⚠️ Ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан 1 836 та таъсир чораси қўлланилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбдусман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова маълум қилди.
🔍 Ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан келиб тушган 7 127 та мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:
⏺12 фоизи солиққа оид;
⏺11 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;
⏺10 фоизи банк, кредитга оид;
⏺10 фоизи текширувларга оид;
⏺8 фоизи суд қарори ижросига оид ва бошқа масалаларга оидлиги аниқланди.
✅ Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 10,9 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ маблағи қайтарилишида, 4,99 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилишида ва 3,81 млрд сўм пул маблағини ундиришда ёрдам кўрсатилган.
✅ Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 8 та тақдимнома киритилди, 122 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
✅ Ўтган давр мобайнида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 5 та назорат органида ўрганиш ўтказилган.
✅ Ўрганишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича аниқланиб, 4 та тақдимнома киритилган, масъул шахсларнинг 315 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилган, 20 нафарига интизомий жазо қўлланилган.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк