АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ @uzaxborot24 Channel on Telegram

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

@uzaxborot24


Юртимизда содир бўлаётган шов-шувли ва энг тезкор хабарлар, воқеалар ва янгиликларни «АХБОРОТ 24|РАСМИЙ КАНАЛИ» орқали биринчилардан бўлиб билиб боришингиз мумкун

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
@uzaxborot24bot га юборинг

Рек:t.me/rek_info/1250

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ (Uzbek)

Узбекистонда содир бўлаётган шов-шувли ва энг тезкор хабарлар, воқеалар ва янгиликларни «АХБОРОТ 24|РАСМИЙ КАНАЛИ» орқали биринчилардан бўлиб билиб боришингиз мумкун. Бу каналда улуғ насиб ва тожикистонни меъёрий-сиёсий янгиликлари ҳамда керакли маълумотлар энг тезрасидда жамоланади. Ушбу канал воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Ўзингизни янгиликларга янгилонг! Тезкира @uzaxborot24bot га юборинг ва каналга обунавий туринг. Сизга кузатишдаги янгиликлар ва тезкор хабарлар билан таъминланган ушбу улуғ ресурсни илтимос кўринг ва маълумотли бўлинг! Реклама: t.me/rek_info/1250

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

06 Nov, 07:04


⚡️Трамп сайловда ғалаба қозонди – The Hill

The Hill нашри Трамп етарлича овоз тўплагани ва сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

31 Oct, 18:04


❗️«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси

Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

31 Oct, 10:22


⚡️Кейинги йил газ нархи кескин ошади

2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36%, суюлтирилган газ нархлари 25%, метан газ нархлари 39%га ошиши инобатга олинган. Марказий банкда бўлиб ўтаётган брифингдан.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

22 Oct, 16:14


«Суд тизими тобора издан чиқиб бормоқда» – Фарғонада судья блогерни очиқ суддан ҳайдаб чиқарди

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

18 Oct, 17:10


⚡️«Фаластинликлар у ердан кетмайди, бу уларнинг ерлари, иккинчидан, инсонпарварлик характеридаги муаммолар қанчалик кўп бўлса, шунчалик кўп ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интилади, Исроилда кўпчилик буни тушунади», деди Путин

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

18 Oct, 09:47


Вазир ёлғон гапиряптими ёки мудир вазирга қаршими? Олмазор ММТБ мудири директорларга мактаб ошхонасини аукционда сотиш ҳақида топшириқ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова август ойида ОАВ вакиллари билан учрашувда мактаб ошхоналарини аукционда сотиш тартиби бекор қилинганини, вазирлик буни назоратга олганини маълум қилганди. Шунга қарамасдан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемирда вазир топшириғига зид ишлар олиб борилаётгани маълум бўлгач, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур мақолага муносабат билдирди ва мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тўхтатилганини такрорлади.

Энди эса Олмазор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Рустам Айдинов вазирлик талабига зид ҳаракат қилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

10 Oct, 09:31


❗️Қашқадарёлик тик-токер Сардор Гангстерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, у қиз фарзанд кўрмаслигини, хотини қиз туғса чиқиндига ташлаб юборишини айтиб видео чиқиш қилган эди. Тик-токерга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

09 Oct, 14:11


⚡️Бугундан бошлаб пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.

Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида 9 октябрдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларидаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун) ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.

Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

08 Oct, 16:07


⚡️Ўзбекистонда иш вақтини икки соатга қисқартириш таклиф қилинмоқда

ЎзХДП вакили Малика Қодирхонова ушбу таклифни илгари сурмоқда. У иш кунини бир соат кейин бошлаш ва аномал иссиқ ёки совуқ пайтларда тўлиқ иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда ишни бир соат олдин тугатишни таклиф этди.

Қодирхонованинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши Ўзбекистонга катта таъсир кўрсатмоқда ва ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари айниқса долзарб бўлиб бормоқда.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

08 Oct, 08:13


⚡️Бухорода иккинчи боласини ҳам ўлдирган аёл қўлга олинди

Манбаларга кўра, Бухоро шаҳрида аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини уриб ўлдирди. Аёл бундан олдин яна бир боласини ўлдириб қамоқда ўтириб чиққани ва яна айни жиноятга қўл урган.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

25 Sep, 08:14


❗️«1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар» куни муносабати билан миллионлаб пул йиғилмоқда.

“Ҳеч бўлмаса миллион бўлсин, конвертга солиб берардим”. Шайхонтоҳурдаги мактабларда ўқитувчилар байрами учун пул йиғиш бошланди 

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

25 Sep, 03:24


❗️«Ҳокимнинг товонини ўп деяпти, шундай қилишимиз шартми ҳоким бува» — Косон ҳокимига теша тегмаган савол берилди

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

24 Sep, 12:49


⚡️“Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак” — пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда

Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Ғаффоров туман ҳокимига ҳамма фермерларни мажлисга йиғиб, “биржа томонидан ташлаб берилган бланка”га муҳр ва имзо қўйдиришни топширди. Бу билан, фермерлар ва кластерлар ўртасида 8-9 млн сўмдан тузилган шартномаларнинг ҳаммаси ўзгартирилиб, пахта нархи туширилади.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

24 Sep, 08:26


⚡️Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди

Обуна бўлинг 👉
@uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

24 Sep, 06:42


⚡️Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент кўчаларида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди.

Етмаганига бу видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, қоидабузарлигини кўз-кўз қилди.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

24 Sep, 05:50


⚡️Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари штати қисқартирилади.

Қарорга асосан 3 686 нафар хотин-қизлар фаоллари қисқартирилиши белгиланди.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

23 Sep, 16:07


❗️Энди одамлар қурилган уйларни фақат банк орқали олади. Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24

АХБОРОТ 24 | РАСМИЙ КАНАЛИ

18 Sep, 07:06


Ўзбекистонда илк марта қор ёғди

Ҳисор давлат қўриқхонасининг энг юқори нуқталарида 10 сантиметр қалинликда қор ёғди. Дарё ва булоқ сувлари музлади.

Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24