Latest Posts from Россия янгиликлари|МигрантУЗ (@rossiya_yangiliklari_migrantuz) on Telegram

Россия янгиликлари|МигрантУЗ Telegram Posts

Россия янгиликлари|МигрантУЗ
Биз Россияда булаётган
🔸вокеалар,
🔸янгиликлар,
🔸конун узгаришларини
узбек тилида ёритиб борамиз.

Мурожаат учун: @Boglanish_uchun_Admin
3,533 Subscribers
1,055 Photos
411 Videos
Last Updated 01.03.2025 10:07

The latest content shared by Россия янгиликлари|МигрантУЗ on Telegram


🇷🇺 Москва вилоятининг Раменск туманида миллатчи гуруҳлар йўл бўйидаги иккита “Ҳалол” кафесини ёқиб юборишди. Гуруҳ вакиллари ўт қўйилган видеони ўзлари тасвирга олиб интернет тармоқларига жойлаштиришди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда ниқоб кийган номаълум шахслар “Халяль” ҳамда унинг ёнидаги “Самарқанд” кафесини ойнасини синдириб “Молотов коктейли” улоқтиргани тасвирланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланмаган, етказилган зарар миқдори ҳам номаълум.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

#Тезкор #Диққат

❗️Россияда ҳам хавфли вирус тарқалаётганлиги айтилмоқда.

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади.
Бу вирус нафас олиш тизимига ва ўпкаларга жиддий зарар етказиб, тез ривожланиши билан хавфли ҳисобланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шифокорлар хавфсизлик чораларини кўришни, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юришни, қўлларни мунтазам ювиб туришни ва хоналарни тез-тез шамоллатишни тавсия қилишмоқда.

Россиядаги яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинг.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

#Тезкор

❗️Хитойда янги ВИРУС тарқалмоқда, бу COVID-19 дан анча хавфли ва ҳалокатли.

Инсон метапневмовирусининг белгилари титроқ, йўтал, томоқ оғриғи, заифлик ва бош айланишини ўз ичига олади. Айниқса, болалар орасида кенг тарқалган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, бироқ расмий тасдиқ йўқ.

Биринчи юқтирган одамлар Буюк Британияда ҳам аниқланган.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

⚡️КИРИБ КЕЛГАН ЯНГИ 2025-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!

2025-йил барчангизга гўзал бахт, омад, соғлиқ, тинчлик ва жуда катта даромадлар олиб келсин!

Барчангиз қадрли ва хурматли лойиқ инсонларсизлар!!

Яқинларга юбориб барчани табриклаб қўйинг.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

#тезкор

❗️Ўзбекистондан Москвага учаётган самолёт фавқулодда вазият туфайли зудлик билан орқага қайтди.

Фарғона-Москва йўналишида парвоз қилаётган “Аэрофлот”нинг SU-1971 рейси йўналишини ўзгартириб, Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Бунга экипаж аъзоларидан бирининг соғлиги кескин ёмонлашиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

❗️“Даҳшат! Жуда катта партия келди. Иккита самолёт, 180 та тобут. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган".

Уляновскда Украина фронтидан келган тобутлар кутиб олинди.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

⚡️Татаристондаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Малореченский қишлоғидаги чорвачилик фермасида ишчиларнинг вақтинчалик яшаш уйи ёниб кетган. Бино ичида 39 киши бўлган. 33 киши мустақил равишда ташқарига чиқиб олган, улардан бири жароҳатланган.

“Ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчилар 6 нафар эркакнинг жасадини топган”, дейилади Россия ФВВ хабарда.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

❗️Путин Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар учун талабларни кучайтириш кераклигини айтди.

— Россия учун муҳожирлар масаласи ўта долзарбдир;

— Меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш зарур;

— Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда меҳнат муҳожирларини тайёрлашимиз, уларни маданият, Россия қонунлари билан таништиришимиз, шунингдек, талабларни кучайтиришимиз керак;

— Миграция бўйича алоҳида бўлимга эҳтиёж сезилмаяпти, лекин Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги доирасида бундай тузилмани кучайтириш зарур;

— Ички ишлар вазирлиги таркибида миграция соҳасидаги ишлар билан шуғулланувчи “алоҳида, кучли” марказни ташкил этиш зарур;

— Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мигрантларнинг Россия анъаналарини ҳурмат қилишини назорат қилишлари керак;

— Рус тилини билмайдиган муҳожирлар болаларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлайман.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

#Тезкор

⚡️Мана сизга Россия: ноқонуний мигрантларга урушда қатнашиш учун Россия паспорти ваъда қилинмоқда.

Депортация билан таҳдид қилинганига қарамасдан, мигрантларнинг бирортаси урушга боришга рози бўлмаган.

Россиядаги яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинг.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари

❗️Рублнинг тушиши Кремлни мамнун қилади - Песков.

Путин матбуот котибининг айтишича, фуқароларнинг ташвишланишга ҳожати йўқ, чунки барча маошлар рублда ҳисобланади (мигрантлар учун бу ёмон албатта).

Бугун Россия рубли кескин қадрсизланди. Рубл курси геосиёсий кескинликлар, янги санкциялар ва савдо тўловлари билан боғлиқ муаммолар туфайли 2022 йил мартидан бери долларга нисбатан энг паст қийматга тушди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, доллар курси 114 рублга, евро 120 рублга етган. Россиянинг “Газпром” нефт-газ компанияси акциялари эса тарихий минимумга пасайган.

Канал 👉🏻  @Россия_янгиликлари