Сирoтул Мустaқийм @ahlibayt313 Channel on Telegram

Сирoтул Мустaқийм

@ahlibayt313


Ушбу каналимизда баҳоли қудрат Қуръони Карим оятлари ва Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о.в)нинг саҳиҳ ҳадисларидан иборат қатъий далил-исботларга асосланиб беғараз ва холис ҳолда Ислом динининг ҳаётбахш таълимотларини сиз азизларга тақдим этиб борамиз.

Сирoтул Мустaқийм (Uzbek)

Сирoтул Мустaқийм канали - бу аhlibayt313 фойдаланувчисига таъққусланган маҳсулотлар маркази. Бизнинг каналимизда, Қуръони Карим оятлари ва Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о.в)нинг саҳиҳ ҳадислари ҳақида катта далиллар ва исботлар билан тақдим этилади. Ислом динининг тақволари ва ҳаётда ўз манзилини топаётган таълимлар билан, биз сизга илмий ва маърифий кўрсатмалар тақдим этиб борамиз. Сирoтул Мустaқийм канали сизни диний маълумотлар билан таъминлайди ва Ислом динининг тамойилсизлиги ва хаёт кўршисининг холислиги ҳақида сизни осонча ўргатади. Бизнинг каналимизга аъзо бўлинг ва диний билмаганликдан кўринишларингизга чегара солмаганликда янги билмоқчи бўлсангиз, биз сизни маъқул кўрберамиз.

Сирoтул Мустaқийм

16 Jan, 11:01


🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

16 Jan, 10:56


❇️ Ҳазрати Зейнаб (саломуллоҳи алайҳо):

"Карбалода гўзалликдан бошқа ҳеч нарса кўрмадим!"

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

16 Jan, 10:56


◾️"Зейнаб Зейнаб"

🎙 Салим Муаззинзоде

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

16 Jan, 10:56


◾️ Рувза

🎙 Муҳаммад Боқир Мансурий (роҳматуллоҳи алайҳ)

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

16 Jan, 10:56


Карбало қаҳрамони, сабрнинг инсон куринишдаги қиёфаси, мусибатлар онаси, ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) ва ҳазрати Али (алайҳиссалом)нинг қизлари хоним Зайнаби Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафотлари муносабати билан аввал бошда барчамизга жондан азиз бўлмиш бутун башарият нажоткори Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Jan, 06:51


🌹 Бугун 13-ражаб (14-январь) тақволилар сарвари, мўъминларнинг амири, илм соҳиби, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳақиқий ворислари, Ҳазрати Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг умр йўлдошлари Амирул мўъминин Али ибн Абу Толиб (алайҳиссалом)нинг таваллуд кунлари ва ислом оламида эса "Оталар куни" ҳисобланади .Бу кун муносабати билан аввал бошда башарият нажоткори Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига табрик арз қиламиз.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

11 Jan, 09:14


💐🌸💐Имом Муҳаммад Тақий (алайҳиссалом) таваллуд кунлари💐🌸💐

🌹Исмлари: Муҳаммад (алайҳиссалом)

🌹Лақаблари: Тақий, Жавод ул-Аимме, Қоний.

🌹Кунялари: Або Жаъфар

🌹Оталари: Алийибни Мусо ар-Ризо (а)

🌹Оналари: Сабикаҳ (саломуллоҳи алайҳо)

🌹 Умр: 25 ёш

🌹Имомат муддати: 17 йил

🌹Фарзандлари: Имом Алийян Нақи, Мусойи Муборрақеъ, Ҳакима Хотун (саломуллоҳи алайҳим ажмаъин)

🌹Умр йўлдошлари: Саммоне Мағрибийя

🌹Туғилиш тарихи ва ери: 195-ҳижрий йил Мадина шаҳрида ражаб ойнинг унинчиси жумъа кунида.

🌹Ўлим тарихи ва ери: 220-ҳижрий йил 29-зилқаъда чаҳоршанба кунида Аббосий халифа Мутасим томонидан заҳарланиб 25 ёшларида шаҳид бўлдилар. Қабрлари Бағдод шаҳри яқинидага Козимейн шаҳрида.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

11 Jan, 03:39


🔹 «Ҳам оғойи ҳам оғозоде»

🎙 Карбалойи Ҳусайн Тоҳирий


http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

11 Jan, 03:29


🌹Бугун ражаб ойининг ўнинчи куни (11.01.2025) вилоят осмонининг тўққизинчи қуёши Имом Ризо (алайҳиссалом)нинг азиз дилбандлари бўлмиш Имом Муҳаммад Тақий (алайҳиссалом)нинг таваллуд кунлари .Бу кун муносабати билан аввал бошда бутун башарият нажоткори Ҳазрати Бақийятуллоҳил аъзам Соҳиб аз-Замон Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига табрик ва таҳният арз қиламиз.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

03 Jan, 20:12


◾️ Бугун 3-ражаб (04.01.2025) вилоят осмонининг ўнинчи қуёши Ҳоди ва Нақи лақаблари билан машҳур бўлган Имом Али ибн Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг шаҳодат кунлари. Бу қайғулик кун муносабати билан аввал бошда ул ҳазратнинг набиралари, бутун башарият нажоткори Мувлойимиз Ҳазрати Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

02 Jan, 14:57


💐💐Имом Муҳаммад Боқир (алайҳиссалом) таваллуд кунлари💐💐

🌹Исмлари: Муҳаммад (а)

🌹Лақаблари: Боқурул улум

🌹Кунялари: Або Жаъфар

🌹Оталари: Алийибни Ҳусайн (а)

🌹Оналари: Фотима бинти Ҳасан (Умму Абдиллоҳ)

🌹Умр: 57 ёш

🌹Имомат муддати: 19 йил

🌹Фарзандлари: Имом Жаъфари Содиқ, Абдуллоҳ, Иброҳим, Убайдуллоҳ, Али, Зайнаб ва Умми Салама.

🌹Умр йўлдошлари: Умму Фарва бинти Қосим , Умми Ҳаким ва Умми Валад.

🌹Туғилиш тарихи ва ери: 57-ҳижрий йил Мадина шаҳрида ражаб ойнинг биринчиси сешанба кунида.

🌹Ўлим тарихи ва ери: 114-ҳижрий йил 7-зулҳижжа душанба кунида Ҳишом ибн АбдулМалик томонидан заҳарланиб шаҳид бўлдилар. Қабрлари Мадина шаҳрининг Бақиъ қабристонида.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

02 Jan, 06:08


🌹Бугун ражаб ойининг биринчи куни вилоят осмонининг бешинчи қуёши, "илм дарёсини сузиб ўтган" Имом Муҳаммад Боқир (алайҳиссалом) нинг таваллуд кунлари. Бу кун муносабати билан аввал бошда бутун башарият нажоткори Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига табрик арз қиламиз.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

01 Jan, 13:41


🔹 Имом Ҳусайн (алайҳиссалом) нинг зиёратлари

Ассалому алайка ябна Расулиллоҳ
Ассалому алайка ябна Амирал муъминин Ассалом алайка ябнас Сиддиқатит Тоҳира Фотимата саййидатил нисоил оламин.
Ассалом алайка ё Мавлоя ё Або Абдиллоҳ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ашҳаду аннака қод ақамтас солата ва атайтаз заката ва амарта бил маъруфи ва наҳайта ъанил мункар ва талавтал китоба ҳаққа тиловатиҳ ва жоҳадта филлоҳи ҳаққа жиҳодиҳи ва ҳатта атокал яқин. Ашҳаду анналлазина холафука ва ҳорабука вал лазина хазалука вал лазина қоталука малъунуна ало лисонин набиййил уммийи ва қод хоба манифтаро. Лаъаналлоҳуз золимина лакум минал аввалина вал охирин ва зоафа алайҳимул азобал алим. Атайтука ё Мавлоя ябна Расулиллаҳ зоиран орифан биҳаққика муволийян ли авлиёика муодиян ла аъдоика мустабсирон бил ҳудал лази анта алайҳи орифан би залолати ман холафака фашфаъ ли роббик.

🌸 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

01 Jan, 13:41


❇️ Ражаб ойининг биринчи кечасининг амаллари (01.01.2025):

1⃣ Бу ойнинг биринчи кечаси шарофатли кеча бўлиб уни бир нечта амали бор. Аввал янги ойни кўргач ушбу дуони айтсин:

Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил амин вал иймаани вассалаамати вал ислаами рабби ва раббукаллоҳу ъазза ва жалла.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ражаб аввалида янги ойни кўрганларида ушбу дуони ўқиганлар:

Аллоҳума баарикланаа фи ражабин ва шаъбона ва баллиғнаа
шаҳра рамазона ва аъинно ъалас сийаами вал қийаами ва ҳифзил лисаани ва ғаззил басори ва лаа тажъал ҳаззонаа минҳул жууъа вал ъаташа.


2⃣ Ғусул қилсин ундаги бор гуноҳлари тўкилади ва у
онадан тўғилгандек гуноҳсиз бўлади иншоаллоҳ.

3⃣ Ҳазрат Имом Хусейн (А)ни зиёрат қилсин.

4⃣ Намози шомдан кейин 20 ракат намозни ҳар 2 ракатда саломи билан ҳар ракатида ҳамд ва тавҳид(Қул ҳуваллоҳу аҳад) билан ўқиса ўзи, оила аъзолари моли ва авлоди муҳофазада бўлади, қабр азобидан паноҳда бўлади, сиротдан яшиндек ўтиб
кетади.

5⃣ Намози хуфтондан кейин икки ракат намози ўқисин, биринчи ракатида ҳамд сураси, алам нашраҳ (Шарҳ сураси) сураси ва уч марта тавҳид сураси, иккинчи ракатда эса ҳамд, алам нашраҳ (Шарҳ сураси), тавҳид (Қул ҳуваллоҳу аҳад) ва муаъззатайн (Фалақ ва Нос суралари) сураларини ўқисин. Намоз саломидан сўнг 30 марта ло илоҳа иллалоҳ, 30 марта саловот юборсинки ҳаққ таъоло уни гуноҳларини онасидан туғилганидек қилиб кечиргай.

Сирoтул Мустaқийм

01 Jan, 13:41


🔹 Шарҳ сураси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Алам нашроҳ лака содрок
Ва вазоънаа анка визрок
Аллази анқозо зоҳрок
Ва рофаънаа лака зикрок
Фа иннамаъал ъусри юсро
Инна маъал ъусри юсро
Фа изаа фароғта фансоб
Ва илаа роббика фарғоб


🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

31 Dec, 19:43


❇️ Ҳазрат Оятуллоҳ ал-узмо Саййид Али Ҳусайний Хоминаий (ҳафизаҳуллоҳ) ва Ҳазрат Оятуллоҳ ал-узмо Саййид Али Ҳусайний Систоний (ҳафизаҳуллоҳ) жанобларининг расмий дафтарларидан берилган маълумотга кўра милодий 02.01.2025 санаси Ражаб ул-муражжаб ойининг биринчи куни деб эълон қилинди.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

31 Dec, 13:54


🗓 Муборак Ражаб ойининг рўза тақвими. Ушбу жадвалда саҳарлик тугаш вақти, ифторлик ва шом намозларининг вақти ва мазҳабий маросимларимиз кўрсатилган. Қўйидаги тақвим Самарқанд шаҳрининг вақти билан ҳисобланган.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

31 Dec, 03:43


🔹 Мувлоти Умми Кулсум

🎙 Муҳаммад Ҳусайн Ҳаддодиён

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

31 Dec, 03:35


🏴 Бугун 29-жумодий ус-соний (31-декабрь) Мувло Али (алайҳиссалом) ва Ҳазрати Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)ларнинг кичик фарзандлари Хоним Умму Кулсум (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот кунлари. Бу кун муносабати билан аввал бошда бутун башарият нажоткори Ҳазрати Валийюл аср оғо Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт (алайҳимуссалом) таслият изҳор этамиз.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

30 Dec, 18:52


🗓 Ҳижрий 1446-йил Ражаб ул-муражжаб ойининг биринчи куни иншоаллоҳ (катта эҳтимол билан) милодий тақвимнинг 2-январь санасига тўғри келади.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

29 Dec, 17:10


❇️ Ҳазрати Оятуллоҳ Макорим Шерозийдан бу борада қуйидагича сўралган:

Мусулмонлар учун милодий янги йилни нишонлашнинг ҳукми нима?

Мусулмонлар насронийларни ушбу байрам билан табриклашлари мумкинми?

Мусулмонлар ўзаро бир-бирларини ушбу байрам билан табриклашлари мумкинми?

Мусулмонлар ушбу милодий янги йил байрами учун дастурхон ёза оладиларми?

Байрам қилиб ўтказа оладиларми?

Ва бу байрамни Ислом ҳайитлари ва байрамлари каби эъзозлай оладиларми?

Мусулмонлар ҳам улар [христянлар] каби уйларида арча дарахтини безашлари мумкинми?

У буюк мужтаҳиднинг юқоридаги саволларга жавоб тариқасида берган фатволари қуйидагича:

Зарурат бўлмагунча, Исо Масиҳ (алайҳис салом)нинг таваллуд кунини [Рождествони] нишонлаш ва Рождество билан боғлиқ ишларни қилиш, мусулмон бўлмаганларнинг маданияти тарғиб қилинишига сабаб бўлганини эътиборга олган ҳолда жоиз эмасдир.
Бу ерда заруратдан кўзланган маъно масалан, агар шу иш бажарилмай қолса,
қариндош-уруғлик ва дўстлик алоқасига путур етади.

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

29 Dec, 17:10


❇️ Ҳазрати Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийдан бу борада сўралган қуйидаги саволга:

Мусулмонларга ҳазрат Исо пайғамбарнинг таваллуд топган кунини нишонлаш ва янги йилни байрам қилиб ўтказиш жоизми?

Шундай жавоб бердилар:
Насронийлик шиори бўлган нарсани бажариш мусулмонга жоиз эмас.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

29 Dec, 17:10


❇️ Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаийдан бу борада сўралган қуйидаги саволга:

Баъзи мусулмонлар Исо Масиҳ (алайҳис салом)нинг таваллуд топган куни каби насронийларнинг байрамларини нишонлайдилар.
Бу ишнинг бирор айби борми?

Шундай жавоб берганлар:
Исо Масиҳ (алайҳис салом) таваллуд топган кунни нишонлашнинг ўз-ўзидан муаммоси йўқ,
лекин бу иш Ғарбнинг таназзулга учраган маданиятини ёки эътиқоднинг оғишиши ва фасод-бузуғликни тарғиб қилинишига сабаб бўладиган тарзда бўлмаслиги керак.

 🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

29 Dec, 17:10


Янги йил байрамини нишонлашнинг ҳукми қандай?

Аҳли-Байт мактабига тобе бўлган фуқаҳо ва мужтаҳидларимизнинг бу борада берган фатволаридан маълум бўлишича, биз мусулмонлар ҳам ҳазрат Исо пайғамбар таваллуд кунларини нишонласак бўлади, лекин христянларга хос ва мос ҳолатда, яъни уларникидек ҳаром ва гуноҳ ишларга тўлиб тошган ҳолатда бўлмаслиги керак! Бир сўз билан айтганда, христянлар янги йилни нишонлаганидек, биз мусулмонлар нишоламаслигимиз керак.
Зероки, уларнинг қиладиган кўп ишлари Ислом дини таълимотига зиддир.
Бироқ янги йилда шунчаки гуноҳсиз ҳолда биргаликда ўтириб ҳордиқ чиқариш ҳамда ҳалол бўлган таомлар ва ичимликларни истеъмол қилиб хурсандчилик қилиш шариати исломияда мумкин ва рухсат этилган амалдир!
Албатта, шуни ҳам айтиш лозимки, янги йилда қариндош-уруғларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни бориб кўриш ва кўнглини кўтариш каби хайрли ва савоб ишларни ҳам амалга ошириш мумкин.
Бундай ишларга шариати исломияда «Силаи раҳим» дейилади.


Энди ушбу масалага доир мужтаҳидларимизнинг фатволарини ўрганиб чиқамиз:

                   👇👇👇‌‌

 ‌‌🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

29 Dec, 17:10


Янги йил байрамини нишонлашнинг ҳукми қандай?

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 14:16


🇮🇷 Ҳамда бугун Ҳазрати Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг фарзандлари, Ислом суннатларини қайта тирилишга ўзини жуда катта ҳиссасини қушган, замонасининг золимларини қаршисида туриб тоғутлар билан курашган, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрати Оятуллоҳ ал-узмо Саййид Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний (ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг таваллуд кунлари.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 13:59


❇️ Аёллар борасида Аҳлибайт (алайҳимуссалом)нинг муборак ҳадислари

1️⃣ Пайғамбари Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам):

Аёл киши ҳар вақт уйни тартибга солиш учун ниманидир бир жойдан олиб бошқа бир жойга қўйса, Худованд унга раҳмат назарини қилади.

2️⃣ Пайғамбари Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам):

Худованд аёлга ҳар бор боласига сут берганда, бир қулни озод қилган савобини беради.

3️⃣ Имом Али ибн Аби Толиб (алайҳиссалом):

Аёлнинг жиҳоди – эрига яхши хотинлик қилиши.

4️⃣ Имом Жаъфар Содиқ (алайҳиссалом):

Энг яхши аёл бу (фақат) эри учун хушбуй бўлган аёллир.

5️⃣ Имом Жаъфар Содиқ (алайҳиссалом):

Қиёмат кунида эрининг бад ахлоқликларига сабр қилган аёллар тоифаси ҳазрати Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) билан маҳшур бўлишади.

6️⃣ Имом Муҳаммад Боқир (алайҳиссалом):

Аёл кишининг биринчи қабр кечасида ҳеч нарса ўз эрининг розичилигидан яхшироқ эмас.

7️⃣ Пайғамбари Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам):

Аёл киши эрининг қўлига бир пиёла сув бериши бир йиллик шаб намози ва рўза(мустаҳаб)сидан яхшироқдир.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 13:59


https://t.me/eron_aqiq_uzuklari

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 13:59


🌺 Бугунги ҳазрати Фотима аз-Заҳро (с.а)нинг муборак таваллуд кунлари Ислом оламида "Оналар" кунидир. Муҳтарама онажонларга, опа-сингилларга ва умр йўлдошларга ҳадия бериш эсдан чиқмасин🌹!

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 12:55


قال رسول الله صلی الله علیه و آله:
"ان فاطمه خلقت حوریه فی صوره انسیه …"

❇️ Расулаллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам):

"Шубҳасиз Фотима (саломуллоҳи алайҳо) инсон қиёфасида яратилган ҳурдир".

📚 Биҳорул анвор 78ж.112-саҳифа


🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 03:02


🌺 "Модаре дарё"

🎙 Маҳмуд Каримий

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

22 Dec, 02:55


🌹 Бугун 20-жумодий ус-соний (22.12.2024) бутун оламлар аёлларининг сарвараси, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг танҳо қизлари, ўн бир имом онаси ҳазрати Фотима аз-Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг дунёга келган кунлари ва Ислом оламида "Оналар" кунидир. Бу кун муносабати билан башарият нажоткори, ҳазрати Юсуфи Заҳро, Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига табрик ва таҳният арз қиламиз.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Dec, 15:10


🏴Хоним Уммул банин (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот кунлари.🏴

◾️Исмлари: Фотима

◾️Кунялари: Уммул банин (ўғилларнинг онаси)

◾️Оталари: Ҳизом ибн Холид

◾️Оналари: Лайло бинти Саҳл

◾️Фарзандлари: Абулфазл Аббос, Абдуллоҳ, Жаъфар ва Усмон (алайҳимуссалом) (буларнинг ҳаммаси Карбалода ашуро куни шаҳид бўлишган.)

◾️Умр йўлдошлари: Али ибн Аби Толиб (алайҳиссалом)

◾️Туғилиш тарихи ва ери: Туғилиш тарихлари борасида куп маълумот мавжуд эмас. Мадинада Бани Килоб қабиласида дунёга келганлар.

◾️Ўлим тарихи ва ери: 64-ҳижрий қамарий йилининг 13-жумодий ус-Сонийда Мадинада вафот этганлар. Қабрлари Мадина шаҳрининг Бақиъ қабристонида.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Dec, 15:10


🔹"Уммул Банин"

🎙 Ҳожи Маҳмуд Каримий


http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Dec, 19:31


💠 Равза: "Лой-лой Нанам"

🎙 Ҳожи Нодир Жаводий

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Dec, 19:30


◾️ Бугун 13-жумодий ус-Соний (15-декабрь) Амирул муъминийн Али (алайҳиссалом)нинг вафоли умр йўлдошлари ва Ҳазрат Абулфазл Аббос (алайҳиссалом)нинг оналари Хоним Фотима бинти Хизом(Уммул Банин)нинг вафот кунлари. Ушбу муносабат билан аввал бошда бутун башарият нажоткори Мувлойимиз Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт (алайҳимуссалом) ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

13 Dec, 10:10


🇸🇾 ️"Ҳайъату таҳририш шом" (HTS) террористик гуруҳ томонидан берилган дастур билан Дамашқдаги Ҳазрати Руқайя (саломуллоҳи алайҳо)нинг ҳарамларидан байроқлар, муҳрлар, мафотиҳул жинон ва зиёратномалар йиғиб олинди.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

13 Dec, 09:47


🗓 Жумодий ус-Соний ойининг тақвими :

🔵 1- Жумодий ус-Соний – милодий 3-декабрь.

⚫️ 3- Жумодий ус-Соний (5-декабрь) – Хонум Фотима аз-Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг шаҳодат кунлари.(95 кунлик ривоят) (11-ҳ.қ)

⚫️ 13-Жумодий ус-Соний (15-декабрь)– Хонум Уммул Банийн (саломуллоҳи алайҳо) нинг вафот кунлари.(64-ҳ қ)

🟢 19-Жумодий ус-Соний (21-декабрь)– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг волидайнлари Ҳазрати Абдуллоҳ (алайҳиссалом) ва Ҳазрати Омина (саломуллоҳи алайҳо)ларнинг издивож қилган кунлари. (569-милодий)

🟢 20-Жумодий ус-Соний (22-декабрь)– Хонум Фотиматуз Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг таваллуд кунлари.(5-беъсат) ва "Оналар куни".

⚫️ 29-Жумодий ус-Соний (31-декабрь)– Ҳазрати Али (алайҳиссалом) ва Ҳазрати Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг қизлари Ҳазрати Умму Кулсум (саломуллоҳи алайҳо) вафот кунлари. (116-ҳ.қ)

⚫️ 29-Жумодий ус-Соний (31-декабрь)– Имом Ҳоди (алайҳиссалом)нинг фарзандлари ва оғо Имом Замон (алайҳиссалом)нинг амакилари Саййид Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг вафот кунлари. (252-ҳ.қ)


🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

08 Dec, 15:06


◾️Ҳаммаси шундан кейин бошланди...

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

08 Dec, 13:49


🇸🇾 Бани Умайя (лаънатуллоҳ алайҳим) нифоқ ва адоват оловини Ҳазрати Зайнаб саломуллоҳи алайҳонинг ҳарамларида ёқди.

😭😭 Ё Соҳибаз Замон (а.ж) аммажониз ҳарамлари олов ичида.

😭😭 Карбалода ёнган хаймагоҳ етар эди.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

08 Dec, 13:44


🇸🇾 Сурияда Башар Асад ҳукумати ағдарилгандан кейин такфирчилар томонидан Ҳазрати Зайнаб саломуллоҳи алайҳонинг ҳарамлари талон-тарож қилиняпти.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

28 Nov, 15:23


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

◾️Ушбу мухтасар мақоламизда мўминлар амири Али (алайҳис салом) ва ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)ларнинг олти ойлик ўғиллари Муҳсиннинг дунёга келмай шаҳид бўлишини Аҳли суннат манбаларида ўрганиб чиқмоқчимиз.

📙 Аҳли суннат олимларидан бири Ганжий Шофеий ўзининг «Кифоятут-Толиб» номли китобида ёзади:

📘 «Ибн Қутайбанинг «Ал-Маориф» китобида шундай ёзилган: «Фотиманинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Зайнаб ва Умму Гулсумдир. Муҳсин исмли чақалоғи эса Қунфуз бин Адвиънинг зарбаси билан (онасининг қорнида) ўлдирилди».

📍Демак, Фотиманинг Муҳсин исмли чақалоғи кичик ёшда вафот этган.

📚 Манба: «Кифоятут-Толиб», 413-бет; «Маноқибу Али ибн Абу Толиб», 3-жилд, 358-бет.

📝 Бу ҳақда Аҳли суннат олими Шаҳристоний ўзининг «Ал-Милалу ван-Ниҳал» номли китобида ёзади:

« Фулон Фулонга байъат олиш кунида Фотиманинг қорнига урди ва ул ҳазрат бунинг натижасида қорнидаги боласини туширди!»

📚 «Ал-Милалу ван-Ниҳал», 1-жилд, 57-бет.

📗 Имом Шамсиддин Аби Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Аз-Заҳабий ўзининг «Мийзонул иътидол фий нақдир-рижол» номли китобида Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Куфий Ҳофиздан шундай ривоят қилади:

📝 Аҳмад ибн Муҳаммаднинг – Ибн Аби Дорим (вафот санаси 357-ҳижрий йил) номи билан донғи таралган куфалик муҳаддиснинг ҳузурида ушбу ҳадис ўқилди:

إِنَّ ... رَفَسَ فٰاطِمَةَ حَتّٰى أسْقَطَتْ بِمُحْسِنٍ

«"...." Фотимани бир тепди, бунинг натижасида қорнидаги Муҳсин исмли боласини туширди».

📚 «Мийзонул иътидол фий нақдир-рижол», 1-жилд, 139-бет, 552-рақам.

📍Бу ерда қизиқ ва диққатга сазовор бир масала бор. Заҳабий юқорида номи тилга олинган одамнинг исмини келтирганда шундай дейди:

أحمد بن محمد بن السري بن يحيى بن أبي دارم المحدث أبو بكر الكوفي الرافضي الكذاب

🔺 «Аҳмад ибн Муҳаммад ибн ас-Сарий ибн Яҳё ибн Аби Дорим ал-Муҳаддис Абу Бакр ал-Куфий Рофизий (шиа) ва Каззоб (ёлғончи)дир».

📕 Шамсиддин Заҳабий ўзининг «Сияру аъломин-нубалоъ» номли бошқа бир китобида Ибн Аби Доримни қуйидагича тилга олади:

ابن أبي دارم. الامام الحافظ الفاضل، أبو بكر أحمد بن محمد السري بن يحيى بن السري بن أبي دارم….

🔺Ибн Аби Дорим «Имом», «Ҳофиз» (ҳадисларни ёддан билувчи) ва «Фозил» (фазилат соҳиби)дир.

Сўзини давом эттириб ёзади:

كان موصوفا بالحفظ والمعرفة إلا أنه يترفض.

🔸«У ҳадисларни ёд олиш хотирасига ва уларни яхши таниш хусусиятига эга эди. Бироқ рофизийликка (шиаликка) мойил эди».

Яна бу борада ёзади:

و قال محمد بن حماد الحافظ، كان مستقيم الامر عامة دهره.

«Муҳаммад ибн Ҳаммод ал-Ҳофиз айтади: У бутун умри давомида ўз мазҳабида қолди»

📚Манба: Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий (вафот санаси 748-ҳижрий йил), Сияру аъломин-нубалоъ, 15-жилд, 577-579-бетлар, Тадқиқот: Шуъайб Арнаоут, Муҳаммад Наим Арқасусий нашр этилган жойи: Байрут – Ливан, Муассасатур-рисолаҳ нашриёти, нашр этилган йили: 1413 – ҳижрий қамарий ва 1992 – милодий сана, тўққизинчи чопи.

💠 Бунга қўшимча, Заҳабий Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан бир ҳадисни ривоят қилади, мазкур ҳадиснинг ровийлари орасида юқорида унинг устида сўз юритилган ровий ҳам бор. Ўша ҳадис қуйидагича:

الحلال بين، والحرام بين، وبين ذلك مشتبهات لا يعلمها كثير من الناس. من ترك الشبهات استبرأ لدينه وعرضه، ومن وقع في الشبهات، وقع في الحرام كالراعي إلى جنب الحمى، يوشك أن يواقعه

«Ҳалол ошкордир, ҳаром ҳам аниқдир. Бу иккисининг орасидагилари эса шубҳалидир…»

❗️Аммо нимагадир Заҳабий бу ерда ҳадисга тўқинмай, уни мақбул эканини эътироф этиб шундай дейди:

الحديث متَّفقٌ عليه

Ушбу ҳадис мақбул ва унинг устида иттифоқ қилингандир.

📚 Манба: Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий (вафот санаси 748-ҳижрий йил), Сияру аъломин-нубалоъ, 15-жилд, 577-бет.

Сирoтул Мустaқийм

28 Nov, 15:23


Қандай қилиб бир киши ҳаёти бўйлаб ҳадис имоми бўлсин ва ҳадисни ёд олиш учун хотираси кучли олим ҳисоблансин-у, аммо унга нисбатан ёмон сўзлар айтилсин?!

Заҳабий ҳамма бу яхши ва ёмон хусусиятларни қандай қилиб бир жойга жамлабди?

‼️ Ҳа, жавоб Аҳли-Байт издошларига тамоман маълум. Таассуфки, Заҳабий ҳазрати Заҳро с.а.нинг қотилларини обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун бундай ишни қилган ва мазкур олимнинг ушбу сўзи учун унга рофизий (шиа) номини тўнкаган.

📌 Лекин инсон рофизий бўлиш билан сиқалик (ишончлилик) ҳолатидан четга чиқиб қолади деб ўйлайсизми? Агар шундай бўладиган бўлса, унда Аҳли суннатнинг Саҳиҳул Бухорий, Саҳиҳул Муслим ҳамда кўпгина Сунан (Сунани Термизий, Сунани Нисоий, Сунани Байҳақий, Сунани Абу Довуд каби) китобларда келган кўплаб ҳадисларни четга суриб қўйиш керак бўлади. Зероки, биз мазкур китобларда рофизий (шиа) эътиқодига эга деб айтилган кўпгина ровийларга (ҳадис ривоят қилганларга) дуч келамиз. Мисол тариқасида уларнинг айримларини бу ерда келтирамиз:

عبيد الله بن موسي   Убайдуллоҳ бин Мусо

جعفر بن سليمان الضبعي   Жаъфар бин Сулаймон аз-Забуъий

عبد الملك بن أعين الكوفي   Абдулмалик бин Аъюн ал-Куфий

عدي بن ثابت   Удайй бин Собит

عباد بن يعقوب الرواجني   Ибод бин Яъқуб ар-Равожиний

إسماعيل بن خليفة   Исмоил ибн Халифа

Ва бошқалар

❇️ Энди бу ёғини ўзингиз инсоф билан бир хулоса чиқаринг!

📖 Иброҳим ибн Сайёд Наззом Мўътазилий (160-231 ҳижрий йилларда яшаб ўтган) унинг назм ва насрдаги каломининг гўзаллиги сабабли «Наззом» номи билан машҳур бўлган. У кўплаб китобларда ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг уйига бостириб кириш масаласини илгари суриб айтади:

إِنَّ ... ضَرَبَ بَطْنَ فٰاطِمَةَ یَوْمَ الْبَیْعَةِ حَتّٰى ألْقَتِ الْمُحْسِنَ مِنْ بَطْنِهٰا، وکان يصيح: «أَحْرِقُوا دَارَهَا بِمَنْ فِيهَا»، وما کان في الدَّار غيرُ عليٍّ وفاطمةَ والحسنِ والحسينِ.

«Шубҳасиз, .... байъат куни Фотиманинг қорнига урди ва ул ҳазрат бунинг натижасида қорнидаги боласини туширди. Шунда .... (баланд товуш билан) қичқирарди: Унинг (Фотиманинг) уйини ундаги барча кишилар билан ёқиб юборинг. Ваҳоланки, уйда ҳазрати Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайнлардан бошқа ҳеч ким йўқ эди».

📚 Манба: «Ал-Вофий бил-вафаёт», 6-жилд, 17-бет, 2444-сон; «Ал-Милалу ван-ниҳал», Шаҳристоний, 1-жилд, 57-бет, Байрут, Дорул-Маърифат чопи, «Буҳусун фил-милали ван-ниҳал» китобида келтирилган Наззомнинг таржимаи ҳолига қаранг: 3-жилд, 248-255-бетлар.

❤️‍🔥 Сўзимиз пировардида шуни таъкидлаб айтмоқчимизки, Сарвари коинотнинг нури дийдалари ва билбандлари ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг Пайғамбаримиз кўрсатган Ислом йўлида нафақат ўзлари, балки қоринларидаги Муҳсин исмли болалари ҳам шаҳид бўлди. Ва афсуски бу Ислом тарихда рўй берган энг аччиқ ва дардли ҳодиса-воқеа бўлиб, кейинчалик унинг ортидан Карбало фожиаси ҳам мазкур воқеанинг давоми ва натижаси ўлароқ юз берди.

فَاعْتَبِرُوا يَا أُولِي الْأَبْصَارِ

«Ибрат олинг, эй ақл эгалари!» (Ҳашр сураси, 2-оят)

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

28 Nov, 15:23


❇️ Ҳазрат Фотима (а. с)нинг Муҳсин исмли ўғилларининг шаҳид бўлиши

Сирoтул Мустaқийм

27 Nov, 14:36


"Заҳро содот"

🎙 Руҳуллоҳ Раҳимиён

#Айёме_Фотимийя

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

27 Nov, 14:36


❇️ Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а)нинг мусибатлари ҳақида

💠 Ҳазрати Фотима Заҳро (саломуллоҳу алайҳо) оталари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни қўлдан берганлик қайғусида тутган мотамлари ҳақида шундай ривоят қилинган:

🕯Ҳазрати Фотима Заҳро (саломуллоҳу алайҳо) оталарининг қабридан бир ҳовуч тупроқ олдилар-да, уни муборак кўзларига суриб ушбу байтларни ўқидилар:

مَا ذَا عَلَى مَنْ شَمَّ تُرْبَةَ أَحْمَدَ
أَنْ لَا یَشَمَّ مَدَى الزَّمَانِ غَوَالِیَا

صُبَّـتْ عَلَيَّ مَصَائِــبُ لَوْ أَنَّهَا
صُبَّتْ عَلَـى الْأَیَّـامِ صِـرْنَ لَیَالِیَا

«Аҳмад [Пайғамбар (с.а.о.в)] тупроғини ҳидлаган одамга бутун умри давомида бошқа хушбўй атирларни ҳидлашга нима ҳожат қолур?

[Отам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг] бошимга шундай мусибатлар тушдики, агар ўша мусибатлар кунларнинг бошига тушса эди, кунлар тунларга айланарди».

Сирoтул Мустaқийм

27 Nov, 14:36


📚Манба: Шаҳид Соний Зайниддин ибн Али, «Масканул Фуод ъинда фақдил аҳиббати вал-авлод» китоби, 112-бет.

Айрим ривоятларда биринчи мисрадаги «مَا ذَا عَلَى» «Маа заа Алаа» ибораси ўрнига «حَقِیقٌ عَلَى‏» «Ҳақийқун Алаа» ибораси келган бўлиб, у ҳолда шеърнинг маъноси шундай бўлади:

«Аҳмад тупроғини ҳидлаган одам бутун умри давомида бошқа хушбўй атирларни ҳидламасликка ҳақлидир».

📚Манба: Фаттол Нишобурий Муҳаммад бин Аҳмад, «Равза ал-Воъизийн ва Басийра ал-Муттаъизийн», 1-жилд, 75-бет, Разий нашриёти, Қум, биринчи нашр, 1375-ҳижрий йил.

#Айёме_Фотимийя

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

17 Nov, 13:02


🔹"Эй вой онам" (узбек тили таржимаси билан)

🎙 Карбалойи Ҳусейн Тоҳирий

#Айёме_Фотимийя

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

17 Nov, 12:54


❇️Лаънатланган иккинчи саҳифа

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни ўлдиришга бўлган муваффақиятсиз уриниш ва Ғадир кунида Ҳазрати Али (алайҳиссалом)нинг вилоятлари эълон қилинганидан сўнг, бир гуруҳ саҳобалар Мадинага келиб, Аввалнинг уйида тўпланишди ва яна бир келишувни имзоладилар.

📝 Айрим манбаларга кўра, бу келишувда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан кейинги хилофат Фулон, Фулон, Фулон ва Фулонга тегишли бўлишига урғу берилган ва Ҳазрати Али (алайҳиссалом)нинг хилофатига қарши чиқилган. Бу йиғилишда 34 киши иштирок этган бўлиб, уларнинг аксарияти қабила бошлиқлари эди. Сулайм ибн Қайснинг фикрига кўра, бу иштирокчилардан 14 нафари Ҳаршо тоғида содир бўлган воқеада қатнашган “Ақаба саҳобалари” гуруҳидан эди. Ушбу “Саҳифа”ни барча иштирокчилар имзолаб, Абу Убайда Жарроҳга топширишди ва уни Қаъба ёнида кўмдилар. Ушбу “Саҳифа.” Сонийнинг хилофати даврида ўз жойидан чиқарилди.

📍Айрим манбаларга кўра, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) иккинчи “Саҳифаи Малъуна” келишувидан сўнг, уларни жоҳилият даври етакчиларига қиёс қилиб, агар Аллоҳ сабр қилиш ва умматни синовдан ўтказишга буюрмаганида, бу “Саҳифа” саҳобаларини жазолашларини марҳамат қилганлар.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

17 Nov, 12:37


❇️ “Лаънатланган биринчи саҳифа”

Фитнанинг уруғи айнан ўша вақтда экилган эди. Дастлаб икки мунофиқ шахс муҳим қарорга келиб, ўзаро келишув туздилар. Уларнинг келишуви шундан иборат эдики, агар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) вафот этсалар ёки ўлдирилсалар, халифалик ва раҳбарлик ҳеч қачон Аҳлибайт (алайҳимуссалом)га берилмасин. Бу қарорга яна уч киши қўшилди. Улар Каъбанинг ичида, ҳеч ким йўқлиги пайтида, қизил тош устида, Каъбанинг икки устуни ўртасида йиғилишдилар. Шу ерда улар аввал оғзаки тарзда келишувларини янгилаб, унга қасам ичдилар ва шундай дедилар:

“نتظاهر على علي فلا ينال الخلافة ما حبينا”

яъни биз Али(алайҳиссалом)га қарши бирлашамиз ва то тирик эканмиз унинг халифа бўлишига йўл қўймаймиз.

Шундан сўнг Соний келишув матнини оғзаки баён қилди ва Абу Убайда Жарроҳ уни ёзди:

“إن مات محمد أو قتل نروي هذا الأمر عن أهل بيته فلا يصل أحد منهم الخلافة ما بقينا”

"Агар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) вафот этса ёки ўлдирилса, биз раҳбарликни унинг оиласидан (Аҳлбайтдан) оламиз ва то тирик эканмиз улар ҳеч қачон халифаликни қўлга кирита олмайди."

🕋 Бу келишув Каъбанинг ичида ёзилди ва 5 киши томонидан имзоланди ва уларнинг муҳрлари билан тасдиқланди. Абу Убайда ушбу ҳужжатни Каъбанинг ичида, бошқа тўрт киши ҳузурида, тупроқ остига яширди. Кейин улар ўрнидан туриб, Каъбадан чиқдилар ва шу ондан бошлаб келишув мазмунига амал қилишга расман киришдилар.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

17 Nov, 12:28


📜Номланиш тарихи.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётлик чоғида бир гуруҳ саҳобалар йиғилиб, халифаликни Ҳазрати Али (алайҳиссалом)га ўтмаслиги учун келишув ва шартномага имзо чекдилар. Бу шартнома шиа манбаларида “Саҳифаи Малъуна” ёки “Саҳифаи Машъума” деб аталади. Айрим тадқиқотчиларга кўра, “Саҳифаи Малъуна” икки марта содир бўлган: бири Ғадир воқеасидан олдин, иккинчиси эса ундан кейин.

📕 Аллома Баҳранининг фикрича, “Зухруф” сурасининг 79-80 оятлари ва “Мужодала” сурасининг 10-ояти “Саҳифаи Малъуна ”га ишора қилади.

📗 Шунингдек, Ибн Шаҳр Ошууб “Бақара” сурасининг 167-ояти ва “Оли Имрон” сурасининг 118-оятида ҳам “Саҳифаи Малъуна”га ишора қилганини таъкидлаган.

📘 Шунингдек, Сулайм ибн Қайс, Шайх Аббос Қумий ва Саййид Ибн Товус (Иршод ул-қулуб асаридан иқтибос келтирган ҳолда) бу мавзуда суҳбат қилганлар. Мажлисийнинг таъкидлашича, бу воқеа сунний манбаларидаги “ан-Нашр ва ат-Тий” асарида келтирилган.

Сирoтул Мустaқийм

17 Nov, 12:25


بسم الله الرحمن الرحیم

“Саҳифаи Малъуна”(лаънатланган саҳифа) ёки “Саҳифаи Машъума” Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг баъзи саҳобалари томонидан Амирул муъминин Али (алайҳиссалом)дан хилофатни ғасб қилиш мақсадида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг шаҳодатларидан сал олдинроқ тузилган келишувнома. Шиа манбаларига кўра, бир гуруҳ саҳобалар Ғадир Хум воқеасидан олдин бир-бирлари билан келишиб, хилофатни Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам )нинг оилаларига ўтишини олдини олишга қарор қилишган. Улар Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни Ҳаршо тоғининг қиясида ўлдиришни режалаштиришган.

Ғадир Хум воқеасидан сўнг ҳам улар Мадинада тўпланиб, ўз келишувларини янада мустаҳкамладилар ва бу йиғилиш иккинчи "Саҳифаи Малъуна” деб номланди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Ғадирдаги хутбасида “Саҳифа” саҳобаларини “дўзах аҳли” деб атаганлар ва улардан безорликларини билдирган.

Сирoтул Мустaқийм

15 Nov, 08:49


🔹"mənim anam cavan ölüb, Mədinə batdı matəmə"

🎙 Марҳум Боқир Мансурий (ризвонулоҳи таоло алайҳ)

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Nov, 08:42


◾️ Бугун 13-жумодий ул-аввал (15-ноябрь) Имомат ва Вилоят ҳимоячиси ва қурбони, оламлар аёлларининг сарвари Фотиматуз-Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг мазлумона шаҳид бўлган кунлари (75 кунлик ривоятга асосланиб). Ушбу буюк бир мусибат муносабати билан бутун башарият нажоткори Мувлойимиз Ҳазрати Бақийятуллоҳил Аъзам Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Nov, 21:29


🔰Ҳазрати Али (алайҳис салом)
ни халифага байъат қилиш учун олиб келганларида, у ҳазрат шундай дердилар:

«Мен Аллоҳнинг бандаси ва Унинг Расулининг биродаридирман».

Ҳазрати Али (алайҳис салом)
га қараб: «Халифага байъат қилинг», дейишди.

💠 Шунда ҳазрати Али ( алайҳис салом ) уларга дедилар:

«Мен халифаликка сизлардан кўра ҳақлироқман, мен сизларга эмас,балки сизлар менга байъат-қасамёд қилишингиз лозим. Сизлар хилофат
мансабини Ансор тоифасидан олиб, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га яқин кишилар эканингизни уларга қарши ҳужжат ва далил
қилиб келтирдингиз. Ҳолбуки, халифаликни биз Аҳли-Байтдан ноҳақ тортиб олдингиз. Сизлар Ансор гуруҳига: «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ваолиҳи васаллам) биздан бўлгани учун, биз халифаликка ҳақлироқмиз», демагандингизми? Шунда улар халифалик амалини сизларга бериб, раҳбарликни сизларга топширишди. Сизлар Ансор гуруҳига келтирган далилларингизни мен ҳам айнан ўша далилларни сизларга келтираман. Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га ҳаёт ва мамот чоғларида сизлардан кўра ҳақлироқмиз. Агар Аллоҳдан қўрқиб, Унга иймон келтирган бўлсаларингиз, бизга нисбатан инсофли бўлингиз, акс ҳолда билиб туриб, зулмга қўл урган бўлурсиз».


Соний ҳазрати Али (алайҳис салом)
га: «Байъат қилмагунингизча сизни қўйиб юбормаймиз», деди.

💠 Ҳазрати Али (алайҳис салом) унинг ушбу сўзига жавобан шундай
дедилар:

«Шундай бир сутни соғгинки, унинг бир қисми сеники бўлсин! Бугун бунинг халифалик мансабини мустаҳкам қилгинки, эртага уни сенга қайтариб бергай».

💠 Сўнгра ҳазрати Али (алайҳис салом) шундай дедилар:

❗️«Эй Соний, Аллоҳга қасамки, сенинг сўзингни қабул этмай, халифага байъат қилмагайман».

💢Халифа ҳазрати Али (алайҳис салом)га деди: «Агар байъат
қилмасангиз, сизни мажбур қилмаймиз».


💥Абу Убайда ҳазрати Али (алайҳис салом)га деди: Эй амаким ўғли, Сиз ёшсиз ва улар [шейхейн] эса қавмингизнинг кекса кишиларидир. Сиз улар каби тажрибали ва
ишбилармон эмассиз. Бу сизга қараганда халифалик амалини бошқаришда кучлироқ бўлиб, бу ишни яхши бошқара олади. Шу боис, халифалик мансабини унга топширинг. Зероки, агар сиз тирик қолиб, узоқ умр кўрсангиз, халифалик мансаби учун яралгансиз ва халифалик мансабини қўлга киритишда ҳаммадан кўра ҳақлироқсиз. Ва шунингдек, сиз Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг куёвлари
бўлиш каби мақом-манзилатга эга бўлганингиз сабабли ҳаммадан устун ва афзалсиз.



💠Ҳазрати Али (алайҳис салом)
дедилар:

«Эй муҳожирлар гуруҳи, Аллоҳни ёдга олингиз! Аллоҳни ёдга олингиз! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг халифалик ва ворислигини у
ҳазратнинг уйидан олиб чиқиб, ўз уйларингизга ўрнатиб қўймангиз! У зотнинг хонадони аҳлини инсонлар орасидаги мақомидан ва ҳақ- ҳуқуқларидан четлаштирмангиз! Эй муҳожирлар гуруҳи, Аллоҳга
қасамки, биз барча инсонлардан кўра халифаликка энг лойиқ ва ҳақли кишилармиз. Зероки, биз Расулуллоҳнинг хонадони аҳлимиз. Модомики, Аллоҳнинг Китобини англаб ўқийдиган, Аллоҳнинг динини тушуниб
етган, Расулуллоҳнинг суннатларига огоҳ бўлган, халқнинг ишини бошқара олувчи билимдон киши, инсонларни ёмон ишлардан қайтара
олувчи ва халқ ўртасида байтулмолни тенг тақсимловчи шахс бизнинг орамизда бор экан, биз сизларга қараганда халифаликка энг ҳақли ва
лойиқ кишилармиз. Аллоҳга қасамки, халифалик ва раҳнамолик бизнинг орамиздадир, уни биздан олиб бўлмас. Шундай экан, нафсоний ҳою-ҳавасга эргашмангиз, оқибат Аллоҳнинг йўлидан озгайсиз ва ҳақ йўлдан ҳаддан ортиқ узоқлашурсиз».

🔹Башир ибн Саъд Ансорий ушбу сўзларни эшитгандан сўнг, шундай деди:

«Эй Али, агар Ансор гуруҳи ушбу сўзларингизни Халифага байъат
қилишдан олдин эшитишганида эди, ҳатто икки киши ҳам сизга қарши чиқмаган бўлар эди».


#Айёме_Фотимийя

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Nov, 21:29


🤝Одамларни халифага байъат қилишга чақириб, уларни халифага байъат-қасамёд қилдирилгач, соний бир гуруҳ кишилар билан Сарвари оламнинг нури дийдалари ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг уйлари томон йўл олишди. Уларнинг орасида Асайд ибн Ҳузайр ва Саламат ибн Аслам ҳам бор эди. Улар ҳазрати Али (алайҳис салом) ва у ҳазратнинг уйларида тўпланиб олган бани Ҳошимга хитоб қилиб:

«Чиқинглар ва халифага байъат-қасамёд қилинглар», дейишди.

📍Лекин улар халифага байъат қилишдан бўйин товлашди. Шунда Зубайр ибн Авом қилич билан чиқди. Соний бу кишини ушланглар,
деди. Саламат ибн Аслам унга ҳужум қилиб, қилични унинг қўлидан
олиб, уни деворга урди.

👳🏻‍♂Аҳли суннат олими Масъудий ўзининг «Муружуз-Заҳаб» номли
китобида бани Ҳошимнинг халифага байъат-қасамёд қилишлари
борасида шундай дейди:

📝 Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) дунёдан кўз юмганларига қадар бани Ҳошимдан ҳеч ким Абу Бакрга байъат қилмади.

👳🏻‍♂Аҳли суннатнинг буюк алломаларидан бири бўлмиш Ибн Абил Ҳадид ўзининг «Шарҳу Наҳжил Балоға» номли китобида ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо)нинг уйига ҳужум қилиб келганликлари хусусида шундай ривоят қилган:

📝Соний, Ансор ва бир оз муҳожирлардан ташкил топган гуруҳ билан ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо)нинг уйига келиб, шундай деди:

Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, Халифага
байъат-қасамёд қилиш учун уйдан чиқгайсиз ёки мен уйни ёқиб юбораман.


🛡Зубайр қиличини қинидан чиқариб, уларнинг қаршисида турди. Зиёд ибн Лабид Ансорий билан бир киши Зубайрнинг бўйнини
маҳкам тутиб, қисишди. Шунда қилич Зубайрнинг қўлидан тушди ва
Умар у қилични тошга уриб синдирди. Сўнгра уларни уйдан чиқариш мақсадида бўйинларидан ушлаб тортиб чиқаришди ва халифага байъат қилишлари учун ҳурматсизликча, уларни қаттиқ итариб ҳайдаган ҳолда олиб боришди.

Халифа деди: Эй Соний, Холид ибн Валид қаерда? У билан бирга
бориб, Али ва Зубайрни менга олиб келинглар.


🔸Соний ва Холид ибн Валид ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг уйларига боришди. Соний уйга кирди ва Холид эса ташқарида эшикнинг ёнида тўхтаб турди. Соний Зубайрга деди: Бу қилич нима? Зубайр деди: Ҳазрати Али
(алайҳис салом)га байъат қилиш учун тайёрлаб қўйганман.


Уйда кўп кишилар бор эди. Шу жумладан; Миқдод ибн Асвад (разияллоҳу анҳу) ва
барча бани Ҳошим уйга тўпланишганди. Шунда соний Зубайрнинг қиличини тортиб олди ва уни уйдаги тошга уриб синдирди. Кейин эса Зубайрнинг қўлини тутиб, уйдан итариб чиқарди ва Холидга буни ушлаб тургин, деди. Холид уни ташқарида сақлаб турди. Ҳолбуки,
уйнинг ташқарисида Холид билан бирга кўп кишилар бор эди,
Халифа уларни соний ва Холидга кўмакчи бўлсинлар деб юборган эди.
Сўнгра соний уйга кириб, ҳазрати Али (алайҳис салом)га шундай деди:

Ўрнингиздан туриб, халифага байъат қилинг. Соний бир оз қараб
турди. Сўнгра ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг қўлларини тортиб,
ўрнингиздан туринг, деди. Ҳазрати Али (алайҳис салом) ўринларидан
туришдан бош тортдилар. Соний эса у ҳазратга ташланиб, Зубайрни
уйдан итариб чиқарганидек, у зотни ҳам итариб чиқарди.

Сўнгра Холид у иккалаларини ташқарида сақлаб турди ва соний
ҳазрати Али (алайҳис салом) ва Зубайрни ҳамда у ҳазратнинг уйида бўлган барча кишиларни ҳурматсизларча орқадан итариб, қувиб олиб борарди. Халқ эса тўпланган ҳолда томоша қилардилар. Мадина кўчалари
одамларга лиқ тўлиб тошган эди. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) сонийнинг ҳазрати Али (алайҳис салом)га қилган ҳурматсизлигини кўриб, фарёд этиб йиғлардилар ва у ҳазрат билан бирга Ҳошимий ва бошқа аёллар тўпланишганди.

💠 Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) уйларининг масжид томонига очилган эшигидан чиқиб:

«Эй Халифа, қандай ҳам тез Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг хонадонларига қарши макру ҳийла қилдиларинг. Аллоҳ билан учрашгунимча Соний билан сўзламайман», деб фарёд қилдилар.

📚 Аҳли суннатнинг тарихчи олими Ибн Қутайбаҳ ўзининг «Ал-имомату вас-сиёсаҳ» номли китобида ҳазрати Али (алайҳис салом)ни халифага байъат қилишга мажбур этганликлари борасида шундай дейди:

Сирoтул Мустaқийм

14 Nov, 21:29


❇️ ҲАЗРАТИ ФОТИМА (С.А)
НИНГ УЙЛАРИГА ҲУЖУМ ҚИЛИНИШИ

Сирoтул Мустaқийм

14 Nov, 06:43


Танобни қўймас Заҳро. Душманга ёпади йўл.

Олар яна қўлига ҳазрати Заҳро зарбат.

Йиқилар ер юзига. Борми бундай мусибат?

Бадандаги ярадан Алида йўқ ҳеч хабар.

Билса дунё доғитар фотиҳе жангге Хайбар.

Ҳамсар Алига қараб қилди васият Заҳро.

Ҳеч кимга берманг хабар, ўқинг жанозам танҳо.

Бевафо бу умматдан ҳаёт бўлди дод-бедод.

Тирикликда қадрим йўқ, жанозам бўлмайди шод.

Бериб ғусл ўзингиз, ўранг кафан либосим.

Кечаси дафн айланг, бу сўнгги зору оҳим.

Йиғлатманг ҳеч Ҳисейним, ёш тўкмасин Мужтабо.

Қўлланг Зайнабни доим, олдида бор Карбало.

Аммо берганда ғусл Заҳрога Али Ҳайдар,

Йиғлади шери Худо топиб ярадан хабар.

Шаҳид онаси учун йиғлар Ҳусейн зору-зор.

Она олган зарбани кўрган Ҳасан бўлиб хор.

Али дейди: Болалар, баланд овоз йиғламанг!

Ҳеч билмасин Мадина, она рўҳи бўлар танг.

Гўдак Зайнаб Алига дил оғритиб айтади.

Жавоб беринг отажон, онам қачон қайтади?

Ғусл бериб ёрига, кафанпўш ўзи айлар.

Бу қандайин мусибат, бу не кўргилик Аллоҳ!

Омонатингни энди қабул қил Расулаллоҳ.

Қовурғасин синдирди сендан кейинги уммат.

Мўҳсини бўлди шаҳид, Заҳро кўрмади роҳат.

Энди ўзинг қабул эт, сенсан соҳиби жаннат.

Кавсардир бу жаннатда Заҳро учун бир раҳмат.

Қўлимиз узилмасин Заҳродан икки дунё.

Кавсаридан сув ичиш ато эт бизга Аллоҳ!

Ғазаб қилса Фотима, ғазаб қилгайдир Аллоҳ.

Гар рози бўлса Заҳро, розидир ундан Худо.

📜Шоир:
Марҳум устоз Баҳодир Забиҳзода

#Айёме_Фотимийя

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Nov, 06:43


Расул вафотидан сўнг ҳазрати Заҳро танҳо.

Ҳам кундузи ҳам кеча йиғлар деб: Ё абато!

Мазлума Заҳро, мазлума Заҳро!

Мадина аҳли қўймас тутсин отага азо.

Пайғамбар вафот қилиб ҳамма бўлди бевафо.

Ҳали расул қораси бадандан ечилган йўқ.

Уммат қилган ишлари мисли отилган бир ўқ.

Бостириб келишдилар, урдилар эшик тақ-тақ.

Ўт қўйдилар эшикка дўғ уриб қизга ноҳақ.

Бу эшикда пайғамбар ҳар кун берарди салом.

Дерди: Бу аҳли байтим, айтиб уларни ном-ном.

Фарзандлар Ҳасан, Ҳусейн, кавсар соҳиби Заҳро.

Лаа фата илла Али, Тенгсиз Али Муртазо.

Аммо энди қолмади аҳли байтига ҳурмат.

Ҳақдан талаб қиларлар ноҳаққа қилсин байъат.

Заҳро дер: Тинч қўйинглар! Бу хонадон азода.

Ноласин тинглар фақат малоиклар самода.

Очилмаган эшикка ҳужум қилди адовват.

Эшику девор аро қолди нуру адолат.

Паҳлу бўлиб шикаста, шаҳид ўлди Мўҳсини.

Фарзанд қолиб қон ичра, аямас душман уни.


Ҳатто шундай ҳол ила Заҳро қилмас шикоят.

Васиятга амал бу – қилар имом ҳимоят!

Али қўли арқонда, боғланганда икки қўл.

Сирoтул Мустaқийм

13 Nov, 11:55


🥀Мадина осмони дуд билан тўлиб,
🥀Жаннатда сасларди Пайғамбар эй вой
🥀Хадижа дилбанди, Заҳройи Атҳар
🥀Дар-у дивор орасида ёнарди эй вой


Ассалому алайки ё Фотиматуз Заҳро

📅 Фотимийя айёми жорий йилнинг 15- ноябрьидан то 5-декабрь кунига қадардир.

🔥🥀🔥 Биринчи азодорлик 14,15,16-ноябрь кунлари. (75 кунлик ривоятга кўра)

🔥🥀🔥 Иккинчи азодорлик 4,5,6-декабрь кунлари.
(95 кунлик ривоятга кўра)

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 15:24


📆 Жумодий ул-аввал ойининг тақвими

🔵 1-жумодий ул-аввал – 3-ноябрь

🟢 5-жумодий ул-аввал (7-ноябрь) – Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо)нинг таваллуд кунлари.

🔵 10-жумодий ул-аввал (12-ноябрь) – Жамал жанги.

⚫️ 13-жумодий ул-аввал (15-ноябрь) – Хоним Фотимайи Заҳро (саломуллоҳи алайҳонинг) шаҳодат кунлари (75 кунлик ривоятга кўра). Фотимийя айёмининг бошланиш куни.

⚫️ 27-жумодий ул-аввал (29-ноябрь) – Ҳазрати Абдулмутталиб (алайҳиссалом)нинг вафот кунлари.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 14:22


🏵 Хазрати Зайнаб(саломуллоҳи алайҳо)нинг хусусиятлари ва ахлоқий фазилатлари

Бу улуғ аёл кучли қалб, фасоҳатли тил, тақво, зуҳд, иффат ва фавқулодда жасорат соҳиби эдилар. Имом Ҳусайн (алайҳисслом) ҳар доим Хазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) билан учрашганларида, ҳурмат ила ўринларидан туриб божиларини кутиб олардилар.

📜 Зайнаб Кубро (саломуллоҳи алайҳо) ўзларининг жаддилари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам), оталари Амирул муъминин (алайҳиссалом) ва оналари Фотима Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)лардан ҳадис ривоят қилганлар.

📕 Илм ва нотиқлик

Ҳазрати Зайнаб(саломуллоҳи алайҳо)нинг Куфада ва Язид(лаънатуллоҳ)нинг саройида қилган нутқ ва маърузалари, Қуръони Карим оятларини далил сифатида келтирганлари, Хоним билим ва доноликлари намунаси сифатида баҳолаганлар.

🔹Васийлик ва ноиблик мақомлари

Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) ноиблик ва васийлик мақомига эга бўлган бўлиб, бу улуғ маънавий ва инсонпарварлик мақомига кўра, тарихда аёл киши учун камёб бўлган юксак вазифаларни адо этганлар. Зайнаб(саломуллоҳи алайҳо)нинг ақл ва билим даражаси унинг “Ақилайи Бани Ҳошим” деб аталишига сабаб бўлган ва бу унвон хонимнинг оддий одамлардан анча устунликларини кўрсатади.

🔸Ибодат

Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) кечалари ибодат қилишга ихлос қўйган бўлиб, бутун умри давомида бирор марта ҳам оқшомги (шаб) намозларини тарк этмаганлар. Шунчалик кўп ибодат қилганларки, хонимга “Оли Алининг обидаси” деган лақаб берилган

🔹Сабр ва матонат

Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) сабрнинг мужассамаси, кўриниши ва рамзи деб аталадилар. Динни ҳимоя қилиш йўлидаги бардош, қийинчиликларга қарши нафсни назорат қилиш, душман олдида заифлик кўрсатмаслик ва омма олдида шикоят қилмаслик Зайнаб(саломуллоҳи алайҳо)нинг сабр фазилатлари деб ҳисобланади.

▪️Ашуро куни у зот қордошлари Имом Ҳусайн (алайҳиссалом)нинг қонга ботган жасадларини кўриб, шундай дедилар: «Илоҳо! Бу қурбонликни ва Сенинг йўлингдаги бу шаҳодатни биздан (яъни Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) оиласидан) қабул қилгин».

📗Қуръон таълими ва тафсири

Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо), Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг набиралари бўлиб, у кишининг қалбига ваҳий тушган ва у зот Али (алайҳиссалом)нинг фарзанди сифатида Қуръон муфассирларидан бири эдилар. Шу сабабли, ҳазрати Зайнаб(саломуллоҳи алайҳо)нинг ҳам Қуръоннинг муаллимаси ва муфассираси бўлганлари ажабланарли эмас. Ривоятларга кўра, хоним Куфада аёлларга Қуръон тафсирини ўргатганлар

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 12:54


💠 Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо)нинг оилалари.

Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) ўз амўғлилари Абдуллоҳ ибн Жаъфарга турмушга чиққанлар. Айрим тарихчиларга кўра, бу никоҳ 17 ҳижрий йилда содир бўлган.

💠 Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо)нинг фарзандлари

Манбаларга кўра, Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) ва Абдуллоҳ ибн Жаъфарнинг тўрт ўғллари — Али, Аун, Аббос, Муҳаммад ва бир қизлари — Кулсум бўлган.

📍Аун ва Муҳаммад Ошуро куни Карбалода шаҳид бўлишган.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 12:43


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

🌟
Ҳазрати Зайнаб Кубро (саломуллоҳи алайҳо) —Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг набиралари, Ҳазрати  Али (саломуллоҳи алайҳ) ва Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо)нинг учинчи фарзандлари, биринчи қизлари ва ислом оламининг улкан шахсиятларидан бири ҳисобланадилар. У киши 5-жумодиул-аввал 5 ёки 6 ҳижрий йилда (Ҳудайбия сулҳидан сўнг ва Имом Ҳусайн ибн Али (алайҳиссалом) таваллудларидан икки йил ўтгач) Мадина шаҳрининг "Бани Ҳошим" маҳалласидан дунёга келдилар.

💫 Ҳазрати Зайнабнинг (саломуллоҳи алайҳо) исм ва лақаблари

Турли ривоятларга кўра, Пайғамбар Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Ҳазрати Фотиманинг (саломуллоҳи алайҳо) қизлари учун “Зайнаб” исмини танладилар, бу ном Жаброил (алайҳиссалом) воситаликларида Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га етказилган эди.

🌺 “Зайнаб” исми луғатда гўзал манзарали ва хушбўй дарахт маъносини англатади ёки “زین اب” (ота фахри) деган маънога эга. У кишининг кунялари “Уммул Ҳасан” ва “Уммул Кулсум” эди.

🪷 Ҳазрати Зайнаб  (саломуллоҳи алайҳо) учун кўплаб лақаблар ривоят қилинган, масалан: “Ақийлайе бани Ҳошим”, “Олимайе ғайри муаллима”, “Орифа”, “Муассиқа”, “Фозила”, “Комила”, “Обидайе оли Али ”, “Маъсума суғро”,  “Аминатуллоҳ”, “Ноибатуз Заҳро ”, “Ноибатул Ҳусайн”, “Ақийлатун-Нисо”, “Шарикатуш шуҳадо”, “Балиға”, “Фасиҳа”, ва “Шариктул Ҳусайн”

🥀 Ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо)ни кўплаб мусибат ва қийинчиликлар туфайли “Уммул-Масоиб” (мусибатлар онаси) деб ҳам аташади. У кишининг ҳаётида оғир ва аччиқ воқеалар юз берган, жумладан: жаддилари Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг шаҳодатлари, меҳрибон оналарининг душман зарбаларидан кейин олган жароҳатлари ва шаҳид бўлишлари, оталари Амирул мўъминин (алайҳиссалом)нинг шаҳид бўлишлари, бародарлари Имом Ҳасан Мужатабо (алайҳиссалом)нинг шаҳид бўлишлари ва Карбало воқеаси ва Куфа ҳамда Шомга асирликка олинишлари.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 12:43


❇️ Ҳазрати Зайнабнинг (саломуллоҳи алайҳо) таваллудларига бағишланган лавҳа

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 12:29


🌺 Отасининг зийнати Хазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо)нинг таваллуд кунлари ва ҳамширалар куни муборак бўлсин 💐💐💐💐

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

07 Nov, 02:31


🌹 Бугун жумодий ул-аввал ойининг 5-куни (12-ноябрь) Карбало қаҳрамони, ҳазрати Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг ноибалари Зайнаб бинти Али (саломуллоҳи алайҳо)нинг таваллуд кунлари ва "Ҳамширалар" кунидир. Бу кун муносабати билан аввал бошда бутун башарият нажоткори, Валийюл Аср, Соҳибуз-Замон, Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)оғомизга ва барча Аҳлибайт (алайҳимуссалом) ошиқларига табрик арз қиламиз.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

23 Oct, 16:55


💠 Шаҳид Саййид Ҳошим Сафиюддин (ризвонулоҳи таоло алайҳ) Шаҳид Саййид Ҳасан Насруллоҳ (ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг марҳума оналарини амакисининг ўғли эди. Унинг бародари Саййид Абдуллоҳ Сафиюддин Ҳизбуллоҳнинг Эрон Ислом Жумҳуриятидаги вакили. Унинг ўғли эса Саййид Ризо Сафиюддин, Зайнаб Сулаймонийнинг умр йўлдоши ва азиз сардоримид Шаҳид Ҳожи Қосим Сулаймоний(ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг домоти.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

23 Oct, 16:55


◾️ Ярим йўллик дўстим, Худоҳофиз

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

23 Oct, 14:53


وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتَۢاۚ بَلۡ أَحۡيَآءٌ عِندَ رَبِّهِمۡ يُرۡزَقُونَ

Аллоҳ йўлидаги ўлдирилганларни ҳаргиз ўликлар деб ҳисобламанг! Йўқ, улар тириклардир! Роббилари ёнларида ризқланурлар.

انا لله و انا الیه راجعون

🇱🇧 Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати, иҳтимолий раҳбари бўлмиш Саййид Ҳошим Сафиюддин (раҳматуллоҳи алайҳ)ни шаҳодатга етганини таслиқлади.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

18 Oct, 08:03


🏴 ҲАМАС қаршилик ҳаракатининг сиёсий раҳбари Яҳё Синвор (ризвонулоҳи таоло алайҳ) қонхур, гудаккуш ва башарият душмани бўлмиш сионист режими томонидан шаҳид қилинди.

🇵🇸 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 13:43


🔹 «Марг бар...»

🎙 Ҳомед Замоний

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 12:45


❇️ Имом Ҳусейн (алайҳиссалом) ошиқларининг бугун кундаги шиорлар бу — "Марг бар исроил🏴‍☠" (улим бўлсин исроилга) "Марг бар омрико🏴‍☠" (улим бўлсин америкага) "Марг бар инглиз🏴‍☠" (улим бўлсин инглизтонга)

🇵🇸 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 12:26


🔹«Фаластин танҳо эмас»

🎙 Ҳожи Маҳдий Салаҳшур ва фарзандлари.

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 12:20


❗️Бир оз фикир қилинг.

♻️ Имом Ҳусейн (алайҳиссалом) Карбало ҳодисасини яратиш ўрнига, ўзларини ва аҳли оилаларини ибн Зиёд (лаънатуллоҳи алайҳ)га таслим қилиб, Язид (лаънатуллоҳи алайҳ)га байъат қилсайдилар нима бўларди ?

🔰 Биринчи ўринда бугунги кунда Ислом номлик дин бўлмас эди...

🔰 Имом Ҳусейн (алайҳиссалом) қиёматга кунига қадар шийъани ғурур соҳиби этдилар. Ёлғиз ва ёлғиз шийъани!

🔰 Зулмга бош эгмаслик ва золим билан амонсиз жанг олиб бориш идеологиясининг соҳиби Имом Ҳусейн (алайҳиссалом) нинг мактаблари ва шийъаларидир. Ёлғиз ва ёлғиз шийъалар.

📌 Золимга бош эгмаслик Ҳусейн (алайҳиссалом) дан меросдир бизга.

🇵🇸 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 12:07


وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتَۢاۚ بَلۡ أَحۡيَآءٌ عِندَ رَبِّهِمۡ يُرۡزَقُونَ

«Аллоҳ йўлидаги ўлдирилганларни ҳаргиз ўликлар деб ҳисобламанг! Йўқ, улар тириклардир! Роббилари ёнларида ризқланурлар.»

📖 Оли Имрон сураси 169-оят

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 11:58


🔹 Ўрнингдан тур Аламдор

🎙 Ҳожи Саййид Ризо Наримоний

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 11:54


📸 Шаҳид Саййид Ҳасан Насруллоҳ (ризвонулоҳи таоло алайҳ) нинг қўл ёзмаси.

🔹️بسم الله الرحمن الرحیم
اوصيكم بأن يكون ايمانكم بقيادة سماحة الامام الخامنئي (دام ظله) محكماً و قوياً من اجل خير دنياكم و آخرتكم

شهيد سيد حسن نصرالله رضوان الله تعالی علیه
۱۴۳۰ ه.ق.

🔹 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Дунё ва охиратингизни хайр учун сизларга васият қиламан: Иймонингиз Ҳазрат Имом Хоминаий (ҳафизаҳуллоҳ) раҳбарлигига кучли ва мустаҳкам бўлсин.


📝Шаҳид Саййид Ҳасан Насруллоҳ (ризвонулоҳи таоло алайҳ) 1430-ҳ.қ

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

15 Oct, 11:03


🇱🇧 Шаҳид Ҳасан Насруллоҳ (ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг муборак пайкар(жасад)лари сақланётган хона

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Oct, 03:21


❇️ Ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот(шаҳодат)лари


📝 Аллоҳнинг ҳабиби, ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок руҳларига салому саловот йўллаб, ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг вафот кунларига бағишланган махсус мақоламизни сиз азизларга тақдим этамиз.


🕌 Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок хонадонида нуроний маъсум бир фарзанднинг туғилишини интизорлик билан кутар эдилар. Баҳор гулларидан кўра, тароватли ва жаннат ҳурларидан кўра, дилкаш бир фарзанд эди.

Бу интизорлик лаҳзалари 173- ҳижрий-қамарий йили, зил-қаъда ойининг биринчи куни ниҳоя топди ва еттинчи имом Мусо Козим (алайҳиссалом) хонадони шодлик, қувонч ва фараҳ маконига айланди. Ҳақиқат ва камолот йўлининг йўлчилари бўлган минглаб эркак-аёллар учун йўлчи юлдуз бўлган ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) дунёга келдилар.

Сирoтул Мустaқийм

14 Oct, 03:21


🌷Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хонадонининг гул ва райҳонларидан бири ҳазрат Фотимаи Маъсума таваллуд кунлари муносабати билан бизларга поклик ва нур келтирган Аллоҳнинг ҳабиби ва ул зоти покнинг Аҳли-Байтларига салому салавотлар йўллаймиз.

🍀 Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) туғилган пайти имом Козим (алайҳиссалом), айниқса, қизалоқнинг онаси Нажма хотун шодлигининг чегараси йўқ эди. Зеро, биринчи фарзандлари Али ибн Мусо Ар-Ризо (алайҳиссалом) туғилганидан 25 йил ўтса-да, бошқа фарзанд кўришмади.

🌗 Бу нарса Нажма хотунга тун-кун ором бермас, фарзанд орзусида дуою илтижо қилар эди. Ва ниҳоят, орзиқиб кутилган фарзанд дунёга келди. Қизиғи шундаки, бу муборак фарзанднинг дунёга келиш муддати ва ҳатто дафн этиладиган жойи ҳақида туғилишидан 45 йил олдин имом Содиқ (алайҳиссалом) хабар бериб, буюрган эдилар: «Ҳақ таолонинг ҳарами – Маккаи Мукаррама, Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳарами – Мадинаи Мунаввара, Амирал мўъминин Али (алайҳиссалом) ҳарами – Кўфа, Аҳли-Байтнинг ҳарами эса, менинг авлодимдан Фотима исмли жаннатий аёл дафн этилажак Қум шаҳридир.»

🌟 Ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) падари бузрукворлари имом Козим (алайҳиссалом) ва донишманд акалари имом Ризо (алайҳиссалом)лар тарбиясини олади, замонасининг кўпгина илмларини эгаллайди. Аммо кўп ўтмай, меҳрибон оталари Аббосийлар сулоласидан бўлган халифа Ҳорун ар-Рашид (лаънатуллоҳ алайҳ) зиндонида шаҳид бўладилар. Бунинг сабаби имом Козим (алайҳиссалом) зулмкор ва ситамкор халифанинг исломга қилган хиёнати, элга раво кўрган жабр-зулми қаршисида тил тишлаб ўтиролмасликлари эдилар.

📍 Ул ҳазрат золим ҳукуматга қарши турли услубларда курашардилар. Ҳорун (лаънатуллоҳ алайҳ) ҳам Имом ҳазратларини турли ҳийла-найранглар билан назорат остига ололмагач, зиндонга ташлади-да, охир-оқибат заҳарлаб шаҳид этди.

💎 Падари бузрукворларининг файзли вужудларидан бебаҳра қолган ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) фозил ва донишманд акалари имом Ризо (алайҳис салом)га суяниб униб-ўсадилар.

📖 Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг хасталаниб, тезда вафот топишлари ҳақида шундай ривоят бор: «Сова шаҳрида бир аёл ул ҳазратга заҳар ичиради. Ғам-ғуссага ғарқ бўлган карвон Қум шаҳрига етиб келади. Қум шаҳрида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли-Байтларидан бўлган бу мукаррама аёл бор-йўғи 17 кун яшаб, фоний оламни тарк этадилар.»

🏴 Ҳазрат Маъсума бор-йўғи 28 йил яшадилар. Ана шу 28 йиллик қисқа умр бу фозила ва оқила аёлнинг ўз исмини ислом тарихи зарварақларига муҳрлаб қўйишига кифоя қилди. 17 кунлик Қум шаҳрида яшаганликлари эса, географик нуқтаи назардан ноқулай маконда жойлашган бу шаҳарни Аҳли-Байт муҳиб ва мухлисларининг марказига айлантирди.

🕌 Ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг баракотидан Қум шаҳрида буюк илмий даргоҳ ташкил этилган бўлиб, бу маърифат даргоҳидан минглаб олим ва донишмандлар етишиб чиққан. Улар бутун оламга ислом маърифати ва Аҳли-Байт зиёсини таратмоқдалар.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

14 Oct, 03:19


🥀 «Ё хазрате Маъсуме (с.а) мадад мадад»

🎙 Маҳмуд Каримий

http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

13 Oct, 21:57


◼️ Бугун 10-рабиъус соний (14.10.2024) Имом Мусойи Козим (алайҳиссалом) ва Имом Ризо (алайҳиссалом)ларнинг гўзал тарбияларини самараси "Каримайе Аҳлибайт" хоним Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот (шаҳодат) кунларидир. Ушбу қайғулик кун муносабати билан аввал бошда бутун башарият нажоткори, Ҳазрати Бақийятуллоҳил Аъзам Валийюл Аср Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

🏴 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

13 Oct, 09:58


🇮🇷🇱🇧Dunyo musulmonlarining Rahbari Hazrati Oyatulloh Sayyid Ali Husayniy Xomanaiy tomonlaridan berilgan hukmdan keyin eronlik ayollar Lubnon xalqi uchun xayriya sifatida tillalarini ehson qilmoqdalar.

🕌 Tehron masjidida eronliklar Lubnonga insonparvarlik yordami sifatida tillalarini xayriya qilmoqda.


🇵🇸Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

12 Oct, 05:55


🌺 Вилоят осмонининг ўн биринчи қуёши Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом)нинг таваллуд кунлари

🔸Исмлари: Ҳасан (алайҳиссалом)

🔸Лақаблари: Аскарий, Закий, Сирож, Холис, Сомит

🔸Кунялари: Абу Муҳаммад

🔸Оталари: Алийюн Нақи (алайҳиссалом)

🔸Оналари: Ҳудайса (Сусанна) (саломуллоҳи алайҳо)

🔸Умр: 28 ёш

🔸Имомат муддати: 6 йил

🔸Фарзандлари: Муҳаммад ал- Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)

🔸Умр йўлдошлари: Наржис Хотун (Мелико) (саломуллоҳи алайҳо)

🔸Туғилиш тарихи ва ери: 232-ҳижрий йил 8-Раби ус-Сонийда Мадина шаҳрида жума кунида дунёга келганлар.

🔸Ўлим тарихи ва ери: 260-ҳижрий йил 8-Раби ул-Аввал 28 ёшда Аббосий халифа Муътамид (лаънатуллоҳ алайҳ) томонидан заҳарланиб шаҳодатга етишдилар. Қабрлари Ироқ Жумҳурийятининг Сомирро шаҳрида.

🌺 Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Сирoтул Мустaқийм

12 Oct, 01:58


http://telegram.me/ahlibayt313