"Шўртан ГКМ" МЧЖда фаолият олиб бораётган тезкор хизматлар ҳамкорлигида цехларда тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Жумладан, 2024 йил 19 ноябрь куни Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи Бутен-1 қурилмасидаги қувурузаткичларининг бирида ёрилиш пайдо бўлганда, шартли равишда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича ОБЁХТТЭБ Ёнғин қутқарув қисмлари, газдан қутқарув хизмати, тез тиббий ёрдам хизмати ва СС, СХ, М ва АММБ ходимлари иштирокида амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш ишларини текширишдан иборат.
👇Бизни кузатинг
🌐 web-sayt |