Dernières publications de Тафаккур соҳили (@tafakkur_sohili) sur Telegram

Publications du canal Тафаккур соҳили

Тафаккур соҳили
Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!

Бизни кузатишда давом этинг.
4,982 abonnés
847 photos
646 vidéos
Dernière mise à jour 12.03.2025 09:15

Canaux similaires

ELTUZ
148,062 abonnés
Axborotuz
61,638 abonnés

Le dernier contenu partagé par Тафаккур соҳили sur Telegram

Тафаккур соҳили

20 Feb, 18:23

4,025

Шаффоф рангли бахт.

Анна Петерманнинг “Қотил лойиҳаси” асарида ажойиб диалог бор.

— Сен қандай деб ўйлайсан, бахт қандай рангда?
— Шиша каби шаффоф. Уни пайқамайсан, токи уни синдириб, синиқларидан жабр кўрмагунча.


———

Ҳозирги ҳаётимизда жуда кўпчилик атрофидаги инсонларнинг борлигидан, ўзида бор нарсалардан бахтни ҳис қилмай қўйишган, бизни кўпроқ ижтимоий тармоқдаги ҳаёт ўз домига тортиб бормоқда, натижада эса доимий равишда мавжуд, реал ҳаётдан нолишни бошлаймиз, ўзимизни солиштирамиз.

© Бектош Хатамов

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

19 Feb, 09:41

5,210

УМР ТУГАБ ҚОЛАР ЭКАНДА...

Боболардан қолган бу дунё,
Айтинг кимга қилибдур вафо.
Ҳамма ўтар экан, ажабо,
Ўзим учун яшай деганда
Умр тугаб қолар эканда…

Отам дедим ва онам дедим,
Сўнгра у кам ва бу кам дедим.
Бир бошимга шунча ғам дедим,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

Ким бўлибдур оламга устун,
Бу дунёда йўқ бағри бутун.
Сен ҳам мен ҳам кетармиз бир кун,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

Ўткинчидур дуркин ёшлик ҳам
Ўткинчидур шодлик, ғашлик ҳам.
Ўткинчидур қалам-қошлик ҳам,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

Омонатдур куч ҳам омад ҳам,
Омонатдур чирой, қомат ҳам.
Омонатдур бахт-надомат ҳам,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

Хаёлларим учдилар ногоҳ,
Мени кечир яратган Оллоҳ.
Ҳаммасидан огоҳсан-огоҳ
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

Сен ўзингни ўйламадинг ҳеч,
Бу гапларнинг маъносини еч.
Оллоҳ, Оллоҳ охир бўлди кеч:
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар эканда…

©️ Олимжон ХОЛДОР

P.S.:
Тугамайдиган дунё ташвишлари билан бўлавермасдан, ўзингиз учун ҳам яшанг!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

18 Feb, 02:30

7,213

Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади..

Тафаккур қил!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

13 Feb, 08:24

4,364

#ибрат

Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...

P.S.:
Сиз қандай бўлсангиз, дунё ҳам сизга шундай бўлади!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

13 Feb, 03:22

4,384

Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

09 Feb, 01:03

5,530

ҚАЙҒУРМА!

Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий — тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...

Қайғурма!

Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!

Қайғурма!

Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

08 Feb, 00:59

5,451

МАШҲУР БОКСЧИ МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ:

1.
Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан.

2. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма!

3. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга "Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан", дейишни канда қилмадим.

4.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман.

5.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди.

6. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади.

7. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади.

8. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма.

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

07 Feb, 08:58

5,442

Агар бугун тунда ухлаб тонгда уйғонмасам ҳам қуёш шарқдан чиқаверади...

Мен борми-йўқми аҳамиятсиз. У яна ғарбга ботаверади...

Ер юзида мен бўлмасам ҳам у ўз ўқи атрофида айланаверади...

Аммо мен бўлмасам , ким учундир чиққан қуёш аҳамиятсиз....

У инсон учун энди ер айланадими-йўқми , муҳиммас...
Мен ана шу киши учун ҳам ўзимни асрашим , уйғонишим керак..!

Ҳар биримизда бундай инсон бор... Бу инсон бизнинг онамиз...

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

07 Feb, 00:41

5,137

Саҳар туришда барака бор.

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган.

Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг!


Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
Тафаккур соҳили

06 Feb, 07:43

5,981

#ибрат

Доктор Муҳаммад Хоний айтади

Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.

"Хўп" дедим.

Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.

"Ҳа" дедим.

"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.

У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.

"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.

"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.

"Қандай қилиб?" деб сўрадим.

(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)

"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" деди.

"Нега бу ерда ишлаяпсан?"

"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.

"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.

"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" деди.

"Кел, овқатлангани борамиз" дедим.

"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" деди. Рози бўлдим.

Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.

Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.

Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" деди.

Икки йилдан сўнг унинг исми "Нью Йорк таймс" газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.

Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.

Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" деди.

Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.

Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.

®internet

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili