Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш ва улар билан самарали ҳамкорлик ва мулоқот қилиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Омбудсман ҳамда Болалар омбудсмани Котибиятлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун ташкил этилган ушбу семинардан кўзланган мақсад тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга нисбатан содир этилган жиноятларни холис ва тўғри таснифлаш, жабрланганларни қўллаб-қувватлашда давлат идоралари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантиришдан иборат.
🌐Cайт |