КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК - ЯНГИЧА ЁНДАШУВ ВА НАТИЖАДОРЛИК БОШ МЕЗОН
2024 йил 22 октябр куни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси марказий аппарати тармоқ ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлимлар раҳбарлари иштирокида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва жорий масалалар бўйича тезкор хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўмита бош бошқарма бошлиғи О.Джураев, бўлим бошлғи Ж.Усмонов ва Ахборот хизмати раҳбари Б.Бердиевлар кун тартибидаги масалалар бўйича йиғилганларга ахборот беришди. Хусусан, 2024-2025 йилларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича Ҳукумат томонидан белгилаб берилган топшириқ ва кўрсатмалар О.Джураев томонидан таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, жойларда ходимлар томонидан мавсумга тайёргарлик борасида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жихатлар ижтимоий объектлардаги иситиш қозонларининг ҳолати, табиий газ ва муқобил ёқилғи кўмир билан таъминланганлиги, иссиқлик манбалари марказларида олиб борилган ишлар, ижтимоий объектларда жойлашган иссиқлик қозонларига бириктирилган масъуллар фаолиятига доир масалаларни атрофлича таҳлил қилиб, танлов асосида объектларни ўрганиш ва натижаси бўйича қисқа муддатда белгиланган жадвал асосида Қўмитага маълумот тақдим этиш тўғрисида бўлим бошлиғи Ж.Усмоновнинг чиқиши тингланди. Маълумот тариқасида Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг вилоят кесимида мавсумга тайёргарлик ишлари ҳисоботи тингланди. Қўмита ахборот хизмати раҳбари Б.Бердиев жойларда содир бўлаётган авария ва бахтсиз ходисалар бўйича маълумотлар билан тезкор танишиш ва у асосида иш ташкил қилиш бўйича Қўмита раҳбариятининг топшириғига асосан САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ телеграм гуруҳи ташкил этилганлиги ва мазкур алоқа воситасига ҳудудий бошқарма ва бўлим раҳбарларининг аъзо бўлиши ҳамда ҳолатлар бўйича дастлабки ва бирламчи маълумотларни тезкорлик билан тақдим этиб борилишини таъминлаш сўралди. Кун тартибидаги жорий масалалар бўйича Қўмита марказий аппарати тармоқ бошлиқларига тегишли қўрсатма ва топшириқлар берилди.