آخرین پست‌های Uzpharmcontrol (@uzpharmcontrol) در تلگرام

پست‌های تلگرام Uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol
ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали

Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot
10,417 مشترک
1,423 عکس
474 ویدیو
آخرین به‌روزرسانی 09.03.2025 05:41

آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط Uzpharmcontrol در تلگرام

Uzpharmcontrol

03 Mar, 04:14

3,350

🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Референт нархларни шакллантириш бўйича Молдова тажрибаси ўрганилмоқда

😎 Гулистонда яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келган шахс ушланди

😎 Марказ директори дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди

😎 Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

😎 Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

😎 Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан “O’zbekiston 24” телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади

😎 Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

28 Feb, 16:03

5,004

Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

28 Feb, 13:27

4,949

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади.

Хўш, унда қандай долзарб масалалар кўриб чиқилди? Илгари сурилган муаммоларга қай йўсинда ечим топилди? Бундай форматдаги учрашувлар бундан кейин ҳам ўтказиладими?

Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга батафсил жавоб топасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

28 Feb, 12:14

6,073

🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Uzpharmcontrol

28 Feb, 10:45

4,217

🔴 🟦🟦🟦

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди


Жорий йилнинг 27 февраль санасида Zoom платформасида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар вакиллари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилди. Учрашувда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлар қатнашди.

👥 Мулоқот давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган препаратлар, уларнинг экспертизаси ва ҳужжатларининг кўриб чиқилиши ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёни муҳокама қилинди. Хусусан:

🏷 “SAMARKAND ENGLAND ECO-MEDICAL” МЧЖ ҚК томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 98 номдаги дори воситаси;

🏷“BAYAN MEDICAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 65 номдаги маҳаллий дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш босқичлари таҳлил қилинди.

Учрашувда мутасадди ташкилотлар ва фармацевтика корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада шаффоф ва самарали ташкил этиш таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

28 Feb, 06:46

5,278

Вазият 24 | Фарғона вилоятида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

27 Feb, 05:16

5,297

🔴 ⭕️⭕️⭕️

Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?


Дори воситаларини нотўғри сақлаш инсон саломатлиги учун жиддий зарар келтириб чиқариши мумкин. Хўш, уларни сақлашда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча юртдошларимизга дори воситаларини уй шароитида сақлашда амал қилиш лозим бўлган муҳим қоидаларни эслатади.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Uzpharmcontrol

26 Feb, 08:34

3,513

🎤 🟦🟦

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан “O’zbekiston 24” телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилмоқда.

▶️ Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров ҳамда “Dentafill Plyus” маҳаллий фармацевтика компанияси бош директори Саркор Исонбоев, шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маъсул ходими Зуфар Бобоевлар иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

25 Feb, 12:09

5,342

Чекланган нархлар реестри

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Uzpharmcontrol

22 Feb, 11:15

2,469

🟣 🟦🟦🟦🟦🟦

Дорихоналар учун рақамли маркировкалаш тизими бўйича онлайн мулоқот ўтказилди

Жорий йил 21 февраль куни Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Солиқ қўмитаси ва "Asl Belgisi" миллий ахборот тизими оператoри "CRPT TURON" МЧЖ ҳамкорлигида дорихоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Унда юртимиздаги 300 га яқин дорихоналар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Онлайн мулоқот давомида мутахассислар томонидан дори воситаларини рақамли маркировкалаш қоидалари ва уларга амал қилиш тартиби бўйича батафсил тушунтириш берилди. Шунингдек, мазкур тизимни жорий этиш жараёнида юзага келаётган саволлар, муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари бўйича фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube