Пойтахтимиздаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Ўзбекистон гандбол федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Бобур Латипов, халқаро тоифадаги ҳакамлар Заҳро Аллаярова, Севара Раззакбергенова ва Аробиддин Имонбоев билан институтнинг гандбол гуруҳи тингловчилари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашув давомида гандбол мутахассислари тингловчиларга спортнинг ушбу тури бўйича батафсил маълумот беришди. Шунингдек, гандбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ҳакамлик талабларини тақдимот шаклида тушунтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, давра суҳбати иштирокчилари таниқли ҳакамларимиздан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди.
Таъкидлаш лозим, жойларда ўтказилаётган бундай тадбирлар фойдадан ҳоли бўлмай, ёш кадрларнинг касб билимлари, малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇
https://t.me/uzbhandballfederation