Latest Posts from Соғлом ҳаёт (@soglomhayotuz) on Telegram

Соғлом ҳаёт Telegram Posts

Соғлом ҳаёт
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
37,199 Subscribers
4,312 Photos
538 Videos
Last Updated 12.03.2025 14:19

Similar Channels

Daryo | Rasmiy kanal
389,068 Subscribers
Даврон Файзиев
314,023 Subscribers

The latest content shared by Соғлом ҳаёт on Telegram

Соғлом ҳаёт

10 Dec, 09:18

62,080

▪️Кексалик ва чарчоққа қарши курашувчи нуқта

🟢 Цзу-сан-ли нуқтасини массаж қилиш танани ёшартиради ва касалликларни бартараф қилади. Тибетликлар буни "узоқ умр кўриш нуқтаси" деб айтишади.

🔻Цзу-сан-ли кичик суяклараро бўшлиқда тизза остида жойлашган. Нуқта ошқозон-ичак тракти, сийдик ажратиш тизим органлари ва буйрак усти безларининг ишлаши учун масъул бўлган орқа мия фаолиятини оптималлаштиради.

✔️Нонуштадан олдин эрталаб шу нуқтани массаж қилиш муҳимдир. Иккала оёқдаги ушбу нуқтани соат йўналиши бўйича 9 марта енгил массаж қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

10 Dec, 07:42

49,834

Терапевтга қачон мурожаат қилиш керак?

🩺 Ҳеч қандай шикояти бўлмаган 20-30 ёшли одамлар ҳар икки-уч йилда бир марта шифокорга ташриф кўриниши керак.

🩺 40 ёшдан кейин йилига бир марта терапевтга мурожаат қилиш яхшироқдир.

🩺 Агар одамда сурункали касалликлар ёки хавф омиллари бўлса, шифокор индивидуал ташрифлар жадвалини тавсия қилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

10 Dec, 04:25

59,832

#Биласизми

🏷 Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз.

🏷 Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ.

🏷 Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

09 Dec, 16:58

48,994

📍Шўрва - энг фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таом

🍲 Биринчидан, шўрва асосий таомларга қараганда анча кам калорияли.

🍲 Иккинчидан, шўрва ошқозон ва ичакларда тез ҳазм бўлади.

🍲 Шўрва ошқозоннинг бир хил массали бўлгани учун ошқозон шиллиқ қаватига таъсир этмайди. Шунинг учун шўрва гастрит ёки ошқозон яраси бўлган одамлар учун фойдалидир.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

09 Dec, 10:04

49,846

📍Танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

🍊Апелсин. Тола ва витаминларга бой.
▪️ Эфир мойлари ва флавоноидлар туфайли ортиқча ёғларнинг парчаланиши учун қулай шароитлар яратилади.

🫚Бодом. Таркибидаги ёғлар ҳазм қилинмайди, аммо танадан чиқарилади.
▪️Уни истеъмол қилиш организм учун фойдалидир.

🍎 Олма ва нок. Ичакларни тозалашда бу мевалар жуда яхши таъсир кўрсатади. Улар таркибида толалар бисёр ва калория миқдори паст.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

09 Dec, 04:07

43,481

📍Толали маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?

✔️ Тола - бу ҳазм бўлмайдиган ҳар қандай эрувчан ёки эримайдиган толага тегишли умумий атама.

🔻У ёрмалар (камроқ қайта ишланган бўлса, кўпроқ тола мавжуд бўлади), шунингдек, ёнғоқ, мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд.

⭕️ У қуйидаги фойдали хусусиятларга эга:

▪️қонда холестерин миқдорини пасайтиради;
▪️қонда шакар даражасини пасайтиради;
▪️овқат ҳазм қилиш тизими микрофлорасининг таркибини нормаллаштиради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

08 Dec, 09:36

42,099

Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

☑️ Сўлак оғиз бўшлиғини доимо намлантириб турувчи ошқозон ферменти. Биз ўзимиз билмаган ҳолатда доимий равишда ортиқча сўлакни ютиб турамиз. Бу жараён уйқу вақтида ҳам давом этади. Агар сўлак меъёридан ортиқча ишлаб чиқарилса, организм унга «жавоб қайтаришга» улгуролмайди ва сўлак уйқу вақтида оғиз бўшлиғидан ташқарига оқиб чиқади.

🔻Уйқуда сўлак оқиши қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:

▪️Оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (брикетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи)
▪️Бурун тўсиғининг қийшиқлиги;
▪️Уйқу дорилар истеъмол қилиш.

🟢 Бурун тўсиғи қийшиқ инсонларга уйқу вақтида бурундан етарли миқдорда кислород етиб бормайди. Шу сабаб оғиз ихтиёрсиз равишда очилиб қолади ва натижада жағ мушаклари заифлаша бошлайди. Шу сабаб сўлак ташқарига оқа бошлайди.

▫️Бир ён билан ухлашга одатланган кишиларда ҳам худди шу ҳолат кузатилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

08 Dec, 06:02

40,456

📍Сочлар учун пиёзли ниқоб

🏷 Бу сабзавот сочни эрта оқариб кетишдан ҳимоя қилади. Пиёз шарбати табиий антиоксидантлар манбаи бўлиб, у кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

🧅 Пиёзни майдалаб, шарбатини сиқиб олинг. 3 чой қошиқ пиёз шарбатини 2 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб, бош терисини массаж қилинг. 30-60 дақиқага қолдиринг. Кейин сочларингизни шампунь билан ювинг. Идеал натижаларга эришиш учун бу жараён тахминан 2 ҳафта давомида такрорланиши керак.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

08 Dec, 04:36

48,545

#Байрам_муборак

🇺🇿 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!


🔻Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

✔️ Конституциямизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

07 Dec, 10:35

64,102

Қулоқ тиқинидан қандай қутулиш мумкин?

🔻 Олма сиркаси ва спиртни тенг қисмдан олиб, яхшилаб аралаштирамиз.

🟢 3 томчи дорини пипетка билан оғриган қулоққа бошингизни ён томонга эгган ҳолатда томизинг. Бу эшитиш каналининг деворларини яхшироқ мойлашга ёрдам беради.

☑️ 1 дақиқадан сўнг бошланғич ҳолатга қайтинг - суюлтирилган тиқин қулоғингиздан оқиб чиқади. Қулоқ қобиғини қоғоз салфетка билан артиб олинг.

💢️ Ушбу томчилар тўпланган тиқиндан халос бўлишга ёрдам беришдан ташқари, сирка қулоқда кислотали муҳит ҳосил қилади, натижада замбуруғлар ва микроблар йўқ қилинади, спирт эса яллиғланиш жойларини қуритади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг