SHOFIRKON TV @shofirkontv Channel on Telegram

SHOFIRKON TV

@shofirkontv


Шофиркон туманига оид энг сўнгги ишончли янгиликларни бизда кузатинг!

Реклама учун: @bukharalik

SHOFIRKON TV (Uzbek)

SHOFIRKON TV kanalimizga xush kelibsiz! Agar siz Shofirkon tumani bilan bog'liq eng so'nggi ishonchli yangiliklarni bilib olishni istasangiz, bizga qo'shiling! Kanalimizda tashqi va ichki xabarlar, jamoat yangiliklari, siyosiy voqelar, tadbir va ko'ngilochar so'zlar mavjud. Shofirkon tumani aholisiga oid yangiliklar haqida ma'lumot olish uchun sizni kanalimizga obuna bo'lishni unutmang. Biz bilan birga o'zbekistondagi katta yangiliklarni kuzating! Shofirkon TV - eng so'nggi va eng ishonchli yangiliklar uchun! Reklama uchun: @bukharalik

SHOFIRKON TV

24 Nov, 11:23


"Дада бунчалар зўрсиз"😇

Видеони кўриб беихтиёр кўзингизга ёш келади...

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

24 Nov, 10:42


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️БУХОРО ВА КОГОН ШАҲРИДА ЭРТАГА СОАТ 09:00 ДА ТЎЛИҚ СУВ ЎЧАДИ.

Таъмирлаш ишлари муносабати билан эртага, 25-ноябр соат 09:00дан — (ишлар якунлангани тўғрисида маълумот берилади) Бухоро ва Когон шаҳарлари, туманлари ҳамда атрофидаги ҳудудларда вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

⚠️АҲОЛИ ЎЗЛАРИ УЧУН СУВ ЗАҲИРАСИ ЯРАТИШЛАРИНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ

ЯҚИНЛАРНИ ЗУДЛИК БИЛАН ОГОҲЛАНТИРИНГ☄️❗️

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

24 Nov, 09:37


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️ДАМ ОЛИШ КУНИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИГА ТАВСИЯЛАР

Телефонсиз кун

📱
Имкон қадар телефон, компьютер, интернет, ижтимоий тармоқлардан узоқлашишга ҳаракат қилинг. Унутманг, улар қанчалик қулай ва ёқимли бўлмасин, бунга соғлиғимиз билан товон тўлаймиз. Қисқа танаффус зарар қилмайди.

Оилангизга вақт ажратинг

👨‍👩‍👧‍👦 Оилавий тадбирлар уюштиринг. Тоққа, боққа чиқинг. Яқин емакхоналарда кечки овқат ташкил қилинг. Уйда тансиқ таомлар тайёрланг. Уйда ҳафта мобайнида йиғилиб қолган тузатиш, таъмирлаш ишларини тугатиб қўйинг.

Дўкон айланинг

🛍 Кайфиятингизни кўтариш учун кийим, маиший техника дўконлари, бозорларга боринг. Ўзингизга ёққан товарларни харид қилинг. Кичик нарса сотиб олсангиз ҳам кайфиятингиз кўтарилади.

Дўстлар билан учрашинг

🤝 Ишдаги ташвишларидан ортиб дўстларингиз билан йиғилишга ҳаракат қилинг. Самимий даврани ҳеч бир кино, чойхона, компьютер ўйини ё таомдан топа олмайсиз.

Фотосессия уюштиринг

📸 Ҳаётингизнинг ёрқин лаҳзаларини расмга туширинг. Оилавий альбомни варақлашни ҳам унутманг, бу ота-онангизга ёқади.

  Болалар билан ўйнанг

🎪 Болалар доим меҳр ва эътиборга муҳтож бўлади. Биламиз, шуларни деб ишлайсиз, чарчайсиз. Лекин дам олиш кунлари кўпроқ уларга вақт ажратинг. Ўғил-қизларингиз буни ҳеч қачон унутмайди. Худди уларга вақт ажратмаган кунларингизни эсидан чиқармагани каби.
      
Китоб ўқинг

📚 Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутиляпти. Демак, кўчага чиқа олмаслигингиз мумкин. Вазиятдан фойдаланиб ўзингиз ёқтирган асарларни мутолаа қилинг.

Муаммоларни эсламанг  

☝️ Дам олиш кунлари ишдаги ҳатто оиладаги муаммоларни ҳам эсламанг.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

24 Nov, 08:16


⚡️❗️Бухорода ҳайдовчи машинада «ДРИФТ» қилганлиги сабабли қоидабузарга нисбатан тегишли чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан, йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

24 Nov, 06:12


❗️Таклиф: Якшанбани иккита қилайлик. Биттасида дам олиб, биттасида уй ишларини қилайлик.

Нимаси бу якшанба куни ҳам тинчлик йўқ-ку. Ҳали у иш, ҳали бу иш 😂

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

24 Nov, 06:00


UMRA ziyoratiga yollanma

Haval Bukhara avtosalonidan M6 avtomashinasini xarid qiling va UMRA ziyoratiga yo
llanmani qolga kiriting.

HAVAL M6 - ideal oilaviy avtomobildir. Keng, qulay va xavfsiz. Unda ishonchli, vaqt sinovidan o'tgan texnik yechimlar qo‘llanilgan. Avtomobilning eksteryerida doimo dolzarb bo'lib qoladigan hislatlardan, ya’ni - sifat va hokisorlikdan mohirona foydalanilgan.

M6 Comfort (MT) -  242.900.000 som
M6 Comfort - 252.900.000 som
M6 Premium sunroof - 271.900.000 som

Manzil: Buxoro shahar Gazli shox ko`chasi 1 uy
📍Lokatsiya

Murojaat uchun tel:
+998918272727
+998918262626
Telegram| Instagram| Youtube

SHOFIRKON TV

24 Nov, 05:26


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️Бухоро вилояти аҳолиси диққатига!

Қиш мавсумида аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган МАХСУС ШТАБ фаолиятини давом эттираётганлигини билдирамиз.

Штаб бевосита вилоят ҳокими назорати остида фаолият кўрсатади. Унга вилоят ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва ижро ҳокимлигининг соҳага оид мутасадди раҳбарлари жалб этилган,
суратдаги РАҚАМЛАРГА ҚЎНҒИРОҚ қилинг

❗️Бу хабарни Бухоро халқига тарқатинг, Сизда, газ, свет, сув, йўл каби муаммолар бўлса ушбу рақамларга қўнғироқ қилинг

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 16:01


⁉️Сиз қанча ухлайсиз?

▫️0-2 соат - бу оралиқдаги уйқу диққатни жамлашнинг қийинлашуви ва эътиборнинг кескин пасайишига олиб келади.

▫️3-4 соат - қонда қанд миқдори кескин кўтарилади, тана вазни орта бошлайди.

▫️5-6 соат - организм мушак массасини йўқотади, очлик ҳисси кучаяди ва шунинг учун одам тез-тез овқатланади, вақт ўтиши билан иммунитет заифлашади ва организм тез-тез касал бўлиб қолади.

▫️6-7 соат - когнитив функциялар ва хотирани тиклаш учун бу уйқу миқдори минимал ҳисобланади.

▫️7-8 соат - одам ўз танасини барқарор ушлаб туриши мумкин, қондаги қанд миқдори нормал бўлиб қолади.

▫️8-9 соат - катталар учун оптимал уйқу миқдори.

▫️10 соат - бундай уйқу тўлиқ тикланиш учун оғир стресс ёки жисмоний фаолликдан кейин керак бўлади.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 13:35


#БАРЧАГА_ТАРҚАТИНГ

⚡️❗️Бухоро вилоятида тиббиёт соҳасидаги салбий ҳолатлар устидан  мурожаатлар энди бошқарма бошлиғининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади

📲 Тизимда коррупсия, непотизм, адолацизлик ва қонунларнинг қўпол равишда бузилиши ҳақида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиевнинг +998771022801 шахсий телефон рақами орқали аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.

📌 Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

☎️"1064" қисқа рақамли ишонч телефони;

Телеграм-бот:
@tib1064bot

‼️Эслатиб ўтамиз: фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди. Фақат юқорида айтилганидек, аниқ асосли фактлар бўлсин!

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 12:07


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️Ҳурматли бухороликлар, 1197 қисқа рақамини ёдда тутинг!

Бухоро вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳага оид муаммоларни тезкор равишда ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Штаб билан 1197 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

❗️Бу хабарни Бухоро халқига тарқатинг, газ, свет муаммоси бўлса мурожаат қилишлари мумкин

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 08:49


#Тезкор

⚡️⚠️ Тожикистонда соат 13.33 да 5.5 магнитуда зилзила содир бўлди.

Унинг кучи Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сезилди.

Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 07:34


#БИЛАСИЗМИ #ТАРҚАТИНГ
⚡️🍢 Бухорода олдинлари «Шашлик»ни «Шишлик» дейишган.

Шунингдек, вақтида Бухоро Амирларига «Шашлик» пиширувчи авлод вакиллари хозиргача
бор экан.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 07:10


❗️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида “яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этмоқда.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 03:24


Бухоро шаҳрида ўтказилаётган оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар...

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 02:23


⚡️❗️Ҳар куни эрта тонгда илиқ сув ичсангиз организмда қандай ижобий ўзгаришлар бўлади..

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг..

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

23 Nov, 01:09


Ассалому алайкум, қадрли бухороликлар!

Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги кунингиз файзли ўтиб, барчага омадли келсин.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

22 Nov, 17:18


Кун мавзуси бўлган янги Cobalt шартнома олганларга қандай кўришади😄

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

22 Nov, 15:23


#Диққат
⚡️❗️Буни кўпчилик билмайди.

Дазмол доска ишлаётганда шу ишни қилганмисиз?

Яқинларга улашинг, фойдали маълумот.

📌 @SHOFIRKONTV

SHOFIRKON TV

22 Nov, 13:07


🍽️ Кечки овқат учун ажойиб РЕЦЕПТ

Овқатланиш учун мақбул вақт: 18:00 — 19:30 оралиғида овқатланинг. Лекин 21:00 дан кеч эмас. Ухлашдан 3 саот олдин истеъмол қилингани мақсадга мувофиқ.

📌 @SHOFIRKONTV