MILITSYA_UZB Ⓜ️ @militsya_uzbekistan Channel on Telegram

MILITSYA_UZB Ⓜ️

@militsya_uzbekistan


Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар

taplink.cc/militsya_admin

Реклама,мурожаат учун👇: @Militsya_uzb777bot
Реклама шартлари👇 :
@Militsya_uzb_reklama
Instagram: https://www.instagram.com/militsya_uzb

MILITSYA_UZB (Uzbek)

Salom, sevgan mijozlar! Bugun sizlarga biroz unaqishli ma'lumot olib keldik. Telegram ilova bo'limida joylashgan "MILITSYA_UZB" kanali va uning adminlari sizlarga vaqtincha yangiliklar va dunyodagi eng muhim voqealardan xabardor qilishga oid. nnBu kanalda O'zbekiston va dunyo bo'ylab rivojlanayotgan eng so'nggi hodisalar haqida malumotlar topishingiz mumkin. Avvaliga kanalga kirib, joylashtirilgan url orqali ko'zni oching va yangiliklardan xabardor bo'ling. nnAgar siz reklama yoki boshqa muammo uchun bog'lanishni xohlaysiz, unda kompaniyamizning @Militsya_uzb777bot nomli botiga murojaat qilishingiz mumkin. Reklamaga oid shartlar va boshqa savollar bo'yicha @Militsya_uzb_reklama kanaliga murojaat qilishingiz mumkin. nnShunday qilib, "MILITSYA_UZB" kanali orqali O'zbekiston va dunyo bo'ylab yangiliklardan xabardor bo'lishingiz, voqealar haqida o'z bilimingizni oshirishingiz mumkin. Shuningdek, kanalning Instagram sahifasida ham yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Sizga yangiliklardan xabardor bo'lishni vaqt yo'qotmang, "MILITSYA_UZB" kanaliga obuna bo'ling va zamonaviy bilimlardan foydalaning!

MILITSYA_UZB Ⓜ️

25 Nov, 03:07


Очилмаган сирлар. Перудаги Наска геоглифлари

Суратлар қандай вазифани бажаргани ҳақидаги саволлар – астрономик хариталарми, диний белгиларми, ҳатто илоҳий кучлар ёки ўзга сайёраликлар алоқа воситасими – ҳамон очиқлигича қолмоқда.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

25 Nov, 03:00


Одам танасидаги жами ҳароратнинг 80 фоизи унинг бош қисмидан ажралиб чиқаради.

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 18:16


❗️Кам ухлаш – семириш ва бошқа кўплаб касалликларга олиб келади

Соғлом бўлиш учун одам кунига камида 6 соат ухлаши керак. Доимий уйқусизлик патологик ҳолатларнинг ривожланишига, уйқусизликка, иммунитетнинг пасайишига, депрессив ҳолатларга, тез қаришга, ўсма жараёнларининг ривожланишига ва семиришга олиб келади.

Имкон қадар уйқуни меъёрига келтириш керак. Тунги уйқу жуда муҳим, сабаби бу вақтда организмда керакли гормонлар ажралади, ҳужайралар тикланади, бактерия ва вируслар нобуд қилинади!

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 17:42


⚠️ ТОШКEНТДАГИ МАКТАБДА ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИ ТОК УРДИ.

Маълум бўлишича ўқувчи шит ичидан коптокни олмоқчи бўлади. Ўқитувчи келиб болани қутқармоқчи бўлганида уни ҳам ток уради. Улар хушини йўқотди.

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 17:27


Эрдоған Путин билан телефонда гаплашган тез орада НАТО Бош котиби Марк Рутте билан учрашади.

Улар YPG/PKK курд ташкилотининг Суриядаги фаолияти ва Туркиянинг Россия-Украина урушидаги воситачилик ролини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 17:15


#Тезкор

⚡️
Бирлашган Араб Амирликларида бедарак йўқолган исроиллик раввиннинг жасади топилди

Зви Коганнинг ўлдирилиши жиноий антисемитик террорчилик ҳаракатидир. Исроил давлати унинг ўлимига айбдор бўлган жиноятчиларни албатта жавобгарликка тортади ва бунинг учун барча йўллар билан ҳаракат қилади, дейилади Исроил ҳукумати баёнотида.

Исроиллик раввиннинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда

The Times of Israel нашрининг ёзишича, Эрон томонидан ёлланган ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган, шундан сўнг Туркияда яширинган.

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 17:09


Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 15:53


Украина 30 фоиз ерини сотган

Улар ҳозирда бошқа мамлакатларга тегишли.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 15:33


🇬🇧 Англиянинг Бирмингем шаҳри кўчаларида “Нетаньяу қидирилмоқда” ёзуви туширилган плакатлар пайдо бўлди.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 15:18


Интернетда яна бир сериал тугамоқда. Муниса Ризаева ўғил фарзанд кўрибди.

Интернет яна бир жиддий муҳокама йўқотишига учради. Тезлаштириб янги сериал бўладиган мавзу топиш керак.


https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 14:16


#диққат

❗️
Фирибгарларнинг янги тузоғи!

Озиқ-овқат маҳсулотларини онлайн буюртма беришда эҳтиёт бўлинг. Сохта ҳаволалардаги ёлғонларга ишонманг!

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз алданиб қолишмасин!

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 14:04


Фақат бизда эмас бундайлар...

Пиёдалар ўтиш жойига яқинлашяпсизми одам бўлса, бўлмаса тезликни пасайтиринг! Ҳар доим ҳам сизни автомобилингизга тепиб огоҳлантирувчилар топилавермайди.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 13:55


2025 йил 1 январдан:

жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

🗓Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 13:41


#Диққат

‼️
ШИЛҚИМ "ҲАЙДОВЧИЛАР" КЎПАЙДИ 😨

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи жазоланди. У манзил сўраб қизни машинасига ўтказиб олган 😳

Ота-оналарни огоҳлантирамиз!

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 13:24


⚡️ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон Халимжонович ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр Бахтиярович лавозимидан озод этилди.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 12:54


🇷🇺🇾🇪🇺🇦 Россия алдов йўли билан яманликларни Украинага қарши жангга ёлламоқда — Financial Times

Ҳусийларга алоқадор Al Jabri General Trading & Investment Co SPC компанияси яманлик эркакларга Россияда ишлаш учун 10 000 доллар мукофот пули, 2 000 доллар ойлик маош ва Россия фуқаролигини таклиф қилмоқда. Бироқ Россияга борган яманликлар юқоридаги таклифлар ўрнига Украинадаги уруш зонасига мажбуран жўнатиляпти. Журналистларнинг қайд этишича, яманликларни урушга ёллаш жорий йилнинг июл ойида бошланган.

Financial Times газетасининг ёзишича, бу каби схемалар Россиянинг жанговар ҳаракатлар фонида нафақат Эрон, балки Яқин Шарқдаги Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳларга яқинлашаётганини кўрсатади.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 12:37


⚡️Айни пайтда Фарғона вилояти бўйлаб қўйиқ туман тушган, харакатланишда хушёрликни оширинглар

https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 12:26


🇹🇷 Туркияда содир бўлган ЙТҲда камида 30 нафар йўловчи жабрланди

Ҳодиса мамлакат ғарбидаги Афёнкараҳисар шаҳрида автобус, енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида содир бўлди.

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan

MILITSYA_UZB Ⓜ️

24 Nov, 12:11


Бугунги кунда меҳмондорчиликка борилганда...

👉
https://t.me/militsya_uzbekistan