Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi @sufiqishloqjomemasjidi Channel on Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

@sufiqishloqjomemasjidi


Андижон вилояти Жалақудуқ тумани бош имом хатиби "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди имоми, Қобилжон домлани илмий-маърифий-расмий канали,
Мурожаат учун +998934251784

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi (Uzbek)

Sófiqishloq jome masjidi bu Andijon viloyati Jalaquduq tumani bosh imom xatibi, Qobiljon domlani ilmiy-ma'rifiy-rasmiy kanali. Bu kanal orqali siz O'zbekistondagi Sófiqishloq jome masjidining faoliyatini va yangiliklarini tezda bilib olishingiz mumkin. Agar siz ilmiy-ma'rifatli muhokama va yangiliklarga qiziqqan bo'lsangiz, bu kanal siz uchun ideal platforma bo'ladi. Qobiljon domlaning rahbarlik qilgan Sófiqishloq jome masjidi, ularning faoliyatlarini barqaror ko'rish uchun ushbu kanalni obuna bo'ling. Eng so'nggi yangiliklar, bayonotlar va ilmiy maqolalar sizga bir qadam oldi ko'rsatish uchun Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi kanali sizi kutmoqda. Agar sizda savollar bo'lsa yoki maqola yoki bayonot yuborishni xohlasangiz, murajat uchun +998934251784 raqamiga murojaat qiling.

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Jan, 14:58


عليك بالمشي والرياضة والاهتمام بصحتك؛ فالعقل السليم في الجسم السليم.

Ўзинга юришликни ва риёзат қилишни ва соғлилигинга эътибор беришни лозим тут!
Чунки, соғлом танда соғ ақл бўлади.

Оиз Караний

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Jan, 09:21


Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Jan, 09:19


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Jan, 09:19


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Jan, 09:19


#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Jan, 13:28


ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Бир киши дўстидан: “Уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. "У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди?", деб сўралди. У: “Эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ .

Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

Улашинг
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Jan, 12:46


Инсонларга Қуръондан қанча ўқишинг қанча ёдлашинг ҳақида хабар берма, уларни ўзлари сенда Қуръонни кўрсинлар.
Ибрат- Қурьонни ўқиб қаерига етиб келганингда эмас, балки ибрат- Қуръон сени қаеринга етиб борганидадир.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Jan, 12:43


Ҳар бир мусулмон тоқати йетганича араб тилини таълим олиши лозимдир токи шаҳодат калимаси Қуръон тиловати ўзига фарз бўлган зикрларни тўғри талаффуз қилсин.

©Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Jan, 12:43


КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

ИСТИҒФОРНИ ҚАНДАЙ АЙТАСИЗ?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
(Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Jan, 12:42


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари
"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.
Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.
Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди."(Хомиджон Исматбеков саҳифасидан олинди).

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Jan, 09:44


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Jan, 09:44


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Jan, 09:44


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Jan, 14:02


​​КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули

1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

16 Jan, 10:24


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     

   Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     17.01.2025 дан 24.01.2025 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                                                  
               Азон       Такбир

Бомдод   06:10      06:50
Пешин    12:30       12:45
Аср          15:40       15:50
Шом        17:30       17:30
Хуфтон    19:00       19:10
 

Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

16 Jan, 06:36


#Ақида

Оят-ҳадисга эргашамизми ёки Насафийгами

▪️ Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Тўлиқ дарс 👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

16 Jan, 06:35


Асал – шифо

Аллоҳ таоло асалари ҳақида бундай марҳамат қилади: “Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир” (Наҳл сураси, 69-оят).
Ўша шифобахш ичимлик асалдир. Унинг инсон танасига шифо ва қувват эканлигини тасдиқловчи қатор ҳадис ҳам бор. Абу Саъйид розияллоҳу анҳу томонидан айтилган ҳадисда ,ундай дейилади: “Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Укам қорнидан шикоят қилур”, бошқа бир лафзда эса: “Укам ичбуруғ бўлиб қолди”, деди. У зот: “Унга асал ичир”, дедилар. У иккинчи марта келди. “Унга асал ичир”, дедилар. Сўнгра у учинчи марта келди ва: “Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг ичини кетгазишдан бошқа нарсани зиёда қилмади”, деди. “Аллоҳ рост айтадир. Укангни қорни ёлғон айтадир. Унга асал ичир”, дедилар. Бас, ичирган эди, тузалиб кетди”, (Икки шайх ва Термизий ривоят қилган).

Улашинг ↘️
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Jan, 09:39


​#ибрат

Агар бир умрнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – капалаклардан сўра.

Агар 10 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – 20 ёшида ногирон бўлиб қолган 30 ёшли одамдан сўра.

Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.

Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.

Бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг – ҳосили куз ёмғирида қолган дехқондан сўра.

Бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.

5 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг – поездга кеч қолган йўловчидан сўра.

Бир дақиқанинг қадрини билмоқчи бўлсанг – меҳмон кутаётган ёлғиздан сўра.

Бир дақиқанинг ўндан бир қадр-миқдорини билмоқчи бўлсанг –  беморнинг касалхонага олиб келаётган шофёрдан сўра.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Jan, 08:22


АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

  Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

Улашинг ↘️
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Jan, 05:17


Диний уламолар фаолиятидан видео лавҳа

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Jan, 02:50


Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Jan, 13:35


🟡Бир киши қули билан бирга жаннатга киради. Кўрсаки, қулининг мартабаси юқорироқ экан. «Ё Роббим, бу одам дунёда менинг қулим бўлган эди-ку?» деб ҳайратланади. Шунда: «У Аллоҳни сендан кўп зикр қилар эди», дейилади!

💐Мўминнинг амал дафтаридаги Аллоҳни поклаб айтилган бир тасбеҳ олтин оқиб турган дунё тоғларидан яхшидир.!

💐Банда Қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини
кўради

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Jan, 12:26


НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла мухафаза қиладиганлардан қилгин!!!

Улашинг ↘️
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

28 Dec, 07:04


#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

28 Dec, 06:58


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Dec, 11:50


Умрини сенга бағишлаганларнинг қардига ет!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Dec, 11:50


Сенга ҳам хотин топилади, сенга ҳам эр топилади. Лекин болага ота-она топилмайди...

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Dec, 11:50


Китоб кўп эшикларни очишда ёрдам беради...

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

26 Dec, 15:43


🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо

📌 Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
🤲
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас салом" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
(Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
❗️Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
‼️ Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!". 👇🏻

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

26 Dec, 15:41


Уч ибодат самараси:

1. Тавозеълик: «мақомни баланд» қилади.
2. Истиғфор: «уқубатни даф» қилади.
3. Шукр: «неъматни зиёда» қилади.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

26 Dec, 15:34


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

26 Dec, 10:07


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     
Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     27.12.2024 дан 03.01.2025 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                     
                 Азон       Такбир

Бомдод   06:10       06:50
Пешин    12:30        12:45
Аср           15:15       15:25
Шом         17:10        17:10
Хуфтон     18:40        18:50


Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:21


#Савол_жавоблар

🐄БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1416-CАВОЛ: Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


#kun_hadisi🌙

Абу Мусо Ашаърий дан ривоят қилинади:
“Набий ﷺ: “Роббини зикр қиладиган одам билан зикр қилмайдиган одам худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди”, дедилар”.

📖(Бухорий
ривояти)

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


#Zikr..📿

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

📕Имом Муслим ривоятлари.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


​​
Қ анча гуноҳга ботган бўлсангиз ҳам, зинҳор Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг азиз диндошим!😊

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Аллоҳ таборак ва таъало “Эй Одам фарзанди сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан ҳар қанча гуноҳга ботган бўлсанг ҳам сени кечираман. Кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сени гуноҳларинг само булутларига етган тақдирда ҳам сен Мендан мағфират сўрасанг сени кечираман ва кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сен Менинг ҳузуримга дунё тўла гуноҳ билан келсангу сўнг Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолатда йўлиқсанг, сенга дунё тўла мағфират билан муомала қиламан” деди” деяётганларини эшитганман.

(Имом Термизий ривояти.)

Бутун дунё инсонлари тинмай гуноҳ қилганларида ҳам уларнинг гуноҳи осмонгача етадиган бўлолмайди. Гап фақат тавба қилишда холос. Роббисидан юз ўгирмасликда холос. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида

وَمَن يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللّهَ يَجِدِ اللّهَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

110. «Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта раҳмли эканини топадир –» деб марҳамат қилган.

Бу ихтиёр инсон вафот топгуничадир. Вафот топгач яна мажбурий ҳолатига тушади. Ёки азоб олишга мажбур ёки неъматтга кўмилишга мажбур бўлади. Шу озгина муддатда бандада танлаш ихтиёри
бўлади

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


#ДУО

• Ким шу дуони ўқиса денгизнинг кўпигича қарзи бўлса ҳам Аллоҳ таоло уни адо қилади!

Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман ташаа минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғнийнии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким бир одамни Аллоҳ учун яхши кўриб, «Сени Аллоҳ учун яхши кўраман», деса ва иккиси ҳам жаннатга кирса, охиратда шеригига қараганда юқорироқ даражада бўлади ва шу даражага ҳақлироқ бўлади, чунки у дўстини Аллоҳ учун яхши кўрган эди»

(Имом Баззор ривояти).

📚Энг шарафли уммат китобидан


https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Dec, 05:20


🌚 Эй ғамга ботган инсон, ғам ташвиш абадий эмас! Бу дунё машаққатларига сабр қилинг. Ахир тун хар қанча узун бўлмасин, унинг сўнггида барибир тонг отади.
Яхши кунлар олдинда, ахир бежизга эмас, ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ дейдилар. Ёруғ кунлар яқин...

Хайрли тун азиз каналимиз кузатувчилари! Жума оқшоми файзлик бўлсин

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Dec, 09:44


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     
Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     20.12.2024 дан 27.12.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                     
                 Азон       Такбир

Бомдод   06:10       06:50
Пешин    12:30        12:45
Аср           15:10       15:20
Шом         17:05        17:05
Хуфтон     18:35        18:45


Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Dec, 07:13


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Dec, 07:13


#VIDEOLAR

🎞Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Dec, 07:13


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Dec, 03:32


БОЛА ТАРБИЯСИ

• Қилган хатоларига қарши сабрли бўлинг;
• Ёмон сўзлар гапирса, кулманг;
• Уни айбламанг ва айбини ҳаммага айтманг;
• Ҳеч қачон ёлғон гапирманг;
• Қилган ишини мақтанг ва мукофотлантиринг;
• Кўп эркалатинг ва бағрингизга олинг;
• Яқин дўст каби суҳбатлашинг. Ёш бола деманг ва маслаҳатли гапларни ҳам гаплашинг;
• Сиздан қўрқмасин ва сизга ишонсин.

УНУТМАНГ, ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ!

 
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Dec, 03:07


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим мен учун бутун дунёни Аллоҳни йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир".

📙 "Ал фақиҳ вал мутафаққиҳ".

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

16 Dec, 05:56


«Мўмин мўминнинг ойнаси»

Уч сўздан олинган айрим ҳикматлар:

1. Кўзгу сизни айбларингизни фақат сизга кўрсатади, бошқаларга кўрсатмайди

2. Соф ойна юздаги камчиликларни айтади

3. Кир кўзгу аслингизни кўрсатмайди (Ичи қора биродарингиз ҳақиқатни юзингизга айтмайди)

4. Кўзгу одамдаги гўзалликларни ҳам кўрсатади (Дўстингизнинг яхши жиҳатларини ҳам кўра билинг)

5. Қанча яқин келсангиз шунча тиниқ кўрсатади

6.  Ўзингизнинг манфаатингиз учун сиз ҳам кўзгуни тозалаб туришингиз керак

7. Кўзгу нимани кўрсатса ранжимаслик керак

8. Яхши кўзгу қиммат туради

9. Қанча яқин келсангиз — у ҳам сизга яқинлашади

10. Қанча узоқлашсангиз — у ҳам узоқлашади

11. Кўзгу сизга ўзингиз сезмаган хислатларингизни кўрсата олади

Энг муҳими

Кўзгуни ўзгартиришнинг бирдан бир йўли — ўзингизни ўзгартириш!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

16 Dec, 05:22


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Мўминнинг шарафи тунги қиём, иззати одамлардан беҳожат бўлишидир", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Dec, 04:58


Ота-онага истиғфор айтишнинг фазилати:

Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб:
«Булар менга қаердан келди?» дейди.
Шунда унга:
«Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди», дейилади.


https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Dec, 12:35


Бизнинг бошимизга келган ҳар неда Аллоҳнинг бир ҳикмати бордир, ҳотиржам бўлинг.

🚀 Якинларга ҳам улашинг!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

03 Dec, 07:15


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

03 Dec, 07:15


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

03 Dec, 07:15


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

02 Dec, 14:42


АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР

1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа-  хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

01 Dec, 17:28


Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, ҳақорат этилиб, хўрланади.

Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш холда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса ҳам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, хали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!

✍️ Нозимжон Ҳошимжон

      https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

01 Dec, 17:27


#Аёллар_фиқҳи

Болани 2 ярим ёшдан кейин эмизиш мумкинми?

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

01 Dec, 17:27


Қироат илмининг етук алломаси Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ғоятун ниҳоя фи табақотул қурроъ” китобларида Имом Шотибий ҳақларида сўз юритиб шундай дейдилар:
" قبره مشهور معروف ، يقصد للزيارة, وقد زرته مرات ، وعرض علي بعض أصحابي الشاطبية عند قبره ، ورأيت بركة الدعاء عند قبره بالإجابة رحمه الله ورضي عنه"
"У зотнинг қабрлари маълум ва машҳурдир. Зиёрат мақсадида бориладиган жойдир. Мен бир неча марта зиёрат қилганман. Баъзи шогирдларим у зот қабрлари олдида “Шотибийя”ни менга ўқиб берган эди. У зотнинг қабрлари олдида қилинган дуонинг баракасини ижобат бўлиши орқали гувоҳи бўлганман. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин, рози бўлсин”.

Муносабат: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

29 Nov, 11:45


#siyrat

Буйра

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

29 Nov, 06:12


Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

29 Nov, 06:11


#иқтибос

"Уламо ва устозлардан илм олишдан юз бурган киши хатто ўзида тўлиб тошган кутубхона яратган бўлса ҳам мақсадга етиша олмайди. Балки кўплаб ибораларни тушунишда хатога йўл қўйиб, ўзимиз атайдиган мутлақ жаҳолат ва билимсизликка тушиб қолади. У ўзини олим деб ўйлайди. Ваҳоланки, билимсиз бўлади. Китобларни ўзидангина ўрганиш гоҳида эгасини мутакаббир қилиб қўяди".

©️Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

28 Nov, 14:39


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     
Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     29.11.2024 дан 06.12.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                     
                 Азон       Такбир

Бомдод   06:00       0640
Пешин    12:30        12:45
Аср           15:05       15:15
Шом         16:55        16:55
Хуфтон     18:25        18:35


Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Nov, 09:37


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Nov, 09:37


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна якка шахсга эргашмайди!

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

27 Nov, 09:37


#VIDEOLAR

🎞Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:57


ЯШАШДАН МАҚСАД НИМА?

Тириклик моҳияти нима? Инсон бу фоний дунёга нега келади-ю, нега кетади? деган савол хаёлига келмаган одам кам топилса керак. Чиндан ҳам ҳаёт моҳияти нимадан иборат?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим” (Зориёт сураси, 56-оят).
Бундан чиқди, Парвардигоримиз бизни ибодат қилиш учун яратган. Бу ёруғ оламга келишимиздан мақсад шу. Агар биз ҳалол-покиза яшасак, чин инсонларга хос ҳаёт кечирган, зиммамиздаги вазифани адо этган бўламиз.
Ибодат, деганда фақат намоз, рўза ёки ҳаж тушунилмайди. “Ибодат” сўзи “бўйсуниш”, “итоат этиш” мазмунига эга. Аллоҳга итоат этиш У Зотга ибодат қилишдир. “Аллоҳ менга ҳалол касб-кор қилишни буюрган”, деб пешона тери билан тирикчилик қилган одам ҳам – худди намоз ўқиган, рўза тутган каби – ибодат қилган бўлади.
“Ҳаётга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” деб ўзига савол берадиган мулоҳазали инсон мана шу оятдан батафсил жавоб топади. Зеро, ҳаёт фақат еб-ичиш, маишат қилиш, ўйин-кулгию ётиб-туришдангина иборат эмас. Моддиятга ёпишиб олиб асосий мақсадни унутиб қўйган одам охиратда надоматга қолади. Доно халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деган нақл бор. Охиратда аттанг деб афсусланишдан ёмони йўқ. Ақлли одам имкон борида, нафас кириб-чиқиб турганида умр мазмунини идрок этиб, икки дунёси учун керакли ишларни қилади.
Эътибор берсак, ҳаёт сон-саноқсиз ташвишлар, турфа воқеалар гирдобида кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Кунлар, ойлар, йиллар худди бир лаҳза каби изсиз йўқолади. Ўтган умримизга назар ташларканмиз, ундан қандайдир узуқ-юлуқ хотиралар қолганини кўрамиз. Бироқ одамлар нима учундир ана шу ҳақиқатни – ўлимнинг муқаррарлигини ўйламасликка уринадилар.
Шундай одамлар бор, “Еб-ичганинг, маишат қилганинг қолади”, деб кўнгли тусаган ишларни қилади, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайди, бахтни фақат тўкин-сочин ҳаётдан иборат деб билади. Наҳотки одам боласи дунёга фақат еб-ичиш, ўйин-кулги, кайф-сафо қилиш учунгина келган бўлса?! Наҳотки ҳазрати инсондек мукаммал хилқат мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?!
Ҳаёт моҳиятини англаш қалбни поклашда, ҳақиқий бахт-саодатга эришишда муҳим ўрин тутади. Инсон ёруғ оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок, йўли равон, толеи баланд бўлади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:56


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ﷺ

"Кишига гуноҳ бўлиши учун эшитган нарсасини гапиришинингўзи
кифоядир", – деганлар

(Имом Муслим ва Имом Абу Довудривояти)

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:49


Ниҳоятда таъсирли ролик экан. Маъносини охирида тушинасиз.

Ҳаётимиз ҳам аслида шундай: баъзида яхшилик қилмоқчи бўлганларни тушунмаймиз.

Оқибат, меҳр-шавқат деган туйғулар ўлиб бормоқдами деб хайрон бўласан одам.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:48


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan

📕 ИСЛОМ ва ИЛМ: ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤝 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР

🐫 САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

    🎁 QIYOMATDAGI ENG YAXSHI MUKOFOT!

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:48


#bugunning_muhim_mavzusi № 22

💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:48


#VIDEOLAR

🎞
Islomda ilmning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

25 Nov, 15:48


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Nov, 14:31


Андижонда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари ўтказилди

Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаб, кўкаламзор қилиб, турли дарахтларни экиш савобли амаллардандир. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда. Дарахтларнинг камайиши оқибатида мусаффо ҳавони бузилиши ва турли чанг-тўзонлар келиб чиқмоқда.

Республикамиз бўйлаб бошланган "Яшил макон" лойиҳаси атроф муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, дов-дархтлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришлик хозирги куннинг асосий ишларидан ҳисобланади.


ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Nov, 05:55


Бугунги Жума марузасини "Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш қилиш..." (жума тезиси 4-5 бетлари) хақида гапирган жойларидан 1-2 дақиқалик видеоролик Менга ташаб беринглар жума ўтиши билан.

(1 нафардан ҳар бир ҳудуддан видео)

Андижон шаҳар 4 та видео беради

изоҳ...

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Nov, 05:55


Ассалому алайкум Мухтарам устозлар Нуриддин ака угли Мухиддин вафот этган. Шу кишини хаккига Дуо килиб куяйлик барча масжидларда...

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Nov, 15:44


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     
Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     22.11.2024 дан 29.11.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                     
                 Азон       Такбир

Бомдод   05:50       06:30
Пешин    12:30        12:45
Аср           15:10       15:20
Шом         17:00        17:00
Хуфтон     18:30        18:40


Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 05:42


Касаллик чақирувчи сўзлар: Немис психотерапевти (келиб чиқиши эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсоннинг ички руҳий аҳволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Физиологик органлар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи сўзлар органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалар бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади. Баъзан маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган гапларимиз органларимизга буйруқ кўринишида янграб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда - остеохондроз.
2. Барчаси жонимга тегди - ўсмалар.
3. Кўнглимга қаттиқ олдим - юрак инфаркти.
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди - мигрень.
5. Қонимни ичди - қон касалликлари.
6. Сабр косам тўлди - гипертония.
7. Эшитгим келмаяпти, ўчир - гаранглик.
8. Асабимни синама - депрессия.
9. Ҳаётимда қувонч йўқ - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларнинг ишини ҳазм қила олмаслик - яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим - урологик хасталиклар.

Ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга доим эҳтиёткор бўлайлик. Зеро, бутун борлиқни сўзлар бошқаради!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 05:41


Лекин айримлар қўлига тасбеҳни олиб, тилида нималарнидир айтади – балки у “астағфируллоҳ”, ёки “субханаллоҳ” калимасини айтаётгандир – лекин унинг фикри тарқоқ бўлади. Қўлида эса тасбеҳ, ҳали у билан гаплашади, ҳали бунга бир нарса дейди. Шуни зикр деб бўладими? Бу зикрга тақлид қилишдир халос...

Имом Бутий

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 05:38


Бир донишманддан "Сени ким яхши кўришини қандай биласан?" дея сўралди.

Донишманд шундай жавоб берди:
— Ким дардимга ҳамдард бўлса, ким ҳол-аҳволимни сўраса, ким хатоимни авф этса ва ким Роббимни менга эслатса, демак, у мени севади!..

Севганларимиз омон бўлсинлар!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 05:02


"Ақлингни ошир..."

Луқмон ибн Омир Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «"Эй Уваймир, ақлингни ошир, шунда Раббингга  яқинлигинг ортади”. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ақл борасида ким ҳам менга кафил бўла оларди?!” дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишлардан сақлан ва Аллоҳнинг фарзларини адо эт, шунда ақлли бўласан. Сўнг қўшимча солиҳ амалларни ҳам бажар, шунда дунёда ақлинг кўпаяди, Раббингга яқинлигинг ортади ва бу билан азизликка эришасан”, дедилар.

"Адабуд дунё вад дин".

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 04:40


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 04:40


#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

20 Nov, 04:40


#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

19 Nov, 07:35


Амр ибн Муҳожир айтади: Умар Умар ибн Абдулазизнинг олма егиси келди. Яқинларидан бири унга олма ҳадя қилиб жўнатди.

– Бу олма нақадар ширин бўйли ва яхши, – деди Умар, – Эй ғулом, уни эгасига олиб бориб бер ва хожангга салом айт. Яна айтгинки, ҳадянгиз бизга жуда манзур бўлди.

– Эй амирал-мўъминин, олмани амакингизнинг ўғли – яқин кишингиз ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳам ҳадяни қабул қилганларини биласиз-ку?!

– Сени қара-ю! У вақтларда ҳадя чиндан ҳам ҳадя бўларди, бугун эса у бизга берилган порадир.
Манба: @mehrob_uz

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 09:36


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 09:36


#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 09:36


#VIDEOLAR

🎞
Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 08:08


Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!

—Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга:

—"Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.
- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.
- Ҳа.
Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.
Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!
У энди ўкраб йиғлаб юборди.
(Муттафақун алайҳ)

Ё Аллоҳ! Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик!

—Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз. Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор


https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 03:07


Намозга бепарво бўлган одам...

Руфай ибн Миҳрон раҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бирор биладиган киши борлигини билса, масофа қанча узоқ ёки бориш қийин бўлмасин, албатта туясини миниб йўлга тушарди. Ҳадис ўрганишдан аввал ровийнинг намоз ўқишини кузатарди. Агар намозини тўла-тўкис адо этса, у кишини устоз тутиб, ривоятларини ёзиб оларди, аммо намоз арконларини жойига келтириб адо этмаса: “Намозга бепарво бўлган одам бошқа ибодатларга бунданда бепарво бўлади”, деб қайтиб кетарди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

18 Nov, 03:07


#Ҳадис

Кибр, манманлик, ғурур

"Одамларга (кибирланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибирли, мақтанчоқ кимсаларни суймас".
(Луқмон сураси, 18-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди".
Имом Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти.

Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар одам суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тирилади. Уларни ҳар томондан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннамдаги "Булис" деб номланадиган зиндонга ҳайдалади".
Имом Насоий ва Термизий ривоят.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Nov, 11:14


• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Nov, 10:54


#кун_ҳақиқати

Уруғни қаерга экканингни эсдан чиқарган бўлсанг, хотиржам бўлавер, ёмғир ёққан куни ўша уруғ бўй кўрсатади...
Шундай экан, яхшиликни қаерда бўлса ҳам, кимга бўлса ҳам қилавер! Сен раҳмат ёмғирининг қаерга ва қачон ёғишини билмайсан. Умримиз қисқа, баъзан эккан уруғларимиз биздан кейин мева бериши мумкин...

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

15 Nov, 18:58


Толиби илмнинг кун тартиби

Толиби илм кунини бомдоддан эмас, таҳажжуддан бошлайди. Кун тартибида икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд бўлмаган толиби илм, толиби илм эмас.

Толиби илм бомдоддан кейин ухламайди, балки эртталабки зикрлар, ва Қуръон тиловати билан машғул бўлади… Бир кунда энг камида бир жуз Қуръон ўқимаган ўзини илм оляпман деб ҳисобламаса ҳам бўлади.

Машойихлариииз айтганидек: «бомдоддан кейин ухлаётган толиби илмни кўрсанг, жанозасини ўқиб қўяверинглар..»

Толиби илм дарс қолдирмайди, университетга илм олгани боради, олим бўлишга азм қилади... «Зеро амаллар ниятларга боғлиқдир...»

Илм олгани машинада ёки пиёда, ёки автобусда кетаётган толиби илм, бошқалар телефон билан, уйқу билан, мусиқа эшитиш билан машғул бўлганда, унинг тили (зикр) истиғфор билан машғул бўлади… Агар ҳаётида муаммолари, камчилиги ёки ҳал бўлмаётган иши бўлса, ҳавқолани лозим тутади.

Толиби илм тушликгача  ўқиб, тушликдан кейин қайлула вақтида дам олади. Чунки нафсга дам бермаса, нафс инсонга бўйсунмайди.

Тушликдан кейин уйга вазифалари билан машғул бўлади, агар ўғил бола бўлса ҳар битта намозни масжидда адо қилади.

Толиби илм учун энг биринчи ўринда илм олиш, ёдлаш туради,  бошқа нарсалар иккинчи даражада. Толиби илмнинг луғатида чарчаш, толиқиш  каби калималар бўлмайди.

Толиби илм ҳар бир фарз намозни ўз вақтида адо этади, шом вақти кирганида эса кечки зикрлар билан кунини зийнатлайди…

Кечки пайт оиласи даврасида машғул бўлади, лекин ўйин кулгуга берилмайди… чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради.

Шу тариқа, энг муҳим дарслари, ёзиш билан, китоб мутолааласи билан машғул бўлади, кунини илм билан бошлаб, илм билан тугатади….!!
والله تعالى أعلم، والله مستعان!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 13:27


Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi pinned «Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     15.11.2024 дан 22.11.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                                      …»

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 13:27


Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     15.11.2024 дан 22.11.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                     
                 Азон       Такбир
Бомдод   05:45       06:25
Пешин    12:30        12:45
Аср            15:15       15:25
Шом         17:05        17:05
Хуфтон     18:35        18:45

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 09:26


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 09:26


#bugunning_muhim_mavzusi № 20

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 09:26


#VIDEOLAR

🎞
Ilmiy tafakkurni rivojlantirishning ahamiyati

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 09:25


#VIDEOLAR

🎞
Ilmiy tafakkurni rivojlantirishning ahamiyati

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

14 Nov, 01:48


Шимолий қутб доираси тепасида, Канада, Аляска ва Россия чегаралари орасида суратга олинган. Сўзнинг ҳар бир маъносида чинакам ажойиб манзарани суратга олиш учун бир неча сония керак бўлди. Бу ҳодисани йилига бир марта 35 сония давомида кўриш мумкин; Ой ўзининг бутун улуғворлиги билан шунчалик кўринадики, у ер билан тўқнашмоқчи бўлганга ўхшайди ва шундан сўнг дарҳол қуёшнинг атиги 5 сония давомида тўлиқ тутилиши содир бўлади, бу вақт ичида тўсатдан қоронғи бўлади ва кейин ёруғлик қайтади. Бу ҳодиса фақат периҳелион нуқтасида (Ой Ерга энг яқин бўлган нуқтада) содир бўлади ва кейин биз сайёрамиз қандай улкан тезликда ҳаракат қилаётганини кўришимиз мумкин.

P/s. Яна бир мўжиза инсонни тафаккурга чорлайди. Гўзалликдан баҳраманд бўлинг.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

11 Nov, 07:16


🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!💐

🧕Азизлар, эътиборингизга муҳтарама аёл-қизларимиз учун
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий 🚀"@muminauz" ўзанини тақдим қилмоқчимиз.

Ушбу ўзанимизда:
кунлик намоз тақвими,
ҳадислар,
ҳикматлар,
аёллар фиқҳи,
аёллар саломатлиги,
солиҳа аёллар ҳаёти,
оилавий муносабатлар,
фарзанд тарбияси,
психолог тавсиялардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

🚀@muminauz ўзанимизга обуна бўлинг ҳамда яқинларингизга улашинг.

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

11 Nov, 07:16


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

11 Nov, 07:16


https://muslim.uz/oz/e/post/40666-fitnalarga-aldanib-qolmang

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

11 Nov, 07:16


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

09 Nov, 04:35


ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир -  инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ). 
   “Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
   Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
   Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ  وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ  مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ  وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ  وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
   “Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.  Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
   Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ  هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
   “Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
   Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
   Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

09 Nov, 04:33


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган харажати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб, бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки уларники кўринмайди.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 14:45


#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
     
Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     08.11.2024 дан 15.11.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                               
                 Азон       Такбир
Бомдод   05:40        06:20
Пешин    12:30        12:45
Аср           15:20      15:30
Шом         17:10       17:10
Хуфтон   18:40      18:50 

Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Дўстларингизга ҳам улашинг!!

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 14:26


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 14:26


#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 14:26


#VIDEOLAR

⁉️Baʼzi yoshlar hanuzgacha aldanishda davom etmoqda

✔️Avazxon Jalolov
Guliston shahar “Iso oʻgʻli Muso” jome masjidi imom-xatibi

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

🌐Ziyo.uz | Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 09:01


ЁШ БОЛАГА ҲАЗИЛ ҚИЛИШ

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга: "Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?" дедилар".
Шарҳ: "Нуғайр" сўзи "нуғор"нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрга шу гапни айтибдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб ўтирган болани овутиш, унинг кўнглини кўтариш учун ана шундай ҳазил қилиб, унга хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар.
Ушбу ҳадисдан катталар, олим одамлар, раҳбар кишилар болаларга ҳам ҳазил-мутойиба қилиб, уларнинг кўнглини кўтаришлари салобатларига зид нарса эмаслигини, балки лозим ва лобуд ишлардан эканини билиб оламиз.
  Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумони қўлларидан ушлаб, оёқларини ўз оёқларининг устига қўйиб: "Юқорига чиқ" дедилар".
Шарҳ: Оддий одамлар тажрибасида кўп кузатиладиган бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатилган экан.
  Саҳобаи киромлар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик ёшдаги набиралари Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумо билан ўйнаганларини кўришган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишни ўзларига муносиб эмас, деган фикрда бўлмаган эканлар.
Барча мўмин-мусулмонлар бу борада ҳам у зотдан ўрнак олишлари лозимдир.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 08:37


Онангиз қадрига етинг.

Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени “бир кўз хотиннинг ўғли” деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.
Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: “Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!”.
Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга “бу аёл бувингиз” деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб “мен бошқа уйга келиб қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга “хизмат сафарига кетяпман” дедим-у, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.
Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: “Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар “болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди.
Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан!
Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

07 Nov, 05:38


Аёллар илм олиши шарт

- Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир.
- Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.
- Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.
- Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.
- Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига  10 та  ўғлим бор  деб ёзиб қўйсин.

Шайх Али Тантовийнинг "Эй қизим" номли китобидан

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Oct, 08:55


Эй Роббим менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек у иккисига раҳм қил.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Oct, 06:40


#VIDEOLAR

🎞Adashganlarning nadomatlari

🔰Otabek domla Avezov,
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o‘rinbosari


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Oct, 06:40


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Oct, 06:40


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

23 Oct, 02:41


#ДУО

ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Oct, 16:14


S.А.А:
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар бугун 22.10
2024 й куни Навоий мфй Немат куча 9-уйда Ахмедов Нурмухаммад Кори хонодонида мусибат булди,мусибат окибатида Нурмухаммад Кори акамиз ва фарзанди Абдурахманов Мухаммадсодик,Икки нафар кайносиниси Юсупова Давлатхонопа,келинойиси Ахмедова Сурайехон опалар омонатини топширдилар.Инна лиллахи ва Инна илайхи рожиун.жаноза кушимча айтилади.

Я..БЕК:
Қориака жуда яхши инсон эди, Ёрқишлоқ масжидида имом, Андижон шахар мадрасасида ёшларга диний сабоқ берган туманимизни етук домласи эди, туман ахлини хизматида бел боғлаб турарди. Туманимиз ахолиси учун шу кунгача қилган ҳизматлари илим берган шогиртларини то қиёматгача силсиласи узулмасин, хосил бўлган савоблари бардавом бўлсин, оллохим сиздан рози бўлсин, туманимиз ахли хам сиздан рози, қориака билан бирга ўз омонатини топширганларни хам охиратлари обод бўлсин.

ИННА ЛИЛЛАХИЙ ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУН.
😢😢😢


жаноза эртага 23- октябр куни.

соат 8:00 да жалақудуқ марказий масжидда
ўқилади.

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Oct, 08:30


#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра: “Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”, - дедилар”.
Имом Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Oct, 08:30


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

22 Oct, 08:08


Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб
қуяди

https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Oct, 09:15


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Oct, 09:15


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

21 Oct, 09:15


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Oct, 16:58


#Fotoreportaj | Termiz shahrida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandan fotolavhalar

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Oct, 16:58


#no_comment...
#jarayon

“Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o‘rni”

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Oct, 16:58


#Эътироф

Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар амалга оширилмоқда.

Бугунги мураккаб дунёда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини ушлаш жуда ҳам мураккаб, бироқ мана шу қийинчиликни қандай чиройли тарзда енгиб ўтиш, амалга ошириш мумкинлигини Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Албатта, бу сиёсатни юритиш осон эмас. Лекин мана шу мўътадил сиёсатни Ўзбекистон Президенти юритаётгани бу барчага ва барча давлатларга, албатта, ўрнак бўлади.

Қадим тарихий манбаларни тадқиқ қилиш, ундаги эзгу ғояларни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон оммасига етказишда бу каби анжуманларнинг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади.


Проф. Али Муҳйиддин Қорадоғий
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси


#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

17 Oct, 16:58


🗣Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман давом этмоқда

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook