Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi @yuridik_maslahat24 Channel on Telegram

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

@yuridik_maslahat24


Шу ердан кириб олиб, ўзингизга қулай йўл билан бизга боғланишингиз ва бизни излаб топишингиз мумкун.
👇👇👇
☎️🪪 https://yuridikmaslahat24.taplink.ws

Savollarga haq evaziga javob olish uchun Tel: ☎️+99899-106-70-35
☎️+99862-226-99-00

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi (Uzbek)

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti u201cYKKu201d Markazi telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalga kirib, o'zingizga qulay yo'l bilan bizga bog'lanishingiz va bizni izlab topishingiz mumkin. Kanalimizda yuridik maslahatlar, yuridik xizmatlar, sheriklar va boshqa tashkilotlar bilan ishlash imkoniyatlari haqida ma'lumotlar, so'nggi yangiliklar va ko'rsatmalar mavjud. Bizning telegram kanalimiz orqali, siz savollarga jaylashgan haq evaziga to'g'ri va samarali javob olishingiz mumkin. Agar sizga yuridik so'rovlarda yordam kerak bo'lsa, unda biz bilan bog'lanishingizdan xursand bo'lmasdan, quyidagi havolaga o'ting: https://yuridikmaslahat24.taplink.ws. Savollarga tez javob olish uchun quyidagi raqamlarga murojaat qilishingiz mumkin: u2706 +99899-106-70-35 yoki u2706 +99862-226-99-00. Biz bilan bog'laning, yuridik maslahatlarda va tijoriy tashkilotlarda muvaffaqiyatli bo'lishingiz uchun yordam beramiz!

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

18 Nov, 07:11


Хотинжон - қайсарсан аммо ЭНГ ИСТАРАЛИ аёлсан
Сени жуда кўп xафа қиламан,
Лекин ишон СEНИ ЮРАКДАН ЯХШИ КЎРАМАН!

Видеони ўз эгасига юбориб қўйинг

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

17 Nov, 20:41


🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!!!

1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
🇺🇿🤲

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

16 Nov, 13:22


Мен ўзимга зўр бир машғулот ўйлаб топдим, Фарзанларим учун ҳам, соғлиғим учун ҳам, энг мухими ишлашга ҳам халақит қимаган холда, ишларга хам улгирган холда учтаси бирданига, бўлган машғулот

🎥🎥🎥🎥🙂🙂🙂

М. Салаев Юристан чин-хазил аралаш кун видеоси,

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

13 Nov, 15:29


#yurist_hazili

Эр – юрист.

Хотин – юрист.

Эрнинг отаси – вилоят прокурори.

Эрнинг онаси – бир туманда суд раиси.

Эрнинг катта акаси – юридик фанлари доктори.

Хотиннинг отаси – тергов бошқармаси бошлиғи.

Хотиннинг онаси – Арбитраж суди судьяси.

Хотиннинг акаси – халқаро даражадаги юридик компания бошлиғи.

Хотиннинг синглиси – вазирликда юридик бошқарма раҳбари.

Э худо, ишқилиб бу эр-хотин урушиб қолмасинда!


https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

11 Nov, 19:41


1. Давлат муассасалари
Давлат идоралари ва ташкилотларида, хусусан, маҳкамалар, аэропортлар, вокзаллар каби объектларда суратга олишга чекловлар қўйилган. Бу жойларда суратга олиш учун расмий рухсат олиш зарур.

2. Ҳарбий ва стратегик объектлар
Ҳарбий қисмлар, сарҳад ҳудудлари, муҳим объектларда (масалан, электростанциялар, дамбалар) суратга олиш ман қилинган. Бундай жойларда суратга олиш давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида қаралади.

3. Шахсий мулк ва хусусий ерлар
Шахсий мулк ва хусусий жойларда, масалан, ҳовлиларда ёки уйларда суратга олиш учун эгасининг розилиги зарур. Эгасининг рухсатисиз суратга олиш қонунга хилоф ҳисобланади.

4. Жамоат жойлари
Жамоат жойларида (боғлар, кўчалар, умумий маданий объектлар) суратга олиш, одатда, рухсат этилган. Лекин, одамларнинг шахсий ҳаётига аралашмаслик учун суратга олишда эҳтиёт бўлиш лозим.

5. Ишхона ва таълим муассасалари
Кўпгина иш жойлари ва мактабларда суратга олиш иш берувчининг ёки муассаса раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Баъзи таълим муассасаларида талабалар ёки ходимлар рухсат бермаган ҳолларда суратга олиш мумкин эмас.

Эслатма: Қонунбузарликка йўл қўймаслик учун ҳар доим белгиланган қоидаларга риоя қилинг ва рухсат талаб қилинган жойларда расмий рухсат олинг.

@Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

11 Nov, 06:26


ПИНФЛингизни (ЖШШИР) ёддан биласизми?

Билмасангиз, осон эслаб қолиш йўлини ўргатаман. Янги турдаги ID картангизни орқа томонида ПИНФЛингиз кўрсатилган, лекин паспорт ҳар доим ҳам ёнингизда бўлмаслиги, телефондан кўраман десангиз “зарядка” қолмаган бўлиши мумкин.

Демак:

1. ПИНФЛнинг биринчи рақамини (жами 14 рақамдан иборат бўлади) эслаб қолинг;

2. Ундан кейин туғилган сана ой ва йилингизни рақамларда қуйидаги форматда териб чиқинг хххххх (мисол учун 2000 йил 25 мартда туғилгансиз, шунда 250300 бўлади);

3. Қолган еттита рақамни (ҳаммада ҳар хил бўлади бу рақамлар, энг асосийси шуларни эслаб қолиш керак) телефон рақамни эслаб қолгандай эслаб қолинг, мисол учун сизда охирги 7 та рақам 2260987 бўлса, шуни 226-09-87 деб эслаб қолсангиз бўлади.

Маълумот Фойдали бўлган бўлса, хурсандман.

📤📤📤📤

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

10 Nov, 17:18


“Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди”

Ижтимоий тармоқлар орқали “ахлатдан қарздорларнинг электр энергияси узилади” деган мавзу кўплаб мухокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган янги тизим қандай ишлайди? Эндиликда чиқиндидан қарзи борлар электр энергиясига тўлов қила олмайди. Қарздорлик сўндирилгач, бу чеклов олиб ташланади. Президентнинг тегишли фармонига кўра, шу йил 1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан 3 ой қарздорлиги борлар, 2025 йил 1 январдан эса 1 ой қарздор бўлган фуқаролар электр энергияси истеъмоли учун тўловни амалга ошира олмайди. Бунинг тартиби қандай ишлайди? 1 июндан чиқиндидан қарздорлиги 6 ой, 1 ноябрдан 3 ой ҳамда 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлиги ҳосил бўлган абонентларга шу тизимни жорий қилиш кўзда тутилган. Бунда 2023 йил 31 декабргача бўлган қарздорликка бу тизим татбиқ этилмайди, яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб чиқиндидан шаклланган қарздорликларга электр энергия билан ҳамкорликдаги тизим ишга туширилади.

Масъулларнинг қўшимча қилишича, айни чекловни ўрнатиш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, Рақобат тўғрисидаги ҳамда электр энергетикаси тўғрисидаги қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжатлар ташкилотларга киритилгани маълум қилинди.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, хисобингизда маблағингиз бўла туриб, чиқиндидан қарздорлигингиз бўлса электр энергияси таъминоти тўхтатилмайди, лекин хисобингиздаги маблағ тугаган вақтда чиқиндидан қарздорлигингиз сўндирилмаган бўлса у холда электр энергияси учун хисобингизни тўлдира олмайсиз. Бундай холатда аввало чиқиндидан қарздорлик сўндирилиб, сўнгра электр энергияси учун тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

08 Nov, 18:08


Юристлар ёрдамида қонуний ҳимояни танланг
Иш ва мол-мулк ҳимоясидан тортиб оилавий масалаларгача – ҳар бир ҳолатда ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат олишингиз мумкин. Профессионал юристлар адолатга эришишда сизни қўллаб-қувватлайди.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

08 Nov, 14:42


❗️❗️❗️🚨🚨🚨ℹ️ℹ️ℹ️📸

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш нимага асосан ва қайси ҳолларда амалга оширилади, шу ҳақда маълумот берсангиз.
З.Ахмирзаева, Жиззах шаҳридан


🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 12-боби, 79-моддасига асосан ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Савол: Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қайси орган ёки ким томонидан амалга оширилади?

🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилади.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган
ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.
Агар суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ишларни кўришда ота-она (улардан бири)нинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжудлигини аниқласа, бу ҳақда прокурорга хабар бериши шарт.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин уч кун ичида ушбу қарорнинг кўчирмасини боланинг туғилганлиги давлат томонидан рўйхатга олинган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.

Савол: Ота-она,ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?

🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) бундан кейин бола билан биргаликда яшаш-яшамаслик масаласи суд томонидан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ота-онаси (улардан бири) ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота (она)си ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади.

Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади.
—————————————
📤📤📤📤

Хулоса сиз бундай вазиятда судга хужжат киритиш учун юристлардан маслаҳат олиб иш юритишингиз мумкин.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

07 Nov, 17:12


Ишончли Ҳуқуқий Ёрдам
Сизни ҳимоя қилувчи қонунлар ва юридик ечимлар.

Адолат Йўлида Юристлар
Ҳақиқат учун курашда сизнинг ёнингизда!

Ҳуқуқий Маслахатлар
Ҳаётингиздаги муаммоларни ҳал қилиш учун ҳуқуқий йўналишлар.

Суддаги Муваффақият
Тажрибали юристлар ёрдамида ютишингизни таъминланг.

Ҳуқуқий Муаммоларни Ечиш
Қонуний ёрдам – ҳар қандай масалада сиз билан.

@Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

06 Nov, 12:17


#Яхши_бир_маълумот,

Автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфларнинг маъносини биласизми?

1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари

2. PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати

3. PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари

4. UZB — давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари

5. APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари)

6. VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами 👮🏻

7. TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами

8. ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари

9. DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари

10. FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари

11. TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар 🚕

12. D — дипломатлар (яшил рангли)

13. CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли)

14. Т — техник персонал (яшил рангли)

15. М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли)

16. Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли)

17. UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли)

18. H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли)


https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

05 Nov, 18:40


Ишончли ҳуқуқий ёрдам!
Сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш, адолат ва қонунийликни таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ҳуқуқий масалаларингизда бизга ишонинг!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

03 Nov, 18:23


Юридик Қўллаб-қувватлаш
Қонуний масалаларда ёрдам олишни истайсизми? Юристларимиз сизни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқингизни таъминлаш учун тайёр!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

03 Nov, 13:38


📨 Биласисми мурожаат турлари қандай бўлади:

1️⃣ Ариза.
2️⃣ Таклиф.
2️⃣ Шикоят.

1️⃣ Ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат хисобланади.

2️⃣ Таклиф- давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат хисобланади.

3️⃣ Шикоят- фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаати хисобланади. https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

01 Nov, 11:53


https://youtu.be/4apuhcVGZeU?si=fxsPPuhfGFfw336f

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

31 Oct, 18:25


Адолат тарафдори бўлинг!
Ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш – юристларнинг бурчи.

Қонуний ҳимоя – бу ишонч!
Юристлар ишончингизга содиқ бўлишади.

Ҳуқуқий маслаҳатларсиз қадам қўйманг!
Юристлар ҳар бир қадамда йўлингизни ёритади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

25 Oct, 21:11


Қонунни Билиш – Кучдир
Қонунларни билиш ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда куч беради.

Ҳуқуқий Саводхонлик
Оила, иш, мулк масалаларида ўзингизни ҳимоя қилинг!

Тўғри Маълумот – Хавфсизлик
Ҳуқуқий билимларингиз билан хавфсиз ҳаётга эришинг.


https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

25 Oct, 18:04


Ҳуқуқий Ҳимоя Билан Яшанг
Юристлар сизнинг ҳақ-ҳуқуқингизни асрашда ҳар куни хизматда. Улар ёрдамида ўзингизни ҳуқуқий ҳимоя остида ҳис этинг ва хавфсизликни таъминланг!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

24 Oct, 20:05


Биласизми, Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан 2024 йил 21 октябрь куни имзоланган Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги
ариза фақат суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланди.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

24 Oct, 10:15


Банкдан кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми?

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомда фуқаролар қандай ҳолатларда чет элга чиқиш чекланиши кўрсатиб ўтилган. 

✔️ Кредит ташкилотларидан кредит (микроқарз) олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишга ҳеч қандай чеклов йўқ.

Фуқарорларга кредит ташкилотларидан олган кредити (микроқарзи) бўйича қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилиши мумкин.

⚠️ Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинчалик қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

23 Oct, 20:23


https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

22 Oct, 16:52


Ҳуқуқий Йўлчи
Ҳар бир юрист – қонунлар лабиринтида йўл кўрсатади.

Юридик Маслаҳат – Ишоннг!
Ҳаётингиздаги ҳуқуқий мураккабликларни тушунтириб беради.

Ишончли Ҳимоячи
Юристлар сизни қонун ҳимояси билан қоплайди.

@Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

21 Oct, 21:40


Юридик Маслаҳатлар: Иш, оила ёки бизнесда юзага келган ҳуқуқий саволларингизга жавоб топинг. Малакали юристларимиз ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиб, қонуний ечимларни тақдим этади. Ҳуқуқий ҳимоя ва маслаҳат — биз билан доим ишончли!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

20 Oct, 19:02


❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАГА "ЗАГРАН" ПАСПОРТ БЕРИЛИШИДА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚСА У ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

❗️Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

19 Oct, 17:09


https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

18 Oct, 15:39


Юристлар – ишончли ҳамкорлар!
Ҳуқуқий масалаларда тўғри йўлни танлашда ёрдам берамиз.
💼 Маслаҳат олинг, қонуний ечимларни биргаликда топамиз!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

17 Oct, 12:27


Ҳуқуқ Ҳимоясида Сизга Ёрдам
Сизни ҳимоя қиладиган малакали юристлар жамоаси!

Қонун Сизнинг Томонингизда
Ҳар қандай ҳуқуқий масалада бизга ишончингиз комил бўлсин.

Адолатни Ўрнатиш Йўлида
Қонуний ҳуқуқлар учун курашда ёнингиздамиз.

Юридик Муаммоларни Ечамиз
Мураккаб ҳуқуқий масалаларга малакали ёндашув!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

16 Oct, 12:37


Аёллар ҳомиладорлик даврида ҳам алимент олишлари мумкинми?


Оила кодексининг 117-моддасига асосан, Эр-хотиннинг бир-бирига таминот бериш мажбуриятлари
Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган такдирда, ёрдамга мухтож, мехнатга лаёкатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин хомиладорлик даврида ва уртада бола тугилган кундан этиборан уч йил давомида, уртадаги ногиронлиги булган болани у ун саккиз ёшга тулгунига кадар парваришлашни ёки болаликдан I гурух ногиронлиги булган уртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга мухтож булган эр (хотин) ёрдам беришга кодир булган хотиндан (эрдан) суд тартибида таминот (алимент) олиш хукукига эга.

ШАРХ
Оила кодексининг 15-бобида эр-хотинлар ва собик эр-хотинларнинг алимент мажбуриятларини белгиланади. Эр-хотиннинг бир-бирига моддий ёрдам бериши никох тузилган пайтдан вужудга келадиган эр-хотиннинг узаро мажбуриятларидан бири хисобланади. Ушбу мажбуриятнинг конунда белгиланган асослар мавжуд булганда сузсиз бажарилишининг зарурлиги шу билан белгиланадики, эр-хотин, шу жумладан собик                                  эр-хотинга агар эр (хотин) ихтиёрий равишда моддий таминот беришдан бош тортганда ёки улар уртасида таминот бериш хакидаги келишув мавжуд булмаганда суд тартибида таминот
ундиришга хакли хисобланади. Расмий руйхатга олинадиган никохни кайд этмасдан, амалда никох муносабатларида булган шахслар узаро моддий ёрдам талаб килишга хакли булмайдилар. Бу коида мутлак тус касб этади ва шахсларнинг амалда канча муддат никох муносабатларида булганлиги бу вазиятда ахамият касб этмайди. Эр-хотиннинг бир-биридан моддий ёрдам олиш хукуки собик эр-хотинларга хам тегишли хисобланади. Оила кодексида собик эр (хотин) нинг таминот олиши мумкин булган холатларнинг катьий руйхати назарда тутилади (Оила кодексининг 118-моддаси шархига каранг). Бирок никох хакикий эмас деб топилганда эр-хотин бир-биридан моддий ёрдам беришни талаб килишга хакли булмайди. Бу холатта нисбатан истисно булиб, никохнинг хакикий эмаслиги, инсофли эр (хотин)нинг хукуклари бузилиши хисобланади. Бу холатда суд никохни хакикий эмас деб топишда инсофли эр (хотин)га инсофсизлик килган хотин (эр)дан Оила кодексининг 118-119-моддаларида белгиланган коидалар асосида моддий ёрдам ундириб бериши мумкин. Шархланаётган моддада эр-хотиннинг бир-биридан моддий ёрдам олиши учун асос буладиган шартлар келтириб утилган. Энг аввало, бу межнатга лаёкатсизлик ва ёрдамга мухтожлик хисобланади. Мехнатга лаёкатсиз булиб пенсия олиши ёки пенсия олмаслигидан катьи назар, пенсия ёшидаги эр (хотин) (аллар - 55 ёш ва эркаклар - 60 ёш) хисобланадилар. Шунингдек, І, ІІ, Ш гурух ногиронлари хам мехнатга лаёкатсизлар тоифасига киради. Ёрдамга мухтожлик эр (хотин)дан моддий ёрдам олиш учун асос сифатида суд томонидан хар бир аник холатдан келиб чикиб белгиланади. Коидага кура, ёрдамга мухтожлар жумласига мустакил иш хакига эга бумаган, пенсия олмайдиган ва мол-мулкдан, шунингдек кредит муассасаларига омонатлар, акциялардан даромад олмайдиганлар киради. Шунингдек, шархланаётган моддада мехнатга лакатсизлиги ёки ёрдамга мухтожлигидан катьи назар, эр-хотиннинг бир-биридан моддий ёрдам олиш хукукига эга булган куйидаги холатлар келтириб утилган:
- хотин хомиладорлик даврида ва уртада бола турилган кундан бошлаб уч йил давомида;
- уртадаги ногиронлиги булган болани у ун саккиз ёшга тулгунига кадар парваришлашни ёки болаликдан I гурух ногиронлиги булган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга мухтож булган собик хотин (эр) ёрдам беришга кодир булган хотин (эр)дан.
Мазкур холатларда моддий ёрдам суд тартибида таминот (алимент) тарзида белгиланади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

15 Oct, 19:25


⚡️ДИҚҚАТ

❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

📃
Оила кодекси,

агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Ишсизлар томонидан тўланиши керак бўлган ҳозирги алимент миқдорлари аввалгига қараганда фарқ қилмоқда. Демак, Давлат статистика агентлиги томонидан Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи қайта хисоблаб чиқилган ва бу миқдор ҳозирги кунда 5 519 392 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Юқоридагиларга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 379 848 сўм;

✔️ Икки нафар бола учун— 1 839 797;

✔️ Уч ва ундан ортиқ бола учун— 2 759 696 сўмдан кам бўлмаган миқдорида ундирилади.


👉 https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi

15 Oct, 14:34


Ҳар Қадамда Ҳуқуқий Ҳимоя
Биз сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун бурилишда тайёрмиз.

Қонунлар Содиқ Ҳамкоримиз
Ҳар бир муаммони қонуний асосда ҳал қиламиз.

Сизнинг Адолатга Йўлингиз
Мураккаб ҳуқуқий масалаларда тўғри йўлни кўрсатувчи!

Ҳуқуқий Ҳимоя – Ҳар Қачон Зарур
Юристлар ҳаётнинг барча соҳаларида сизнинг ёнингизда.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

3,270

subscribers

158

photos

60

videos