Фирибгарликда айбланиб оқланган шахс
Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими 3-взвод ходими Бунёд Авезов жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг 2017 йил 6 февралдаги ҳукмига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилган эди.
Суд ҳукмида баён этилишича, О. Уллиевнинг “Хоразмавтотеххизмат” акциядорлик жамиятидан “Captiva S-6” русумли автомашина олмоқчи эканлигидан хабар топган Б. Авезов ва унинг ҳамкасби Р. Эгамбердиев харидорнинг маблағини қўлга киритмоқчи бўлишади.
Яъни улар аввалига О. Уллиевга ўзларининг жамият мансабдор шахслари билан яқин муносабатда эканликларини айтишади. Сўнгра 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги манфаатдорлик эвазига автомашина сотиб олиш бўйича шартномани ҳал қилиб беришни билдиришади. Натижада 2016 йил 18 ноябрь куни улар “Туронбанк”нинг Урганч филиали халқаро пул ўтказиш шохобчасида О. Уллиевдан келишилган пулнинг 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланган. Оқибатда иккала ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Суд Бунёд Авезовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 45 ва 59-моддалари тартибида унга нисбатан 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.
Судланувчининг бундан норози бўлиб ёзган кассация шикояти Хоразм вилояти суди томонидан қаноатлантирилмаган, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилгач, Б. Авезов Олий судга мурожаат қилган.
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 сентябрдаги ажрими билан вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 7 майдаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши апелляция инстанцияси судига янгидан кўриш учун юборилган.
Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 4 ноябрдаги ажрими билан эса, суд ҳукми ўзгартирилиб, Бунёд Авезовнинг жиноий ҳаракати Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” бандидан, эски таҳрирдаги Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 2-қисми “в” бандига қайта малакаланган. Аниқроқ айтганда, собиқ ИИБ ходимига эски таҳрирдаги Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазолар бекор қилиниб, у жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли кодекснинг 64-моддаси 1-қисми “б” банди тартибида жазо тайинланмасдан жазодан озод қилинган.
Аммо Бунёд Авезов ўзини айбсиз деб билар эди. Шу боис у ҳимоячилари билан бирга Хоразм вилоят судига тафтиш тартибида мурожаат қилди.
Хоразм вилоят судининг тафтиш инстанцияси бир неча асосларга таяниб, Бунёд Авезовни айбсиз деб топган ва оқлаган.
Батафсил
👉@bahodirahmedoff👈