#Зулум
Шу ўринда бир воқиялик ёдимга тушиб кетди. Ўқиб ўзингиз учун хулоса чиқарасиз деган умитдаман!
“Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром”
Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди.
Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди.
…
Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга.
Аҳмад:
- Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:
- Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
- Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди.
- Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
- Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром деб ëздирасан?
- Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
- Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?
- Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
- Хўш...
“Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
- Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
“Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.
Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга.
- Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
- Хўш, нима истайсан яна?
- Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Аллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.
- Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
- Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
- Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
- Хўш, нима қиламиз энди?
- Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
- Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?
Султон аччиқ табассум қилиб:
- Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.
Хулоса сиздан...
каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
@duovazikrr