - Тҳе Нев Ёрк Тимес Пентагон вакилига таяниб.

Бугун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланишидан олдин журналистлар Боррелга Украина ҳақида бирорта ҳам савол беришмади. Европа бош дипломатининг ўзи бунга эътибор қаратди - матбуот билан суҳбати охирида унинг ўзи ҳам шу мавзуни кўтарди ва Украина ҳақида унутмасликни сўради.

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 17:02


‼️🇵🇸 Фаластин православ черкови патриархи Энтони Ханония:

“Агар босқинчи Исроил Фаластинда мусулмонларга Азон айтишни тақиқласа, Азонни мен ўзим айтаман!”

©️ Azon

Azon-TR

21 Oct, 16:32


❗️Яҳудийлар ишғоли тарихининг тушунарлироқ кўриниши

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 16:07


🇵🇸 Фаластин: Ғазодаги жангчилар Тел-Авивни ракеталар билан ҳадафга олиши муваффақиятли бўлди. Исроил босиб олган ҳудудлар Ғазо ракеталаридан зарар кўрмоқда.

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 15:32


‼️Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан:

Биз Туркия сифатида Исроилнинг фақат араб қўшнилари билан сулҳ тузганини ва фаластинликлар билан икки давлат тузиш қарорига келмаганини стратегик хато деб билдик.

Эслатиб ўтамиз, бугун Туркия ТИВ раҳбари қисқа вақт ичида иккинчи марта Мисрга ташриф буюради. Биринчи марта 13-14 октябрь кунлари борганди. Ҳар икки ташрифнинг ҳам асосий мавзуси Фаластин муаммосини ҳал этишдир

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 15:06


🇹🇷🇵🇸 Trendyol Ғазо секторига 10 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатади

Келгуси ҳафтада Trendyol платформасида Ғазонинг тинч аҳолисига қўшимча ёрдам кўрсатиш учун янги гуманитар дастурлар ишга туширилиши айтилди.

©️ Azon

Azon-TR

21 Oct, 14:24


🇮🇱 Исроил ҳукумати Россияга таҳдид қилмоқда

Исроилда ҳукмронлик қилувчи сионистик Ликуд партияси аъзоси Амир Вейтман "Исроилдаги яҳудийларнинг геноциди"ни қўллаб-қувватлагани учун Россия қаттиқ жавоб беришини айтди.

Вейтман шунингдек, Исроил ҲАМАСни мағлуб этганидан кейин ўзининг душманларини ва нацистларни қўллаб-қувватлагани учун Россия товон тўлашини, улар энди Украина ғалаба қозониши учун барча ишни қилишларини ва Россия Исроилнинг бошқа душманлари каби ҳаммаси учун жавоб беришини таъкидлади.

©️ Azon

Azon-TR

21 Oct, 11:51


🇮🇱 Босқинчи Исроил самолётлари Ғазодаги Ал-Заҳра турар-жой мавзесини тўлиқ бомбардимон қилди.

Оммавий ахборот воситалари вайронагарчиликдан олдинги ва кейинги суратларни чоп этди

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 10:02


‼️🇩🇿 Жазоир президенти Абдулмажид Теббун Миср президенти Ас-Сисининг Мисрда араб давлатлари (Сурия ва Тунисдан ташқари) раҳбарлари, АҚШ, Буюк Британия делегациялари иштирок этадиган тинчлик саммитига таклифини қатъиян рад этди. Унда Буюк Британия, Франция, Италия, Кипр, Греция ва Туркия қатнашиши керак эди.

Теббуннинг айтишича, ҳукумати ва халқи босқинчи Исроил билан ҳеч қандай тинчликни истамайди, бугун улар биродар Фаластин халқи билан қалбан бирга эканлигини айтди.

©️Azon

Azon-TR

21 Oct, 09:34


🇪🇬 Юзлаб мисрликлар Рафаҳ назорат пунктига бостириб кириб унинг очилишини талаб қилишди

Пойтахтдаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг мисрликлар Рафаҳ назорат пунктига ҳужум қилиб, Ғазога ёрдам етказилиши учун уни очишни талаб қилишди.

Улар "Фаластинни бермай чидаб туринг, эртага 100 миллион одам келади", деган маънода ҳайқиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча фақат битта юк машинасига рухсат берилди. Лекин ҳамон назорат пункти ёпиқ.

©️Azon