ШИМОЛИЙ КОРЕЯ АРМИЯСИ УКРАИНАДАГИ УРУШДА
Шимолий Корея армиясининг Кремль раҳбарияти билан имзоланган ўзаро ҳарбий ҳамкорлик шартномаси шартларига биноан босқинчи ўрислар юрти бўлмиш Россия Федерацияси томонида туриб, Украинага қарши олиб борилаётган ғайриқонуний урушда иштирок этишига доир қисқача мулоҳаза.
Биринчидан, Шимолий Корея армиясининг ушбу урушда иштироки расмий Москвага зиён етказса етказадики, ҳеч қандай наф бермайди.
Нима учун?
Чунки Украинада ўрис тилига давлат тили мақомини бериш мақсадида итўрислар томонидан бошланган уруш Шимолий Кореянинг на миллий, на ҳарбий хавфсизлиини таъминлаш манфаатларига жавоб беради. Шу боис, итхўр корейслар армияси Украинада жонини жабборга бериб урушмай, ўриснинг оёғи остида ўралашиб, текин овқат еб ётаверади.
Иккинчидан, россияпараст ўрисларимиз ва онги паст овсар ўрисқулларимизни билмадим-у, лекин бутун дунёга маълумки, Шимолий Корея иқтисодий жиҳатдан очарчилик ҳукм сураётган юрт ҳисобланади. Боз устига, ушбу давлатнинг ўзи корейс халқи учун улкан бир концентрацион лагерь бўлиб, уни тарк этишга уринган ҳар қандай корейс шармандали ўлим топади.
Шундай экан, минг-минглаб корейслар босқинчилик урушида иштирок этиш баҳонасида зиндонга айланган она Ватанини тарк этишга, эгаси сингари қорни тўймай чўп-устухон ҳолатида сўйилган ит гўштини қўйиб, ўрис боққан ҳаром-ҳариш чўчқанинг ёғини тўйиб ейишга талпинади.
Учинчидан, ўнлаб йиллардирки, Шимолий Корея армияси бирор-бир жиддий ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган, шахсий таркиби жанг майдонида порох ҳидини ҳидламаган. Қилган иши – Жанубий Кореянинг бақалоққина жангчиларини дурбин орқали оч ҳасад-ла кузатиб бориб, уларга ўрта бармоқ кўрсатиб қўйиш ёки ҳаво шарлари воситасида қўшни давлат ҳудудига чиқинди ташлаш билан чекланиб келган, холос.
Айтмоқчиманки, агар Украина ҳудудига бориб, яқин-верида бирор-бир жиддийроқ нарса пақ этиб портлагудек бўлса, Шимолий Корея армияси шу заҳоти қуролни ташлаб, асир тушиш пайида бўлади.
Бунда, асир тушган корейс ҳарбийлари Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятига итдай ялиниб-ёлвориб, ўзаро асир алмашиш дастурига биноан ортга қайтармасликка, аксинча, уларни сиёсий қочоқ сифатида расмийлаштириб, дунёнинг ҳар қандай бошқа бурчагига жилвориш имконини беришни сўрайди. Чунки Шимолий Кореяга қайтарилгудек бўлса, барини шафқатсиз ўлим кутади.
Тўртинчидан, агар Украина - Россия фронтида Шимолий Корея армияси бўлинмалари пайдо бўлиб қолгудек бўлса, кўзи қонга тўлган украин жангчилари ишқибозликка бўлса ҳам, уларни астойдил қидириб топиб, аямай қириб ташлашга киришади.
Бунда, кўпдан буён Шимолий Кореяга нисбатан тиш қайраб келаётган АҚШ, Япония ва Жанубий Корея армиялари қўмондонликлари Шимолий Корея армияси бўлинмаларини янада самаралироқ, имкон қадар кўпроқ, иложи бўлса битта қўймай қириб ташлаш учун ўз тасарруфида мавжуд энг қирғинбарот, самарали, ўта аниқ урадиган қуролларини Украина армиясига бажонидил топширади ва керак бўлса, ушбу қурол-аслаҳа тизимларини қўллашга бевосита ёрдам бериш учун ўз йўриқчи-мутахассисларини қўшиб беради ва ҳ.
Кутамиз...
Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник