МУАММО КЎПМИ? ЕЧИМ НИМАДА?
Кўпчилик одамлар, “ишим
юришмаяпти”, “қарзим кўп”,
“омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти” деб нолийди.
Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилар.
(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят
санади саҳиҳ).
Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади.
Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан
ризқлантиради”. (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).
Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар”
(Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилса, бошга тушган ғам-ғусса арийди.
Сиз қавм-қариндош, ёр-
биродарларингизни, энг асосийси ота- онангизни ранжитмаганмисиз, уларга
яхши муомалада бўласизми?
Яқинларингиз кўнглини оғритганмисиз?
Мана шу жиҳатга ҳам эътибор беринг.
Чунки ота-онасини норози қилган “фарзанд”нинг зинҳор бири икки бўлмайди..
Хуллас, сиз ибодатларга мустаҳкам бўлинг, доим Аллоҳни зикр қилинг, Ўзигагина суянинг. Кейин, феълингизни кенгроқ қилинг, ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлаверманг, ҳар қандай ишни оғир-вазминлик билан ҳал қилинг.
Ҳаммаси Аллоҳдан эканлигига ишонинг