Ваъда қилинган "Дамас"ни ҳам пулимни ҳам беришмаяпти
Ҳурматли Расул Хидиралиевич!
Сизнинг мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари борасидаги чиқишларингизни зўр қизиқиш билан кузатиб келамиз.
Мен 2022 йилнинг 29 декабрь куни “Orientavto” лизинг копманиясининг пуч ваъдаларига ишониб, Дамас автомобили хақид қилиш учун 10112/73-сонли шартнома асосида лизинг ширкатига 57 129 855 сўм миқдорида пул тўладим.
Компания билан шартлашувимизда 3 ой ичида менга автомобилни етказиб беришни ваъда қилишганди. Аммо орадан бир ярим йил ўтгач, алданганимни билиб, пулимни қайтариб олишга ариза бердим.
Шу йилнинг 3 июнь куни компанияга бориб ариза бердим ва улар 2 ойда пулим пластик картамга тушишини айтди.
Аммо кейинчалик бу ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Орадан қарийб 4 ой ўтаётганига қарамай пулимни беришмаяпти.
Компанияга борсам, бор қўлингдан келганини қил, дейишмоқда. Судга бер дейди, судга бериш учун пулимнинг маълум фоизини давлат божи учун тўлаб, бунинг устига адвокат ҳам олишим керак.
Наҳотки, шаҳар шунчалик бедарвоза бўлса? Наҳотки, ҳар бир ҳаркатимиз учун суд идоралари остонасида сарсон бўлсак? Давлатда, идораларда тартиб борми?
Илтимос менга ёрдам беринг.
Эҳтиром билан,
Ризамат Тўраев,
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Кераит қишлоғи.
👉 @Kusherbayevga_murojaat