#Тарқатинг
#юристдан
КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР
Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;
кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
@Mahalla_Raisi