Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️ @xaetiy Channel on Telegram

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

@xaetiy


#Хаётий_романтик_статуслар
#Фотолар_шерлар #маслахатлар
#Она_хакида__статус_
#Мусикалар_тиббий_маслахат_хикоялар

Бизни каналга уланинг.
Хаммаси хаётий
👇👇👇👇👇👇👇👇

Хаётий романтик статуслар ва хаётий шерлар (Uzbek)

Бизнинг каналимизда сиз учун уларнинг ҳаммаси мавжуд - хаётий романтик статуслар, хаётий шерлар, фотолар, маслахатлар, она ҳақида статуслар, мусиқалар, тиббий маслахатлар ва ҳикоялар. Каналга а’зо бўлинг ва энг янги ва энг маслахатли материалларни кўринг. Жуда қизиқ манба - ёнингиздан ўтмасин!

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

25 Jun, 08:23


Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

25 Jun, 08:14


💥БУГУН 25-ИЮНЬ. ГЎЗАЛ СЕШАНБА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ....

Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги кун муборак!

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Кунимиз барчамизга хайрли бўлсин!

Яқинларга  ҳам  улашинг!

Рeакция қолдришни унутманг! 👍

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 12:36


ҚАДР...

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, дунё бозорида дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?

Хайрли кеч кадри баланд азизларим....

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 12:22


Одамнинг ҳаваси келадиган видео😍

Онангизни асранг, фарзандлар.

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 07:43


Қурувчи куёв...

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 07:42


Бировга чох қазисанг, ўзинг тушасан...

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 02:08


КУТИЛМАГАН ЖАВОБ

Судья сўрар эркакдан:
—Қай пайтда тинч юргансиз?
Аёлингизни нечун
Ичиб келиб, ургансиз?

Айбдор дер: —Ҳушёр чоғим
Юзидан бир ўпганман.
Кайф бўлиб, жаҳлим чиқса,
Урмаганман, тепганман...😏

    ©Ҳ. ВОҲИД

Романтик статуслар ва хаётий шерлар.❤️🌹❤️

24 Jun, 02:07


Tavba🙄😁

1,612

subscribers

40,403

photos

8,482

videos