Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati 在 Telegram 上分享的最新内容
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
02 Feb, 10:27
846
Андижон туманида катта кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан умумхалқ ҳашари ҳамда "Яшил макон" акцияси доирасида кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Туманимизнинг “Беш Бўйноқ” МФЙ маҳалла фаоллари ташкилотчилигидаги умумхалқ ҳашари ўзгача файз ва тароват билан ўтказилмоқда.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
02 Feb, 09:28
665
Хашар – эзгулик ва ҳамжиҳатлик анъанаси
Вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида бўлгани каби бугун Андижон туманидаги “Гулистон” МФЙ да туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда маҳалла еттилиги ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ободонлартириш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилди.
Эзгу ташаббус доирасида мевали ва манзарали кўчат экиш, дарахтларга ишлов бериш, кўча ва йўл бўйларини тартибга келтириш каби амалий ишлар олиб борилди.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
31 Jan, 08:52
442
ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Андижон туманида ёшлар билан ташкил этилган очиқ мулоқотда уларнинг долзарб масалалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Учрашувда таълим ва бандликдан тортиб тадбиркорлик ва ижтимоий муаммоларгача бўлган турли мавзулар кўриб чиқилди.
Ёшларнинг илгари сурган фикрлари асосида ечимлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш учун дастлабки қадамлар белгиланди.
Ушбу мулоқот тумандаги ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини яна бир бор намоён қилди.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
31 Jan, 07:12
479
#Мобил_фото_лавҳалар
ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ХОЛАТИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023-йил кунги ПФ-82 сон фармонига асосан вилоятимиздаги барча маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий холати, яшаш шароити ва бошқа йўналишлар бўйича ҳатлов ишлари давом этмоқда.
Жумладан Андижон туманида барча маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ходимлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифасини аниқлаш ва уларга сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳамда ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, нотинч оилалар билан ишлаш мақсадида хатлов ишлари олиб борилмоқда.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
31 Jan, 06:52
352
БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Андижон вилояти ҳокими топшириғига асосан Андижон туман ҳокими ўринбосари Аброрбек Хонтўраев туманимиздаги 33-умутаълим мактабининг 11-cинф ўқувчилари билан учрашди.
Учрашувда битирувчи ёшлар келажакда қайси касб ёки ҳунар эгаллаши бўйича қизғин суҳбат бўлиб ўтди ва ҳар бир ёшнинг катта ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишда давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилганлигини, бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини тушунтирилди.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
31 Jan, 05:51
546
Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.
Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ҳамда Республика ишчи гуруҳининг Андижон туманига бириктирилган вакили Ҳайрулло Расулев туманимиздаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келувчи фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар мурожаатлари тингланганда уларга: уй таъмирлаш, ишга жойлашиш, тикув машина олиш, бир марталик моддий ёрдам, даволаниш учун йўлланма ва бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлди.
Қабул жараёнида асосий эътибор муаммолар ечимига қаратилди ва муаммоларни аксарият қисми жойида ҳал этилиб, муддат талаб қилинган муаммолар ижроси таъминланганлик юзасидан туман ҳокими назоратга олишини маълум қилди.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
29 Jan, 16:13
510
Андижонда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган "Хавфсиз тун" профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Бунда, хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, зарурий профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, иш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
29 Jan, 15:57
490
Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.
Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев туманимиздаги “Қўшариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келувчи фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар мурожаатлари тингланганда уларга: уй таъмирлаш, ишга жойлашиш, тикув машина олиш, бир марталик моддий ёрдам каби масалалар маълум бўлди.
Қабул жараёнида асосий эътибор муаммолар ечимига қаратилди ва муддат талаб қилинган муаммолар ижроси таъминланганлик юзасидан туман ҳокими назоратга олишини маълум қилди.