Latest Posts from Soliq va buxgalteriya (@soliqbuxgalteriya) on Telegram

Soliq va buxgalteriya Telegram Posts

Soliq va buxgalteriya
Ушбу канални юритишдан асосий мақсад олган билимларимизни бўлишиш, билмаганларимизни ўрганиш ва янада мустаҳкамлаш.
https://t.me/+buDYuOO9kSZmZWEy канал гуруҳи.

Админ: @shonazarovsardor
2,164 Subscribers
80 Photos
7 Videos
Last Updated 06.03.2025 12:47

The latest content shared by Soliq va buxgalteriya on Telegram

Soliq va buxgalteriya

17 Feb, 08:12

1,325

❗️Янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар

Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:

☑️ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️Илгари: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▪️Янги қоида: Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
👉 Мисол: Агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.

☑️ Якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️Илгари: Ҳамма кунлар, жумладан, якшанба кунлари ҳам таътил кунлари сифатида ҳисобланган.
▪️Янги қоида: Агар бу 30 кун ичида 6 та якшанба куни бўлса, ходимнинг таътил кунлари 30 – 6 = 24 кун этиб белгиланади.

☑️ Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:
▪️Агар ходим ишдан бўшаса ва унга ишлаб бермаган таътил кунлари учун компенсация тўланса, эндиликда бу ҳисоб-китобда якшанба кунлари олиб ташланади.
👉 Мисол: Ходимда 12 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ва унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 12 кунлик даврда 2 та якшанба куни бор бўлса, унга фақат 10 кунлик компенсация ҳисобланади.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

17 Feb, 08:12

1,090

❗️Меҳнат Кодексига ўзгаришлар: Электрон меҳнат шартномаси ва ҳужжатсиз ишга қабул

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

💻 Унга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

13 Feb, 06:47

1,699

Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак

БҲМСга активларни (товар-моддий захиралар, АВ, НМА) чет эл валютасида олдиндан тўланган бўнак ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинганда, ушбу бўнак суммасига тенг уларнинг қиймати бўнак тўланган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олиниши тўғрисида қўшимчалар киритилди (4-сонли БҲМС 24-б., 5-сонли БҲМС 16-б., 7-сонли БҲМС 17-б.).

Илгари бу ўзгартиришлар 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олиш» номли 22-сонли БҲМСнинг 12-бандида ўз аксини топган эди:

«Активлар, ишлар ва хизматлар чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман тўланган бўнак ҳисобидан сотиб олинганда, уларнинг қиймати ушбу бўнак миқдорига тенг суммада бўнак тўланган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олинади.

Активлар, ишлар ва хизматлар чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман олинган бўнак ҳисобидан сотилганда, улар бўйича даромад ушбу бўнак миқдорига тенг суммада бўнак олинган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олинади».

Бухгалтерия ҳисобидаги бу ўзгартиришлар солиқ солиш мақсадида берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган ижобий (салбий) курс фарқи ҳисобга олинмаслиги тўғрисидаги солиқ ҳисобининг нормаси билан уйғунлаштирилган (СК 320-м, 5-қ.).

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

30 Jan, 09:40

2,204

Солиқ қўмитаси фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланди

Энг яхши текширувчи Ҳисоб палатаси +95 балл билан биринчи ўринни, энг ёмон текширувчи эса Солиқ қўмитаси - 45 балл билан охирги ўринни эгаллади.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

30 Jan, 04:58

1,951

Бугун, 30-январ Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йилнинг 30-январида Самарқанд шаҳрида таваллуд топган, 2016-йилнинг 2-сентябр куни Тошкентда вафот этган.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

27 Jan, 09:52

2,322

АВТОКАМЕРАЛ формулалари

https://my3.soliq.uz/services/shared-services/autocameral-formula
Soliq va buxgalteriya

23 Jan, 05:53

2,060

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

22 Jan, 10:40

1,720

Кимлар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади

Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш керак.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилар ҳисобланади:

1️⃣ якка тартибдаги тадбиркорлар;

2️⃣ ходимларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича бўлган микрофирмалар:

⏺️ ишлаб чиқариш тармоқларида – 20 кишидан кўп бўлмаган;
⏺️ хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида – 10 кишидан кўп бўлмаган;
⏺️ улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланишда – 5 кишидан кўп бўлмаган;

3️⃣ ходимларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича бўлган кичик корхоналар:

⏺️ енгил саноат, озиқ-овқат саноати ва қурилиш материаллари саноатида – 200 кишидан кўп бўлмаган;
⏺️ металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати, шунингдек бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳасида – 100 кишидан кўп бўлмаган;
⏺️ машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳасида – 50 кишидан кўп бўлмаган;
⏺️ фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 25 кишидан кўп бўлмаган.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганлар сони ҳам ҳисобга олинади.

Бир нечта фаолият тури (кўп тармоқли) билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши устунлик қиладиган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киритилади.

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

20 Jan, 11:21

2,227

Йиллик фойда солиғи ҳисоб-китобидаги 2.1(а) ва 2.1(б) иловаларни тўлдириш бўйича йўриқнома

Фойда солиғи ҳисоб-китобига таълуқли олдинги постлар билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин:

- https://t.me/soliqbuxgalteriya/320

- https://t.me/soliqbuxgalteriya/338

@soliqbuxgalteriya
Soliq va buxgalteriya

20 Jan, 05:53

1,888

20 январь — қуйидагилар учун охирги муддат:

1️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун ҚҚС ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш;

2️⃣ 2024 йил декабрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ суммалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;

3️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун солиқ агентларига норезидентларнинг даромадларига солинадиган солиқ суммалари тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш;

4️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш;

5️⃣ электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга 2024 йил IV чораги учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш;

6️⃣ 2025 йил январь ойи учун айланмадан олинадинган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларга йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш;

7️⃣ 2025 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларга қишлоқ хўжалигига тегишли бўлмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш;

8️⃣ солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМ дан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахсларга — 2025 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш;

9️⃣ 2025 йил учун бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобланган жорий солиқ даври учун мол мулк солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш;

1️⃣0️⃣ 2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисобот тақдим этиш;

1️⃣1️⃣ 2025 йил учун солиқ солиш объекти бўлмаган мавжуд ер участкалари тўғрисида маълумотнома тақдим этиш;

1️⃣2️⃣ доимий муассасалар орқали фаолият юритувчи норезидент юридик шахслар 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этишлари;

1️⃣3️⃣ 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилари сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш.

@soliqbuxgalteriya