Shar'iy Ruqiya ⚔️ @quronshifa Channel on Telegram

Shar'iy Ruqiya ⚔️

@quronshifa


Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху!!!
Ушбу канал: Сехр-жодудан, ёмон ку́з ва назардан , хасад ва жиндан азият чекаётган беморларга ёрдам юзасида очилган, каналимизда муолажалар хамда шу мавзуга доир куп малумотлар топасиз.

Shar'iy Ruqiya ⚔️ (Uzbek)

Assalomu aleykum va rohimatullohi va barokatuhu! Shar'iy Ruqiya kanali - bu sehr-jodudan, yomon kuz va nazardan, hasad va jindan aziyat chekayotgan bemorlarga yordam uchun ochilgan kanaldir. Kanalda bemorlarga mo'ljalar va shu mavzu bo'yicha ko'p malumotlar topishingiz mumkin. Agar siz yordam olmoqchi bo'lsangiz, quronshifa kanaliga a'zo bo'lishingizni tavsiya qilamiz. Bemorlarga lazim bo'lgan ruqiyalar va yordamni topishingizga yordam beradi. Sizga yaxshi ko'rishimizni xohlaysiz!

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 16:02


ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма  ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда  юрувчилардан айла!”

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:58


Сувда, асалда ва зайтунда хотира бор улар инсонни эшитади шунинг учун ушбу маҳсулотларга қуйидаги шифо оятларини ўқиб дам солиб фойдаланишни тавсия қиламиз.

786 марта "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМни

101 марта ФОТИХА сурасини

101 марта ОЯТАЛ КУРСИЙни

101 марта АМАНАР-РОСУЛУ оятини

КАҲФ сураси 45-ояти 41 марта

ФУРҚОН сураси 23-ояти 41 марта

ТОҲО сураси 105-106-107 оятлари 11 мартадан ўқиб дам солиб фойдаланасизлар.

Аллоҳ барчага комил шифо берсин.

ИЛМ АЛЛОҲНИКИ ИМКОНИ БОРИЧА ТАРҚАТИБ ЯХШИЛИК УЛАШИНГ

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:21


Umumiy ruqiya. Qaysi oyatda holati õzgaradi shunga etbor qiling va ushanga oid ruqiya eshita boshlang yoki õqiy boshlang.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:19


🎤 Кучли рукия

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:17


‼️ Сеҳрга қарши ўқиладиган сура ва оятлар

1. Фотиҳа сураси.
2. Бақара сураси (имкони бўлса, тўлиқ ёки Бақара сурасининг 102, Оятул курсий ва мазкур сураси охирги оятлари).
3. Аъроф сурасининг 117-122-оятлари.
4. Аъроф сурасининг 139-ояти.
5. Юнус сурасининг 81-82-оятлари.
6. Исро сурасининг 81-ояти.
7. Тоҳа сурасининг 69-ояти.
8. Анбиё сурасининг 18-ояти.
9. Анбиё сурасининг 70-ояти.
10. Шуаро сурасининг 43-48 ҳамда 80-оятлари.
11. Фурқон сурасининг 23-ояти.
12. Муҳаммад сурасининг 28-ояти.
13. Ихлос сураси.
14. Фалақ сураси.
15. Нос сураси.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:16


Уйда сеҳр борлигининг аломатлари.


Уйда сеҳр бўлса бунинг бир неча аломатлари бордир.

Улар қуйидагилардир:

Уйда ва кўчада уй эгалари ўзларини ҳар хил ҳис қилишади. Уйда қандайдир оғирликни ҳис қиладилар. Шунингдек, доимий бош оғриқлар, ҳолсизлик, уйқусизлик, ўзгарувчан кайфият, уй эгаларини доим бирор сабабсиз бир-бирини асабига тегиши, дангасалик, асабийлик, кўкрак сиқиши, қўрқинчли тушлар, ўз ўзидан ҳар бир нарсадан қўрқиш, ишлар юришмаслиги ва баракот бўлмаслиги ҳам аломатлардандир.

Уйдан бошқа ерда бўлганда эса бу нарсаларни бўлмаслиги.  Ҳаёт бутунлай бошқача бўлиши, ўзаро бир бирини тушуниш ва оғриқларнинг ўз ўзидан йўқ бўлиши ҳам уйда сеҳр борлигининг аломатларидандир.

Агар сиз уйингизда шу нарсаларни сезаётган бўлсангиз, уйга суннатда келган уйга киришдан олдин ўқиладиган дуони ўқиб киринг. Энг камида "Бисмиллаҳ" ни айтиб киринг ва уйни тозалашга киришинг.

Уй тозалаш кейинги мақолаларда қўйилади.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:14


ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Фарзандим қаттиқ бемор бўлиб қолган пайтда ноумид бўлиб қолдим. Иш жуда қаттиқ тус олди. Шу кечаси тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотга фарзандимнинг аҳволидан нолиган эдим, «Шифо оятларини ўқисанг бўлмайдими?» дедилар.

Уйғониб кетиб, ўйлаб қарасам, Қуръони Каримнинг олти ояти шифо ҳақида экан:

«Аллоҳ мўмин қавмнинг дилига шифо (ором) бериб, қалбидаги ғам-андуҳни кетказади»
“Тавба” сураси,14-оят

«Эй инсонлар, Роббингиздан сизларга панд-насиҳат, қалбингизга шифо, мўминларга эса ҳидоят ва раҳмат келди»
“Юнус” сураси,57-оят

«(Асаларининг) қорнидан турли рангдаги ичимлик чиқади. Унда одамлар учун шифо бордир»
“Наҳл” сураси,69-оят

«Мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз»
“Исро” сураси,82-оят

«Бемор бўлганимда шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир»
“Шуаро” сураси,80-оят

«Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир»
“Фуссилат”44-оят

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:12


Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

21 Nov, 15:11


Кўзнинг турлари:

Абу Саид Худридан ривоят  қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки асровчи (фалақ ва нос) сура нозил бўлмагунча Аллоҳга дуо қилиб жинларнинг ва одамларнинг ёмон кўзидан паноҳ сўрардилар. Бу икки сура нозил бўлгач қолган барча нарсаларни тарк қилиб фақат шу икки сурани ўқийдиган бўлдилар.

(Насои 5509)

Ибн Қоййим айтадилар: 

Кўз икки хил бўлади:

1. Инсонларнинг кўзи
2. Жинларнинг кўзи

Умму Салама онамиздан келган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир юзидаги доғ бор жорияни кўриб "бунга руқия ўқиб қўйилар, унда кўз бор" дейдилар.

Уламолар ҳадисдаги (سفعة) деган сўзни "жиннинг кўзи" деб шарҳ қилишган.

Жобирдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом одамларнинг ва жинларнинг кўзидан паноҳ сўраганлари келади.

(Зодул Маъд)

Жиндан бўлган кўз аломатлари:

Юздаги қора доғ

Кўзга ҳар хил нарсалар кўриниши ва эшитилиши

Куйган ҳид келиши ( руқия вақтида кучайиши)

Кичик ҳожатга кўп қатнаш

Кўзга кўз шаклини кўриниши


Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

20 Nov, 12:14


Масжидул Ақсони жинлар қурганми?

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

20 Nov, 04:33


Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

20 Nov, 04:33


Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:39


Шайтон ва жинларнинг ёмонлигидан қандай сақланиш мумкин?

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:31


Bu joylashuv boshda turib vasvasa qiluvchi Jin tugunlarining joylashuvi

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:31


ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.

2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.

3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.

4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.

5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.

6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.

7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.

8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

(“Дин насиҳатдир”)

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:28


🤲Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:23


Insonlar nega shunaqa? dedim

“Ularning gapi seni hafa qilmasin” (Yasin~76)

Juda ham charchadim, kuchim qolmadi dedim...

“Senga yetgan musibatga sabr qil” (Luqmon~17)

Juda qalbim ogʻriyabdi dedim...

“Albatta Biz, ularning aytayotgan gaplaridan sening diling siqilishini yaxshi bilamiz” (Hijr~97)

Qoʻlimdan hech narsa kelmayabdiku dedim...

“Ey, iymon keltirganlar! Sabr va namoz ila madad soʻranglar. Albatta, Alloh sabrlilar bilandir” (Baqara~153)

Gunohlarim juda koʻpku dedim...

“Allohga istigʻfor ayt! Albatta, Alloh magʻfiratli va rahmli Zotdir.” (Niso~106)

Yolgʻizman dedim...

“Biz unga jon tomiridan ham yaqinmiz”(Qof~16)

“Senga Alloh yetarli” (Anfol~62)


Har bir qalbimdagi savolimga Qur'ondan javob oldim.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:20


​​МАҲЗУН БЎЛМА

​​Маҳзун бўлма, ахир сенда Қуръон бор, зикр бор, дуо бор! Маҳзун бўлма, қайғу душманингни хурсанд қилиб, дўстингни мағлуб қилади!

Маҳзун бўлма,чунки қазойи қадар қалами ишини битирган!Гуноҳ қилган бўлсанг,тавба қил!Маҳзун бўлма,сенда энг катта неъмат бор,сен мусулмонсан.

Маҳзун бўлма, модомики одамларга яхшилик қиларкансан, ўз мушкулларинг ҳам ечилади, осонлашади!
                  
Маҳзун бўлма, чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилади, бугунингни йўқотасан! Маҳзун бўлма, чунки қайғу шайтондан!              

Айтган гапи кишининг ақлига, қилган иши унинг аслига далолатдир.
(Унванул баён китобидан.)

 Маҳзун бўлма! 
Дардинг нима бўлса бўлсин, нафас каби (енгил) бир таҳорат қил.  Ва жойнамозни олиб уйни бир четига тўша. Ўтир ва йиғла, ҳохла ҳеч кимга ҳеч нима дема. У сени ва дардларингни сендан кўра яхшироқ билади. Буни унутма!  

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

19 Nov, 18:18


​​Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

📚Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан Абдушукуржон Муродов таржимаси

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa

Shar'iy Ruqiya ⚔️

18 Nov, 13:42


Аллоҳим ўзинг сақла шайтоннинг найрангдаридан

Kanal👉🏻 t.me/quronshifa