Mehrob.uz

@mehrob_uz


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Promotional Article for Mehrob.uz Channel (Uzbek)

Mehrob.uz kanali - bu Shoyih Sayyid Rahmatullox Termeziyning www.mehrob.uz sahifasining rasmiy kanali. Bu kanal orqali siz Shoyih Sayyid Rahmatullox Termeziy haqidagi eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Mehrob.uz kanalining rasmiy ijtimoiy tarmoqlariga o'tish uchun instagram.com/mehrob.uzofficial, fb.com/Mehrob.uz2 va youtube.com/MehrobUz manzillariga murojat qiling. Ushbu kanalga obuna bo'ling va dunyodagi yangiliklardan xabardor bo'ling! Mehrob.uz kanali Uzbekiston Milliy Aviatsiya Akademiyasining internet-dasturxoni gavharini ruxsatnomasi: 1153

Mehrob.uz

21 Jan, 00:25


Намоз вақтлари:
22.10.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

21 Jan, 00:25


Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:25


ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим»
(Имом Термизий ривояти).

* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:25


160. Навфал ибн Иёс Ҳузалийдан ривоят қилинади:
"Абдураҳмон ибн Авф улфатимиз эди. Жуда ҳам яхши улфат эди. Бир куни бирга келаётиб, бизни уйига киритди. Ўзи ичкари кириб, ювиниб чиқди ва биз билан бирга ўтирди. Олдимизга ичига нон ва гўшт солинган товоқ келтирилди. Товоқ ўртага қўйилгач, Абдураҳмон йиғлаб юборди. Мен унга: "Нега йиғлаяпсиз, эй Абдураҳмон?" дедим. У: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг аҳли оиласи арпа нонига қоринлари тўймасдан вафот этиб кетдилар. (Бизда неъматлар тўлиб-тошган бўлса-да) Келажакда биз учун яхши нарсалар бор, деб ўйламайман", деб жавоб берди".

Изоҳ: Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Пайғамбаримиз ва мусулмонлар турли қийинчиликларни бошларидан ўтказган бўлсалар-да, қорни тўйиб овқат емаган бўлсалар-да, у замон ўз номи билан "саодат асри" деб аталади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг мусулмонлар бошида неъмат кўпайгани сари улар орасида, Абдураҳмон ибн Авф ишора қилганидек, фитна-фасод ҳам кўпайиб бораверди.

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


📹 ҲАЗРАТНИНГ ВАҚТЛАРИДА БАРАКА БОР ЭДИ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


🎙 ҲАЗРАТНИНГ ВАҚТЛАРИДА БАРАКА БОР ЭДИ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


95. Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.
Бу ояти каримада мусулмон одам томонидан берилган аҳд «Аллоҳнинг аҳди», деб аталмоқда.
Аллоҳнинг аҳди даражасига кўтарилган аҳдни бузиш «уни оз баҳога сотиш» деб номланмоқда.
Бу дунёнинг арзимаган матоҳини деб Аллоҳнинг аҳдини бузиш катта зарар келтиришини таъкидлаб, Аллоҳнинг ҳузуридаги савобдан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқитмоқда.
«Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир».
Аҳдингизга вафо қилишингиз учун Аллоҳдан оладиган ажру савобингиз, бу дунёнинг ҳар қандай матоҳидан афзалдир.
Ушбу ояти карима қасам ҳақидаги оятдан кейин бевосита келганини, қасам таъкидланган аҳд эканини эътиборга оладиган бўлсак, қасамхўр ҳам Аллоҳнинг аҳдини арзон баҳога сотганларнинг энг катталаридан бўлади.
Эй, беш кунлик алдамчи дунёнинг арзимас матоҳи учун аҳдини бузиб, қасамхўр бўлиб юрганлар билиб қўйинглар!
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


Аллоҳдан рози бўлгандан Аллоҳ ҳам рози бўлур

Аллоҳнинг бандасидан ризо эканлигининг аломати банданинг Аллоҳдан қай даражада ризо бўлишига боғлиқ экан. Бу ҳақда Аллоҳ айтади: "Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар” (Баййина сураси, 8-оят).

Бир талаба шайхига:
- Кўнглим Аллоҳдан рози бўлган маҳалда шуни билдимки, Аллоҳ ҳам мендан рози экан! - деб айтганида шайхи унга илтифотан дебди:
- Эй фарзандим! Қандайин гўзал иш тутибсан!
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилди: "Эй Имрон фарзанди! Қазойимга рози бўлсанг, ҳақиқатда, Менинг сендан рози бўлганим ўшадир”.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🌷🌾🌷🎋🍃

Азиз диндошлар, бошланган янги ҳафта хайрларга, муваффақиятларга, хушхабарларга бой бўлсин.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

21 Jan, 00:24


ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Имом Исмоил ибн Иброҳим ибн Миқсом Басрий. Имом ибн Улайя куняси билан машҳур. Аксарият инсонлар оталарининг исми билан куняланишади. Аммо Имом волидасининг исмини куня сифатида танлайди. Ибн Саъднинг хабар беришича: «Олимнинг онаси ўқимишли, доно, ҳурматли ва нуфузли аёллардан бўлиб, илм ҳалқаларини ташкил этган». Онанинг таълим-тарбияси билан ибн Улайя фиқҳ ва ҳадисдан етук аллома бўлиб етишди. Машҳур муҳаддис Абдулворис бундай дейди: «Онаси Исмоилни ҳузуримга олиб келганда, Басрадаги энг ажойиб бола у эканини кўрдим. Онаси: “Ўғлим илм олиши учун сиз билан қолсин”, деди». Ушбу аёлнинг Исмоил, Ҳаммод ва Муҳаммад исмли уч ўғли бўлган. Муштипар онанинг тарбияси сабаб барча фарзандлари замонасининг кўзга кўринган олимларига айланишди.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


Намоз вақтлари:
21.10.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


Аниқ билиб қўйки, яхшилигинг ҳам, ёмонлигинг ҳам бир кун ўзингга қайтади. Нима қилсанг ҳам, жазосини оласан!
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


Ҳаром луқма еган кишининг намози қабул эмасми?

Савол: Ҳаром луқма еган одамнинг қирқ кунлик намози қабул бўлмайдими? Агар шундай бўлса, қирқ кунлик намозини қайта ўқийдими?

📩 Жавоб: Намоз ўқишда икки жиҳат бор. Дунёда соқит бўлиши ва охиратда зиммадан соқит бўлиши. Ҳаром луқма сабаб намоз қабул бўлмаслиги борасида баъзи ҳадислар келган. Жумладан:
"Ким ҳаром луқма еса, қирқ кун намози қабул қилинмайди" (Имом Дайламий ривояти).
Бошқа ривоятда бундай дейилади:
"Кимки ароқ ичса, унга қирқ кун эрталаб намози қабул қилинмайди" (Имом Табароний ривояти).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу ривоятларни изоҳлаб: "Бу ҳадисларда зикр қилинган намоз қабул қилинмаслигидан унинг савоби қабул бўлмаслиги тушунилади. Лекин банданинг зиммасидаги фарз соқит бўлади", деганлар ("Шарҳи саҳиҳи Муслим" китоби).
Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


📹 ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИ: “КИБР ВА ТАВОЗЕЪ”

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:23


🎙 ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИ: “КИБР ВА ТАВОЗЕЪ”

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Имом Суфён раҳимаҳуллоҳнинг онаси ўғлида диний илмларга қизиқиш ва меҳр-муҳаббатни уйғота олди. Ваки ибн Жарроҳ Имом Суфённинг шогирдларидан бўлиб, устозининг волидаси ўғлига айтган қуйидаги сўзларни келтиради: «Ўғлим, илм талабида жидду жаҳд қил. Эҳтиёжларинг борасида ўзим ғамхўрлик қиламан. Бирорта ҳадисни ўрганар экансан, унинг хулқ-атворингда акс этяётганига назар сол. Агар ундай бўлмаётганиини сезсанг, билгинки, олган илминг зарарингга бўлибди. Унда ҳеч қандай фойда йўқдир». Бўлажак олим онасининг доимий назорати ва ёрдами билан 79 машҳур тобеинлардан илм ўрганди.
Кун келиб онаизорнинг тинимсиз илтижоси ва меҳнати ўз самарасини берди. Суфён ибн Уяйна буюк тобеин олим бўлиб етишди. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳга устозлик қилди. Имом Шофеий у зот ҳақида: «Агар ибн Уяйна ва Молик раҳимаҳумуллоҳ бўлишмаганида, илм Ҳижоздан кўтарилган бўларди», деб айтган.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


Намоз вақтлари:
20.10.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


#Intervyu #Videolar #YANGI_NASHR #EʼTIROF #Buxoriyga_ehtirom

📝 “XALQU AFʼOLIL IBOD” – DINNI NIQOB QILGAN BUZGʻUNCHI FIRQALARGA RADDIYA

@Mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


#дуо
Сабр қилувчиларнинг дуоси

Дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.” (Оли Имрон сураси 147-оят).

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


Роббим! Мендаги ёмон нарсалар сабабли ҳузурингдаги яхши нарсалардан маҳрум қилиб қўйма!
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:22


Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қараш.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлаш.
3. Бебисмиллаҳ таом ейиш.
4. Тик туриб таом ейиш.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейиш.
7. Намозни қазо қилиш.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашиш.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилиш.
10. Остонада ўтиришликни одат қилиш.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қараш.
12. Ёлғон гапириш.
13. Тонг вақтида ухлаш.
14. Шомдан кейин ухлаш.
15. Ялангбош ҳожатхонага кириш.
16. Ҳожатхонада гаплашиш.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашиш.
18. Фақирни камситиш.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйиш.
20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилиш.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


📹 ОЛТМИШДАН СЎНГ УЗР ЙЎҚ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


🎙 ОЛТМИШДАН СЎНГ УЗР ЙЎҚ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


93. Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қиладир. Ва, албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар.
Агар Аллоҳ хоҳлаганида, ҳамма одамларни бир хил истеъдодга эга қилиб яратар эди. Дунёда ҳамма бир хил бўлиб юрар эди.
«Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди».
Лекин Аллоҳ буни хоҳламади. Одамларни турли савияда, турли истеъдодга эга қилиб яратди. Ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор. Шу билан бирга, ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатиб ҳам қўйди.
«Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қиладир».
Кишиларни ҳидоятга бошлаб, залолатдан қайтарадиган таълимотларни тушириб, Пайғамбарларни юборди. Шунингдек, Аллоҳ таоло бандаларни мажбурламасликни ҳам ирода этди. Бандалардан ким залолатни ихтиёр қилса, уни залолатга кетказди, ким ҳидоятни ихтиёр этса, уни ҳидоятга етказди. Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


Ҳафс ибн Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

– Абдураҳмон ибн Асвад ҳатто нонни ҳам ният билан ерди.

– Нон ейишда қандай ният бўлиши мумкин?

Агар у кўп егани сабабли намозда қийналса, камроқ ерди. Агар кам егани сабабли намозда заифлашиб қолса, яхшироқ ерди. Яъни унинг овқатланиши ҳам намоз учун ният билан бўларди.

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Шайхул ислом Авзоий 80000 та саволга оғзаки жавоб берган зот. Эрта болалигидаёқ отасидан етим қолди. Муштипар онасининг сабоғи натижасида Ислом тан олган етук олим бўлиб етишди. Толиби илм учун тўрт нарса: отанинг нафақаси, онанинг парвариши, устознинг эътибори ва шогирднинг ҳаракати керак, деган ҳикмат бор. Имом Авзоийнинг волидаси фарзандига ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлолди. Фарзандининг таълими учун барча ҳаражатларни қоплади. Меҳнати ва меҳр-муҳаббатини аямади. Устоз бўлиб, ўғлини олим қилди, илм олишдаги сай-ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлади. Ушбу солиҳа аёл ҳақида тарих китобларида бундай таъриф берилади: «Имом Авзоийнинг онаси ўғлига бера олган тарбия ва илмни, ҳатто султон ҳам беролмасди».

@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:21


Намоз вақтлари:
19.10.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz

21 Jan, 00:20


«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:20


АМАЛ ВА УМИД

Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ким амал қилмасдан туриб, “Аллоҳ таоло мени мағфират қилади ва жаннатга киргизади”, деб умид қилса, бундай шахс ўзини ўзи алдаяпти. Шунингдек, “мен яхши амал қилдим, шунинг учун, албатта, жаннатга кираман”, деб амалига суянаётган бўлса, бундай шахс ҳам ўзини алдаяпти. Аксинча, амалда бардавом бўлсин, амалига ишониб қолмасин – чунки унинг қабул бўлган-бўлмаганини билмайди – лекин Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилсин, амалларини қабул қилишини сўрасин, У Зотнинг раҳматига суянсин, фазлини сўрасин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Mehrob.uz

21 Jan, 00:20


Juma shukuhi

@mehrob_uz