AL-AMIN.UZ @al_aminuz Channel on Telegram

AL-AMIN.UZ

@al_aminuz


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

AL-AMIN.UZ (Uzbek)

AL-AMIN.UZ kanali - bu O'zbekiston musulmonlar idorasi Andijon shahri "Uygur" jome masjidining diniy, ma'rifiiy kanali. Bu kanal O'zbekiston hududida musulmonlar uchun alohida ajoyib manzil hisoblanadi. U yoki u bilan bog'liq savollar bo'lsa, bu kanal siz uchun juda qiziqarli va foydali bo'ladi. Al-amin.uz kanalida diniy savollar, tarbiyaviy maslahatlar, jome khitoblari va boshqa ma'qullarda ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin. Bu kanal orqali musulmonlikda diniy bilimlarni oshirish, ruhoniylashtirish va doimo javobgar bo'lishga intilish uchun qulay imkoniyatlar mavjud. 'AL-AMIN.UZ' kanali roziligiz yo'lida to'laqonligini qo'llab-quvvatlaydi va sizga diniy maqollardan, kitoblar tavsiyalari va tarbiyaviy ko'rsatmalar bilan ta'minlaydi. Siz ham 'AL-AMIN.UZ' kanaliga a'zo bo'lib, ma'rifat va dindorlikda o'z darajasini oshiring!

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 16:28


#xabar
Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Mанба: https://uza.uz/posts/682852

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 15:05


ОИВ/ОИТС ни камайтиришнинг энг афзали бу - ПРОФИЛАКТИКА

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 13:10


#muftiy_minbari

📹 БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 03:42


Расулуллоҳнинг дуолари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!”

(Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

🟢 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 03:20


Дарвешдан сўрадилар:
- Инсон бошига келадиган энг гўзал насиба нима бўлади?
У жавоб берди:
- Ҳамма ниманидир тушунтирмоқчи бўлиб яшаётган шу фоний дунёда сени тушунадиган одамни учратиб қолишинг ...

«Сирлар хазинаси» рисоласи.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 03:20


#КУН_ДУОСИ

اَللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا

🔶Ўқилиши: “Аллоҳумма барик ли умматий фий букуриҳа”.

Маъноси: “Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин.

Имом Абу Довуд ривояти.

AL-AMIN.UZ

29 Jan, 00:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба.
29-январь 2025 йил
29-ражаб 1445 йил

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

...🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

28 Jan, 14:35


#muftiy_minbari

📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

28 Jan, 12:27


💬 СОЛИҲ БАНДАЛАР

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 15:15


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 11:55


ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 11:53


НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 08:16


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

48 - илмий маърифий суҳбат.

Закот

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 03:30


Уларга ўхшама!

1. Сенга бақирган одамга сен ҳам бақириб жавоб қайтармаслигинг, сенинг ожизлигинг эмас.

2. Сенга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтармаслигинг, сенинг қўлингдан бир иш келмайди дегани эмас.

3. Сени ғийбат қилган одамни сен ҳам бошқаларга ёмон томонини айтиб бермаслигинг, сенинг қўрқоқлигинг эмас.

4. Сени ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган одамга сукут билан жавоб қайтаришинг, бебурдсан дегани эмас.

Ушбу ҳикматни ҳам ёдингда тут: якунда сен кетасан, лекин айтган сўзларинг қолади. Шунинг учун фақат яхши, ширин сўзларни айтгин.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Jan, 02:30


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

Аллоҳ бугунги куннинг файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин
.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 13:43


Ким кўп гапирса, кўп адашади,
Ким кўп кулса, ундан ҳаё ва одоб йўқолади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 12:25


Дуо

اَللَّهُمَّ أَحْسِنْ عَاقِبَتَنَا فِي الْأُمُورِ كَلِّهَا ، وَأَجِرْنَا مِنْ خِزْيِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الْآخِرَة

Ўқилиши:

“Аллоҳумма аҳсин ъақибатана фил умури куллиҳа ва ажирна мин хизйид дуня ва ъазабил ахиро”.

Маъноси:

“Ё Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни хайрли қил. Бизни дунё хорликларидан ва охират азобидан асра”.

Имом Ибн Ҳиббон ривояти.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 08:40


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

47- илмий маърифий суҳбат.

Ҳижратнинг иккинчи йили

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 06:26


#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 03:57


عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ حَلَاوَةَ الْإِيمَانِ: أَنْ يَكُونَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا ِللهِ تَعَالَى وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ  

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».

Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 03:54


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

21 Jan, 01:58


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги тонг учун алҳамдулиллаҳ.

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

20 Jan, 15:56


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

20 Jan, 11:00


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари

   🕋   Бомдод    06 : 50
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15
: 50

   🕋   Шом          17 : 25

   🕋   Хуфтон      19 : 15

НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

AL-AMIN.UZ

20 Jan, 01:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба.
19-январ 2025 йил
19-ражаб 1446 йил.

Аллоҳ таоло янги ҳафтани барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

...🍃🌿🌺🌸🌸🌺🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

19 Jan, 12:42


Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

(Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Ражаб ойи ҳам ғанимат.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

19 Jan, 10:11


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

19 Jan, 08:37


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

19 Jan, 05:00


#Ҳадис

Ҳақиқий касодга учраган одам ким?

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.
«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.
«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.
Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».

Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.
Аммо у бу каби ибодатлар билан келган бўлса ҳам ўша даҳшатли кунда оғир аҳволда қолади. Чунки у бу дунёда буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одам бўлган эди.
Шу ерда кишини касодга учратадиган, унинг ибодатларини ҳам пучга чиқарадиган ёмонликлардан ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинганларини санаб ўтайлик:
1. Бировни сўкиш.
2. Бировнинг обрўсини тўкиш.
3. Бировнинг молини ейиш.
4. Бировнинг қонини тўкиш.
5. Бировни уриш.
Мана шу ишларни қилган одам қиёмат куни касодга учраши турган гап. Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.
Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.
Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.
Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик.

("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан
)

AL-AMIN.UZ

19 Jan, 04:17


«Аллоҳим! Мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман»...

Дуони ўқиб суннатга эргашган барча диндошларимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб бўлсин

"Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда емак учун таом ва касалликдан шифо (берувчи хусусияти) бордир", деб айтдилар.

Имом Табароний ривояти.


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 15:24


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 13:50


НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 12:20


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 12:19


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 03:55


"Неъматларга шукроналик"

Устоз Абдурахмон домла

2 - қисм
1 - қисм

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 03:48


اللّهُمَّ أَرِنَا اَلْحَقَّ حَقّاً، وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهْ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلاً، وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهْ

Аллоҳим бизларга ҳақни ҳақиқатини, кўрсатгин ва бизларга (ҳақ)га эргашишликни бергин. Бизларга ботилни ботилини кўрсатгин ва (ботил)дан четлашишликни бергин.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

18 Jan, 01:46


АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Азизларим, Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги тонг ~ кун барчамизга муборак бўлсин!

КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ БАРАКОТЛИ ЯХШИ АМАЛЛАРГА ТЎЛА ЎТСИН!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

17 Jan, 17:07


#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (17.01.2025)

00:00 Анонс
00:59 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашди
01:41 Ҳожиларга қулайлик яратиш юзасидан учрашув ўтказилди
02:11“Ҳаж – 2025” зиёратчилари учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
02:44 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
03:06 Зиёратчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди
03:36 Талаба билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
04:13 Ҳожи – чинакам маънавият тарғиботчиси
05:18 Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
05:49 Олий мадрасада йиғилиш ўтказилди
06:17 "Кўкалдош" мадрасасида очиқ мулоқот
06:55 Фарғонадаги тарғибот тадбирида аҳоли муаммолари ҳал этилди
07:49 Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
08:54 Викторина: "Ислом ва илм-фан"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

17 Jan, 09:48


Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди имом ҳатиби

Устоз Абдурахмон домла Артиқов

Жума мавъизасидан.

"Бугуннинг иллати ва маросимлар”

1 - кисм

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

17 Jan, 05:02


Каҳф сураси

Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 11:21


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари.


   🕋   Бомдод    06 : 50
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15
: 30

   🕋   Шом          17 : 05

   🕋   Хуфтон      18 : 55


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃....

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 10:36


"Ҳожи акалар"...

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 08:34


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

40 - илмий маърифий суҳбат.

Ҳижратдан олдинги фитна

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 06:22


#Муножот

Холиқо!
Қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.

Холиқо!
Қилдим фаоли кундани,
Қилмоғил расво мани – шармандани.
Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг
Айби кўб,нуқсони кўбдур бандани.

Холиқо!
Тўктум ибодат тосини,
Сан тузарсан бандани кам-кўсини.
Қулларинг булғонса исён лойиға
Оқизурсан мағфират дарёсини.

Холиқо!
Қилдим гуноҳи беадад,
Жон берар ҳолатда сан бергил мадад.
Нафси шайтон илкидин қутқормасанг,
Бўлди мушкул ҳолимизға,ё аҳад!


Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 04:04


Гумон

Бир киши мавлоно Жалолиддин Румий ва у кишининг дўсти Шамс Табризий ораларини бузмоқчи бўлади ва Румий ҳазратларининг олдиларига келиб, Табризий раҳимаҳуллоҳнинг ароқ ичаётганини айтади ва буни ўзича у кишига қарши ҳужжат қилади.

Шунда Румий ҳазратлари унга жавобан шундай дейди:
      -- Аллоҳга қасамки, унинг либоси ароқ билан булғанганини ва ундан унинг хиди анқиб турганини кўрсамда, унинг устига ароқ бехосдан тўкилиб кетибди, деган бўлардим. Ва агарда унинг тоғ устида туриб олиб «Мен сизларниг олий раббингизман», деб нидо қилаётганини кўрсамда, Қуръон тиловат қилаяпти, деган хаёлга борардим.
        Боравер, мен Шамсга кўзим билан боқмайман, мен уни қалбим билан танийман.

Сиз ҳақингизда ёмон гумонга борадиган кимса сизни кўзи билан танибди, қалби билан эмас.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 03:31


Тонг ҳикмати

Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.

Юнус Эмро

AL-AMIN.UZ

30 Dec, 02:23


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги тонг муборак!

Бугун душанба
30- декабрь 2024 йил
29- жумодул охир 1446

Ушбу кун барчамиз учун баракотли бўлсин!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 14:16


Суннат амаллар ва фаросат.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 12:44


#muftiy_minbari

📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 10:16


Минг йилда бир келадиган мутаносиблик

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 10:05


Дўстингиз бўлса агар...

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 08:01


​​ҲАЗРАТИ АБУ ҲОЗИМИ МАККИЙ ҲИКМАТЛАРИ

* * *
Нақлдирки, Ҳишом ибн Абдулмалик Абу Ҳозимдан сўради: “Биз нима билан нажот топгаймиз?” Айтди: “Ҳалол йўлдан пул топиб, ҳалол жойга сарф этиш билан”.


* * *
Айтди: “Дунёдан сақланингки, Фиръавн, Намруд ва Шаддоднинг сарқитидир. Бу дунёда ҳеч қувонадиган нарса йўқдир”.


* * *
“Бу дунё карвонсаройга ўхшар: шом тушгач, карвон қўнар, эртаси тонг отгач, кўчар-кетар”.


* * *
Менинг назаримда оқил улдурки, қўлига бойлик кирса, севинмагай, қўлидан чиқарса, қайғурмагай.


* * *
Оқил яна улдурки, икки нарса учун ғам чекмас: биринчиси ул нарсадирки, ўзи унга келгайдир, келмаса, истамоққа ҳожат йўқдир. Иккинчиси ул нарсадирки, ўзи келадиган эмас, бўлсин дея юз минг жаҳд этса ҳам, у келмас.


* * *
Ундан сўрадилар: “Сенинг давлатинг нимадир?” Деди: “Менинг давлатим Ҳақ ризосидир ва халқдан беҳожат бўлмоқдир”.


* * *
“Менинг ўз нафсимга сабр қилмоғим қассобнинг менинг пулимга сабр
қилмоғидан яхшироқдир”.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.

Мусанниф Мирзо КЕНЖАБЕК

AL-AMIN.UZ

29 Dec, 05:33


Саломлашишдаги эслатмалар

Абдурахмон домла

@al_aminuz

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 15:01


Саломлашиш ажри

Абдурахмон домла

@al_aminuz

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 14:12


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 12:41


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 08:30


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

39 - илмий маърифий суҳбат.

Хижрат

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 06:29


БАҒРИКЕНГЛИК

Давлатимиз рахбарининг жорий йил 11-ноябрьдаги Араб Ислом самметида сўзлаган нутқида уруш ўчоғида жабр кўрган Фаластин халқига беғараз ёрдам кўрсатиш ва уларни Ўзбекистонга олиб келиб даволатишга тайёр эканликларини айтган эдилар. Шу муносабат билан куни кеча бир гуруҳ Фаластинлик аёллар-болалар, қариялар юртимизга олиб келинди. Фаластин ҳалқининг ҳурсандлигини кўриб беихтиёр кўзга ёш келди. Улар ўзбек халқидан, мамлакат Президентидан миннатдор бўлиб шодликларини ичларига сиғдира олмадилар. Бу тадбир олийжаноб иш бўлди. Хақиқий биродарлик бўлди. Чинакам мусулмоннинг амали бўлди. Биз нимадир қила олдик. Томошабин бўлиб турмадик. Иншааллоҳ, Аллоҳ олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлғуси.

Аллоҳ мусулмон умматига азизлик ва тинчликни зиёда қилсин. Нотинч юртлардаги мусулмонлар ҳам эмин-эркин осуда ҳаёт кечирсинлар. Бир қийналган мусулмонга ёрдам берганга Аллоҳ охиратда ёрдам беради. Мўмин биродарини оғир кунда ташлаб қўймайди. Эзгуликни катта кичиги бўлмайди. Муҳими, нимадир яхшилик қилишда. Биз бу эзгу амални қилдик.

Аллоҳ бундай хайрли ишлар билан инсонни икки оламда азиз қилади.

Рахмат сизга Юртбоши!

АБДУРАХМОН ДОМЛА АРТИҚОВ.
Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди имом ҳатиби

AL-AMIN.UZ

28 Dec, 05:16


#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

06 Dec, 14:00


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

06 Dec, 11:20


Дўзах уларга ҳаром

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дўзахга ҳаром кишини ёки унга дўзах ҳаром бўлган кишини сизларга хабарини берайми?

У (биродарларининг эҳтиёжи тушган вақт) яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишилардир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари

AL-AMIN.UZ

06 Dec, 11:14


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жума кунидаги ғусл соч тукларининг тагидаги гуноҳларни ҳам суғориб олади», — дедилар».


Табароний ривояти

AL-AMIN.UZ

06 Dec, 05:01


Жума кунининг хайру барокати барчамизга насиб бўлсин!

Сабр-у бардошингни айлагил олий,
Тоқатлар ортидан келгуси роҳат.
Синовлар барчаси ўткинчи оний,
Ўзи топиб кегай бизни мангу фароғат.
Унинг номи азизим, Жаннатдир Жаннат!


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

06 Dec, 04:57


Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

https://t.me/joinchat/VtP2YZ2VLSvenXHX

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 23:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!

Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Солиҳ амалларга тўлсин кунингиз!

...🍃🌿🌺🌸🌸🌺🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 13:36


ҚИЗНИНГ СЕПИДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1472-CАВОЛ: Мен қизим учун сеп йиғаяпман. Анча мунча нарса йиғдим. Шундан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Турмушга чиқмаган қизнинг сепидан закот берилмайди. Чунки у тижорат мақсадида олинмаган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الصَّدَقَةَ مِنْ الَّذِي نُعِدُّ لِلْبَيْعِ" (رواه الامام أبو داود).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо учун тайёрлаб қўйган мол-мулкдан закот беришимизга буюрардилар”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар сеп учун олиб қўйилган кийим-кечак ва буюмларнинг қиймати нисоб миқдорига – 85 гр тилланинг қийматига етса ҳам, ундан закот бермайди. Лекин ҳожати аслиясидан ташқари нисоб миқдорида моли бўлгани учун закот ололмайди. Аммо қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар сеп учун сақланаётган буюм тилло тақинчоқлар бўлсаю, оғирлиги 85 гр.га етса, уни олинганидан бир йил тўлганидан кейин тақинчоқнинг закотини бериш лозим бўлади. Чунки тилла буюм ва тақинчоқлар шариатимизга кўра пул ҳисобланади ва нисобга етиши сабабли закоти фарз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 13:22


📹 ДУОЛАР МУСТАЖОБ КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 08:14


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

31 - илмий маърифий суҳбат.

Ҳадича онамизнинг вафотлари

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 07:53


Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ўғиллари Ҳаммод шундай дейдилар:

«Отам вафот қилганларида Ҳасан ибн Аммора ғассоллик қилди. Сўнг отамнинг жасадларига қараб, шундай деди: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, сизни мағфират қилсин. Ўттиз йилдан бери нонушта қилмадингиз (яъни у зот доим рўзадор бўлганлар), қирқ йилдан бери ёнбошингиз кечалари суянчиқ, ёстиқ кўрмади. Ўзингиздан кейингиларни қийин аҳволда қолдираяпсиз...».

Ибн Ҳажар Асқалонийнинг «Таҳзибут-таҳсиб» асаридан

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 04:48


Оилада келишмовчилик бўлганда

Азизхўжа домла Иноятов

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 03:59


Ўзинг билан Аллоҳ таолонинг ўртасидаги эшикни очиқ қолдиргин
Суҳайл ибн Амр аёли билан бирга сафарга чиққан эди. Йўлда кетаётганларида уларга қароқчи йўлтўсарлар ҳужум қилишди ва барча мол-мулклари ҳамда егуликларини олиб қўйишди. Кейин эса, ўғрилар четга ўтириб олиб, тортиб олган егуликларни ея бошлашди. Уларни кузатиб турган Суҳайл ибн Амр қараса, уларнинг ўғрибошиси ўғрилар билан ўтирмасдан, ҳеч нарса емай бир четда ўтирибди. Шунда ундан: “Нега ҳеч нарса емаяпсан?!” дея сўради.
Ўғрибоши: “Мен (нафл) рўза тутгандим” деб жавоб берди. Суҳайл ҳайратда, даҳшатга тушиб: “Ўғрилик қиласану, яна рўза ҳам тутасанми?!”, деб сўради. Шунда ўғрибоши: “Мен бу ишим билан ўзим ва Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман. Шоядки, бир куни бу эшикдан кириб қоларман (яъни, тавба қилиб, гуноҳ ишларни тарк этарман)”, деб жавоб берди.
Орадан бир йилми, икки йилми ўтиб Суҳайл уни ҳажда, Каъба деворига осилиб ибодат қилаётган ҳолда кўриб қолди. У зоҳид инсонга айланганди. У ҳам Суҳайлни кўрди ва таниди. Унга қараб шундай деди: “Кимки ўзи ва Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, албатта бир куни бу эшикдан киради”.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.

AL-AMIN.UZ

05 Dec, 01:11


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги тонг учун алҳамдулиллаҳ

Бугун пайшанба
5 -декабрь, 2024
04 -Жумодул охир, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

04 Dec, 16:28


Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

30 - илмий маърифий суҳбат.

Дастлабки пайгамбарлик

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

04 Dec, 03:57


Суҳбатдошни танланглар

Аллоҳ таоло айтади: “Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам. Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир”.

Фурқон сураси, 28-29 оятлар.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Фожирлар билан ҳолва егандан кўра, аброрлар (яхшилар) билан тош ташиганинг яхшироқдир”.

“Ровзатул уқало” китобидан

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

04 Dec, 03:55


Одамлар билан урушиб, уларни жеркиб, ёқтирмайдиганлардан ажабландим. Ахир дунё, Аллоҳ қуйидаги оятда айтганидек қисқа бўлса:
«Улар (бу дунёда) гўёки кундуз куни бир соатгина тургандек (яшагандек) бир-бирларини танирлар»
(Юнус сураси, 45-оят).

Дунёнинг арзимас матоларига эришиш учун, яхши яшаш йўлида вақтини зое қилганлардан ҳам ажабландим.
Қиёмат куни бўлганида: «Бир кун ё ярим кун турдик».

(Мўминун сураси, 119-оят) деб айтадилар.

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 14:14


Уларга ўхшама!

1. Сенга бақирган одамга сен ҳам бақириб жавоб қайтармаслигинг, сенинг ожизлигинг эмас.

2. Сенга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтармаслигинг, сенинг қўлингдан бир иш келмайди дегани эмас.

3. Сени ғийбат қилган одамни сен ҳам бошқаларга ёмон томонини айтиб бермаслигинг, сенинг қўрқоқлигинг эмас.

4. Сени ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган одамга сукут билан жавоб қайтаришинг, бебурдсан дегани эмас.

Ушбу ҳикматни ҳам ёдингда тут: якунда сен кетасан, лекин айтган сўзларинг қолади. Шунинг учун фақат яхши, ширин сўзларни айтгин.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 12:36


Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар.

Яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.

Муттафақун алайҳ.

📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 09:14


📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 06:31


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Табароний ривоят қилган.

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 03:12


Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 02:12


АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

📕 Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

🤲 Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради. 

Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.

🗣 Азиз биродарлар. 

"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?

☝️ Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.

Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?

😄Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!

💬  Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан

AL-AMIN.UZ

22 Nov, 00:52


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Жума айёмингиз муборак, азизлар!

Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Кунингиз савобли амалларга тўла ўтсин!

...🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 14:46


ЖАННАТ СИФАТИ ҲАҚИДА.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


Биз дедик: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизларга жаннат ҳақида сўзлаб беринг. Унинг бинолари қандай?

"У зот: "Жаннат уйларининг ғиштлари тилла-кумушдан. Уларга хушбўй мушклар суртилган. Унинг тошлари маржон ва ёқутлардан иборат. Жаннат тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, роҳат-фароғатда бўлиб, асло ноумид бўлмайди. Унда абадий қолиб, асло ўлим топмайди. Кийимлари эскирмайди, ёшлиги ўтмайди", - дедилар.

Имом Термизий ривоят қилган.


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 11:07


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари.


   🕋   Бомдод    06 : 35
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15: 20

   🕋   Шом          16 : 55

   🕋   Хуфтон      18 : 45


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃....

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 08:20


#audiosuhbat

Пешин олди сухбатлар

Хижратга даъват қилгувчиларга раддия

Абдурахмон домла

@al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 06:53


🎞Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 05:41


Биз бу дунёда гўзал ўлимга тайёрланиш учун яшаяпмиз.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 04:51


📹 ОХИРАТ УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 03:49


ОХИРАТИНГ ОБОД ҚИЛ.

Бугун охиратимизни дунёимиздан муқаддам қўймас эканмиз, дунё ишларимизда нуқсон ва камчиликларга учрайверамиз. Ҳалол ва харом масаласини ажратиб олмас эканмиз, охиратимиз танг ҳолга тушиб қолади. Шундай амаллар борки бандани тоғдек ажрга эга қилади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”
, – дедилар».

Абу Яъло ва Баззор ривояти.


Етмиш учта ажрнинг биттаси бутун охиратингни обод қилишга етар экан.
Субҳаналлоҳ!

"Охират қачон келарди, бу дунёда роҳатимни кўриб олай", деган одам адашади.Охират энг яқин манзилдир. Хар бир яхшилик охиратингиз учун заҳира. Буни асло унутмаслик ва яхшиликдан тўҳтамаслик лозим.

Абдурахмон домла Артиқов.
Исломшунос

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 02:53


🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

AL-AMIN.UZ

21 Nov, 02:31


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

Аллоҳ бугунги куннинг файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин
.

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 15:31


#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 11:10


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
   “"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 10:21


#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 06:08


БУ ОДОБНИ БИЛАСИЗМИ?

Бирор ҳонадонни дарвозасига борсангиз чақириш одобига амал қилинг. Бир марта чақириб кутинг, иккинчи бора чақиринг кутинг, учинчи бора чақиринг кутинг. Жавоб бўлмаса изингизга қайтинг. Чақириш ораси икки ракат намоз вақти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиздан бирор киши (уйга киришга) изн сўраса, уч марта сўрасин, изн берилмаса, ортига қайтсин», деганлар.

Чунки, уй эгалари бировни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлишлари ёки айнан изн сўраётган шахсни қабул қилиш имконлари йўқ бўлиши мумкин.

Чақирган одамингиз уйида бўлиб туриб чиқолмаса, ёмон гумон қилманг. Аслида, чақирган кишингиз уйида биласиз, жавоб қилмади,чиқолмади. Ҳафа бўлишга, ноўрин гап сўз қилишга ҳаққингиз йўқ.

Мусулмон одам шунинг учун мусулмончилик обод-аҳлоқларини ўқиб ўрганиб яшаши лозим.

АБДУРАХМОН ДОМЛА АРТИҚОВ
Исломшунос.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 03:18


Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

( رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ )
لما دعا سيدنا موسى بهذا الدعاء رزقه الله بالبيت والزوجة والعمل

«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
(Қасос сураси, 24-оят)

Шу дуодан кейин Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни уй, аёл ва иш билан ризқлантирди.

Дуонинг ўқилиши: Робби, инний лима анзалта илаййа мин хойрин фақийр.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

20 Nov, 03:18


اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси:
“Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

19 Nov, 16:44


Тавба нима?

Тавба
– хатолар чўлғаб олган пайтдаги нажот кемасидир.
Тавба – ёмонликлар босим қилган пайтдаги омонлик ускунасидир.
Тавба – ҳавои нафс адаштира бошлаган пайтдаги йўналишни тўғрилайдиган нарсадир.
Тавба – тойилишлар чарчатган пайтда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир.
Тавба – шаҳватлар йўлдан тойдирганда тўғри йўлга солувчидир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

AL-AMIN.UZ

19 Nov, 14:42


Жаннат сўраш дуоси:

رَبِّ ابْنِ لِيْ عِنْدَكَ بَيْتًا فِى الْجَنَّةِ

Эй Роббим, Ўзинг мен учун ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин)

Таҳрим сураси 11-оят

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

19 Nov, 14:39


يا رب، كلما زادت معرفتي بالناس، كلما فهمت لماذا وعدت الجنة بالصبر.

Раббим, одамларни таниганим сари, нега сабрга жаннат вада қилинганини тушинмоқдаман..

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

14 Nov, 04:10


Солиҳ амал киши қалбига нур юзига зийнат танасига қувват бўлади. Ризқида кенглик, яралмишлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.
Ёмон амал эса киши қалбига зулмат юзига доғ бўлади. Танасида заифлик ризқида торлик бошқалар қалбида эса нафрат пайдо қилади.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

14 Nov, 02:42


Хаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди...
Хар куни янги саҳифа...

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…
Шунинг учун хам хавотир олманг!
Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

14 Nov, 02:41


Солиҳ амал киши қалбига нур юзига зийнат танасига қувват бўлади. Ризқида кенглик, яралмишлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.
Ёмон амал эса киши қалбига зулмат юзига доғ бўлади. Танасида заифлик ризқида торлик бошқалар қалбида эса нафрат пайдо қилади.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

14 Nov, 02:41


Банда режа тузиб турса, тақдир кулиб турар эмиш...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

14 Nov, 01:52


Тонги зикрлар

Мишари Рошид ал-Афасий

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 13:13


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 12:29


​​ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ
#Ҳаж_умра

1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 08:41


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

23 - илмий маърифий суҳбат.

Даъват йўлидаги озорлар

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 04:27


​​АҲЛИ КИТОБЛАР СЎЙГАН ЖОНЛИҚ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1442-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.
Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.
Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг 2 та катта қон томири, таом йўли ва ҳаво йўлини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, мусулмонлар сўйган гўшт бор бўлганда, аҳли китобларнинг гўштларига эҳтиёж бўлмайди. Лекин мусулмонлар сўйган гўшт топилмаганда, тақво юзасидан аҳли китоблар томонидан сўйилган гўштлар юқорида қайд этилган шартларга мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилиб, ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 04:08


​​Пайғамбар алайҳиссалом кўчада
кетаётган бўлсалар, йўлда ўйнаб юрган болаларга биринчи бўлиб салом берардилар. Бу ҳам у зотнинг нақадар тавозели бўлганларига далолатдир.
Ўша даврнинг энг обрўли кишилари
«Булар ёш болалар бўлса, мен катта
одам бўлсам, мен уларга эмас, улар
менга салом бериши керак», деган
тушунчада эдилар. Лекин Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам тавозели
бўлишга, кибрли бўлмасликка буюрардилар,
бойга ҳам, камбағалга ҳам,
каттаю кичикка ўзлари биринчи бўлиб салом берар эдилар.
Пайғамбар алайҳиссалом аёлларига
уй юмушларида ёрдам берар эдилар,
бундан хижолат бўлмасдилар, асло
кибрланмас эдилар. Баъзи ўғил болалар уй ишларида оналарига, опа-сингилларига ёрдам беришни ўзига ор деб биладилар, бу эса кибр ҳисобланади.

"Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари" китобидан

AL-AMIN.UZ

13 Nov, 01:37


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Уйғотган Роббимизга ҳамд бўлсин!
Муродбахш чоршанба тонги учун алҳамдулиллаҳ.

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 16:20


📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 14:24


مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَى الَّذِينَ عَمِلُوا السَّيِّئَاتِ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

"Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўра хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар".

(Қосос сураси, 84-оят).

Тафсир: Яъни, яхшиликнинг савоби кўпайтириб берилади. Ёмонлик эса, ўз ҳолича жазога тортилади. У кўпайтирилмайди.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 14:18


#ИБРАТ

• Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр!

©️ Шавкат Мирзиёев

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 10:27


#Оқиллар

"Сен билан баҳслашишганида жимиб қолдинг!" дейишди. Уларга шундай дедим: "Агар жавоб берганимда ёмонликларнинг қулфини очган бўлардим. Жоҳилга ёки аҳмоққа жавоб бермаслик улуғликдир (шарафдир). Бунда обрў-эътиборни сақлаш ва ҳолни ислоҳ қилиш бор. Шерларни кўрмаганмисизлар?! Улар жим юришса-да, улардан қўрқишади. Итлар эса баланд овозда аккиллайди, аммо уларни тошлар билан қувлашади".

Имом Шофеиъй раҳматуллоҳи алайҳи

... 🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 09:03


#audiosuhbat

Пешин олди сухбатлар

Абдурахмон домла

@al_aminuz

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 07:42


#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 05:24


#muftiy_minbari

🌙 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 03:36


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1. Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6. Бепарволик. Боланинг дардиаг қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

12 Nov, 01:43


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Тонг муборак, азизлар!

Бугун сешанба
10.05.1446
12.11.2024

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 15:03


Гўзал қироат

МАРЯМ СУРАСИ.


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 12:36


Дуоингиз ижобат бўлмайди деб, ўйламанг...

Аллоҳ сизни эшитади, ишларингизни бошқаради, сизга яхшилик ато этади ва Ўз раҳмати билан сиздан ёмонликларни кетказади.
Хотиржамликни сақланг,
Аллоҳ сизни унутмайди!

«Роббинг унутувчи эмас».

Марям сураси, 64-оят.

Бас, барча ишларингизни Аллоҳга топширинг ва хотиржам бўлинг...

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 12:17


Томдан йиқилганнинг бирор парчасини топиш мумкин.
Топилади ҳам.
Кўнгилдан йиқилганнинг бир парчаси ҳам топилмайди.


Мавлоно Жалолиддин Румий

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 09:21


Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг маҳбуби – инсонларнинг қалбида Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббат уйғотадиганлар ва ер юзида ўзлари самимий бўлиб амал қиладиганлардир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 09:20


قال ابن مبارك رحمه الله نحن إلى قليل من الأدب أحوج منا إلى كثير من العلم.

Абдуллоҳ ибн Муборак
айтадилар:

" Биз кўп илмдан кўра, озгина бўлсаям одобга муҳтожмиз".

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 09:20



‏كنْ كالنّحلة ؛
لا تقعُ إلا على طيّب ،
ولا تأكل إلا طيّباً، ولا تخرج إلا طيّباً،
وإذا وقعتْ على عودٍ لم تكسرْه ، ولم تفسدْه !

Хаётингда асал ари каби бўлгин.
У фақат яхши жойларга қўнади.
У фақат халол нарсаларни ейди, ўзидан яхши, шифобахш нарсаларни чиқаради.
Бирор дарахтга ёки гулга қўнса ҳеч қачон синдирмайди ва бузғунчилик қилмайди.

ОДАМЗОДЧИ..?

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 05:06


Бу аниқ қазо ва қадар!

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дархол шифохонага олиб бориб жаррохлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дархол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
- Қачонлардир қазо ва қадар хақида эшитганмисан?
- Ха эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
- Мен хам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач тахлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан дахшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
- Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи хаётга қайтариш учун айнан жарохатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
- Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
- Бу аниқ қазо ва қадар!

Мухаммад Ротиб Набулсий

Банда гохида воқеаларнинг зохирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга хохлаган нарсаларнинг хаммасида яхшилик бор.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

03 Nov, 02:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Бугун якшанба
1- Жумодул аввал 1446 йил
3-ноябрь 2024 йил.

Янги хижрий ой муборак!

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».

Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 15:43


📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 13:52


📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 12:50


Қуръоний дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا، وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

" Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа,  ва каффир ъанна саййиатинаа, ва таваффанаа маъал аброр"

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизни мағфират қилгин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда бизни аброрлар билан бирга ўлдиргин».

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 10:20


БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#мазҳаб #намоз

1431-CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 07:06


⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 04:44


Тарбия, илм ва эътибор.

Борлиқни яратган Аллоҳ таоло шу борлиқни ҳалифаси этиб инсонни яратди. Яратган бандаларини икки оламда бахтли-саодатли бўлиши учун шариат туширди. Уларга муаллим Зотларни - Пайғамбарлар юборди. Инсон қачон ўша муқаддас илоҳий ва набавий кўрсатмаларга амал қилса, нажот топди. Йўлдан тойиб чегарадан чиқса адашди. Демак, банда доим ва доим тарбияга, насиҳатга муҳтож. Шундай экан, инсон оилада фарзандлар тарбиясига ҳам маъсул ва жавобгар. Бизлар Пайғамбар алайҳимуссаломлар суннати ўлароқ фарзандларимизга муаллим ва тарбиячимиз. Ким ўз фарзандини одоб аҳлоқини гўзал қилса, илм олишида ёрдамчи ва кўмакчи бўлса, улкан савобга эга бўлади, жамият ривожига, ислоҳотлар одимига ҳисса қўшади. Ким фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлса у фарзанд ноқобил бўлиб ўсса, Аллоҳ олдида ҳам жамияти олдида юзи қаро бўлади. Шундай экан, бизнинг эртанги фаравон ҳаётимиз учун фарзанд тарбияси жуда муҳим. Улар хар томонлама камол топмоқлари, илмда пешқадам ва оқил бўлмоқлари жамиятнинг, ҳам динимизнинг талабидир. Бугун эккан кўчатимизнинг эртага мева бермоғи бугун биз ота-оналарга боғлиқ. Улар зукко, илмга ташна бўлмоқлари учун ёшлигидан тарбиясини гўзал қилмоғимиз зарур. Пайғамбаримиз алайҳис салом фарзандларимизга отда юришни, сувда сузишни, камон отишни ўргатмоғимизни ва дунё ва дин илмларини олишларида доим эътиборли бўлишни тайинлаганлар. Қизларга ўзларига ҳос, ўғил болаларга ўзларига муносиб ҳунар ҳам ўргатиш зарур. Бўш вақтларини асло зое бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Улар ҳам жисмонан ва руҳан баркамол бўлмоқлари зарур. Оилани, ватанни ҳимоя қила оладиган, илми ила юртини шанини кўтарадиган зукко фарзандлар бўлмоғи даркор. Бугунги кунга келиб биз ота-оналар уларнинг тарбиясига қанчалик эътибор қаратмоқдамиз? Ёшлар орасида жиноятчилик ошса бизлар жавобгар эмасмизми? Нега уларнинг юриш-туриши, ўқиши, кимлар билан қаерларда юришига эътиборсиз бўлиб қолдик? Ота-она ва муаллимлар ва кенг жамоатчилик бугун биргаликда келажагимиз, ёшларни тарбиясига ниҳоятда эътиборли бўлмас эканмиз, режалаган истиқболга етмоғимиз қийин кечади. Уларнинг маърифати борасида бугун чуқур ўйламоқ даркор. Уларнинг ёт ғоя ва бузуқ оқимларга қўшилиб, эргашиб қолишига маърифат ва ақидасидаги нуқсонлари сабаб эмасми? Бизлар бугун улардаги руҳий бўшлиқни соғлом эътиқод ва руҳий тарбия билан тўлдирмоғимиз керак. Аллоҳ сақласин, эртага фарзанддаги бузуқ ақида бизни мусибатимизга айланиши мумкин. Фарзандларимиз~ёшлар бизнинг кўзу-қорачиқларимиз-ку, асло уларнинг тарбиясига бефарқ бўлманг!
Хар биримиз ўз маъсуллигимизни унутмай жидду-жаҳд қилар эканмиз, фарзандлар одоб-аҳлоқи ҳам доим диққат марказимизда бўлмоғи шарт. Илмсиз одобга, одобсиз эса илмга эриша олмайди. Шариатнинг талаби ҳам одам хар жиҳатдан етук шаклланган ва тарбия топган жамият қуришдир. Шундагина ҳам дунёимиз ҳам охиратимиз обод бўлажак, иншааллоҳ.
Аллоҳ таоло фарзандларимизни аҳли фазллардан қилсин. Адашган фарзандларга ҳидоят ва яхшилик ато айласин. Хар бир ўғил-қиз, фарзандларимизни илмга муҳаббатли, жамияти олдида, ота-оналари олдида юзларини ёруғ қилсин, шунда иншааллоҳ охиратда барчамизнинг юзимиз ёруғ бўлғуси.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

02 Nov, 04:32


​​ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ТЕНГЛИК ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
#ҳадис #никоҳ

1430-CАВОЛ: Ҳазрати Умарнинг: “Менда жоҳилиятдан бирор нарса қолмади. Фақатгина мусулмонлардан қайси аёлга уйланишим ва кимга қиз беришимга парво қилмайман”, деган гапларини қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Сийриндан, у эса буюк саҳоба Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан нақл қилган саволда зикр қилинган ривоятни тўлиқ шакли қуйидагича:
عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ : مَا بَقِيَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَخْلاَقِ الْجَاهِلِيَّةِ ، إلاَّ أَنِّي لاَ أُبَالِي إلى أَيَّ الْمُسْلِمِينَ نَكَحْت وَأَيَّهُمْ أَنْكَحْت.
“Менда жоҳилият ахлоқидан бирор нарса қолмади. Фақатгина қайси муслима аёлга уйланишим ва қайси мусулмонга қизимни никоҳлаб беришимга парво қилмайман” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ибн Саъд “Табақот”да ривоят қилишган).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларида никоҳдаги тенглик ҳақида сўз юритилмоқда. Шунинг учун ҳам муҳаддислар ушбу ривоятни “Кафоат боби – никоҳдаги ўзаро тенглик” мавзусида келтиришган. Яъни, мусулмонларнинг барчалари никоҳда, ўзаро қуда-андачиликда бир-бирларига тенгдирлар. Улар наслу насабга қараб одамларни ажратишлари ва бу борада ҳаддан ошишлари тўғри эмасдир. Шунинг учун мен кимнинг қизига уйланишим ва кимга қизимни никоҳлаб беришимнинг аҳамияти йўқ. Бунда фақатгина унинг мусулмон бўлиши кифоя”, дейилмоқда.
Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамларга наслу насабига қараб муомала қилиш, насли пастроқ кишиларни одам ўрнида кўрмаслик авж олган эди. Ислом дини келиб, бу тушунчалар мутлақо нотўғри эканини, одамлар аслида бир мартабада эканларини, фақатгина тақволари билан бир-бирларидан ортиқ эканларини баён қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларига қарата шундай мурожаат қилганлар:
"إن الله قد أذهب عنكم عُـبـِّية الجاهلية وتعاظمها بآبائها ، الناس رجلان : بَـرٌّ تقي كريم على الله عز وجل ، وفاجر شقي هيِّن على الله عز وجل ، الناس كلهم بنو آدم ، وخلق الله آدم من تراب" (رواه الترمذي).
“Аллоҳ сизлардан жоҳилият давридаги ота-бобоси билан фахрланиш ва кибрланиш одатини кетказди. Одамлар икки тоифадирлар: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадр топган – солиҳ ва тақволи киши ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрсиз – фожир ва бахтсиз киши. Одамларнинг барчаси Одамнинг фарзандларидир. Одамни эса, Аллоҳ таоло тупроқдан яратган”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам никоҳда мусулмонлар ўзаро тенг экани ва наслу насабга кўра одам ажратиш нотўғри эканини айтмоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 16:16


АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ

Жобир розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан ҳайит намозини ўқидик, азон ва қомат ўқилмасдан, хутбадан олдин намоз ўқий бошладилар. Кейин Билол розияллоҳу анҳуга эргашиб хутба ўқигани турдилар. Тақвога буюриб, тоат-ибодатга ташвиқ этдилар, инсонларга насиҳат қилдилар. Кейин масжид орқасидаги аёлларнинг ёнига бориб: “Садақа беринг, чунки кўпингиз дўзахнинг ўтинисиз!” деб панд-насиҳат қилганларида ёноқлари қизарган бир аёл ўрнидан турди ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, нега кўпимиз дўзахга ўтин бўламиз ?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан шундай марҳамат қилдилар: “Чунки сиз жуда кўп нолийсиз, эрингизнинг неъматларини кўрмайсиз”. Шунда аёллар зираклари ва узукларини Билолнинг кийимига қўйиб садақа бера бошлади.

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 10:32


ОИЛА САОДАТИ НИМАДА?

(муносабат)

Инсон борки, бахтли яшашни ҳохлайди. Бу йўлда жонини-молини сарфлайди. Мўмин-мусулмонлар эса қадимдан ўз динларидаги таълимотларни ўрганиб Пайғамбар алайҳис саломнинг суннатларини оилаларида тадбиқ этиб осонгина бахтли-саодатли гўзал оила бино қилиб яшаганлар. Бугунги кунда шарт-шароитлар зиёда бўлгани сари ёшларимиз тўқликка шўҳлик қилиб турли келошмовчиликлар келтириб чиқармоқдалар. Фарзандларимиз оила муқаддаслигини англаб етмаяптилар. Никоҳдек улуғ неъматни қадрламаяптилар. Динимизда бир қатор таълимотлар борки, уларни фарзандлар онг-шуурига сингдириб оилага тайёрламоғимиз зарур.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аёлларингиз билан хушмуомала бӯлиб, тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин», деган.

(Нисо сураси 19-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар»

(Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли аёлига яхшилик қиладиганларингиздир. Мен сизларнинг орангизда аҳли аёлига яхшилик қилишда энг яхшингизман», дедилар»

(Имом Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши (эгри) қовурғадан яратилган. У ҳеч қачон тўғри бўлмайди. Ундан шундайлигича; эгрилигича фойдалансанг, фойдаландинг. Уни тўғрилашга уринсанг синдириб қўясан. Уни синдиришинг эса, талоғини беришингдир», дедилар»

(Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни шишага ӯхшатиб, ҳамиша улар билан мулойим муносабатда бӯлишимизга амр этганлар.

Аллоҳ оилаларимизни ислоҳ этсин. Бизларни ўз динларига амал қилиб саодат топган оилалардан бўлмоғимизни насиб этсин.

АБДУРАХМОН ДОМЛА АРТИҚОВ
Исломшунос-олим

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 09:17


Эр-хотинларга насиҳат

- Ишларни орангизда маслаҳат ила юритинг! воқеликка рози бўлиб яшанг! Бир-бирингизга ҳузур-роҳат бахш этинг, чунки ҳаёт қисқадир.

- Эй куёвтўра, идеал, намуна қилинадиган аёл излама! Тақсимлаб берилганига рози бўл! Фақатгина ҲУР-ИЙНларда топиладаган шартлар қўйма!

- Эй келинпошша, фақатгина фаришталарда ва пайғамбарларда топиладиган шартлар қўйманг! Одам зоти қусурли, хатокор бўлади, қисматингизга рози бўлинг!

- Айбларни билмасликка олинг, хатолардан кўз юминг! Бу дунёдир, ЖАННАТ эмас. Одамлар ҳам Фаришта эмасдир.

Д. Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 06:46


ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».

📚
Имом Табароний

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 05:10


⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР:
САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ


📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 02:56


Қуръон тинглаб роҳатланинг!


КАҲФ - сураси

Жума кунининг суннатларидан бири Каҳф сурасини ўкишдир.


Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!

https://t.me/joinchat/VtP2YZ2VLSvenXHX

AL-AMIN.UZ

01 Nov, 00:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
азизлар!

Бугун ҳафтанинг жума куни

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 16:02


«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

Саловат билан тунларимиз нурафшон...

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 11:50


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари.


   🕋   Бомдод    06 : 15
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15: 40

   🕋   Шом          17 : 15

   🕋   Хуфтон      19 : 05


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃....

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 07:51


Ҳулқ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:


- “Албатта сизларнинг яхшироғингиз хулқи гўзалроғингиздир” -  дедилар.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 07:24


Баъзи инсонлар, ҳатто беш вақт намоз ўқигувчилар ичида ҳам нашани ўзларига ҳалол санаб чекиб юрадиганлар бор экан. Астағфируллоҳ!
Юқоридаги ҳадиси шарифда ўргандик. Маст қилувчи, ақлни олувчи хар бир маҳсулот - ичадими, чекадими, тортадими, баданга укол қилиб юборадими, таблетка шаклдами бариси харом қилинган. Шариат харом қилганни ўзингизга ҳалол санаб имонингизни куйдириб юборманг! Бу каби маҳсулотларни сотувчиси, экувчиси ҳам ташувчиси барчаси лаънатланган.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 03:40


АҚЛ УЛКАН НЕЪМАТ.

Инсонга берилган неъматлар беҳисоб. Ақл неъмати эса инсонни ҳайвондан ажратиб туради. Инсон ақли билан Аллоҳни танийди, яхши ёмонни ажратади. Жамиятлар ақлли инсонлар билан юксалади, халқлар ҳаёти фаровон бўлади. Ақлнинг кушандаси, уни ўғирловчи омиллар: гиёҳвандлик ва маст қилгувчи жами воситалардир. Бу иллат нафақат истеъмол қилган кишига, балки миллатга ҳам зиёндир. Бежиз буни Аллоҳ таъоло харом қилмади.

Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилади:

" كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ" )أخرجه الإمام مُسلم عَن ابْن عمرَ رضي الله عنه .(

Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса – хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи – ҳаромдир”

(Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун ҳам хар бир ота-она фарзандини, жамият эса ўз фуқароларини бу каби иллатлардан ҳимоя қилади.

Аллоҳ таолодан бу каби балолардан жамиятни, миллатни асрашини доимо дуоларда сўраб турмоғимиз керак.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 03:20


Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди имом ҳатиби Абдурахмон домла Артиқов.

"Гиёҳвандлик тараққиёт кушандаси".

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

31 Oct, 02:05


اللَّهُمَّ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا. اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ

«Аллоҳим! Жонимни Ўзинг яратдинг, уни вафот этдирувчи ҳам Ўзингсан, унинг ўлими ҳам, ҳаёти ҳам Ўз қўлингда. Уни тирик қолдирсанг, паноҳингда асрагин, агар вафот қилдирсанг, мағфират қилгин. Аллоҳим, Сендан офият сўрайман».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида «Аллоҳумма холақта нафсий ва анта таваффааҳаа, лака мамаатуҳаа ва маҳйааҳаа. Ин аҳйайтаҳаа фаҳфазҳаа, ва ин аматтаҳаа фағфир лаҳаа. Аллоҳумма инни ас`алукал-ъаафия», дер эдилар».

«Саҳиҳи Муслим»

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

29 Oct, 09:25


​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

AL-AMIN.UZ

29 Oct, 06:35


#муфтий_минбари

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

AL-AMIN.UZ

29 Oct, 04:22


- Қалб инсонга сев деган ёки ёлғизликми унга учқун бўлгин? Нима ўзи севиш? Бир шамга оташ бўлишми ёки ёниб турган оташга тегишми?
- Эй инсон! Қоф тоғидек юқорида бўлсанг ҳам кафанга сиғадиган даражада кичиксан. Унутма, ҳамма нарсанинг ҳисоб китоби бор. Кимни қанчалик хафа қилсанг, ўзинг ҳам худди шундай хафа бўласан.

Жалолиддин Румий.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

28 Oct, 16:42


#қироат

Муъминун сураси 57-60 оятлар

Муҳаммад ал-Луҳайдан қироати

AL-AMIN.UZ

28 Oct, 11:40


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари.


   🕋   Бомдод    06 : 10
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15: 45

   🕋   Шом          17 : 20

   🕋   Хуфтон      19 : 10


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃....

AL-AMIN.UZ

28 Oct, 08:51


ИБРАТЛИ РИВОЯТ

(тафаккур қил)

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман, деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди..

Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал: «Ё, Худо, қудратингдан!» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди ....

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан, камбағал ўтган қиш ота-онам совуқ хонада роса қийналишганди, энди бу пулга уйни таъмирлайман деганди, ҳамён янаям оғирлашибди....

Ўшанда камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб , янги уй олиб кўчиб кетамиз , деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди!

Яъни , ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди...

Ҳулоса ўзингиздан

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 11:52


ОХИРАТ НАЖОТИ.

Нажотни хар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Мусулмон инсон эса хар нени жавобини шариатдан қидиради. Бу эса нажотнинг энг тўғри йўлидир.
Келинг, бизлар ҳам нажот нимада эканлигини набавий таълимотдан ўрганамиз:

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим.

«Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

"Тилингни тий"- Ҳа, инсон бошига келадиган бало кўпроқ унинг тилидан келади. Ноўрин, беҳуда гап-сўз кишини уятга қўяди. Шунинг учун нажот тилни тийишда эканлигини Пайғамбар алайҳис салом таълим бермоқдалар.

"Уйинга сиғ"  -  кўчаларда сабабсиз ўтирма. Беҳуда вақтингни зое қилиб одамлар ўтадиган йўл бўйларини маскан  қилиб олма. Одамларни назаридан қоч, уйингда ўтир.

"Ҳатоинга йиғла"- доим тавба қилувчи банда бўл. Ёшинг бир жойга етди ҳануз тавбанг йўқ. Қачон ўтказган гуноҳларинг учун йиғлайсан? Бугун ҳатоларинга йиғласанг эртага нажот топгувчилардан бўласан.

АБДУРАХМОН ДОМЛА АРТИҚОВ
Исломшунос-олим.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 08:17


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

17 - илмий маърифий суҳбат.

Иймон йўлидаги уқубатлар

Салафийларга раддия.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 07:12


Уч нарса аёллик латофатини камайтириб юборади: итоатсизлик, асабийлашиш ва овозни кўтариш.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 06:12


Яхши эркакни аёли кетмайди,
Яхши аёлдан эри кечмайди.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 05:12


Агар бор олғонингнинг яхши ҳоли,
Дема хотун, дегил диннинг камоли.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

Шарҳ:
Агар никоҳингга олганингнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқи яхши бўлса, уни хотин дема, балки динингнинг камоли, уйингнинг жамоли, раҳмату баракотнинг сабаби дегил.

Равойиҳур райҳон китобидан


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 05:10


Аёллар фақат жаҳолат, динсизлик, илмсизлик ҳукмрон бўлган хонадонларда хор бўладилар, аммо солиҳларнинг уйларида улар маликалардир.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 03:00


ЧЕГАРА

Одамзот нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзот нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзот нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзот нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи «ичидан тўқиб чиқаргани»ни билади-ку?

Одамзот нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзот нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзот нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади?

Гап шундаки, Одамзотни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

23 Oct, 02:43


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ

Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлдим.


https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 14:04


КЕЛИН ХИЗМАТКОР ЭМАС.

Ҳонадондаги барча ишлар фақатгина келиннинг зиммасида бўлмаслиги керак. Маърифатли оилалар келинни ўз қизлари қатори билади. У қул эмас, хизматкор эмас. Тўғри, уй ишлари, эрни хизмати учун савоб олади. Хар ишда адолат бўлмоғи лозим. Келин гўдагига қарасинми, эригами, қайнонани кўнглигами, қозон-тавоққами?

ЭЙ ЙИГИТЛАР❗️
Уй юмушларида Пайғамбар алайҳис салом аёлларига кўмаклашганлар. Пайғамбардек зот уй супирганлар, таом тайёрлаганлар, либосларини тикканлар. Хозирги ўғил болалар бу ишни ор билади. Суннатни ор билишлик жафо бўлади. Оила юмушлари фарзандли аёлларнинг  ўзларигагина юкланса уларга  жабр бўлади.

ҚАЙНОНАЛАР❗️
Келиннинг рўзғордаги баъзи камчиликларини рўкач қилиб уларни камситманг, аксинча кўмаклашинг, ўргатинг, насиҳат қилинг, бир қизни воега етказиб, иффатини асраб-авайлаб сизга берса зулм қилманг! Аллоҳдан қўрқинг! Фарзандларингиз  оиласини бузманг, ажратиб юборманг!

Мўмин-мусулмон бузувчи эмас, ислоҳ қилувчи бўлади.
Хар ишда МЕЗОН бўлиши керак.


АБДУРАХМОН ДОМЛА АРТИҚОВ.
Исломшунос-олим.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 13:30


Аҳмад ибн Ҳарб роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. То уч нарсани тарк қилмагунимча ибодатнинг ҳаловатини топмадим:

1. Одамларни рози қилишни тарк қилдим, ҳақиқатни айтишга қодир бўлдим;
2. Фосиқларнинг суҳбатини тарк қилдим, солиҳлар суҳбатини топдим;
3. Дунё лаззатларини тарк этдим, охират лаззатини топдим".

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 10:55


Сўнги васият.

Шайҳ Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратлари.

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 08:12


Пешин олди суҳбатлар

Устоз Абдурахмон домла.

Сийрат китобидан:

16 - илмий маърифий суҳбат.

Исломга даъват

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 04:23


Аёлларнинг кўчада юриш одоблари.

Инсон ҳожати юзасидан кўчага чиқар экан у кўчанинг одобларига амал қилмоғи унинг қай даражада одоб чиқарганлигига, оиладаги тарбиясига боғлиқ. Айниқса, бу борада аёл-қизларимиз ўзларининг қай даражада одоб соҳибаси эканлигини намоён қиладилар. Минг афсуслар бўлсин-ки, бугунги кун аёл-қизларини аксарини кўчаларда юриш одобини билади ва амал қилмоқдалар дея олмаймиз.
"Қуш уясида кўрганини қилади" деганидек оиладаги тарбия одамнинг кимлигини ошкор қилади.
Шундай экан фарзандларимиз тарбиясига эътиборсиз бўлмайлик!
Ҳўш, кўчада юриш борасида шариат қандай таълим беради?

Абу Усайд Ал-ансорий Розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Расулуллоҳ ﷺ масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганларини кўриб айтдилар :

- "Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юриш сизларга эмас!.
Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар" дедилар .

Саҳобий айтадиларки :

- "Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юришларидан, хатто кийимлари деворга илашиб қолар эди"

(Имом Абу Довуд ривояти)

Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйнсунишларида муболағани қаранг : "Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида" деб Расулуллоҳ ﷺ амрларини ўзларича таъвил қилмадилар . Асли Расулуллоҳ ﷺ уларга : "Деворга суркалиб юринглар" демадилар . Аммо улар "четда юринглар" деган амрни ортиғи билан адо қилдилар!

Бизнинг замонамизда эса , афсусларким, аёлларни юриш-туришидан эркак уялиб кетасан гоҳида.
Масжидларга борар экансиз кўчаларда бемалол гап сотиб ўтирган аёлларни кўрамиз. На қочади, на ўзини четга олади.
Аёл оилада мадрасадир. У фарзанд тарбиячиси, келажак давомчиси. Шундай экан, биз эркаклар аҳли аёлларимиз юриш-туришига, тарбиясига жавобгармиз. Эркак, эр бўлиб шариат олдидаги ўз вазифасини бажарар экан, иншааллоҳ, жамият ҳам ислоҳ йўлига ўтади.

Абдурахмон домла Артиқов.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 03:19


Одоб ва эҳтиромни йўқотсанг, ҳаётнинг қадри қолмайди..

Бир йигит велосипеди билан қари аёлни туртиб кетди. Узр сўраб, йиқилган еридан турғизишга ёрдам қилиш ўрнига кулиб, йўлида давом этди. Онахон эса ортидан унга қараб:
«Сенинг бир нарсанг тушиб қолди», деди.
Йигит дарҳол орқасига қайтди ва қидира бошлади. Кекса аёл унга шундай деди: «Қидириб овора бўлма. Сен инсонийлигингни тушириб қолдирдинг. Энди уни асло тополмайсан».

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 02:13


Ҳаёт йўлларингни гуллар билан безамоқчи бўлсанг, аввало қалбингни Аллоҳнинг зикри билан беза.

https://t.me/al_aminuz

AL-AMIN.UZ

22 Oct, 02:02


#тонг

Тонгни қаршилашни насиб этган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!!!

Умидла кутганингиз, дуолар қилиб сўраганингиз, қалбингиздан истаганингиз барча орзуларингизни яратган рўёбга чиқарсин!

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

AL-AMIN.UZ

21 Oct, 15:30


#tabrik
Давлат раҳбари ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/40466-o-zbekiston-xalqiga-bayram-tabrigi-7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

AL-AMIN.UZ

21 Oct, 14:16


Андижон   вақти  билан
беш  вақт  намозларнинг      
такбир вақтлари.


   🕋   Бомдод    06 : 00
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            15: 55

   🕋   Шом          17 : 30

   🕋   Хуфтон      19 : 20


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Каналга уланиш учун👇босинг!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃....

AL-AMIN.UZ

21 Oct, 08:46


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

AL-AMIN.UZ

21 Oct, 08:46


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ