Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал @ustoz टेलीग्राम पर चैनल

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
126,080 सदस्य
1,066 तस्वीरें
623 वीडियो
अंतिम अपडेट 28.02.2025 23:33

Ўқитувчи: Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Ўқитувчи канали мактаб таълими ходимлари учун махсус яратилган платформадир. Унда таълимга оид энг сўнгги янгиликларни топиш, саволлар бериш ва таклифлар билан ўртоқлашиш мумкин. Бугунги кунда текин дарслар, онлайн маърузалар ва таълимни такомиллаштириш бўйича кўплаб ресурслар мавжуд. Ушбу канал орқали ўқитувчилар ўзаро тажриба алмашишлари, янги методикаларни ўрганишлари ва ўз билимларини кенгайтиришлари мумкин. Ушбу мақолада, биз Ўқитувчи каналидаги имкониятлар, фойдаланувчиларга тақдим этилган ресурслар ва таълим соҳасидаги энг сўнгги янгиликларни кўриб чиқамиз.

Ўқитувчи каналида қандай янгиликлар билан танишиш мумкин?

Ўқитувчи каналида таълимга оид турли янгиликлар ва тадқиқотлар билан танишингиз мумкин. Улар орасида янги методикалар, таълим стандартлари, ҳамда ўқитувчилар учун тренинглар ҳақида маълумотлар мавжуд.

Бундан ташқари, каналда таълим тизимидаги ўзгаришлар ва жаҳон таълимидаги янги тенденциялар ҳақидаги хабардорлик ҳам жуда юқори. Ўқитувчилар каналдан фойдаланиш орқали дорсларини янада қизиқарли ва самарали қилиш учун жуда кўп ресурслар олишлари мумкин.

Ўқитувчи канали саволлар бериш учун қандай имкониятлар тақдим этади?

Канал орқали ўқитувчилар ўзларини қизиқтираётган саволларни бериши мумкин. Унинг ичида таълим методлари, ўқитиш усуллари ва ҳаттоки талабалар билан муомала қилиш ҳақидаги саволлар ҳам бор.

Демак, канал фойдаланувчиларга билим ва тажриба алмашиш, янги мулоқотларга чекловсиз кириш имконини беради. Бу ҳолат, таълим жараёнини такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг профессионал ривожланишига хизмат қилади.

Каналда реклама имкониятлари қандай?

Ўқитувчи канали реклама бериш учун ҳам ажойиб платформа ҳисобланади. Унда таълим соҳасидаги маҳсулотлар, хизматлар ва тадбирлар реклама қилиниши мумкин.

Канал фойдаланувчилари эса реклама орқали янги хизматларни танишиш, таълим воситаларини топиш ва фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу реклама, каналдаги фойдаланувчиларга ҳам фойда келтириши мумкин.

Каналда иштирок этиш учун қандай шартлар бор?

Каналга қатнашиш учун фақатгина таълим соҳасидаги мутахассислар ёки уларга қизиқиш билдирган бемалол аъзо бўлишлари мумкин. Каналга кириш учун фақат @educontact_bot орқали алоқа қилсангиз бўлади.

Стандарт шартларга амал қилиш орқали каналнинг барча имкониятларидан фойдаланиш, байна, таълим соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиш имконини беради.

Канал фойдаланувчилари учун қандай фойда келтиради?

Канал фойдаланувчилари таълимдаги янги усуллар, методикалар ва тажрибалардан фойдаланиш имкониятига эга. Ушбу ресурслар орқали фойдаланувчилар ўз дарсларини ранг-баранг қилишлари, янги мавзу ва мавзуларни аниқлашлари мумкин.

Таълим соҳасида ўз тажрибаларини киритиш ва янги имкониятлардан фойдаланиш учун канал ижодкорларнинг креативлилигини рағбатлантиради.

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал टेलीग्राम चैनल

Ўқитувчи канали Мактаб таълими ходимлари учун махсус каналидир. Ушбу каналда таълим бўйича сўнгги янгиликларни топиш мумкин. Масъул шахсларга савол ва таклифлар юбориш учун @educontact_bot билан боғланиш мумкин. Реклама буйича маълумот учун @reklamaedu гуруҳига мурожаат қилинг.

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал के नवीनतम पोस्ट

Post image

⚡️Учинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

👉 3-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, Табиий фан, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 6-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (Табиий фан, тарих, рус тили), 3-блок (она тили ва адабиёти, Табиий фан, информатика), 4-блок (тарих, Табиий фан, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

❗️7-синф ўқувчилари учун назорат материаллари тайёрлашда Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликларнинг таъминланган бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинади ҳамда шундай мактаблар учун алоҳида назорат материаллари тайёрланади.

Тест синови бажариш учун 3- синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 6- ва 7-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади (Миллий ўқув дастури асосидаги дарсликлар бўйича ўтказиладиган мониторинг вақти спецификацияларда алоҳида кўрсатилади).

Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари март ойида ўтказилади.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz

28 Feb, 17:52
6,397
Post image

🌙Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz

27 Feb, 16:21
20,858
Post image

⚡️Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

👉 Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
👉 Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
👉 Математика фанидан – ёзма;
👉 Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
👉 Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

👉 Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
👉 Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
👉 Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
👉 Тарих фанидан – ёзма;

Ўқувчининг танлови бўйича:

👉 Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
👉 Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.

Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

Ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар вазирликнинг ижтимоий тармоқлари орқали берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz

27 Feb, 14:46
24,308
Post image

⚡️Устама белгилашда ҳисобга олинадиган фан олимпиадалари, тадбирлар ва танловлар рўйхати эълон қилинди.

2025-2026 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик
устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.

2025 йил июн ойида устама тайинлашда айнан шу танлов ва тадбирлар ҳисобга олинади.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz

25 Feb, 16:22
31,034