𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐ @sherlarim_sizga_yaqinlarim Channel on Telegram

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

@sherlarim_sizga_yaqinlarim


Kanal egasi:(Shuxratbek)
Murojat uchun::
+998970450699
@Oddiylik_buyuklikdur
@Oddiylik_Buyuklikdur_99999
Kanalda nimalar yoritiladi:?
Shaxsiy she'rlar
Zakaz she'rlar
Qo'shiq uchun maxsus she'rlar
Bizdan uzoqlashmang siz to'g'ri kanal tanladingiz

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐ (Uzbek)

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐ kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalning egasi Shuxratbek va uni murojaat qilish uchun telefon raqami: +998970450699. Kanalda shaxsiy she'rlar, zakaz she'rlar va qo'shiq uchun maxsus she'rlar joylashadi. Agar siz o'zga kanallarni qidirmoqda bo'lsangiz, bizdan uzoqlashmang! Siz to'g'ri manzilga keldingiz! Kanalda sevgi, muhabbat va san'atga oid she'rlarni topishingiz mumkin. Ajoyib she'rlar bilan qiziqarli va ma'nolarga to'laqon ro'y bering. Sherlarim sizga yaqinlarim - bularni hech qachon eshitmadingiz! Biz bilan birga, she'rlarga eng yaqinroq ega bo'ling! ✨

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

21 Nov, 17:58


###

Ўтган кунлар.
(Отабек дарди )

Ҳато қилдим икки ёрга умид бериб,
Сўнг бирини ўзгасидан устун қўйиб.
Зайнабхон ёр дилим нетай Кумушга зор,
Қисматидан рози Зайнаб азоб тотиб.

Қани енди ўтган кунлар ортга қайтса,
Мутҳиш ҳато ҳаётимда бўлмасмиди.
Кумуш дея бу юрагим уриб турса,
Зайнабҳонда айтинг нима гуноҳ еди.

Умир бўйи тортганларим виждон азоб,
Гулдек бир ёр қучағимда сўлиб бўлди.
Садоқатли севгисига йўқдур жавоб,
Нетай юрак кумуш дебон уриб турар.

Ёнимда ёр ҳаёлда ёр оромим йўқ,
Ҳаёт гўзал лек кунимни маъноси йўк.
Кумуш номи юрагимга санчганда ўқ,
Икки дилни ўртасида азобим кўп.

Енди ўшал дардлар билан ўтаманми?
Зайнабҳонга минг азоблар бераманми?
Кумуш дея ҳаёл суриб ўтаманми?
Зайнабҳонда айтинг нима гуноҳ еди?

Ей аллохим ўзинг менга тўғри йўл бер,
Ғийбатчилар мен шўрликни бевафо дер.
Бир кун азоб ҳасратларим бошимни ер,
Бошим олиб ўзинг айтгин кетай қайер....

Зайнабҳонда айтинг нима гуноҳ эдим.

Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

21 Nov, 10:48


###


Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди ....?


Тушунмайман базъан ҳайрон боқаман гоҳ,
Инсонларда кўпаймоқда зино, гуноҳ.
Нима қилмоқ керак айтинг тавба эй воҳ,
Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди.?

Мол дунёга ҳирси кетган кўзи кўрдур,
Муҳтожларга фойда бермас иши йўқдур.
Бундайларни санайверсак жуда кўпдур,
Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди.?

Бир-бирини кўролмаслар тўлган дунё,
Нафс йўлида ўзин сотган тўлган дунё.
Туш бўлса гар қани эди, аттанг рўё,
Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди.?

Вафосизлар ёрга вафо қилмайдилар,
Бу энг ёмон гуноҳидур билмайдилар.
Эри уйда эрдан кўнгли тўлмайдилар,
Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди?

Қиёматда ҳар нарсанинг жавоби бор,
Гуноҳ қилиб энг сўнгида чекманг озор.
Зино қилманг бир кун келиб бўласиз ҳор,
Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди?

Айтинг дўстлар бу дунёга нима бўлди?

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

21 Nov, 04:09


Mendan uzoqlashmang...




🎙Azizabegim

📝Surxon og‘a (SHuhratbek)


🍃🌸


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

20 Nov, 16:30


###

Ютолмадим сени тақдир талошидан,
Таъна бўлдим кўзларимнинг оҳ ёшидан.
Васлинг аро ошиқ эдим мен бошидан,
Наҳот ёрим бизлар энди бегонамиз.

Юрагимни юлиб тутдим қўлларинга,
Кўзларимни бойлаб қўйдим йўлларинга.
Тор эканму киролмадим дилларинга,
Наҳот ёрим бизлар энди бегонамиз.

Ҳар на қилсин ўзим жондан севар эдим,
Ошиқларинг бисёр асли билар эдим.
Қизғонганча рашқдан ўтдек ёнар эдим,
Наҳот ёрим бизлар энди бегонамиз.

Бизга эмас эканми оҳ буюк бу ишқ,
Юрагимни аямасдан тиғлаган ишқ.
Баҳор кетиб кузакларда йўқлаган ишқ,
Наҳот ёрим бизлар энди бегонамиз.

Бизга шундай насиб этган армон юрти,
Қоқ ўртада саробдексан боғин кўрки.
Чидолмадим азоб экан Мажнун ишқи,
Наҳот ёрим энди бизлар бегонамиз.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурҳон оға

П/с Мажнун сўзини(Лайли) деб ўқиш мумкун ҳохишга қараб.


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

19 Nov, 17:15


💫💫💫💫💫💫💫💫💫
OTAM DAVLATIM..

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

🎤FAZILATXON.

SURXON OG'A.

💻 RASHIDOV B.
💫💫💫💫💫💫💫💫💫


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

18 Nov, 19:34


###

Мендан узоқлашманг, кетасизми ё?
Юрагим қон бўлар ўлгунимча то.
Кетманг осмонларда сочайлик зиё.
Ёқар иффатингиз мужассам ҳаё.

Мендан узоқлашманг, кетасизми ё?
Шунчаки жим кетиб қайга борасиз.
Мен билан қолингиз кезайлик дунё,
Қўл беринг мен билан баҳтли бўласиз.

Мендан узоқлашмай ёнимда қолинг,
То дунё битгунча баҳтсиз эмасман.
Кўзларим муштоқдур бир лаҳза қаранг,
Сиз борсиз ўзгасин ёрим демасман.

Мендан нарироқда баҳтлар борми ё?
Саволлар қийнайди қаро кечалар.
Сиз келинг гўзал баҳт этамиз барпо,
Ҳавасла боқади неча-нечалар.

Мендан узоқлашманг, кетасизми ё?
Кетсангиз кўзимга ёшлар тўлади.
Кўзимга тордайин кўринар дунё,
Қалбимда орзулар армон бўлади.

Мендан узоқлашмай қолинг ўтинчим,
Ҳижронлар жонимни ўтда ёқади.
Умирбод тинч қўймай қийнар соғинчим,
Қаро ер танимни ичга ютади.

Мендан узоқлашманг, кетасизми ё !?

Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

17 Nov, 19:01


###

Баҳтлилар ҳавасда баҳтимга,
Шер ҳатто ҳайратда шаҳтимга.
Ўтириб олганман таҳтимга,
Барчаси отамнинг даврида,

Пиёда ўзаман отлидан,
Мевам кўб ҳаттоки боғлидан.
Ош едим тўйгунча тотлидан,
Барчаси отамнинг даврида.

Дард мени бир йўқлаб келмайди,
Ғам алам кўксимни тилмайди.
Омадлар ёнимдан жилмайди,
Барчаси отамнинг даврида.

Бекдайин юраман кўчада,
Дўстларим саноқсиз нечада.
Ҳаётнинг қизиғи ўшада,
Барчаси отамнинг даврида.

Бошимда чақнаган офтобим,
Байт битсам тўлдирар китобим.
Йўл равон тўҳтамас карвоним,
Барчаси отамнинг даврида.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

17 Nov, 18:32


Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Ижрода:Меҳр

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

17 Nov, 17:25


###

Шукур қилинг.

Юзингизга кулгу қувонч шодлик илинг,
Ҳаёт давом этар дўстим дадил бўлинг.
Кулфат келиб сабрингизни эзиб қўйса,
Нолимасдан сиз жимгина шукур қилинг.

Бошга бўлган балоларни ўйлайверманг,
Ортда қоган ҳатоларни санайверманг.
Бугун бироз алам кулса устингиздан,
Нолимасдан сиз жимгина шукур килинг.

Ортингизда мишмиш борми тинглайверманг,
Ўтга уриб жонингизни қийнайверманг.
Рўё дея кўчаларда бўзлайверманг,
Нолимасдан сиз жимгина шукур қилинг.

Матонатла довонлардан шаҳдам ошинг,
Беҳаловат дилингизга ором қўшинг.
Йўлингизга ташвишлари ёғилганда,
Нолимасдан сиз жимгина шукур қилинг.

Зулмат босса мангу қолмас етинг тонга,
Ишларингиз беш бўлади кундан кунга.
Сурхон оға айтар сўзин айтар сизга,
Нолимасдан сиз жимгина шукур қилинг.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

17 Nov, 17:21


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

17 Nov, 04:56


###

Муҳаббатдан дарак берар айтар сўзинг,
Доим чақнар менга боқиб ўтли кўзинг.
Юрагимга жойлаб олдим битта ўзинг,
Сендан ўзга ҳеч кимсани севолмайман.

Бегонадур бошқа дилга киролмайман,
Ўчиб турган шамчироғин ёқолмайман.
Қадрлигим сендай ёрим турганида,
Сендан ўзга ҳеч кимсани севолмайман.

Нима керак мендан олис рўёлари,
Қалб уйимга озор берар жафолари.
Керак эмас бошқа дилнинг вафолари,
Сендан ўзга ҳеч кимсани севолмайман.

Орзу қилдик гўзал баҳтга етайликда,
Бирозгина сабр қилиб кутайликда.
Ғам ташвишдан жуда олис бўлайликда,
Сендан ўзга ҳеч кимсани севолмайман.

Сенинг билан бутун бўлсин менинг бошим,
Ёшларинга тенг бўлдида қара ёшим.
Нимам бўлса туҳва етай сенга борим,
Сендан ўзга ҳеч кимсани севолмайман.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

16 Nov, 04:05


😔😔😔😢😢😢😢😢

Ишонмай қўйдим...

Барига жимгина кўзимни юмдим,
Шунчаки ўзимни телбадай тутдим.
Сиз учун кенг бўлган ўша дунёда,
Баъзи инсонларга ишонмай қўйдим.

Боримга ошнодур соҳта ёрлари,
Йўғимда қочдилар дил озорлари.
Вафосиз шавқатсиз ишқ бозорлари,
Бундайларга асло ишонмай қўйдим..

Берса берар фақат қалбимга озор,
Кўксимни қилдилар гўёки мозор.
Сотдилар виждонин чиқариб бозор,
Соҳта ёрларига ишонмай қўйдим.

Бугун ҳайронаман қилмишларига,
Ортдан пичирлаган мишмишларига.
Ҳечам уялмаслар қилмишларига,
Бундай кимсаларга ишонмай қўйдим.

Ўйлаган ўйларим бағрим тирнади,
Ишонган дўстларим қадрим билмади.
Суюкли ёрлари қўқсим тиғлади,
Шундайларга асло ишонмай қўйдим.

Одамлар айтингчи бу қандай замон,
Бир бирин ёмонлаб қиларлар гумон.
Ҳайрона боқаман замонга томон,
Замонга ҳам асло ишонмай қўйдим.

Тақдир шу дейманда нима ҳам дейман,
Юрсам-у йўлларда ғамларни ейман.
Ишончим қолмаган нени ўйлайман,
Тақдирга ҳам асло ишонмай қўйдим

Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға
🎤🎤Феруза


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

16 Nov, 04:05


Оч қорним, қулоқ тинч юрибман ўзим,
Ёқмаган инсонга сўзламам сўзим.
Ким яҳши, ким ёмон кўрди шу кўзим,
Кетганлар ёнимга келмангиз қайтиб.

Кибрли маҳлуқ деб юрибсиз айтиб,
Ғийбатлар қилдингиз юрди деб дайдиб.
Сизларни аллоҳга бераман айтиб,
Кетганлар ёнимга келмангиз қайтиб.

Ҳудбинсан деганлар орангизда бор,
Совғасин тайёрлар мен учун бу дор.
Билингиз Шухратбек сизга бўлмас зор,
Кетганлар ёнимга келмангиз қайтиб.

Шу қадар нафратлар қайердан келди,
Кимларсиз камина жуда кеч билди.
Сиз дея юргурди бағрини тилди,
Кетдингиз энди ҳеч келмангиз қайтиб.

Ўзгардим сабабчи бўлган бу сизлар,
Нафс дея бўлари бўлган беюзлар.
Нарироқ бўлингиз кўрмасин кўзлар,
Кетганлар ёнимга келмангиз қайтиб.

Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға
🎤🎤Феруза


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

15 Nov, 19:35


###

Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Қолиб кетган дилдан кетмас аламларим,
Йўқлашмади ёзмай қолса қаламларим.
Билиб қўйинг энди сизга зор эмасман,
Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Дўстим дея атрофимда овворалар,
Қилиб кетди қалбим тўрин вайроналар.
Шухрат бугун қолар сизга ҳайроналар,
Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Қочдингиза мендан бироз омад кетса,
Шеър ёзишга ногоҳ илҳом келмай қолса.
Наҳот ўша юзингизда ниқоб бўлса,
Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Оққан дарё оқар тоғга қорлар ёғса,
Ҳўб ёзарман илҳом мени қўллаб турса.
Ўрнин босиб тизилишиб сўзлар келса,
Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Майлида деб қўявердим не қилсангиз,
Ҳузуримга йўлатмайман сиз келсангиз.
Эслаб қўйинг кунлар ўтиб соғинсангиз,
Бегонадек бўлиб кетган сиз яқиним.

Бегонадек бўлиб кетган яқинларим.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

14 Nov, 18:25


Surhon og'a
🎙Muslimahon
🎞Eldorbek


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

14 Nov, 10:25


###

Илтимос.

Қизиқмас эртага не бўлар менга,
Тайёрлаб оламан ўзимни бунга.
Сўнг кетинг розиман розиман шунга,
Илтимос шу бугун мен билан қолинг.

Сўз айтманг кўзингиз термулса бўлди,
Дийдорга вақт беринг тўёлсам бўлди.
Ичимни ёндириб дардларим тўлди,
Илтимос шу бугун ёнимда қолинг.

Қўлимни тутганча ўтиринг бироз,
Сиз билан ўтганди қанча баҳор ёз.
Эҳ афсус баҳтимиз қезар ҳазон куз,
Илтимос шу бугун мен билан қолинг.

Изтироб чангаллар тинмай юракдан,
Гўёки тўҳтайман дейди урушдан.
Ўлганим афзалми сизсиз қолишдан,
Илтимос шу бугун ёнимда қолинг.

Жой бўлмай кетмоқда дардим ўзимга,
Тор бўлар дунёси икки қўзимда.
Сўнги бор айтаман киринг сўзимга,
Илтимос шу бугун мен билан қолинг.

Сўз берай тонгдаёқ кетасиз майли,
Илтимос шу бугун ёнимда қолинг.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

13 Nov, 20:18


Маъносиз кунлардан толиқдим рости,
Дилимни ҳижрон-у аламлар босди.
Манзилга етмасдан армонлар тўсди,
Чарчадим онажон не қилай она?

Кишанбанд кўнглимга ҳеч ким йўламас,
Ишонган дўстларим аҳвол сўрамас.
Ҳолинг не дея бир ҳеч ким ачинмас,
Чарчадим онажон не қилай она?

✍️ Сурҳон оға(Шухратбек)

💻 Мурод Шох

🎙️Ягош

@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

12 Nov, 18:30


###

Рад этилган изҳорларим қолди ерда,
Мусибатлар тўлиб кетди нетай дилда.
Кўнгил бериб адашибман гуноҳ менда,
Мана бугун алвидолар айтай сенга.

Севиб туриб севилмаган ошиқ мендир,
Осмонда ой порламайди зулмат тундир.
Куйга солиб баён этай оҳим шудир,
Мана бугун алвидолар айтай сенга.

Бир бошимга етмасмиди шунча азоб,
Ишқингда ёр телба бўлдим ҳолим ҳароб.
Вислинг дея интилсам гар манзил сароб,
Мана бугун алвидолар айтай сенга.

Кўзларимнинг маржон ёши тўқилмоқда,
Ишқим учун айро ҳуким ўқилмоқда.
Сабрим тўлиб косасидан тўкилмоқда,
Мана бугун алвидолар айтай сенга.

Сендан ўзга ёрни кўнглим демас экан,
Шухрат ўзга ёрга юрак бермас экан.
Озуларим энди рўёб бўлмас экан,
Мана бугун алвидолар айтай сенга.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурҳон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

12 Nov, 04:46


###

Кечиринг онажон....

Ногаҳон дилингиз оғритиб қўйсам,
Ҳолингиз сўрмайин бепарво юрсам.
Оғзимга эрк бериб ёмон сўз айтсам,
Кечиринг онажон кечиринг мени.

Ёшламай юраман кўзингизни мен,
Қулоққа иламан сўзингизни мен.
Ёнингизда бўлиб шодон кулай мен,
Кечиринг онажон кечиринг мени.

Ишларим юришиб бормоқда қаранг,
Душманим куймоқда юрипти аранг.
Мен энди ҳеч қачон бўлмайман сатанг,
Кечиринг онажон кечиринг мени.

Келтирай дунёнинг неъматларини,
Ўйламанг ҳеч қачон қайғуларини.
Йўлатмай кўнгилга ғурбатларини,
Кечиринг онажон кечиринг мени.

Мен учун яшаган гулбоғим онам,
Сиз билан ёришгай қоронғу ҳонам.
Баралла айтаман дилдаги нолам,
Кечиринг онажон кечиринг мени.

Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

11 Nov, 10:08


###

Кеторим бор фиғон тўлган муҳаббатдан,
Чидолмайман сендан қолган жароҳатдан.
Изн бергин чиқиб кетай аросатдан,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр.

Қўш қўл билан тортиқ қилдим ўз жонимни,
Олмадимку ишқим учун жавобимни.
Излаяпман афсус билан гуноҳимни,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр

Олғон экан ўзга инсон сенинг кўнглинг,
Ёлғон экан менга боққан ўтли кўзинг.
Пушмон экан менга айтган ҳар бир сўзинг,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр.

Жудо бўлсам бўлай майли маҳаббатдан,
Кўнглим вайрон бўлди нетай жаҳолатдан.
Ишончимнинг бурни қондур ҳиёнатдан,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр.

Мен кетурман қолгин ўзинг ишқинг билан,
Ҳижрон, азоб тўлиб пишган ошинг билан.
Аврамагин ёлғон кўзда ёшинг билан,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр.

Кеторим бор фиғон тўлган муҳаббатдан,
Ортиқ мени севма энди бевафо ёр.

Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға


@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1,229

subscribers

42

photos

81

videos
Random Similar Channel