Солиҳалар суҳбати. @solihalar_suxbati Channel on Telegram

Солиҳалар суҳбати.

@solihalar_suxbati


Мурожат учун: @muqaddam_otinoyi

Кун давомида 👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Солиҳалар суҳбати. (Uzbek)

Солиҳалар суҳбати Telegram канали — узбек тилида суҳбат ва мунозара ўрганишни istaydiganlar uchun joy. Ushbu kanalda, O'zbekistonning eng bilimli va soxta shaxslari haqida so'z olib boriladi. Kanal a'zolari ulug' vaqt sanati, ma'rifati va tajriba bilan munosib ravishda munozaralar olib borishadi

Солиҳалар суҳбати Telegram kanali orqali siz, o'zingizni rivojlantirish uchun zarur bilim va malumotlarga ega bo'lasiz. Ushbu kanal sizga motivatsiya, ishonch va yangi fikrlar to'pligini taklif qiladi. Siz ham shuningdek, yaxshi o'z fikrlaringizni boshqalar bilan baham ko'rish va qulay atmosferada suhbatlashish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

Солиҳалар суҳбати kanali - bu sizning rivojlantirish, o'z-o'zini taraqqiy etish va yangi bilimlarga ega bo'lishingiz uchun eng yaxshi joy. Bizning jamoamizga qo'shiling va hayotda yangi bosqichlarga yo'l oldirishda yordam olishingiz uchun tayyor bo'ling! Sizning rivojlantirilgan versiyangizni toping! Ва янги жамоа аъзоси бўлишингиз мумкин! Тилакуни ва бахс кардани мухим масалаларда қатнашингиз ва биз билан биргаликда маълумот олинг! Солиҳалар суҳбати Telegram каналида биз билан кушик маънавий янгиликларни оламиз! Sizni kutib qolamiz!

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 04:53


#хушхабар

Аллоҳ сизга Қуръон ўқишни насиб қилгани қандай катта неъмат эканини биласизми?
Овозингизни хириллашига қарамай, сўзларни узиб нафас олишингизга қарамай, оятларни бузиб хато қилишингизга қарамай, маъноларини тушунмай амал қилмаслигингизга қарамай, харфларни бир биридан ажратолмай, эслаб қолишда суст бўлишингизга қарамай, Аллоҳ сизга каломини уқишини насиб қилди.
Фаришталар миллиардлаб овозлар орасидан сизни овозингизни эслаб қолиб, ихфо ёки қалқала қилишингизни хаяжон билан тинглаб ўтиришларини биласизми?
Оятлар орасида тўхтаб, олган чуқур нафасингиз учун хам қандай мукофотлар олишингизни биласизми?
Аллох таоло каломини ўқишингиз учун миллионлаб одамлар орасидан, айнан сизни танлаб олиб, бу бахтни сизга насиб қилгани, нимани англатишини биласизми?
У сизни жаннат йулига бошлаяпти! Ха, айнан сизни танлаб олган ва айнан сизга бу неъматни ато этган.
Шундай экан, бу йулда ҳеч қачон таслим бўлманг! Орқага чекинманг! Билингки, бундай бахт хаммага ҳам насиб этмаган. СИЗ ТАНЛАНГАНЛАР ИЧИДАСИЗ.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 00:59


Live stream finished (29 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 00:30


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 00:30


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 00:10


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 10-февраль 2025 йил.
Хижрий 11-шаъбон 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

Бомдод
азон 05:54 такбир 06:30

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:13

ℹ️ Туш (қиём) 12:32

Пешин такбир 12:45

Аср такбир 16:10

Шом такбир 17:47

Ҳуфтон такбир 19:10


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

10 Feb, 00:05


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим, янги кунимиз, янги хафтамиз бошланар экан буларни бизга барокатли қилгин. Дуоларимизни ижобат қил.

Эй Роббим бизларни орамизда ўзаро умид-ишончимизни мустахкам қилиб, бир- биримизга нисбатан хайриҳоҳ қилиб қўйишингни сўраймиз.
Ҳаётдаги қийин вазиятлар олдида заифлардан қилмаслигингни сўраймиз.
Хар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишимиз учун куч- қувват бергин. Кунларимиз қандай ўтишидан қатьи назар охиратимиз учун асқотадиган захиралар билан ризқлантиргин, Я Арҳамар Роҳимийн!!!

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

09 Feb, 13:20


#эслатма

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мен учун азиз бўлган қадри баланд қадрдонларим.

Онам учун Қуръони Каримни хатм қилган, ғойибона дуо қилган, таъзия билдириб хол сўраган барча барчангизга ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.
Дуоларингизни ижобат қилсин.

Ин Шаа Аллоҳ эртанги душанба тонгидан каналимиз фаолиятини яна йўлга қўямиз.

Жонли эфир, сонияли викторина, савол жавоблар барча барчаси ўз вақтида ўтказилади.

Барчангизга чексиз хурмат билан Муқаддамхон Ўрмонова

Солиҳалар суҳбати.

07 Feb, 03:25


#таъзия

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз диндошим, бувижоним Хуснибону онам вафотлари сабаби билан канал фаолиятини тўхтатиб тураман.

Шундай муборак кунда сиз азизлардан бувижоним ҳақларига дуо умидидаман.

Муқаддамхон Ўрмонова.

Солиҳалар суҳбати.

07 Feb, 00:18


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 7-февраль 2025 йил.
Хижрий 8-шаъбон 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

Бомдод
азон 05:57 такбир 06:35

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:17

ℹ️ Туш (қиём) 12:32

Пешин такбир 12:45

Аср такбир 16:05

Шом такбир 17:43

Ҳуфтон такбир 19:05


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

07 Feb, 00:13


#хайрли_тонг


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Жума тонги муборак бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Ким ҳар куни ўн икки ракат намоз ўқиса, намознинг ҳаққини адо қилибди.
Ким ҳар ой уч кун рўза тутса, рўзанинг ҳаққини адо қилибди.
Ким ҳар куни юз оят ўқиса, қироатнинг ҳаққини адо қилибди.
Ким жума куни бир дирҳам садақа қилса, садақанинг ҳаққини адо қилибди."

Аллоҳим ожизоналик билан қилаётган ибодатларимизни қабул айласин. Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

06 Feb, 13:28


#хайрли_тун

Жойнамоз она қучоғидан ҳам мушфиқроқдир (шафқатлироқдир).

Мусулмонни бир кунда неча марта пешонасидан ўпади.
Жойнамоз ожиз банда билан буюк яратувчи Аллоҳ таоло орасидаги кўприкдир.

Илоҳим, тахажжудларда ҳам жойнамоз пешонангизни ўпсин. Ибодатли тун тилайман.

Бизники кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

06 Feb, 09:29


#шеърий_лахзалар

📜 Онам бор уйлар.
🎙 Муқаддамхон Ўрмонова.

Бир хона бўлсин, деворлари лойсувоқ, қимматбахо жихозларсиз, нақшинкор гилам ва юмшоқ кўрпачаларсиз бир уй.
Агар... агар бу уйда онангиз бўлса, бу уй ҳар қандай қасрдан устиндир.
Оғизларига ширин татиган хар нарсани илинганим онам, БОРИНГИЗГА ШУКР.


Қўштепа тумани @solihalar_suxbati канали учун махсус.

Бизни кузатишда давом этинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 14:24


#хайрли_тун

Унутманг, Аллоҳнинг - сиз чеккан азоблар учун бир мақсади, муаммоларингиз учун бир сабаби, кўрсатган иймонингиз учун эса бир мукофоти бордир...
Ўша кун албатта келади.
Хамиша Аллохнинг панохида бўлинг қадрдоним, тунингиз осуда ўтсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 13:30


🎲3-февраль. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 13:30


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 10:15


#эслатма

Ибн ал-Жавзий шундай деган:

«Шуни билки, Иблиснинг одамларга қилган биринчи хиёнати уларни илмдан тўсишдир, чунки илм — нурдир. Агар одамларнинг ёритгичлари бўлган нурлари ўчса, Иблис уларни қоронғиликда истаганича бошқара олади».

Илмга ошиқ азиз диндошим, бугун 18:30 да "3-февраль. Билимлар беллашуви" сонияли викторина мусобақамиз бўлиб ўтади.

Мусобақага яқинларингизни ҳам таклиф қилинг.

Барчангизга омад тилайман.


Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 07:08


#Тафаккур

Бир кекса отахон уяли телефон устаси олдига келиб, унга телефони ўчиб қолганини айтиб, уни тузатиб беришини сўради.
Уста текшириб кўриб, телефон ўчиб қолмаганини, яхши ишлаётганини айтди.

Шунда отахоннинг ичидан бир нима узилди: «Нега унда фарзандларим қўнғироқ қилишмайди?»

Ота-оналар меҳр булоғи бўлишлари билан бир қаторда, ўзлари ҳам меҳрга эҳтиёж сезишади....

Уларни борларида қадрлайлик, улардан ўз эътиборингизни аямайлик!



Каналга уланиш учун
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 00:29


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 3-февраль 2025 йил.
Хижрий 4-шаъбон 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

Бомдод
азон 06:01 такбир 06:40

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:21

ℹ️ Туш (қиём) 12:32

Пешин такбир 12:45

Аср такбир 16:00

Шом такбир 17:38

Ҳуфтон такбир 19:00


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Feb, 00:26


#Хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли ТОНГ ЯХШИЛАРИМ !!!

Аллоҳим берган яна
бир кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!!!

Аллоҳ раҳмату барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин!

Савобларга тўлиб
яшанг қадрдонларим!!!
Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин!!!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!!!


Каналга уланиш учун
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

02 Feb, 13:40


#Хайрли_тун                                                   
Инсонларнинг энг афзали — сизни унутмайдиган кишидир, чунки у сизни Аллоҳ учун яхши кўради...
Ҳадяларнинг энг афзали — сиз учун дуога кўтарилган қўллар бўлиб, сиз бундан бехабар бўлганингиздир...

Хамиша бизни Аллох учун яхши кўрадиган ва хаққимизга ғойибона дуо қиладиган яқинларимиз омон бўлсинлар.

Оқшомингиз файзли бўлсин Қадрдонларим....

Каналга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

02 Feb, 13:40


#эслатма

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

@solihalar_suxbati каналининг қадрли обуначилари, тафсир ва қироат бўйича бўладиган жонли эфиримизни бир хафтага тўхтатиб турамиз.

Ин Шаа Аллоҳ 10-февралдан "Нисо" сурасидан тафсир ва қироатларимизни бошлаймиз.

Солиҳалар суҳбати.

02 Feb, 07:16


#шаъбон_ойи_фазилати

«Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини Ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун «Аллоҳнинг ойи» дейилади. Ким ражаб ойини улуғлаб, ҳурматини жойига келтира олса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг Жаннати наъимига киритиб, яна Ўз розилигини ато этади.

Шаъбон ойи эса «Расулуллоҳ ойлари» дейилади. Ким шаъбон ойини улуғлаб, таъзимини бажо келтирса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман», деб ваъда қиладилар.

Рамазон ойи «Умматларим ойи» дейдилар. «Ким Рамазон ойини улуғлаб, ҳурматини бажо келтирса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундуз рўзадор, кечалари бедор, ўзгаларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилингай», деб Расулуллоҳ башорат берадилар»

(Байҳақий ривояти).


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

02 Feb, 02:52


#Шеърий_лахзалар

📜 Умр ўтмоқда.
🎙 Муқаддамхон Ўрмонова.

Қўштепа тумани @solihalar_suxbati канали учун махсус.


Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

02 Feb, 00:55


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 2-февраль 2025 йил.
Хижрий 3-шаъбон 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

Бомдод
азон 06:02 такбир 06:40

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:22

ℹ️ Туш (қиём) 12:32

Пешин такбир 12:45

Аср такбир 16:00

Шом такбир 17:37

Ҳуфтон такбир 19:00


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

25 Jan, 00:45


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 13:51


#хайрли_тун

Сандиқни ичига солиб дарёга ташланган чақалоқ Мусо чўкмади.
Лекин, золим Фиръавн ўзини кучли деб ўйлаган қўшини билан бирга сувда ҳалок бўлди.

Чунки Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир Зот, нимани хоҳласа шу бўлади.
Унга ишонинг, таваккул қилинг
.

Тунингиз осуда ўтсин диндошим.


Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 13:44


#эслатма

Эртага 25-январь шанба куни соат 05:45 да бўладиган жонли эфиримиз сахифаси:

4-пора

71- саҳифа

158-165 оятлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 13:00


🎲24-январь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 11:47


#эслатма

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Довуд  алайҳиссалом ўғли Сулаймон алайҳиссаломга  илм, мол-дунё, подшоҳлик булардан ҳоҳлаганингни ол дейилибди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлаган эканлар мол-дунё ва  подшоҳлик ҳам қўшиб берилибди” дедилар.

Демак ният холис Аллоҳ учун бўлса илм ортидан барака, бойлик ҳам эргашиб келар экан.
Аллоҳ барчамизни илмларимизни зиёда қилсин.

Бугун кеч соат 18:00 да "24-январь, Билимлар беллашуви " сонияли викторина мусобақамиз бўлиб ўтади.

Мусобақага яқинларни ҳам чорлаб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг.
http://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 11:39


#шеърий_лаҳзалар

📜 Она.
🎙 Муқаддамхон Ўрмонова.

Оёғининг остида жаннат бўлган онажонингизни борида қадрланг.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Каналга уланиш учун
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 02:20


#ривоят

Бир куни шогирд устозидан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Tарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Mисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
http://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 01:08


Live stream finished (23 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 00:45


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 00:45


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 00:26


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 24- январь 2025 йил.
Хижрий 24- ражаб 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

Бомдод
азон 06:08 такбир 06:40

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:30

ℹ️ Туш (қиём) 12:30

Пешин такбир 12:45

Аср такбир 15:50

Шом такбир 17:25

Ҳуфтон такбир 18:50


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Jan, 00:24


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз диндошим бугун мен сизга қуёш ва ойни совға қилмайман, чунки иккиси ҳам ботиб кетади.
Сизга шам ва қор ҳадя қилмайман, чунки иккиси ҳам эриб кетади.
Сизга чечак ва атиргул ҳадя қилмайман, чунки иккиси ҳам қуриб қолади.
Мен сизга «Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил ъазийм»ни ва «Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва соҳбиҳи васаллам»ни тортиқ қиламан, чунки бу калималарни зикр қилиб юрсангиз, қиёматдаги амаллар тарозусида абадий қолади.

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Jan, 13:27


#хайрли_тун

Aллоҳим Ўзинг бизни жаннат аҳлидан қилгин.. Нафасларимизни покиза,  қалбларимизни шукрли.. Тилларимизни зикрли қилгин...

Уйқуни эса бизга ибодат қилиб тушларимизда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш бахтини насиб этгин..

Тунингиз осуда ўтсин қалби иймонлиларим..

Мен ҳам...
Сиз ҳам...
Ҳаммамиз ҳам ...
Кимнингдир энг севимли...
энг керакли инсонимиз...

Шуни унутманг...

Хайрли тун.

Бизни кузатишда давом этинг. Канал манзили ⬇️⬇️⬇️
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Jan, 08:28


#шеърий_лахзалар.

Она-таърифига тил ожиз, мўътабар зот.
Борида қадрлайлик.

📜 "Қачон ўзи учун яшайди она"
✍️ Мирзохид Ботиров шеъри.
🎙 Муқаддамхон Ўрмонова


@solihalar_suxbati канали учун махсус.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Jan, 02:42


#биласизми

1. Бомдод намози
- Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

Аллоҳим бизларни ҳам, зурриёдларимизни ҳам намозни мукаммал адо қилувчилардан қилгин.

Бизни кузатишда давом этинг.
Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

04 Jan, 01:30


Live stream finished (28 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

04 Jan, 01:02


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

04 Jan, 01:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

04 Jan, 00:33


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саҳарлаб, ҳали қуёш нури чиқмай туриб, бутун дунё уйқуда бўлган маҳал бизни туришга нима мажбур этади?

Аллоҳга бўлган муҳаббат.

- Ҳа, фақатгина Аллоҳни муҳаббати ва унинг ҳайбати, унинг ризолиги улуғ ойларда бизни сахарлик қилишга ва ҳар тонг бомдод намозига уйғотади.

Уйқунинг энг ширин палласидан воз кечиб, иссиқ ва совуқ кунларда уйқудан уйғониб, ибодат лаззатини ҳис қилганлар тушуна олади буни.....

Қадрлигим ҳамиша хурсандчилик берилганда абадийга бўлсин...
Шанба тонги муборак иймонлигим

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 13:58


#хайрли_тун

Мисқолча бўлса ҳам ҳар бир “Ҳазиллашдим” деган сўзда ҳақиқат бор.

“Билмайман” сўзида – илм,

“Энди менга фарқи йўқ” деган сўзда – алам,

“Ҳаммаси жойида”да деганда эса изтироб бўлади...

Яқинларимиз айтаётган сўзларга эътиборли бўлайлик.

Тунингиз осуда ўтсин диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 13:00


🎲3-январь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 08:07


#зикр

Аллоҳнинг Исмларини тасаввур қилиш Зикрнинг 90% ни ташкил этади, тил билан Зикр айтиш эса 10% ни ташкил этади. "Шунинг учун, агар Зикрни тасаввур қилган ҳолда бажарсак, уни Аллоҳнинг дўстлари (Авлиёлар) қилишадигани каби фойда оламиз. Биз кўпинча Зикрни тил билан айтиб юрган одамларни кўрамиз, лекин улар унчалик катта фойда олишмайди. Бунинг сабаби шундаки, улар фақат 10% Зикрга эътибор беришади ва 90% ни ўтказиб юборишади. Нима бўлганда ҳам, Зикр ёки Саловатларни Аллоҳнинг Исмини арабчада ёзилиши "اللہ"ни тасаввур қилиб айтайлик. Бошида қийин бўлади ва тепадаги расмга қараб машқ қилса бўлади, токи қалбга ўрнашгунга қадар.

Аллоҳ таоло барчамизни зикрни унда Аллоҳ билан ҳозир бўлмаганимиз учун тарк қилмаслигимизни насиб айласин! У Зотнинг зикри йўқлигидаги ғафлатимиз Унинг зикри борлигидаги ғафлатимиздан шиддатлироқ эканини англаб етишимизни насиб этсин! Роббим тилимизни Зикридан, шукридан чарчатмасин.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 01:30


Live stream finished (29 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 01:01


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 01:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

03 Jan, 00:32


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ражаб ойининг илк Жума тонги муборак бўлсин. Бу муборак кунда биргаликда дуо қилайлик.

Аллоҳим! Шундай улуғ Жума кунинг хурмати учун ожиз бир қулингни кичик дуоларини қабул айла!!!

Eру сaмо ўртасидаги жамики тирик жонни ўз паноҳингда асра!!!

Бағримизни тўлдириб турган жон жигарларимизнинг жонларини саломат айла!!!

Шифохона ёки хонадондаги жумла берморларга шифои комил ато айла!!!

Гўзал дуоларнинг гўзал ижобатига етиштириб қалбимиз шод айла Раббим!!!

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

01 Jan, 01:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 13:30


#хайрли_тун.

Азиз диндошим биз истаймизми йўқми, бундан қатъий назар бугунги кун эртага албатта тарихга айланади.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Бугунги тунингиз шундай тинч осуда диёрда, саодатли замонларда яшаётганингиз учун шукр ва зикрга бой тун бўлсин!

Эрта тонгда ғойибона дийдор қадар Аллоҳга омонатсиз Қадрдон.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbatiз

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 12:29


#эслатма

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Илмга ошиқ азиз диндошим.

Бир неча ой ва кунлардаги танафусдан сўнг, Ин Шаа Аллоҳ эртанги муборак тонгдан жонли эфиримизни бошлаймиз.

Эртага 1-январь соат 06:00 да Оли Имрон сурасидан тафсир ва қироатни бошлаймиз.

Эслатиб ўтаман: тафсир ва қироатлар каналга жойланмайди.

Яқинларингизни ҳам хатм карвонимизга таклиф қилинг.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 08:01


#мутолаа

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, диндошим, вақт югурик, умр бевафо!

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 07:56


#мутолаа

Ражаб ойининг фазилати

Бугун 31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси РАЖАБ ойи кириб келади.

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?


– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ғафлатда қолманг.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 00:57


#тавсия

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз диндошим, замондошим. Биламан бугунга режалаштирган ишларингиз жуда кўп, лекин бугун Аллоҳ берган 24 соатдан 30 дақиқасини ўзингиз учун ажратинг.

Неча ёшда бўлсангиз ҳам қўлингизга қоғоз ва ручка олинг.
Якунига етаётган 2024 йилда, тарихга айланган 365 кун давомида нималар қилдингиз эсланг, ёзинг.......

Қайси мақсадларингизга эришдингиз эсланг...... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейиш учун.

Олдингизга қўйган қайси мақсадларингизга эриша олмадингиз, эсланг...... ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ШИЖОАТ, ҒАЙРАТ учун

Ўткинчи дунёда йўқотган яқинларингизни эсланг, рухларини шод этмоқ учун Қуръон тиловат қилиб қўйинг.... САВОБ учун

Сизни дийдорингизга, ҳаттоки бир маротаба қиладиган қўнғироғингизга зор яқинларингизни эсланг.....
Уларни борларида қадрига етинг. Икки дона нон билан бўлсада дийдорларига шошилинг.
У ким бўлишидан қатъий назар қўнғироғингизни кутаётган яқинларингизга қўнғироқ қилинг, ҳеч йўқ хабар ёзинг БОРИНГИЗГА ШУКР дея........

Йўл қўйган хатоларингиз, қилинган гунохлар учун тавба қилиб икки ракат намоз ўқинг.

Ва энг сўнгиси бу хабарни яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг.

Бу ҳабарни ўқиб, уларни баъзиларига бўлсада амал қилган, савоб умидида яқинларига ҳам улашган сиздек қадрдонимга Аллоҳ кириб келаётган 2025 йилни Хаж йили қилсин. Бу хабарни ўқиган кўзларга Аллоҳим Байтига тўйиб тўйиб термулиш бахтини ҳам насиб этсин.

Сизларга тинчлик хотиржамлик, бахту саодат ва беғам беташвиш хаёт тилаб Фарғона вилояти Қўштепа тумани бош отинойиси, @solihalar_suxbati канали админкаси Муқаддамхон Ўрмонова.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

31 Dec, 00:56


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жумадус сони ойининг ва 2024-йилнинг сўнги тонги муборак бўлсин.

Бугун ҳам тонг отди Алҳамдулиллаҳ.....

Кеча ўйлаб қўйган режаларимиз бўйича дунё ҳаётимизга шўнғиймиз...
Қўлимиз ишда, қалбимиз Аллоҳда бўлади Ин Шаа Аллоҳ...

Бизга туҳфа этилган 24 соатни озгинасини бўлса ҳам Ўзига ибодат қилишга сарф қилайлик...

Уйғондингизми, сиз неча ёшда бўлсангиз ҳам ажиб тенгсиз имкониятлар эгасисиз...

Хайрли тонг қадрлигим...

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

30 Dec, 13:41


#хайрли_тун

Ҳар қанча тилагингиз бўлса Роббимдан сўранг.
Илоҳим кўп байрамларда бир бирларимизни қутлаш насиб этсин..
Сизни яхши кўраман, яхшиликлар илинаман, ҳамиша дуоларимдасиз....
Бундан кейинги кунларимиз ҳам, шундай гўзал ибодатларда ўтсин диндошим.

Бугун қанча дилларни қувонтирдингиз, Илоҳим сизни Аллоҳ қувонтирсин.
Тунингиз осуда ўтсин иймонлигим.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

30 Dec, 13:00


🎲30-декабрь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

30 Dec, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

30 Dec, 10:04


#эслатма

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ суйган илмга ошиқ диндошим.
Бугун кеч 18:00 да сонияли викторина мусобақамиз бўлиб ўтади.

Соат 18:30 да ўз натижаларини билиш учун барча иштирокчилар натижалари каналга жойланади.

Лекин бошқа обуначиларимизга ноқулайлик туғдирмаслиги учун сизлар ўз натижаларингиз билан танишиб олганингиздан сўнг 19:00 натижалар каналдан ўчириб ташланади.

Агар сизни профилингизда ""foydalanuvchi nomi"" деган жойга ( @ ) белгисидан сўнг исмингизни ёки бошқа бир сўзни ёзган бўлсангиз натижаларингиз худди шу ном орқали берилади.

Янгиликдан яқинларни ҳам хабардор қилиб қўйинг.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. http://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

30 Dec, 01:48


#Хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг олисдаги яқиним! Қадри баланд қадрдоним...

Омонат дунёда саломатмисиз?!
Ёзганларимдан таскин топгувчи дилдошим...
Сатрларимга кўз тиккан ғойибона суҳбатдошим!

Яқинларим сафида, яхшиларим қаторида неъмат инсоним! Қаторда жаммисиз???

Бошланаётган янги хафта, янги кун барчамизга хайрли бўлсин!

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 13:52


#хайрли_тун

Шундай вақт келадики, амаллар торозуга қўйилганида сиз арзимас деб ҳисоблаган қайсидир амалингиз тарозинг палласида сизга наф бериши, сизга жаннатга васила бўлиши мумкин.

Тунингиз осуда ўтсин иймонлигим.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 13:00


🎲25-ноябрь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 10:39


#эслатма


Имом Шофеъий айтадилар:

«Агар Аллоҳ томон отланган бўлсанг, югур. Қийинлашса, югуришни янада тезлат. Чарчасанг, пиёда юр. Шунга ҳам қурбинг етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юр. Лекин орқага қайта кўрма!»

Илмга ошиқ азиз диндошим. Бугун кеч соат 18:00 да сонияли викторина мусобақамиз бўлиб ўтади.

Бирчангизга омад тилайман.

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 04:41


#биласизми

Ғоибона дуо қилишнинг фазли.


Аллоҳ таоло Хашр сурасининг 10-оятида шундай дейди: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтадилар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»;

Иброҳим сурасининг 41- оятида Иброҳим алайҳис-салом ҳақида хабар бериб деди: «Парвадигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-оанмни ва барча мўминларни мағфират қил»;

Нуҳ сурасининг 28-оятида Нуҳ алайҳис-салом ҳақида хабар бериб деди: «Паргардигорим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин»;

Муҳаммад сурасининг 19-оятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб деди: «Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар (нинг гуноҳлари)учун мағфират сўранг».

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қайси бир мусулмон ўзининг биродарига ғоибона дуо қилса, бир Фаришта: "ва лака бимисл" Сенга ҳам дуойинг мислича бўлсин деб туради», деганларини эшитдим.

Бошқа ривоятда эса: "Мусулмон кишининг ўз биродарига қилган ғоибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош томонида муваккал бир фаришта бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар дуо қилганида: Амин! "ва лака бимисл" деб туради», дедилар.

Шарҳ

Ғоибона дуо қилиш дегани мусулмон киши мусулмон биродари ҳаққига орқаваротдан қилган дуосидир. Бу ўтган Пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг яхши кўриб, қилиб келишган амалидир. Бу амал мусулмонлар жамиятида меҳр-муҳаббатни, қалбда эса ихлосни зиёда қилади. Бундан ташқари ғоибона дуо қилувчининг дуосига Фаришталар Омин, деб туришади. Бошқа ишларида ҳам бўлганидек ҳар бир мусулмонга боғланган, ҳайрли дуо қилганида Амин! "ва лака бимисл" деб турадиган фаришта бўлади.
Бизни ҳам дуоларингизда эслаб туринг.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

25 Nov, 00:53


#хайрли_тун

Асаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳдан ҳадя бўлган янги кун муборак бўлсин. Янги хафта хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи билан ризқлантирсин.
Бугунингиз, эслаганингизда табассум-ла эсланадиган кунлардан бири бўлсин.

Фарзанд онасидан:
"Онажон! Менинг табассумим билан сизнинг табассумингиз орасида қандай фарқ бор?" деб сўради. Она: "Сен ўзингни бахтиёр ҳис қилганингда табассум қиласан. Мен эса, сени бахтиёр кўрганимда табассум қиламан", деб жавоб берди.

Юзингизни хамиша ана шундай табассумлар безаб турсин диндошим.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Nov, 13:07


#хайрли_тун

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан «Бандани Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги қайси?» деб сўрашди.
У зот йиғлаб юбордилар, сўнг: «Аллоҳ қалбингга қараганида дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни кўрмоғи», деб жавоб бердилар.

Аллоҳим! Бу хабарни ўқиётган барча бандаларга ана шундай гўзал қалбни насиб этсин.
Тунингиз осуда ўтсин диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Nov, 08:48


#Биласизми

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА:
Ато розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен ҳамда Убайд ибн Умайр Оиша онамиз олдиларига бордик. Убайд ибн Умайр Оиша онамизга: “Бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)да кўрган энг ажойиб воқеангизни сўзлаб беринг”, деди.

Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо) йиғлаб юбордилар, сўнг шундай дедилар: “Бир кеча У зот уйғондилар ва: “Оиша, мени холи қўйгин, Роббимга ибодат қиламан”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен сизга яқин бўлишни ва сизни хурсанд қиладиган ишни қилишни яхши кўраман”, дедим.

У зот турдилар ва таҳорат олдилар. Сўнг туриб намоз ўқий бошладилар ва шундай йиғладиларки, ҳатто қучоқлари хўл бўлиб кетди. Сўнг яна йиғладилар, ҳатто ер ҳам хўл бўлди.

Озгинадан сўнг Билол намоз вақти бўлганини билдиргани келди. У зотнинг йиғлаб ўтирганларини кўриб: “Эй Расулуллоҳ, йиғлаяпсизми? Аллоҳ таоло сизни олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечган-ку?”, деди. Шунда Расулуллоҳ: “Шукр қилувчи банда бўлмайми?! Ушбу кеча менга бир қанча оятлар нозил бўлди. Уни ўқиб, тафаккур қилмаганларга вайл (азоб) бўлсин!" дедилар.

Улардан бири ушбу оятдир.

"Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир" (Оли Имрон сураси 190-оят)”, дедилар”.


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Абуш Шайх Асбаҳоний. "Набийнинг хулқлари" асари. 533-ҳадис.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

24 Nov, 00:48


#хайрли_тонг


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.

‎Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».

Бизга намоз ўқишимиз, покланиб таҳоратга қодир бўлишимиз учун куч қувват берган қалбимизга Ўзига бўлган муҳаббатни берган Роббим ўта марҳаматли ва буюкдир...

Яна бир куз тонги муборак бўлсин диндошим. Дам олиш кунингиз мароқли ва мазмунли ўтсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Nov, 13:19


#хайрли_тун

Агар сиз кун давомида кимнингдур юзига табассум югуртира олган бўлсангиз кунни бекор ўтказмабсиз.

Бу тун менга неки тилаклар тилаган бўлсангиз, Аллоҳим сизга икки ҳисса зиёдаси билан қайтарсин.

Тунингиз осуда ўтсин иймонлигим.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Nov, 10:50


#сухбат

"Мехмондўстлик"

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу шундай дедилар: Уйимга меҳмон келди, уйда тоза сув ва қаттиқ нондан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Меҳмонга боримни қўйдим, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан меҳмоннинг фазилати ҳақида сўрадим. Шунда ул зот менга дедиларки: “Етти қават осмон фаришталари йиғилсалар ҳам, бунинг тавсифини келтира олмайдилар. Ким Аллоҳнинг севикли бандаларидан бўлишни хоҳласа, меҳмони билан бирга таом есин”.

Қўштепа тумани @solihalar_suxbati канали учун Соҳибкор МФЙ отинойиси Насибахон Қурбоновадан махсус сухбат.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

23 Nov, 07:45


#тафаккур

Бир инсон бутун умри давомида бахтли яшабди. У ҳар доим жилмаяр, кулар, ҳеч ким ва ҳеч қачон уни хафа ҳолда кўрмас экан. Баъзан инсонлар бу борада унга турли саволлар берар эди.

- Нега сиз ҳеч қачон хафа бўлмайсиз? Қандай қилиб ҳар доим хурсанд ҳолда юрасиз? Бахтингизнинг сири нимада?
- Қачонлардир мен ҳам сен каби ғамгин эдим. Шунда тўсатдан англаб қолдим: ахир бу менинг танловим, менинг ҳаётим! Ахир бу танлов меники: ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада. Ўша ондан буён ҳар тонг, уйқудан туриб, мен ўзимга савол бераман: «Хўш, мен бугун нимани танлайман: қайғу ёки қувонч?» ва ҳар куни шундай бўладики, мен қувончни танлайман. Хуш, сиз-чи? Сиз нимани танлайсиз, қайғуними ёки қувончни?

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

21 Nov, 12:51


#хайрли_тун

Уйқу ҳам бир неъмат.
Шундай рохатли неъматни ҳам биздан ибодат ўлароқ қабул қилган Аллоҳга шукрлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат олиб ётса, ётган ўрни жойнамоз, уйқуси намоз ва олган нафаси тасбеҳ ва истиғфор бўлади" деганлар.


Ибодатли тунингиз осуда ўтсин диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

21 Nov, 06:20


#шеърий_лахзалар


📜 Ёлғиз аёл.
✍️ Камронбек Исмоилов
🎙 Муқаддамхон Ўрмонова.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

21 Nov, 04:47


#биласизми

​​Шайтонни қандай қувамиз?

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.

2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.

3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “Аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.

4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “Бисмиллаҳ” айтиш орқали.

5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.

6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.

7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.

8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.

9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.

10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

21 Nov, 00:45


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

Бир шогирд устозига "Устоз умр жуда тез ўтиб кетаябди, вақтда барака йўқдек, сабаби нима?" деб савол берибди.

Устоз: "Бу тинчлик, хотиржамлик, саломатликнинг натижасидир. Аллоҳ асрасин, уруш бўлиб турган жойда вақт тўхтаб қолади гўё. Тишинг оғриса туннинг нақадар узунлигини биласан. Оч бўлсанг ҳам, ғам бўлса ҳам вақт ўтмайди. Сен сўраётган нарса аслида неъматдир", деб жавоб берибди.

Ана шу Аллоҳ бизга неъмат қилиб берган тинчлигимизга кўз тегмасин.

Бугунги кунингиз тинчлик хотиржамликда мароқли ва мазмунли ўтсин иймонлигим.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

20 Nov, 13:52


#хайрли_тун

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан
.

“Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Аллоҳ берган барча неъматлар учун шукроналаримиз бўлсин.
Пайшанба тонггида ғойибона дийдор қадар тун Соҳибига омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин диндошим

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

20 Nov, 13:00


🎲20-ноябрь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

20 Nov, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

20 Nov, 07:36


#сухбат

Қариндошлар зиёрати савоби.

Қўштепа тумани Бўстон МФЙ отинойиси Фозилова Моҳирахон отинойимиз томонларидан @solihalar_suxbati канали учун махсус.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

20 Nov, 00:44


#хайрли_тонг

Ассалому  алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонги барчамизга  яхшиликлар, эзгу  амалар  олиб  келсин.

Илохим,  қалбингиздаги  иймон  қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло  сизу  биздан рози бўлиб ибодатларимизни қабул, дуоларимизни ижобат айласин!

Кунингиз хайрли,  барокатли ўтсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

19 Nov, 13:05


#хайрли_тун

Ҳар бир ўтган кунингиздан рози бўлинг...
Қалбингиз қувонадиган амаллар қилинг...
Ўтган кун ўтмиш...
Келадиган кун келажак...
Хозирдан завқланиб яшанг...
Илм, билим, савоб сиз билан бўлсин...

Эртанги тонгдан умидвор ёстиққа бош қўяр экансиз тунингиз осуда ўтишини тилайман.

Тунингиз осуда ўтсин диндошим.


Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

19 Nov, 12:06


#ёдлаш_учун_хадис

24-хадис

«Суилан набийю соллаллоҳу алайҳи васаллам: Айюл ъибадати афдолу? Қола: «Дуъаа ул мар и линафсихи»

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Ибодатнинг қай бири афзал?" деб сўрашди.
"Кишининг ўзи учун қилган дуоси"
дедилар.

Аллоҳ ризолиги учун хадисларни ёд олиб унга амал қилаётган диндошларимиз сафига қўшилинг.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

19 Nov, 03:57


#хикмат

​​Ақл икки хилдир. Биринчиси ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритишинг мумкин бўлган ақлдир. Сен уни мактабдаги бола каби китобдан, устозлардан, фикрлардан, талабчанликдан, қоидалардан ва янги илмлардан ўрганишинг мумкин. Ақлинг бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади, фақат билган нарсаларинг миқдорича чарчайсан.

Бошқа бир ақл эса, Аллоҳнинг эҳсонидир. Унинг манбаи руҳдадир. Қалбингдан илм булоғи отилиб чиққанида, унинг манбаи на бузилади, на эскиради, на ранги ўзгаради. Ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритган ақл, ташқаридан уйга оқаётган ирмоққа ўхшайди. Агар йўлининг устида бирор тўсиқ бўлса оқишдан ожиз қолади.
Сен ўз ичингдаги булоқни излаб топ!

Жалолиддин Румий.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

09 Nov, 03:04


#мутолаа


Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.

Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.

Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.

Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар... Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.


Меҳрнинг ҳам, муҳабатнинг ҳам, дўстликнинг ҳам оқибати бўлсин.Сохта меҳрлимас, қиёматли оқибатли бўлайлик.
Оқибатимиз йўқолмасин.!


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

09 Nov, 00:48


Бугун жонли эфир бўлмайди.

Солиҳалар суҳбати.

09 Nov, 00:48


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса, бу - гўзал ахлоқдир!

Аллоҳ сизни осмондек юксак, тоғдек мустаҳкам, заминдек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр-парда, қуёшдек нурли қилсин, қаерга борсангиз ҳам ташрифингизни ёқимли ва амалингизни савобли қилсин!

Олтин кузнинг яна бир ажиб тонги муборак бўлсин иймонлигим..

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 13:54


#хайрли_тун

Ҳаётимиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллоҳнинг инъомидир.

Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!

Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Ўзингиз харакат қилинг! Сизни Аллоҳ қўлласин!

Шанба тонгида ғойибона дийдор қадар тун Соҳибига омонатсиз диндошим. Тунингиз осуда ўтсин

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг. https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 13:00


🎲8-ноябрь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · 1 daqiqa

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 09:37


#тафсир  

@Solihalar_suxbati канали учун махсус.

Ҳар куни бир сахифа Қуръони Карим қироати ва тафсирини биз билан бирга кузатиб боринг.

Бугунги қироат ва тафсир 42-саҳифа.
Учинчи поранинг боши

"Бақаро" сураси 253-256-оятлар тафсири

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 02:16


#тафаккур

Фикр қилолсак.... Ризқда ҳам жуда кўп хикматлар бор. 
Кимдир ёнингизда ризқи борича туради, ризқингиз узулмаган шаҳардан кетолмайсиз, насибасини қидириб келган мушукча остонангизда  ётади...
Бозор оралаб бир растага бош суқасиз, нимадирни ҳарид қиласиз, ризқ ёзмаган бўлса пакет  йиртиғидан тушиб қолади...
"Ман  бўлмасам ишинг битмайди" дейди ғўддайган бири, у жаҳл қилиб  кетади ҳам...
"Ризқим сани қўлингдамиди?!"  дейсиз...
Кунингизни кўришда давом этаверасиз...
Дорихона ёнида дорихона... Ҳаммасининг эшиги остигача ҳаридор, ҳар бирининг бу касаллар чўнтагида ўз насибаси бор...

Ризқингиз бўлса,  икки тоғ орасида бўлса ҳам топиб келади...

Ризқингиз бўлмаса тутган икки кафтингиз ўртасидан ҳам кетади...

Халқда "Чайнаганинг гумон, ютганинг сеники" деган нақл бор. Оғизга киргани ҳам ҳисобмас,  ютилгани ризқ ҳисоб...

Ар Роззақ Зот ҳамиша ризқимизни улуғ ва барокатли айласин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 01:54


Live stream finished (26 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 01:27


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

08 Nov, 01:25


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 13:00


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 10:42


#тафсир  

@Solihalar_suxbati канали учун махсус.

Ҳар куни бир сахифа Қуръони Карим қироати ва тафсирини биз билан бирга кузатиб боринг.

Бугунги қироат ва тафсир 35-саҳифа.

"Бақаро" сураси 220-224-оятлар тафсири

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 02:05


#мутолаа

Кексайиб умри поёнига етаётганини англаган донишманд устоз ўзидан сўнг шогирд­лари­­дан кимни улар­га мураббий қилиш­ни аниқлаш мақ­сади­да уларни тўплаб бундай савол берди:

“Дунёда олий ҳақиқат нима?

Дунёда олий ёлғон нима?

Дунёдаги олий мақсад нима?”


Унинг шогирдлари орасида борлиққа тафаккур ва ибрат назари билан қарайдиган, мулоҳазали, илмга ташна, ғайратли бир йигит бор эди.
У донишманд устози саволларининг иккитасига қандай жавоб беришни биларди. Учинчи саволнинг жавобини топиш мақсадида сафарга чиқди. Узоқ йўл босиб, пода ҳайдаб кетаётган чўпон болани учратди. У мусофир йўловчини отасининг олдига олиб борди. Чўпон боланинг отаси ақлли, илмли киши эди. Йигит унга сафардан мақсадини айтди.
Доно бобо мулойим кулиб: “Учинчи савол жавобини биламан. Олдин сиз топган жавобларингизни айтинг-чи”, деди.
Йигит бундай деди: “Энг олий ҳақиқат – ўлимдир, дунёга келган зот борки, бир куни кетади. Қачон ва қай ҳолда ўлиши эса ёлғиз Аллоҳгагина аён. Энг олий ёлғон эса дунёдир. Унда топилган мол-давлат, беҳисоб бойликларнинг бари алдоқчи. Ана шу ёлғонлар ҳақиқий уйимизни безашдан, ибодат сандиғимизни тўлдиришдан тўсади”.
Доно бобо бир муддат жимликдан кейин аста сўз бошлади: “Ўғлим, анави ўтовда келиним ва икки гўдаги бор. Уларни ўлдирсангиз, учинчи саволингизга жавоб айтаман”.
Йигит титраб кетиб: “Мен жаллод эмасман!” – деди.
Бобо эса бепарво сўзида давом этиб: “Мен шу шарт эвазига тўғри жавобни айтаман”, деди.
Йигит: “Бегуноҳ одамни ўлдирсам, охиратим куймайдими?! Дўзах оловида куйиб, жаннат неъматларидан бенасиб бўлмайманми? Устозим одамларга меҳрли бўлишни бизга ўргатган. Устозим йўриғидан асло чиқмайман”, деди.
– Балли, ўғлим, – деди бобо. – Сизни синаш учун шундай шарт қўйдим. Жавобни ўзингиз топдингиз. Дунёдаги энг олий мақсад Аллоҳнинг розилигига эришмоқдир. Бу йўлдаги одам асло ёмонлик қилмайди. Ким иймонини асраб, савобли ишлар билан умр ўтказиб, эл саодати йўлида меҳнат қилса, Аллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлади.
Йигит донишманд устози олдига қайтиб, саволлар жавобини айтгач, устози уни дуо қилибди ва шогирдларига унинг маслаҳати билан иш кўришлари, ундан таълим олишларини насиҳат қилибди. Йигит донишманд устози розилиги, дуоси билан кўп йиллар шогирдларига дарс бериб, элнинг олқишига сазовор бўлибди.

Бизни кузатишда давом этинг.
Каналга уланиш учун
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 01:43


Live stream finished (26 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 01:17


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 01:15


Live stream scheduled for

Солиҳалар суҳбати.

30 Oct, 00:22


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган яна бир мунаввар кун барчамиз учун хайрли бўлсин, доимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин! Барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Каналга уланиш учун
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 13:13


#хайрли_тун

Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1. Гулхан – ўтин билан;
2. Шубҳа – гумон билан;
3. Қўполлик – ёмон муомала билан;
4. Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5. Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1. Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2. Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3. Чирой – гўзал хулқ билан;
4. Уйқу – хотиржамлик билан;
5. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

Тунингиз осуда ўтсин диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 12:23


#ёдлаш_учун_хадис

19-хадис.

"Кайфа асбахта? Қола: «Биҳойрин, мин қовмил лам яшхаду жаназатан, валам яъуду маризон»

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Қандай тонг оттирдингиз?" дейишди. "Яхшилик билан. Жанозага қатнашмаган, беморни кўргани бормаган қавмлардан кўра" дедилар"


Аллоҳ ризолиги учун хадисларни ёд олиб унга амал қилаётган диндошларимиз сафига қўшилинг.

Холис таклиф: каналга уланиш учун линкни устига босинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 06:51


#тафсир  

@Solihalar_suxbati канали учун махсус.

Ҳар куни бир сахифа Қуръони Карим қироати ва тафсирини биз билан бирга кузатиб боринг.

Бугунги қироат ва тафсир 34-саҳифа.

"Бақаро" сураси 216-219-оятлар тафсири

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 04:46


#тавсия

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”. 
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунёда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин. 

Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир ”. 

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга: 

1. Ёсин – Қуръоннинг қалби; 

2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади; 

3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади; 

4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади; 

5. Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади. 


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар . 
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади. 
 
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга уланиш учун: https://t.me/solihalar_suxbati

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 01:52


Live stream finished (37 minutes)

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 01:15


Live stream started

Солиҳалар суҳбати.

29 Oct, 01:15


Live stream scheduled for