Dernières publications de Тарихий фактлар 2 (@tarixiy_faktlar2) sur Telegram

Publications du canal Тарихий фактлар 2

Тарихий фактлар 2
"Alloh qaysi bandadan nafratlansa, undan ilmga bo'lgan ishtiyoqni olib qo'yadi".

Hasan Basriy Rohimahulloh.
1,260 abonnés
674 photos
103 vidéos
Dernière mise à jour 09.03.2025 05:10

Le dernier contenu partagé par Тарихий фактлар 2 sur Telegram

Тарихий фактлар 2

08 Mar, 23:43

148

Бундан бир неча йил муқаддам коммунистлар қизил аскарларнинг кўмаги билан мусулмон хотин қизлариниг юзларидан ор-номус, ҳаё пардалари ҳисобланмиш паранжиларини ташлатиб ўтга оттиришган эди. Қайси бир аёл паранжи ташлашдан бўйин товласа, унинг оила аъзоларини ваҳшиёна азоблай бошлайдилар. Бунга тоқат этолмаган аёллар паранжи ташлашга мажбур бўлган эдилар.
Ўшандан буён ҳар йили 8 март куни байрам этиб нишонланар эди. Митинг охирида дини исломнинг зиддига очиқдан-очиқ разилликлар қила бошлашди ҳамда барча жомеъ масжидларга Лениннинг ҳайкалини ўрнатишга қарор қабул қилди...
Аъзамхон Ҳошимий. Самарқанд ва Бухоронинг қонли кечмишлари

Суратда Бухоро яҳудиялари 1900-йил.

@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

08 Mar, 16:41

242

Россия Ўрта Осиёни босиб олмоқчи бўлиб турган вақтда мадрасаларимизда муллалар помидор ҳалолми ёки ҳаром деган темада катта бахслар бўлган экан....

Бу гап турли манбаларда келтирилган бўлиб, Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олиши даврида маҳаллий диний уламоларнинг аҳамиятсиз масалаларга эътибор қаратганликларини танқид қилади. Мазкур ҳикояда айтилишича, мадрасаларда муллалар помидорнинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида баҳслашган пайтда, Россия империяси минтақани босиб олиш режаларини амалга ошираётган эди.​

Бу ҳикоянинг аниқ манбаси номаълум бўлиб, кўпроқ халқ орасида тарқалган гап ёки танқидий мулоҳаза сифатида қаралади. Ушбу ҳикоянинг мақсади — диний уламоларнинг жамиятнинг муҳим муаммоларига эътибор қаратмаслиги ва аҳамиятсиз масалалар билан шуғулланишини танқид қилишдир.​

Шунингдек, бундай ҳикоялар жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий муаммоларига етарлича эътибор берилмаслиги оқибатида юзага келадиган салбий ҳолатларга ишора қилади.​
@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

07 Mar, 12:53

353

Хамза аввалида жадидларга қўшилиб юрган эди, кейин бедин русларга (советларга) сотилиб кетган... Бугун ҳам советлар даврини қўмсаган, сарой муллалар ва уларга яқин бўлганлар (киши билмас тарзда) Хамзани мақтаб кўкларга кўтариши, ундан қаҳрамон ясаши кузатилмоқда...

Хамза босқинчи ва атеистик Қизил армия учун қулдек хизмат қилган, аёлларни ечинтириш (авратларини очиш учун курашди), миллатпарвар зиёлилар ва диний уламоларга қарши курашади. У 8-март байрамини уюштирганидан сўнг, уламолар фатвоси билан Шоҳимардон қишлоғи рижоллари томонидан тош бўрон қилиб ўлдирилган (ражм), Ўшанда 8-март "байрами"да қишлоқнинг 23 нафар аёли рўмолини ташлаган.
@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

05 Mar, 00:25

530

Бугун минглаб мусулмонларни ўлдирган, Исроил давлатини ташкил бўлишига катта хисса қўшган золим, қонхўр Сталин жони олинган кун.
@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

04 Mar, 01:50

622

#fakt #tarix

Қирғизни чўпони, ўзбекни пахтакори, туркманнинг боғбони, қозоқнинг чавандозининг калласига Ленинград ишчисининг ғояларини сингдириш керакки, улар бундан хеч қачон қутила олмасинлар...

Ушбу иқтибос 1929 йилда исқирт Советларнинг раҳбарларидан бири бўлган Михаил Калининга тегишли бўлиб, Ўрта Осиё халқларига аталган эди...

Ҳозирги ўрусқуллар, ўша Калинин истаган режаларининг қурбонлари бўладилар....

@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

02 Mar, 16:37

612

Хайриддин Барбарос (1478–1546) – Усмонийлар империясининг машҳур денгизчиси ва адмиралининг бири бўлиб, унинг асли исми Хизир Рейс эди. У "Барбаросса" (қизил соқол) лақабини акаси Оруж Рейсдан мерос олган. Хайриддин Барбарос Усмонийлар денгиз кучларини мустаҳкамлаб, уларнинг Ўрта Ер денгизидаги ҳукмронлигини таъминлаган.

Усмоний султони Сулаймон Иқболли томонидан 1534 йилда бош адмирал (Капудан Паша) этиб тайинланган ва унинг қўл остида Усмоний денгиз флоти Европа давлатларига қарши бир қанча муҳим ғалабаларни қўлга киритган. Унинг энг машҳур ғалабаларидан бири 1538 йилда Жерба ороли яқинидаги Превеза жангидир. Бу жангда у Европа мамлакатлари томонидан тузилган Католик Лига флотини мағлубиятга учратган.

Хайриддин Барбарос ўзининг "Ғазавотнома" номли хотираларини ёзиб қолдирган бўлиб, унда унинг ҳарбий фаолияти ва денгиздаги юришлари ҳақида маълумотлар берилган. У 1546 йилда Истанбулда вафот этган ва у ерда дафн этилган.
@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

27 Feb, 03:29

770

Албатта эшитамиз
Тарихий фактлар 2

26 Feb, 01:25

769

ҚОЛОҚЛИК

Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади:
"Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди:
"Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз".
Мен дедим:
"100 йил орқага қайтиш деганда султон  Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?

Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми?
Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми?

Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?
Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми?

Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми?

Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми?
Бу сиёсий томони...

Илмий томондан:
Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми?

Азизлик томондан:
Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди.

Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми?
 
Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда...
Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди.

Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар Қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми?

Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми?
Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми?
 
Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми?
Тушунтириб берарсиз...? ".

@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

24 Feb, 02:30

683

Кўриб турганингиз муқаддас шом диёридаги сохиллар.

Бу ерда сахобалар ва тобеинлар рибот туришган,
Машҳур Абдуллоҳ ибн Муборак
Ўз даврида Мусулмонлар подшохи бўлган
Фузайл ибн Иёзга мактуб ёзган;
"Эй икки масжиднинг обиди,
Бизнинг холимизни кўрсангиз
Сиз ўз ибодатингизни оз санар эдингиз.
Сизнинг кўз ёшингиз юзингизга оқаёттган бўлса,
Бизнинг қонимиз бўйнимиздан оқмоқда,
Хуш бўй атирлар у сизлар учун,
Биз Мужааҳидлар учун Аллоҳнинг йўлида жиҳоддаги чанглар атирдир"

Бу жойларда мусулмонлар кўп жиҳод қилишган,
Шу сохилларда
бобомиз Имом Бухорий рибот турганлар,
Ва бу Шом ерларини
Нуриддин Занкийлар, Салжуқийлар, Усмонийлар фатх қилишган.

@tarixiy_faktlar2
Тарихий фактлар 2

23 Feb, 15:03

636

АЛЛОҲ ТАОЛО РАМАЗОН ОЙИ РЎЗАСИНИ ФАРЗ ҚИЛДИ!

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ كُتِبَ عَلَيْكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Эй Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилганлар, Аллоҳ сизлардан аввалги умматларга фарз қилгани каби сизларга ҳам рўза тутишни фарз қилди. Шоядки, Роббингиздан тақво қиларсиз ва ягона Аллоҳга тоат-ибодат қилиб, ўзингизни гуноҳлардан сақларсиз.

(Бақара сураси, 183-оят).

Аллоҳ таоло раҳмдил ва меҳрибон.

Аллоҳ таоло айтади:

أَيَّامًا مَّعْدُودَٰتٍ  فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَىٰ سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ  وَعَلَى ٱلَّذِينَ يُطِيقُونَهُۥ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ  فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُۥ  وَأَن تَصُومُوا۟ خَيْرٌ لَّكُمْ  إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Аллоҳ сизларга саноқли кунлар, яъни, Рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Сизлардан кимки рўза тутганда қийналадиган касал ёки сафарда юрган мусофир бўлса, рўза тутмаслиги мумкин ва мана шу рўза тутмаган кунлари ўрнига бошқа вақт шунча кун рўза тутиб бериши унинг зиммасига лозим бўлади. Қийналиб рўза тутадиган ва рўзанинг оғирлигини кўтаролмайдиганлар масалан, кексалар ва тузалишига умид бўлмаган касаллар рўза тутмаган ҳар куни учун фидя (тўлов) сифатида бир мискинга таом беришлари лозим. Ким ихтиёрий равишда фидя миқдорини ошириб берса, ўзи учун яхшидир. Агар рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги фазли нақадар улуғлигини билсангиз, қийналиб бўлса ҳам рўза тутишларингиз фидя бергандан кўра ўзингиз учун яхшироқдир.

(Бақара сураси, 184-оят).

Аллоҳ таоло мўмин Бандаларига енгиллик ва қулайлик истайди.

Аллоҳ таоло айтади:

شَهْرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلْقُرْءَانُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَٰتٍ مِّنَ ٱلْهُدَىٰ وَٱلْفُرْقَانِ  فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ ٱلشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ  وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَىٰ سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ  يُرِيدُ ٱللهُ بِكُمُ ٱلْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ ٱلْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا۟ ٱلْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا۟ ٱللهَ عَلَىٰ مَا هَدَىٰكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

У кунлар Рамазон ойидирки, унинг Қадр кечасида Аллоҳ таоло Қуръонни одамларни ҳаққа йўллаши учун нозил қилишни бошлади. Қуръонда Аллоҳнинг ҳидоятига ва ҳақ билан ботил ўртасини ажратишга очиқ-равшан далиллар бор. Энди сизлардан қай бирингиз бу ойга соғлом ва муқим ҳолда кирса, унинг кундузларида рўза тутсин. (Касаллигидан тузаладиган) бемор ва мусофир кишиларга (шу касаллиги ва сафари давомида) рўза тутмасликка рухсат берилади, бироқ кейинроқ ўшанча кун миқдорида қазосини тутиб берадилар. Аллоҳ ўз қонун-қоидаларида сизларга енгиллик ва қулайликни истайди, У сизларга қийинчилик ва машаққат бўлишини истамайди. Бу рўза тутиладиган кунлар саноғини тўлдиришингиз (Рамазон рўзасини мукаммал қилиб тутишингиз), рўзани ийдул фитр (Рамазон ҳайити) кунида Аллоҳга такбирлар айтиб тугатишингиз, сизларни ҳидоят қилиб қўйгани учун Уни улуғлашингиз ҳамда сизларга инъом этган ҳидоят, тавфиқ ва енгилликлари учун Унга шукр бажо келтиришингиз учундир.

(Бақара сураси, 185-оят).

Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўрайлик! Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Ин шаа Аллоҳ!

@ramazonga_tayyorgarlikk