Калиманинг ўзи уч қисмга бўлинади:
🔹Исм - إِسم
🔹Феъл - فعل
🔹 Ҳарф - حرف
Бу уч қисм араб тилидаги сўз туркумларидир.
1) Исм деб ўзи мустақил маънога эга бўлган калимага айтилади. Масалан : китоб,қалам каби.
2) Феъл деб ўзи мустақил эга бўлишидан ташқари бирор замонга далолат қилади. Масалан: ўқияпман,ёдлаяпман каби.
3) Ҳарф деб ўзида мустақил бўлак бўла олмаган кўмакчи боғловчи сўзлардир Масалан: биздаги "да", "га", "дан" каби (فِي ، إِلى ، على ، مِن) кабилардир.
🔴 Араб тили феъллар устига қурилган тилдир.
Деярли барча сўзлар феъллардан ясалган.
Фойдали деб билсангиз яқинларинггизга ҳам улашинг ☺️
@alarabiyyauz