Конспект

@konspektor


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.

Абдулла Авлоний

Реклама: @pekin8017

Конспект

22 Oct, 17:01


ЭҲ, НОМАРД....

Сотувчи ҳикояси

Бозорда қанд - қурс, ширинликлар сотаман. Ҳайит куни ёнимга бир йигит келди. Бир гапириб ўн куладиган , хушчақчақ йигит.
–Ака, қурбонлик қилдим уйга меҳмон чақиргандим, ширинликларингиздан берсангиз.
–Ҳўп дея айтган нарсаларидан торта бошладим.
–Бу пистами?
–Ҳа, Эронники, килоси бир юз етмиш минг..
–Тортинг шундан ҳам ярим кило.
Пистани тортарканман, бир гапириб ўн кулаётган йигит маъюс бўлиб қолди. Пистани узатарканман, йигитнинг кўзларидан ёш тирқираб чиқаётганини кўрдим,.
–Нима бўлди сизга, таажжуб билан сўрадим йигитдан.
–Мен номард эканман, онам саксонга киряптилар, дўстларим учун писта олаяпман, аммо ОНАМГА бирор марта шу пистадан олиб бормабман. Мендан ҳам номард одам борми бу дунёда...

Рустам ЗОИР

@konspektor

Конспект

22 Oct, 08:00


Инглиз тилини ўрганиш учун 10 та сабаб

1.
Babbel маълумотига кўра, ер юзида 7.5 миллиард инсон бўлса, шулардан 20% инсонлар инглиз тилини билишар экан. Ҳар 5 одамдан бир киши инглиз тилини билиши ёки тушуниши айни ҳақиқат деб қарасак, инглиз тилини билган одам дунёнинг қайси нуқтасига борса ҳам сўзлаша олар экан.

2. Инглиз тили илм-фан, техналогиялар, туризм ва дипломатик алоқалар тили ҳисобланади. Келинг хоҳлаган дастурлаш тилини олайлик, барчаси инглиз тилида ёзилган. Энг яхши китоблар, мақолалар инглиз тилида чоқ этилади. Дипломатик муносабатлар барчаси инглиз тилида юритилади.

3. Инглиз тили 53 давлат расмий тили ҳисобланади. Аҳоли зич давлатларнинг аксарияти инглиз тилида сўзлашади.

4. Дунё бўйлаб 400 миллиондан ортиқ инсонлар инглиз тилида сўзлашувчи оилаларда улғайишган, ва биринчи она тили сифатида айнаш шу тилдан фойдаланашиди.

5. Инглиз тили медиа тили ҳисобланади. Биринчи маълумот инглиз тилида оммага татбиқ қилинади. Инглиз тилини билган одам, биринчилардан бўлиб дунё янгиликларидан баҳраманд бўладилар.

6. Инглиз тили интернет тили. Кўпгина веб саҳифалар, платформалар, иловалар инглиз тилида ёзилган. Инглиз тилини билсангиз, кўпгина қизиқ форумлар, замон билан ҳамнафас баҳс-мунозараларда иштирок этишингиз мумкин.

7. Инглиз тили осон алифбодан ташкил топган. Бошқа тилларга солиштирганда ўрганиш осон. Ўрганиш учун манбалар кўплиги бўйича ҳам инглиз тили туради.

8. Инглиз тили қизиқ тил. Уни ўрганишни бошлаган одам ҳечқачон зерикмайди. Осон ўрганиш усуллари мавжуд. Барча маълумотлар инглиз тилида бўлгани учун, атроф-муҳит инглиз тилига бой. Шуни инобатга олсак, инглиз тилини ўрганишга саёҳат жуда осон кечади.

9. Энг яхши олийгоҳлар, ўқув курслари, онлайн курслар инглиз тилида. Сиз билган MIT, Harvard, Oxford университетлари программалари барчаси инглиз тилида. Дунёнинг энг нуфузли 1000 та университети инглиз тилида программалар таклиф қилишади. Касб мутахасислари инглиз тилини билишади. Дастурлаш тили мутахасистлари барчаси инглиз тилини билиши талаб қилинади.

10. Инглиз тилини билишингиз сизни бошқа давлатларга қўрқмасдан кўчиб ўтиб озроқ вақт яшаб, ўқиб, ишлашингизга замин яратади. Миграция учун йўл бу инглиз тили ҳисобланади. Америка, Австралия, Канада, Янги Зелландия ва Европанинг кўпгина давлатлари инглиз тилида ўқиш, ишлаш ва яшаш имконларини беради.

@konspektor

Конспект

22 Oct, 04:54


Намознинг кўзга фойдаси

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
— Сен намоз ўқийсанми?
— Менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
— Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб, икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Намоз - кўзимнинг нури", деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
— Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Холбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи

@konspektor

Конспект

22 Oct, 01:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш тонг муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

@konspektor

Конспект

21 Oct, 17:01


Боламдан тотлиси йўқ дейди аёл

Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл.....!!!

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола.....!!!!!

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли......!!!!!

@konspektor

Конспект

21 Oct, 08:01


Қуёшда қолган сувни ичманг!

Кўп эътибор бераман бозорларда, дўконларда қуёш тушиб турадиган жойларга сувларни қўйиб қўйган бўлади. Айниқса ёзда "оптом"чиларда блоклаб сувлар ташқарида қуёшда туради.

Ҳеч ким назорат қилмайди, ҳеч кимга керак ҳам эмас... Шунчаки устини ёпиб қўйса ҳам бўлади, лекин шуни ҳам қилмайди.

Қуёшда қолган сувни 2 та хавфли тарафи бор:
1. Саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади.
2. Сув ҳароратини кўтарилиши ундаги ичак таёқчаларини кўпайишига, бу эса ичак инфекциялари ривожланишига олиб келади.

Авваллари бу сувни "офтоба сув" дейишган ва терида турли касалликларни келтириб чиқаришини билганлар ҳаттоки ювиниш учун ишлатишмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқнинг "Кифоя" китоби, таҳорат бўлимида қуёшда исиган сувга таҳорат қилиш макруҳлиги ёзилган. Нафақат замонавий тиббиёт, балки динимиз ҳам бежизга 14 асрдан бери бундай сувлардан фойдаланишдан қайтармаган...

@konspektor

Конспект

21 Oct, 01:00


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

@konspektor

Конспект

20 Oct, 17:02


Орзу

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»

Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»

Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...

@konspektor

Конспект

20 Oct, 08:00


Бемор қилма яқинларимни!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

@konspektor

Конспект

20 Oct, 01:00


Қизимга ўгитлар.

Жоним қизим!

Фидоий бўл;
лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.

Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!

Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.

Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.

Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!

Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!

Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!

Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!

Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларинг қийматини йўқотма.

Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим, ҳар доим сени шундай дуо қиламанки, зинҳор ўзингни йўқотма, марваридим...

@konspektor

Конспект

19 Oct, 17:01


Фарзь ва қарз

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир:
— фарз сени жаннатга етакласа;
— қарз эса фарзанларингдан ўзинга қайтади!

@konspektor

Конспект

19 Oct, 08:01


Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов

@konspektor

Конспект

19 Oct, 01:01


Қалбингиздаги гўзал гапларни яқинларингиздан қизғанманг. Қуйидаги сўзларни айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!..

-Яхшиям борсан!
-Борингга шукур!
-Сени ҳар сонияда соғинаман!
-Ҳаёт сен бор учун гўзал!
-Ҳаммасини бирга уддалаймиз!
-Бахтимга дойим омон бўлгин!
-Мен сени яхши кўраман!

Унутманг, ғурур бор жойда шодлик бўлмайди.

@konspektor

Конспект

18 Oct, 17:02


Отанг бор ҳовлига кирасан эркин,
Онанг бор илинар — дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин -
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга...

@konspektor

Конспект

18 Oct, 07:16


Катта ният!

Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир: Мен севган қизимга уйландим,  машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр: Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор.
Баҳодир: Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...

Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз? Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди. Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?" Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!

Аҳмади Эверест

@konspektor

Конспект

18 Oct, 01:01


Фарзандлар беш хил бўлади:

1.
Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

@konspektor

Конспект

17 Oct, 17:01


• Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари — ахмоқлик.
• Улар эркакдан анча устундирлар.
• Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради.
• Агар сиз унинг танасига уруғ берсангиз, сизга уни фарзанд қилиб қайтаради.
• Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради.
• Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради.
• Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади.
• Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади.
• Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир дунё ахлатни қабул қилиб олишга тайёр туринг...

Вилльям Голдинг (Британиялик ёзувчи 1911-1991)

@konspektor

Конспект

17 Oct, 07:23


БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқиб қолибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди...
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал: - «Ё, Худо қудратингдан...» - деб ҳайрон бўлибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам ҳам, фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал ўтган қиш ота онам роса совуқдан қийналишганди, хоналари таъмирсиз эди, бу пулга ота онамни хонасини тамирлайман деб ўйлаганди хамки, хамён янаям оғирлашибди...
Ўша пайт камбағални нафси тутиб, хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман", деб айтаётганди,  ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди..?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақатгина ўша бир тийин қолибди.

Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз халол ва поклик ила гўзал бўлиши керак. Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...

@konspektor

Конспект

17 Oct, 06:23


Юз йилда ҳам сўзини, ҳам юзини ўзгартирмаган нашрни биласизми?
Бу – ҳаммамизга қадрдон “Муштум” журнали!
“Муштум”нинг телеграм каналига шахсан ўзим обуна бўлиб,
маза қилаяпман:


Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!

“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

Конспект

17 Oct, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Биласизми?! Энг яхши, чиройли ризқ мол-мулк эмас.
Балки...
Хотиржам, қаноатли қалб,
Равшан ақл, соғлом фикр,
Тан сиҳатлик,
Онанинг дуоси
Отанинг меҳри,
Ака-уканинг борлиги,
Фарзанднинг кулгуси,
Дўстнинг эътибори,
Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир.

Аллоҳ бу неъматларини сиздан канда қилмасин!
Қайси биридир узулган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин.!

@konspektor