1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.
2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.
3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.
Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).
Тафаккур қилинг!
Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili