Бугун тил байрамини нишонлаяпмиз, бу яхши. Аммо шубҳали тарзда йўқолган тил ҳақидаги янгиланаётган қонун қани, жаноб депутатлар?
Бугун ўзбек тили байрами куни. Жойларда катта тантаналар бўлиб ўтаётгани, албатта, яхши. Аммо биз она тилимизни жамиятга тўла татбиқ қила олдик, дея олмаймиз. Бу, аввало, концептуал сабаблар билан боғлиқ.
Хусусан, бундан бир неча йиллар илгари тайёрланиб қонун чиқарувчи органимизга киритилган лойиҳа шубҳали тарзда мудом топилмади. Ҳолбуки, орада депутатларимизнинг ўша гуруҳи ўз муддатларини ҳам тугатишмоқда. Қонундан ташқари тилимиз табиий дастакловчи восита кучларига ҳам эга бўлолмади. Масалан, сиёсий элита орасида ўзбек тилидан кўра ҳамон ўрис тилининг обрўси баландроқ.
Маданият, илм-фан, санъат, сиёсат жабҳаларида ҳалиям она тилимиз иккинчи, баъзи ўринларда учинчи ўринга тушиб кетаётир. Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳамон рус ОАВси етакчидек...
Шундай экан, байрам билан бирга тилимизнинг қамровини кенгайтиришни, илмий-сиёсий мақомини юксалтиришни кўпроқ ўйлашимиз керак. Чунки миллатларнинг колониал тақиблардан халос бўлиши ва ўз субъектлигини теранроқ англашида бу муҳим босқич ҳисобланади.
@platformauzb