Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:
☑️ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️Илгари: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▪️Янги қоида: Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
👉 Мисол: Агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.
☑️ Якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️Илгари: Ҳамма кунлар, жумладан, якшанба кунлари ҳам таътил кунлари сифатида ҳисобланган.
▪️Янги қоида: Агар бу 30 кун ичида 6 та якшанба куни бўлса, ходимнинг таътил кунлари 30 – 6 = 24 кун этиб белгиланади.
☑️ Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:
▪️Агар ходим ишдан бўшаса ва унга ишлаб бермаган таътил кунлари учун компенсация тўланса, эндиликда бу ҳисоб-китобда якшанба кунлари олиб ташланади.
👉 Мисол: Ходимда 12 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ва унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 12 кунлик даврда 2 та якшанба куни бор бўлса, унга фақат 10 кунлик компенсация ҳисобланади.
@soliqbuxgalteriya