ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍 @qosimov_m_sherlar_va_statuslari Channel on Telegram

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

@qosimov_m_sherlar_va_statuslari


Kanalga xush kelibsiz.
turli xil she'rlar,statuslar va ismlarga she‘r bari shu yerda🤗

Biz bilan qoling biz siz bilan!

She'r yozdirish Savol,taklif va shikoyatlar un

CREATOR 👉@Uzbekiskiyvolk 👈

Tel: +998936525372

Instagram.com/qosimov_mehroj

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ (Uzbek)

Qosimov_m_sherlar_va_statuslari kanaliga xush kelibsiz. Turli xil she'rlar, statuslar va ismlarga she'r barcha qiziqarli manbalarda jamlangan. Agar siz she'rlar yozishga ilg'or bo'lsangiz yoki o'z fikrlaringizni boshqalar bilan baham ko'rsangiz, bu kanal siz uchun. Kanal orqali izohlar qoldirishingiz, savollar berishingiz yoki takliflar bildirishingiz mumkin. Kanalning creator'i @Uzbekiskiyvolk. Agar qanday savol yoki takliflaringiz bo'lsa, unda kanal yaratuvchisi bilan bog'lanishingiz mumkin. Biz bilan qoling, biz siz bilan! Tel: +998936525372. Siz ham Instagram sahifamiz orqali biz bilan bog'lanishingiz mumkin: Instagram.com/qosimov_mehroj

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Jan, 10:59


МЕНГА КЕРАКСАН..

Терсга қараган қиз, асра ўзингни,
Менга кераклигинг биласанми, айт?
Соғиниб кетдимку, шаҳло кўзингни,
Ҳижрон эртагидан сўзлама сен байт !

Соғинчимни хатто тун ҳам билдику,
Бедорлик тотидан берди у шароб,
Тун бўйи ухлатмай сармаст қилдику,
Ошиқ орзусини айлади ҳароб !

Тонг отди. Қуёшнинг заррин нурлари
Зулматнинг жисмидан ечдику тўнин,
Ғунча баргидаги шудринг мисоли
Топдику қалбимдан ниҳоят қўним !

Васлинг энди менга армон бўлмайди,
Бир умр дилимнинг кўшкида меҳринг.
Билиб қўй, ошиқлар асло ўлмайди
,,Вафо" деган битта шу сўзда сеҳринг !

Терсга қараган қиз, асра, ўзингни !


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Jan, 01:57


#хайрли_тонг

Кунингни яхши ўтиши фақатгина об-ҳавога эмас, балки ёнингиздаги инсонларга ҳам боғлиқлигини унутманг...
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар кунингиз ҳуш кайфиятда ўтсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Jan, 02:17


#хайрли_тонг

Душанбани оғир кун дейишади, лекин бу ғирт сафсата. Кунни қай тарзда бошлаб, уни қандай ўтказишимиз бу ўзимизга боғлиқ... Ечим, шунчаки табассум!
Ишга кетаётганларга оқ йўл ва ишингиз бароририни тилаймиз... Нонушта қилаётганларга эса ёқимли иштаха!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

25 Jan, 04:02


#хайрли_тонг

Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг, токи, сиздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Jan, 08:48


BOYMISIZ ENDI

Begona osmonda oymisiz endi.
Koʻksimda ogʻriqli joymisiz endi.
Sira bilmagandim qadrim qiymatin,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Mening yuragimda gul kabi soʻlib,
Ishqim uvol qilib, begona boʻlib.
Oʻzganing bagʻrida bagʻringiz toʻlib,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Bir sizni sevgancha, borimni tutdim,
Parvonalar boʻlib yoʻlingiz kutdim,
Hijroningiz bilan qancha qon yutdim.
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Muhabbat oʻlchanmas pulda, chiroyda,
Iymonsiz sevgida boʻlmaydi foyda.
Husundan taxt yasab, tillo saroyda,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Ex oʻshanda menga kelmadi omad,
Kechib ketganingiz boʻldi karomad.
Qashshoq yuragimdan koʻrib daromad,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Kechirib boʻlmaydi gunoxlaringiz.
Holimdan bexabar guvoxlaringiz,
Rost gohi qumsayman nigohlaringiz.
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Sevdim demoqqa yoʻq haqqim, imkonim,
Endi siz yoʻq joylar mening makonim.
Koʻzimning oldida ogʻritib jonim,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Suvi ortga qaytmas soymisiz endi.
Ishqqa tik otilgan yoymisiz endi.
Koʻngil bozorida savdogar boʻlib,
Sevgimizni sotib boymisiz endi.

Odilbek Qodirov


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Jan, 08:10


💠 💠 💠

Етук ижрочи, соҳир овоз соҳибаси
ИЙМОНАХОНИМга бағишладим

Исмингни қалбимга мангу кўмганман,
Дунёни тарк этсам, мен билан кетар.
Фироқ, ҳижронларга ишон, кўнганман,
Битта табассуминг умримга етар...

Исмингни қалбимга мангу кўмганман,
Ҳар он, ҳар сония ардоғимдасан.
Сенла қалбим ичра нурга тўлганман,
Кўзим очиқ экан, қароғимдасан !

Исмингни қалбимга мангу кўмганман,
Сен билан мунаввар, тонгим жилвакор,
Сенга тутган гулим узра қўнганман,
Айро эта олмас, лаъин нобакор !

Исмингни
              қалбимга
                           мангу
                                      кўмганман !

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Jan, 06:56


ЎЛГАНИМ ЙЎҚ!



Яшаяпман, сенсизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Сен кетдингу, куя-куя юрак кўниб,
Ўттиз ёшда сочларимга қиров қўнди,
Севгини қўй, яшашдан ҳам умид сўниб,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Бўғзимда жон махкумманми тиқилишга,
Арзирмикан дунё асли сиқилишга,
Мажбурманми пойинга ё йиқилишга,
Курашмоққа ҳол қолмади орим билан.


Кўрмадим хеч, ишқ деганни нур зиёсин,
Тунлар тинглаб, куйган юрак дийдиёсин,
Ёзган қўшиқ, шеърларим ол сенга қолсин,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Борсам хар гал, шахри азим Қўқонимга,
Тиғ тилгандек оғриқ кирар товонимга,
Дардларимни билдирмай деб ёмонимга,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


У сабабли элда машхур бўлганимни,
Кўрмасин деб кўзда ёшу кулганимни,
Аяшликка бир умрга севганимни,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Яшаяпман усизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


(Дил мехроби нураб-нураб соғинчида, Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан..)


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Jan, 06:54


Тушларимга кирма илтимос.

Халоват йўқ ўнгу тушимда.
Тухмат тоши ётар, ошимда.
Яна қанча дард бор бошимда.
Тушларимга кирма илтимос.

Кутмагандим бундай хиёнат.
Мақсадингни билмадим фақат.
Шунчалар хам беюз, бешавқат.
Тушларимга кирма илтимос.

Билмай босди, оёғим тикон.
Бугун тўлди кўзларимга қон.
Сен шунчалар бешафқат инсон.
Тушларимга кирма илтимос.

Уйқуларим чала хомушман.
Қанотлари синган бир қушман..
Ёз, бахори, йўқ совуқ қишман.
Тушларимга кирма илтимос.

Озорларинг кечирмайман хеч.
Сўнги сўзим, ниқобингни еч.
Эшигинг ёп менга қасам ич.
Тушларимга кирма илтимос.

Малак Сиймо


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Jan, 06:51


📝Тушларимдан кетма!
🍃❤️
Бир шабнамдек қучиб тонгимда,
Бахтдан жудо этма севгилим.
Кўлларим -ку етмас ўнгимда,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Рўёларга қундузли дунё,
Қизғончиқ бу кундузли  дунё,
Бошим силар юлдузли дунё,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Умидларим ўчиб бўлган шам,
Армонларим тиғлайди ҳар дам,
Оқшомлардан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Гулдай нозик ҳисларимда гард,
Туйғуларим қиймалайди дард,
Меникисан тушимда фақат,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Ҳаёт-қўрғон, умид 
бир-дарча,
Кўнгил-уммон,дунё бир парча,
Сўрамайман мен бошқа нарса,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️
Кундан юзим ёпган фариштам,
Киприкларим ўпган фариштам,
Тунларимдан топган фариштам,
Тушларимдан кетма севгилим.
🍃❤️

   Хуршид Карим.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Jan, 02:00


#хайрли_тонг

Бошланган яна бир янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Яна бир тонгни қарши олар эканмиз Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин...
Кунингиз хайрли ўтсин Қадрдон. Ассалому алейкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Jan, 04:20


"......ga!"

Yonimga kelsangchi, dardoshim bo'lib,
Qalbimning tugamas og'riqlarin ol.
Ichimda ketdiku, gaplarim to'lib,
Men seni kutyabman kelgin, bo'laqol....!

Yonimga kelsangchi, sog'indim axir,
Charchadi yuragim qilmoqdan toqat.
Seningsiz bo'lmoqda qalbimga jabr,
Sensiz yolg'iz qolib ketdi muhabbat....!

Yonimga kelsangchi, kela olsang bas,
Shu kunni turibman intizor kutib.
Men uchun bariga gar bo'lsang rozi,
Ketardim baxtlarga qo'lingdan tutib.....

Azizam!!!
Qalbimning chechagi o'zing,
Yuragim ishqingning xilvatiga zor.
"- Roziman" deb aytgan shu nafis so'zing,
Bir umr qilardi meni baxtiyor....!

Yonimga kelsangchi, biroz bo'lsa ham,
Yolg´izlik dashtidan qil meni ozod.
"Yoqtirib qolishlik ayb emas axir,"
"Sevib - sevilmoqlik kerak odamzod....!"

Yonimga kelsangchi.....

Muallif : Sardor Yo'ldosh

Ijroda: Ali 🎙


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Jan, 04:17


Taqdirimga yozilmagan yor 🥀

Bunchalar ham baxtsiz ekanman,
Qalbim toʻla alamlarim bor.
Menga armon boʻlar ekansan,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Seni oʻylab kunlarim oʻtar,
Seni deya tunlarim bedor.
Tinch qoʻy meni, boʻldi-da yetar!
Taqdirimga yozilmagan yor!

Koʻcha kuyda koʻrishib qolsak,
Bermay oʻtgin menga e'tibor.
Nahot shuncha armonda yonsak?
Taqdirimga yozilmagan yor!

Oʻzgalarni sevolmay koʻnglim,
Yolgʻizlikni qildi ihtiyor.
Oʻzgalarga kelmaydi bergim,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Afsus visol bizga begona,
Ikki qirgʻoq bir sohilga zor.
Tanlab ketding oʻzgani mana,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Qolaverdim koʻzlarim yoshlab,
Qaytashingni kutardim zor-zor.
Ketding yangi hayotni boshlab,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Oʻzgalarni qanday sevolding?
Borgin endi ortga qaytma bor!
Yuragimda chogʻ boʻlib qolding,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Sevolmadim sendan oʻzgani,
Olam-olam oshiqlarim bor!
Senda vijdon bormi ayt qani?
Taqdirimga yozilmagan yor!

Alloh meni bermadi senga,
Bu ham hikmat balki ulugʻvor.
Oʻzim tutdim oʻzga qoʻliga,
Taqdirimga yozilmagan yor!

Endi ketgin! Boʻldi! Alvido!
Dilingdagin aylama oshkor.
Panohida asrasin Xudo!
Taqdirimga yozilmagan yor!

Mumtozbegim


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Jan, 04:15


СИЗДАН ЧИРОЙЛИ

Гул ҳуснингиз юлдузли, ойли,
Қошларингиз камонли, ёйли,
Ҳаволанманг бунчалар ой қиз,
Ҳаёлларим сиздан чиройли.

Орзуларим кўкдан нур терган,
Қалбим-нишон, ишқ-моҳир мерган,
Сизни сўраб тунларга берган,
Саволларим сиздан чиройли.

Бошим узра жилмайиб кулган,
Дардларимдан қизарган, тўлган,
То тонггача ҳамроҳим бўлган,
Ҳилолларим сиздан чиройли.

Соғинчлардан киприкларим нам,
Йигит бошим эгилди-ку ҳам,
Ҳажрингизда чекган дард, ситам,
Заволларим сиздан чиройли.

Биламан йўқ ҳеч қиёсингиз,
Маржондайин кўзда ёшингиз,
Ҳилпиратган оқ либосингиз,
Шамолларим сиздан чиройли.

Сиз ҳақдаги ўша бежирим,
Ҳаёлларим сиздан чиройли.

🖋Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Jan, 03:48


* ОСИЁ ҚИЗ *

Боқиб кўзим тўймайди.
Шу қизнинг ой юзига,
Қалбимда муз эрийди.
Болдай ширин сўзига,

Само ҳижолат тортади.
Чиройининг олдида,
Кунда минг бор исмини.
Такрорлаб дил ёндида,

Қўлларида атир гул.
Ҳаёлларга берилган,
Узун сочлари сунбул.
Қошлар қилич терилган,

Уяларди жилмайиб.
Ақлим буткул оларди,
Қўлин берса ийманиб.
Юрагим лов ёнарди,

Кўргим келар кун сайин.
Соғинч қийнар мени о,
Юзи ойдек ҳур тўлин.
Исми экан осиё,

Айтсам сизга бу сўзни.
Қалбим тўла ҳаяжон,
Севиб қолдим бир қизни.
Совчи бўлинг онажон,

Нақорат.... ☝️

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Jan, 03:47


****

Sen bahor kelganda gullaysan erkam,
Yelasan oymomo xusniga boqib.
Menga bahor bilan, faqat bir sen kam,
Qahraton sovuqda qolyabman qotib....

Sen bahor kelganda gullaysan erkam,
Sen bilan maftunkor - ajib tabiat.
Sen bo'lsang yonimda ne alam, ne g'am,
Men uchun chiroysan,
bir ajib xilqat....

Sendan olislarda....
bormoqda hayhot -
qalbimda tabora sog'inch kuchayib.
Sen ketding....
ketding - u, qoldi shu zahot -
qaddini tik tutgan tog'lar bukchayib.

Daryolar shovqini bir pasda tindi,
Ko'kga bo'y taratdi ma'sum boychechak.
Sensan hayotimda bir ma'no endi,
Sensan hayotimda ochilgan chechak.

Ko'kga termulaman,
sarxush osmonga,
Sirli sadolardan bong uradi tun.
Bilsang, borliging - chun, butun oshyonga -
sen sabab maftunman,
maftunman,
maftun!

Sen.... bahor kelganda.... gullaysan.... erkam....

Muallif : Sardor Yo'ldosh

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Jan, 01:46


СИЗДАН ЗЎРИГА..


Кирмадингиз қалбим қўрига,
Боқмай ошиқ кўнгил шўрига,
Кетаверинг майли, энди мен,
Уйланаман сиздан зўрига.


Кўчангизда ёр ёр садолар,
Юрагимда битмас яролар,
Камми сиздек қоши қаролар,
Уйланаман сиздан зўрига.


Зор этдингиз бир сўзингизга,
Кўринмадик ҳеч кўзингизга,
Алам қилсин бир ўзингизга,
Уйланаман сиздан зўрига.


Қайдан севдим сиздайин қизни,
Алдадингиз севдириб бизни,
Қараб туринг куйдириб сизни,
Уйланаман сиздан зўрига.

Мен ишқ деган бир ҳисга асир,
Сиз бойлик деб кўзингиз басир,
Тўйлар қилиб гумбурда қаср,
Уйланаман сиздан зўрига

Куйиб кетинг, куйиблар кетинг,
Уйланаман сиздан зўрига.



Хуршид Карим


(қўшиқ учун
941309110)

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Jan, 01:39


#хайрли_тонг

Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади. Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради...
Ассалому алайкум Қадрдон. Янги кун муборак!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

15 Jan, 15:38


МЕНИ СЕВАР НАРГИЗА


Тўғрисин айтинг энди,
Кеча  роса  кулдиза,
Севма десам ҳам мени,
Севасиза  Наргиза.


Қўлларини  ушласам,
Қўйвормай тутай маҳкам,
Ўзимга айтмай  ҳечҳам,
Мени севар Наргиза.


Билмам ҳа  ё  йўқ дейди
Ошиқларим  кўп  дейди,
Нима  десам  ҳўп  дейди,
Мени севар  Наргиза.


Мени  кўрса  кулади,
Менсиз  қовоқ  уяди,
Алдаб нима қилади,
Мени севар  Наргиза.


Айтайин дил сўзимни,
Узмай ундан кўзимни,
Ёрим  бўлар  ўзимни,
Мени севар Наргиза.


Ярашади  қилса  ноз,
Қайсарлиги бор бироз,
Мен учун қилар пардоз,
Мени  севар  Наргиза.


Ўтди бир неча ойлар,
Кетган йўлимни пойлар,
Дамлаб ош иссиқ чойлар,
Мени кутар Наргиза.


. Ҳамробек. Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

15 Jan, 15:37


Shu yil o‘qishga kirib,
Ko‘zim tushdi bir qizga,
Ismini oldim bilib,
Xorazmlik Nargiza.

Hoy Xivada o‘sgan qiz,
Bunchalar chiroylisiz,
Ko‘rib oshiq bo‘ldik biz,
Xorazmlik Nargiza,

Aylanib o‘ng so‘lini,
Ko‘p poyladim yo‘lini,
Ushlatmadi qo‘lini,
Xorazmlik Nargiza.

Liboslari hijobli,
Gap so‘zlari hitobli,
Juda hushfel odobli,
Xorazmlik Nargiza.

O‘z holiga qo‘ymayman,
Yuragimni o‘ymayman,
Termulib hech to‘ymayman,
Xorazmlik Nargiza.

Maftun etdi ko‘zingiz,
Gal-gal degan so‘zingiz,
Yuragimda o‘zingiz,
Xorazmlik Nargiza.

Bir hayolim uchdiida,
Osmonlarni quchdida,
Sizga ishqim tushdida,
Xorazmlik Nargiza.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

15 Jan, 15:36


МАКТУБ  ЁЗДИМ...

Сизга мактуб ёздим, ҳеч вақоси йўқ,
Сарлавҳа топмасдан ёздим, ўчирдим.
Билмайсиз, меҳримнинг ҳеч баҳоси йўқ,
Минг бир хатонгизни такрор кечирдим.

Сизга мактуб ёздим, сирли майдонга,
Гоҳо узоқладим, гоҳо яқинман.
Нимадир илиниб  гулсиз гулдонга,
Ўчоғин  топмаган тилсиз чақинман.

Бу гал мактуб ёздим, қароғларимга,
Хира тортаётган, кўзгулар дарзли.
Бошгинам оқарар  сўроғларимга,
Асли дунёмизнинг ўзидир қарзли.

Сизга мактуб ёздим, ҳеч вақоси йўқ,
Сарлавҳа топмасдан ёздим, ўчирдим...

      Шоира Жаҳон.

Шоира Жаҳоннинг ,,МАКТУБ ЁЗДИМ..." шеърини ўқиб...

СИЗГА МАКТУБ ЁЗДИМ...

Сизга мактуб ёздим, бўм-бўш саҳифа,
Бу лол тилим унсиз сўзлади гўё.
Қароғи тўла ёш, айтиб латифа
Ҳақиқат кўчасин кезди-ку рўё...

Сизга мактуб ёздим, адади чексиз,
Қаламим тинмади ёзди ненидир.
Илтифот кўрсатди варақ ҳам кексиз,
Саҳифасин очиб турмади кимдир...

Сизга мактуб ёздим, ўртанди дилим,
Борини тўкмоққа шайланди шу кез,
Изҳор қилолмади, айтолмай сирин
Саҳифа ёпилиб қолди жуда тез...

Сизга мактуб ёздим, бўм-бўш саҳифа,
Бу лол тилим унсиз сўзлади гўё...

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

15 Jan, 01:49


#хайрли_тонг

Соғ-саломатликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин. Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшанг Қадрдон! Ассалому алайкум.
Қишнинг қоқ яримини ортда қолдирган чоршанба тонги муборак бўлсин...


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

14 Jan, 08:04


ЎН ТЎРТИНЧИ ЯНВАРЬГА!

(ҳазил шеър)


Аёлларни яхши сўз,
Ўраб тиллою зарга.
Етиб келдик эркаклар,
Ўн тўртинчи январьга.


Эрта тонгдан турволиб,
Личкаларга қараймиз.
Табрик жўнатган қизлар,
Сизга инсоф сўраймиз.


Ўша эски, туски гап,
Лағмон осган қулоққа.
Личка тўла гифлару,
Ранги бир хил пайпоққа.


Бир-биридан ажойиб,
Расимларни бўлмас еб.
Тортларга ҳам ёзилган.
Ўн тўртинчи январь деб.


Буюк севги исботин,
Қани энди кўрай ман.
Хотини йўқ бўйдоқлар,
Сизга сабир сўрайман.


Кўп ишонманг аслида,
Оро берган юзларга.
Интернетда топишган,
Бегим деган қизларга.


Безатилган ишқ ила,
Кўнгил бирдир Худоси.
Эркаклар ҳам аслида,
Ширин сўзни гадоси.


Не сўрасак нозланиб,
Қошингизни керманглар.
Бир бўсалик ҳолимиз,
Бизга азоб берманглар.


Ўтирибмиз термулиб,
Лағмон осиқ қулоққа.
Ёқаси кир кўйлагу,
Товони йўқ пайпоққа.


Ширин сўзли эҳ қизлар,
Дардимга дард қўшасиз.
Саккизинчи март яқин,
Ҳали қўлга тушасиз.


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

14 Jan, 02:21


Bugun, 14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni. Ushbu kunda qalbida vatanparvarlik hissi bor har bir inson va tinchligimizga hissa qo‘shayotgan harbiylarga chuqur minnatdorlik bildiraman.

Aziz mard oʻg‘lonlar, bayramingiz bilan chin dildan tabriklayman! Oilangizga baxt, ishlaringizga esa muvaffaqiyat tilayman. Tinchlik va farovonligimizga hech qachon ko‘z tegmasin, ilohim.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

13 Jan, 08:23


* * *


Сиз уни севасиз!
Шаксиз,шубҳасиз.
Келишмай қолгансиз шунчаки ҳозир.
Сиз учун дунёда биттагина қиз,
Суюшга арзийди!
Севишга арзир!

Биламан,
кўнглингиз унга ошуфта,
Ўл деса ўлмоқлик сиз учун ишми?!
Бизни ҳам умидвор қилманг,аччиқда,
Захарлаб қўймайлик  ўша Кумушни!

Озроқ араз бўлса, майли бўлгандир,
Менинг юрагимдан олманг аламни.
Кўнглим тутантириқ эмаску ахир,
Куйдирмоқ бўлсангиз қоши қаламни.

Тарозу эканми асли бу дунё,
Унда қанча имкон,қанчаси бизда.
Битта қил сиғарлик жой йўқку илло,
Менга киринг деган юрагингизда.

Ёрингиз кетдилар, ҳеч нарса демай,
Дунё оҳирлади сизга ўша кез,
Биз ҳали гуноҳкор бўлиб улгурмай,
Оҳ, дока рўмоллар қурир бунча тез...

Малика Тавфиқ


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

13 Jan, 07:07


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

13 Jan, 07:07


Нима қилай кучим етмайди.
Сев деб сизни мажбур этмасман.
Сизни қўлиз мени тутмайди.
Энди бошқа сизни кутмасман.


Термуласиз чин юрагиздан.
Аммо унда сизни ҳаёлиз.
Тақдир дея ҳун ҳун йиғлайди.
Севилмаган шўрлик аёлиз.


Майли тақдир синасин мени.
Синовига туриб бераман.
Кўнглиз учун баҳтингиз тилаб.
Аммо сизсиз тирик ўламан.



Ёнингизда йиллар яшадим.
Кўрмадингиз кўзим ёшини
Аммо сира айтмайин едим.
Тақдир берган заҳар ошини.


Тунларимга шерик болишим.
Кўз ёшимга кўмилиб ботди.
Болаларим ўксиб нолишиб.
Ёшларини беркитиб артди.



Малак Сиймо.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

13 Jan, 07:07


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

10 Jan, 15:45


* * * *

Агар севги бўлмаганида,
Ўзим уни топардим ўйлаб,
Ҳаётга ёр келмаганида,
Ўтар эдим умрбод излаб.


Агар севги бўлмаганида,
Юрагимга гуллар экардим,
Тиканлари юракка ботса,
Кипригим-ла силаб қўярдим.


Агар севги бўлмаганида,
Дунёлардан ёлғиз ўтардим.
Гар йўлимни тўсмаганингда,
Муҳаббатни қайдан билардим.


Агар севги бўлмаганида,
Нелар дея байтим битардим,
Тақдир бизни учратмаганда,
Айтгин сени қайдан топардим.


Агар севги бўлмаганида,
Гўзалликни недан сезардим.
Изҳорлари тотли бўлмаса,
Ишқ шаробин қайдан билардим.




©ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Jan, 02:07


МУҲАББАТ

Тўрт мисра байт битинг, менга шоирим,
Тилларда достонлар бўлсин байтингиз.
Сизга илҳом берай, юракдан дегум -
,,Қўлда маҳкам тутинг, бегим аҳдингиз" !

,,Қофия"си унинг бўлсин ,,муҳаббат",
,,Вазн"и дилингизнинг ўлчови бўлсин,
,,Радиф"и ,,вафо"-ю, ,,ишонч", ,,садоқат",
,,Туроқ"дан қалб ором олсин-у тўлсин !

Ундан таралажак нури жаҳоннинг
Яшнатсин ҳар гўша, ҳар чаманини,
Қадрига етсинлар сафоли оннинг
Унутсинлар барча заҳмат, ,,ёмон"ни !

Камалак ранглари унда акс этсин,
Баҳорий ҳисларни қўзғатсин, майли,
Дилларда қолмасин, ғуборлар кетсин,
Ҳар бир жуфтлик бўлсин, ,,Мажнун-у Лайли" !

Унинг ҳар сўзини ўқиган киши
Салавот айтсинлар, дилида иймон.
Ибодатдай бўлсин унинг ҳар иши,
Қалбида қолмасин, ёмон бир гумон !

Тўрт мисра байт битинг, менга шоирим...


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Jan, 02:06


#Премъера

Менинг дунёйимда фақат сен борсан. 
Сўнги нафасгача, сен билан қолай.
Сени деб яшайман, урса юрагим.
Гар хиёнат қилсам майли мен ўлай.

Мен сенга айтмайман соғинганимни.
Хатто сездирмайман оғриган қалбим.
Кулиб турганимга ишонма асло.
Орзуйим бўлақол етади сабрим.

Токи тирикманку, юрагим сен дер.
Ёнимда бўлсанг хам олисдасанку.
Менга яқинлашма, олис кетаман.
Билгин юрагимда жонимдасанку.

Сенинг кулишларинг ақлимни олган.
Аммо дилим ёнар, кўрганим сари.
Мени орзу қилган сохта ошиқлар.
Сенинг соч толанга арзимас бари.

Малак Сиймо


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Jan, 02:01


"......ga!"

Yonimga kelsangchi.....
                                         dardoshim bo'lib,
Qalbimning tugamas og'riqlarin ol.
Ichimda ketdiku, gaplarim to'lib,
Men seni kutyabman kelgin, bo'laqol....!

Yonimga kelsangchi.....
                                         sog'indim axir,
Charchadi yuragim qilmoqdan toqat.
Seningsiz bo'lmoqda qalbimga jabr,
Sensiz yolg'iz qolib ketdi muhabbat....!

Yonimga kelsangchi.....
                                         kela olsang bas,
Shu kunni turibman intizor kutib.
Men uchun bariga gar bo'lsang rozi,
Ketardim baxtlarga qo'lingdan tutib.....

Azizam!!!
Qalbimning chechagi o'zing,
Yuragim ishqingning xilvatiga zor.
"- Roziman" deb aytgan shu nafis so'zing,
Bir umr qilardi meni baxtiyor....!

Yonimga kelsangchi.....
                                         biroz bo'lsa ham,
Yolg´izlik dashtidan qil meni ozod.
"Yoqtirib qolishlik ayb emas axir,"
"Sevib - sevilmoqlik kerak odamzod....!"

Yonimga kelsangchi.....

Muallif : Sardor Yo'ldosh

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

07 Jan, 02:13


#хайрли_тонг

Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қилинг. Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қилинг. Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қилинг...
Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам - ибодатдир. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмайди. Ассалому алейкум!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Jan, 02:08


OʻZIMNING JONIM

Yoningdan bir lahza ketgim kelmaydi,
Men seni sira tark etgim kelmaydi...
Sendan oʻzgasiga yetgim kelmaydi,
Butun hayotimsan oʻzimning jonim.

Yuragim borligʻi, dunyoda borim,
Yoningda ham tutar sogʻinch humorim.
Mening vafodorim, chiroyli yorim,
Juftu halolimsan oʻzimning jonim.

Har laxza har kunu yilimda oʻzing,
Boringcha sevaman dilimda oʻzing...
Eng goʻzal tarifi tilimda oʻzing,
Shirin bayotimsan oʻzimning jonim.

Yodimda ham sensan hamda yonimda,
Sen bor halovatim bordir jonimda...
Har bir zarrang hamroh har bir onimda,
Oʻngu hayolimsan oʻzimning jonim.

Uzun sochi soyim, qoshlari yoyim,
Eng porloq yulduzim, osmonda oyim...
Men uchun yaratgan seni Xudoyim,
Mening Zilolimsan oʻzimning jonim.

Odilbek Qodirov

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Jan, 02:07


СЕВИШ ЙЎҚ


Бўлди дилим бўлгин тўқ,
Кўксим ёнма, бўлма чўғ,
Ҳаволанма эй кўнгил,
Бўлди энди севиш йўқ.


Шунча севиб не кўрдим,
Кўз чиқариб, бош ёрдим,
Мен ўзимга сўз бердим,
Бўлди энди севиш йўқ.


Куйиб бўлма жонсарак,
Ёлғон севги не керак,
Минғирлама эй юрак,
Бўлди энди севиш йўқ.


Севиб бўлар дил майиб,
Орзу умидлар майиб,
Ой қиз боқманг жилмайиб,
Бўлди энди севиш йўқ.


Кўп экан жабрим мани,
Тугади сабрим мани,
Шу сўнги лафзим мани,
Бўлди энди севиш йўқ.


Хуршид Карим

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Jan, 02:07


ЮЛДУЗҲОНГА МАҲСУС


Ёлғиз сен дардга дармон,
Бўлмагин  дейман  армон.
Битта  гапингга  зорман,
Севаман деб айт Юлдуз.


Тушунмайди бу кўнгил,
Сени  дейди  содда дил.
Чин  севгини қадрин бил,
Сен ҳам мени сев Юлдуз.


Йўқдур сендай ширин сўз,
Қоши  камон  қаро  кўз.
Севиб қолдим мен сени,
Сен ҳам мени сев Юлдуз.


Қилай сенга дил изхор,
Калбимда  йўқ  ўзга  ёр.
Сенсиз  дунё  менга  тор,
Сен ҳам мени  сев  Юлдуз.


Ёлғиз сен дардга дармон,
Бўлмагин  дейман  армон.
Битта  гапингга  зорман,
Севаман деб айт Юлдуз.


. Ҳамробек. Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Jan, 01:58


#хайрли_тонг

Ҳаёт гўзал ва бетакрор, уни севинг ва унга ширин ўй-хаёлларни, ширин хотираларни беринг. Ва албатта у ҳам сизга яна хам ширин ва қалбингизга қувонч берувчи дақиқаларни яшаб кўриш имкониятини, бахтли лаҳзаларни бера бошлайди...
Ассалому алейкум Қадрдон, бугунги кунингиз гўзал дақиқаларга бой бўлсин!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Jan, 17:54


Senga parvo qilmasam,
Yuragim berarmidim,
Sevarsanda bilmasam,
Sevmasang sevarmidim.

Kulib qoshing qoqasan,
Bir boshqacha boqasan,
Menga juda yoqasan,
Sevmasang sevarmidim.

Dilingga olov solib,
Mendan havotir olib,
Kutib ko‘zlaring tolib,
Sevmasang sevarmidim.

O‘zimman qalbda boring,
Allohdan so‘rar zoring,
Aytmasangda izhoring,
Sevmasang sevarmidim.

Boshlandi-ku ishq sayli,
Men Majnun-u sen Layli,
Tan olmasang ham mayli,
Sevmasang sevarmidim.

Aylanayin o‘zingdan,
Hayajonli so‘zingdan,
Sevging ayon ko‘zingdan,
Sevmasang sevarmidim.

Muallif: Komila Qiz.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Jan, 15:36


АРЗИМАСМИДИМ

Чиройлигим мени қаламли қошим,
Тунлари кўкда ой, кундуз қуёшим,
Бир қараб қўймадинг юраги тошим,
Бир бор қарашингга арзимасмидим.

Гуноҳим не эди бағримни ўйсанг,
Покиза севгимни ёлғонга ёйсанг,
Жонимни берардим бир кулиб қўйсанг,
Бир бор кулишингга арзимасмидим.


Ишқингда шоҳ эдим гадолар этдинг,
Бир ширин сўзингга адолар этдинг,
Йўлингда учрасам индамай ўтдинг,
Бир ҳол сўрашингга арзимасмидим.


Висолмас ғам билан келдим юзма-юз,
Кўнглим гулбоғни оралайди куз,
Жонимдан севгандим севмадинг афсус,
Бир бор севишингга арзимасмидим


Йиллар ўтаверар кўксимда бир зор,
Юрагим исмингни айтади такрор,
Армонли дунёда айтчи эй нигор,
Ёринг бўлишингга арзимасмидим.

Бир бор кулишингга арзимасмидим.


Хуршид Карим

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Jan, 15:28


НИЛУФАР


Безовта  бўлар  юрак,
Ўйласам шом-у саҳар,
Дардимга дардкаш керак,
Дарддошим бўл Нилуфар.


Нима дейман кўнгилга,
Сени сўраб қолса гар,
Дил боғлаб мен бедилга,
Сирдошим бўл Нилуфар.


Гўзалсан  деб  бетакрор,
Айтолмаябман  ошкор,
Қулоғинг тут гапим бор,
Суюклгим  Нилуфар.


Кулбами  ё  саройда,
Яшайсан айт қай жойда,
Ўҳшашинг йўқ чиройда,
Ҳусни гўзал  Нилуфар.


Бир  бирига  меҳрибон,
Бўлайлик чин қадирдон,
Йўқ демай бергин имкон,
Ёринг бўлай Нилуфар.


Тақлиф берсам қилиб ноз,
Билдирмагин  этироз,
Сендан битта илтимос,
Йўқ демагин Нилуфар.


Ўйланиб  қолдим  бироз,
Шу  ўй  ҳаёллар  қийнар,
Ёлғон қўшмай гапир рост,
Севасанми  Нилуфар.


. Ҳамробек. Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Jan, 14:17


***

Bugun tushlarimga kiribsan yoʻqlab,
Nahotki seni ham sogʻinch oʻradi…
Yurishim mumkinmi koʻnglimni toʻqlab?
Yurak “Sevarkanmi?” Deya soʻradi…

Deydilar bir kishi sogʻinsa seni,
Oqshom tushlaringda mehmon boʻladi..
Demak sogʻindingmi, kutdingmi meni?
“Ha” desang hayotim baxtga toʻladi…

Bugun tushlarimda yurding aylanib,
Uygʻongim kelmadi, koʻzlarim yopdim…
Aqalli shu tushda yoring saylanib,
Chinakam bir baxtni shu tushda topdim…

Yasenin


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Dec, 04:08


♥️❤️

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!!!

Сизлар учун атайлаб
Очиб гап сандиғимни
Ёздим ўқиб кўринглар
Янги йил табригимни!!!

Энг аввало соғлик бўлсин
Хеч ким касал бўлмасин
Яратган Эгам ўзидан
Ўзгага хечам мухтож килмасин

Касаллар қочиб кетиб
Шифокорга иш қолмасин
Факат ширин сўзи билан
Одамларни даволасин!!!


Янги йил кириб келсин
Ташлаб шахдам кадамни
Пенсия ойликлар ошсин
Хурсанд килиб одамни

Ойлик ошди деб нархлар
Осмонга чиквомасин
Қулогидан чузиб куйинг
Ўзбошимча бўлвомасин

Халкимиз бой яшасин
Тўкин бўлсин дастурхон
Ахир бизлар ўзига БЕК
Авлодимиз ўзига ХОН

Ишсизлар ишга кирсин
Ойлиги зур жойларга
Ишлиларни хамрох қилсин
Пуллари кўп бойларга

Қийин кунлар ортда қолиб
Чиройли кунлар келсин
Фарзандлар набиралар
Яйраб яшнаб кун кўрсин!!!

ОМИН деганлар омон бўлсин
Тўкин сочин замон бўлсин
Чин дилимдан ёзганларим
Шу жойида тамом бўлсин!!! 🤗


муалифга рахмат.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Dec, 04:07


ЯНГИ ЙИЛ...

🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄

Янги йил келди деб, 
хурсанд бўламиз,
Қалбда ажиб сурур, 
нурга тўламиз,
Умр саҳифасин
бирини ёпиб,
Кейинги вараққа
ногох кўнамиз...

Сарҳисоб қиламиз, 
йўлларимизни,
Дуога очамиз, 
қўлларимизни,
Э воҳ, кечир дея, 
билмайин босган
Нолон юрган ўнгу~
сўлларимизни...

Оқ ранг қўшиб борар,
сочда улушин,
Бироз тезлатгандай
миллар юришин,
Ҳеч кимса билмагай,
қўлдаги китоб
Саҳифасин аниқ
қачон тугашин...


Янги йил келди деб, 
хурсанд бўламиз,
Қалбда ажиб сурур, 
нурга тўламиз,
Умр саҳифасин
бирини ёпиб,
Кейинги вараққа...
ногох кўнамиз...

Янги йил келди деб,
хурсанд бўламиз...

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Dec, 04:03


🌲🎄❄️☃️⛄️🎁🎈🎊🎉
Кириб келаётган Янги 2025йил барчамизга омадли даромадли файзли йил бўлиб келсин. Нимаики ният қилган бўлсак барчасига етиб юрийлик. Қалбимиз мехр мухаббатга лиммо лим бўлсин. Кўзларимиз қувончдан порлаб турсин. Хамма ўз орзусига етсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин !

Янги Йилингиз Муборак Бўлсин ! 🥳🥳🥳🥳🥳

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Dec, 03:52


SOG'INAMAN

(Nukislik qizga)

Xotiralar tortar meni domiga
Azobidan seni o'ylab og'rinaman
Qiyin bo'lar ekan oshiq joniga
Seni go'zal juda juda sog'inaman

Qumsar ko'ngil mehir to'la so'zingni
Oshig'iman o'sha qaro ko'zingni
Hammadanham kechib faqat o'zingni
Seni go'zal juda juda sog'inaman.

O'zing bo'lding pinxon meni suyganim
Bilarmiding sensiz azob tuyganim
Isming bo'ldi yuragimga o'yganim
Seni go'zal juda juda sog'inaman

Xayollarim sen tamonga uchadi
To'yib to'yib men uchunham quchadi
Qachon hayol hayotimga ko'chadi
Seni go'zal juda juda sog'inaman

Borgim kelar yana seni yoningga
Aylansamu o'tar xarbir oningga
Tegib ketsam ranjimagin joningga
Seni go'za juda juda sog'inaman


🎙Ijroda : SARDORBEK BAROTOV

She'r muallifi : MUROD NAIM

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Dec, 03:50


БОЙРОҒИНИ КУТГАН МАЛАК

Ишқингизда адо бўлди бедор юрак,
Меҳрингизга ташна бўлиб бу жон ҳалак,
Севмасингиз билиб севдим, билиб севдим,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Ҳар банданинг манглайида ёзиғи бор,
Пешонамда армонларнинг чизиғи бор,
Муҳаббатнинг сизга нима қизиғи бор.
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Оқ от минган шаҳзодангиз келмадими,
Кўнглингизни кемтик жойи тўлмадими,
Сизга бизнинг севгимиз мос бўлмадими,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Ноҳақ дунё кўргин мана пулнинг кучин,
Ғарибларга омад кулиб боқмас нечун,
Ҳаммасига розимисиз бойлик учун,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Умид қилиб шоҳона тўй сарполарга,
Ҳаёлида учган мовий самоларга,
Афсус сизни кўмолмайман тиллоларга,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Кўнглим маъюс ҳижрон боғин кезаяпман,
Тақдир экан деб дилимни эзаяпман,
Бир кун афсус қилишингиз сезаяпман,
Биздан кўра бойроғини кутган малак.

Оқ от минган шаҳзодасин кутган малак.

Хуршид Карим

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Dec, 03:49


♡♕ЗАРНИГОР♕ ♡


Яна  сени  исмингни,
Ёзаман такрор такрор,
Тарифлайман ҳуснингни,
Тенги йўқсан Зарнигор.


Унутмагин  бил  шуни,
Ҳаётимнинг  мазмуни,
Сен Фарҳоднинг шийрини,
Ёлғизисан  Зарнигор.


Қўйган сенга чин кўнгил,
Тарифлашга  ожиз  тил,
Сени севар Содда Дил,
Унитмагин  Зарнигор.


Тан-у жонинг бўлсин  соғ,
Йўлинг пойлаб кўз муштоқ,
Кечаги  кундан  кўпроқ,
Соғинябман  Зарнигор.


Шу қалам қош шу дилдор,
Бўларми  деб  менга  ёр,
Кутябман дил розингни,
Розиман  де  Зарнигор.


Соғиндим де соғинсанг,
Оғриндим де оғринсанг,
Севишимни  билмасанг,
Билиб  қўйгин  Зарнигор.


Уч  кун  дунёда  меҳмон,
Мезбон эмасдир Инсон,
Кеча  бугун  эрта  тонг,
Севаман  де  Зарнигор.


. Ҳамробек. Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Dec, 03:48


#хайрли_тонг

Дунёдаги лаззат ҳам, машаққат ҳам ўткинчи. Бойлар ҳам ўтади, камбағаллик ҳам тугайди. Замон ўтади, вақт ўтади, аламлар тугайди, машаққатлар кўтарилади, ўлим ҳамма нарсани ювиб юборади... Лекин, яхши одамларнинг, қилган савобли амалларининг, мукофоти қолади охиратга...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бугун шундай яшангки, сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Dec, 02:45


ҲАЁТИМДАН КЕТМА МАДИНА


Ўзгаради  энди  бугундан,
Чунки севиб қолди камина,
Илк бор кўрган ўша кунимдан,
Ҳаёлимдан кетмас Мадина.


Ўн  тўққизда  экан  ёшлари,
Тим қорадир сумбул сочлари,
Қалдирғочга ўҳшар қошлари,
Ҳаёлимдан кетмас Мадина.


Достон қилмас дилда борини,
Юрар  сақлаб  номус  орини,
Омади  бор  севган  ёрини,
Ҳаёлимдан кетмас Мадина.


Қош чимириб турушлари ҳам,
Ноз билан лаб буришлари ҳам,
Кўз ўнгимда кулишлари  ҳам,
Ҳаёлимдан  кетмас  Мадина.


Ўҳшаши йўқ  ғўзал  ҳурлиқо,
Юрагимда  бир  ўзи  танхо,
Унутмасам  керак  мутлақо,
Ҳаёлимдан кетмас Мадина.


Кел  иккимиз  бирга  юрамиз,
Юр боғларни сайир қиламиз,
Бирга бўлсак баҳтлик бўламиз,
Ҳаётимдан  кетма  Мадина.


Сенсизликга  чидаб  бугундан,
Яшолмайди  энди  камина,
Қўлим чўзсам тутиб қўлимдан,
Ҳаётимдан  кетма  Мадина.



. Ҳамробек. Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Dec, 02:34


​​Ёнингизга боргим келяпти

Соғинч ёмон олди забтига,
Сизга кўнглим ёргим келяпти.
Меҳрингизни туйиб тафтига,
Ёнингизга боргим келяпти.

Масофалар чўзилди ёмон,
Дилни шавққа қоргим келяпти.
Дилим вайрон, юрагим вайрон,
Ёнингизга боргим келяпти.

Титраётган бармоқларингиз,
Қўлларимга олгим келяпти.
Ширин, ҳатто фироқларингиз,
Ёнингизга боргим келяпти.

Балки, сизга дардим бегона,
Жонни ўтга солгим келяпти.
Топиб битта яхши баҳона,
Ёнингизга боргим келяпти.

Билолмайман фикру-ўйингиз,
Хаёлларга толгим келяпти.
Димоғимда атир бўйингиз,
Ёнингизга боргим келяпти.

Қиш, совуқнинг инграши тоат,
Қорлар ичра қолгим келяпти.
Ишонмайсиз, ҳар дам, ҳар соат,
Ёнингизга боргим келяпти.

Қумсайвериб, кўнглим толдирар,
Ўзингизда қолгим келяпти.
Ҳаммасини шундоқ қолдириб,
Ёнингизга боргим келяпти.

Тинчингизни бузиб тонг чоғи,
Суюнчилар олгим келяпти.
"Мен келдим!", деб шодон жилмайиб,
Ёнингизга боргим келяпти.

Ўлмасбек Самарқандий.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Dec, 00:48


#хайрли_тонг

Дунёдаги энг арзон нарса меҳр экан яқинларимиздан меҳр муҳаббатимизни аямайлик. Янги тонгимиз яхши ният ва ширин калом ила бошлансинки, дунёда қаддимиз хам, қадримиз хам баланд бўлсин...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунимиз яхши амалларга бой бўлсин!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Dec, 18:06


Дилимни огритган дилозорларим 🥲

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Dec, 01:52


#хайрли_тонг

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган, қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлганлар тонгда қилинган зикрингиз кунингизга файз бағишласин.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

26 Dec, 15:47


ҚАЛБИМДА ҲАМОН СЕН

Маҳзун табассумла ёнганда юзинг,
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.

🖋Хуршид Карим

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

26 Dec, 10:45


Ho‘p uylaning bir to‘ylar qilib.
To‘htamasin yor-yoru o‘lan.
O‘rtanmayman yuragim tilib.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Zora shunda kamingiz to‘lsa.
Ko‘ngildagi g‘amingiz o‘lsa.
Onam sizga bermagan bo‘lsa.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Vaqtinchalik ko‘nglingiz oldim.
Qalbingizga muhabbat soldim.
Baxt tilashga o‘rganib qoldim.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Sog‘inganda qumsardim har on.
Kulgingizga berar edim jon.
Dilim berib men sevgan inson.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Yuragimga sanchilmadi o‘q.
Men hursandman yig‘lamayman yo‘q.
Boring qilib ko‘nglingizni to‘q.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Sizni deya yuragi urib.
Xizmat qilsin yelib yugurib.
Mustahkam zo‘r oila qurib.
Baxtli bo‘ling o‘zga yor bilan.

Muallif: Komila Qiz.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Dec, 02:14


ЎРТОҒИМГА КЕЛИН БЎЛДИ


Бугун менинг кўнглимда бир олов бўлди,
Бу оловга хаста жоним қалов бўлди,
Билмам қайси гуноҳимга тўлов бўлди,
Бугун зулмат чўкди менинг қишлоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Ҳижрон дарди юрагимни қийнаб кетди,
Тақдир менмас, бошқасини сийлаб кетди,
Ёр ёрлари юрагимни тирнаб кетди,
Бир зирапча тикон кирди тирноғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Икки ўтда ёнаяпман энди нетай,
Бу дардимни аритолмас шароб-у, май,
Қандоқ чидай бу азобга қандоқ чидай,
Дард қўшилди дардли азоб қийноғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Сохта севги, сохта дўстдан куйиб қолдим,
Алвон алвон армонларни суйиб қолдим,
Бир лаҳзада мен дунёдан тўйиб қолдим,
Ёруғ ёзда қорлар ёғди гулбоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.

Айтинг бошим урай энди қайси тошга,
Қайдан келди бу савдолар ғариб бошга,
Кулиб кулиб бахт тиладим икки ёшга,
Жониб келиб туриб қолди томоғимга,
Севган қизим келин бўлди ўртоғимга.


Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Dec, 02:14


ХАТОЛАР ҚИЛДИМ!



Ишқингни тафтида куйган дилимни,
Сенгамас ўзгага фидолар қилдим.
Нураган девордек тўкилди кўнглинг,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Ёлғон оғушида ўтмоқда умрим,
Бирисин опа деб, бирисин синглим,
Бир бора кўнглингга қаролмай гулим,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Чидайсан тишларинг босганча тишга,
Кўмилиб минг ҳаёл, минг бир ташвишга,
Менчи, мен, ишониб ёлғончи тушга,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Сўнгимни ўйласам кетаман чўчиб,
Яшабман бир дунё гуноҳни қучиб,
Маккора гўзаллар макрига учиб,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Тинглай олармисан, сўнги сўзимни,
Кўксимдан итармай, кет деб ўзимни,
Қабул қилармисан, энди узримни,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Йигитлик сўзим бу, ёлғонмас ишон,
Ёш жоним бўлмасин, қарғишга нишон,
Кўксимни куйдирар, сўнги пушаймон,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Ичимдан узилиб кўнгилни тори,
Ўзимга келтирди, боламни зори,
Эрта ёққан бошга, надомат қори,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Ўзингдан ҳалол йўқ, ҳалолим билсанг,
Руҳим таскин топар қаршимда турсанг,
Аллоҳ учун сизни,  кечирдим десанг,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



Ишқингни тафтида куйган дилимни,
Сенгамас, ўзгага фидолар қилдим.
Нураган девордек тўкилди кўнглинг,
Хатолар кетидан, хатолар қилдим.



(Қўлингдан келса гар, кечиргин гулим.Хатолар кетидан, хатолар қилдим..)


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Dec, 02:12


ҚИСМАТ

Берган меҳринг тафти сўнар тобора,
Қароғимдан оққан ёш ранги қора,
Ишқ деб аталмиш ҳис йўқдир, начора...
...Сени унутмоқлик - шу сўнгги чора!

Севгимиз тақдири ёзилиб бўлган,
Ишқимиз дафтари ёпилган, тўлган.
Оҳ, бечора кўнгил, не қилсин, кўнган,
,,Вафо"нинг юзига қировлар қўнган...

Мен сени қалбимдан ўчирдим, алҳол,
Энди кўз олдимда турмас сийратинг.
Шукур, сўрамайман, сендан хол- аҳвол,
Ҳа.
Йиртиб ташладим, сўнгги суратинг...

...Тўғри, қийин бўлди, сени унутмоқ,
Сен-ла ўтган онлар солади титроқ.
Энди бефойдадир, висолни кутмоқ,
Севгимиз хор бўлди мисоли тупроқ !

Ишқ деб аталмиш ҳис йўқдир, начора...
...Сени унутмоқлик - шу сўнгги чора!


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Dec, 01:25


#хайрли_тонг

Бу дунёда бахтли бўлиш учун хам, бахтсиз бўлиш учун хам сабаблар етарлидир. Ўзингизни қандай хис қилмоқчи бўлсангиз, керакли сабабларини ўзлаштиринг...
Кунингиз мазмунли ўтсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

22 Dec, 06:00


Sizni deyarmidim yaxshi ko‘rmasam,
O‘zgamas bir sizga ketar hayolim.
Bo‘lmaydi har zamon maqtab turmasam,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Yomon odatlarning bari sizda jam,
To‘kis ishlarmdan topasiz bir kam,
Ta‘bingiz nozikdir menikidan ham.
Biram injiqsizey jufti halolim.

Albat dilingiz hushnud etaman,
Bilmam bu niyatga qachon yetaman,
Ko‘nglingiz bilolmay charchab ketaman,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Osonlikchas sizni kuldirib bo‘lmas,
Bo‘lmaydi desangiz bo‘ldirib bo‘lmas,
Lekin bor ekanman sazangiz o‘lmas.
Biram injiqsizey jufti halolim.

Sitilgan marjondek to‘kib qadrimni,
Nahot his qilmaysiz chekkan jabrimni,
Yo atay sinaysiz bilib sabrimni,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Arazlab olsangiz ovutish qiyin,
Qizishib ketsangiz sovutish qiyin,
Qilgan rejalarim bo‘lar bir tiyin,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Bilasiz ketolmam ko‘nglimni uzib,
O‘ynaysiz qalbimdan o‘yinchoq tuzib,
Mazza qilasizmi asabim buzib,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Sizni deb qilaman jonimni halak,
Bo‘laman parvona girdu-kapalak,
Sizdakasi boshqa yo‘q bo‘lsa kerak,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Gul qolib ishqingiz tushar g‘unchaga,
Ho‘p ho‘p deb ko‘ndim men bo‘ldi shunchaga,
Ammo siz ko‘nmaysiz uncha-munchaga,
Biram injiqsizey jufti halolim.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

22 Dec, 03:44


#хайрли_тонг

Биз учун бугун бор, қуёшли тонг ва тоза ҳаводан нафас олиш неъмати бор, ҳаётимизнинг янги саҳифаси яхши амаллар билан тўлдиришлик имконияти бор...
Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик Қадрдон... Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Dec, 10:26


СЕВГИСИНИ АЛИШГАН ҚИЗ

(қўшиқ учун)

Чиройидан тонглар ҳам ранг олишган қиз,
Гўзаллашиб кўкда ойдек тўлишган қиз,
Манфаатлари устун келиб иффатидан,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Ҳамма ҳайрон эди қоши ёйлигига,
Осмонлар ҳам ҳайрон тўлин ойлигига,
Кўзи қувнаб бой боланинг бойлигига,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Ошиқ эдик қошларингнинг қаламига,
Жонимизни тўшардик ҳар қадамига,
Совчи келса йўқ деёолмай одамига,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Дардим айтсам қўшилишиб тун ҳам йиғлар,
Муҳаббатим озоридан кун ҳам йиғлар,
Камбағалнинг дардига оҳ,ким ҳам йиғлар,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Тақдиримиз бир гуллаб бир сўлиш экан,
Кўнгил ўксиб дард ғуборга тўлиш экан,
Орзулари бойга хотин бўлиш экан,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.


Оқ либосда бир жилмайиб боқиб кетинг,
Армонларим маржон қилиб тақиб кетинг,
Мактубларим оловларда ёқиб кетинг,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.



Ҳажрингизда юрагимга санчилди ўқ,
Кўксимдаги юрак эмас бир ҳовуч чўғ,
Тўйингизга боролмасак ранжиманг йўқ,
Севгисини тиллоларга алишган қиз.



Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Dec, 10:24


БОРАМИЗДА!



Бевафодан кўнгил қолди,
Хеч нарса йўқ орамизда.
Таклифнома бериб кетди,
Эрта тўйга борамизда.


Ишониб дил, дошимизга,
Ғарқ бўлган биз ёшимизга,
Тош ёғса ҳам бошимизга,
Эрта тўйга борамизда.


Ортидан қўл узатгани,
Ишқ хатосин тузатгани,
Ёр-ёр айтиб кузатгани,
Эрта тўйга борамизда.


Парво қилмай сўзларига,
Сўнги бора юзларига,
Бир боққани кўзларига,
Эрта тўйга борамизда.


Тушсак ғурурни отидан,
Қон сизган хар фарёдидан,
Бегуноҳ ишқ хурматидан,
Эрта тўйга борамизда.


Тор бўлса ҳам, кўзга дунё,
Ишққа содиқ қулдек гўё,
Хеч нарсага қилмай парво,
Эрта тўйга борамизда.


Ёр-ёрларин айтиб дилдан,
Қолсам қолай сўнгра тилдан,
Кўнгил узиб ўша гулдан,
Эрта тўйга борамизда.


Ишонган дил, дошимизга,
Ғарқ бўлган биз ёшимизга,
Тош ёғса ҳам бошимизга,
Эрта тўйга борамизда.


Кўзда ёшу, кулиш учун,
Билдирмай деб оғриқ кучин,
Тириклайин ўлиш учун,
Эрта тўйга борамизда.


(Таклифнома бериб кетди. Эрта тўйга борамизда...)


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Dec, 03:15


💫Armonli muhabbat💫

Dard bizni kemirar nimta nimtalab,
Sitamlar zarbidan to'kilar yurak.
Ayovsiz g'amlarni ko'mdim bittalab,
Nozik qalbimizga azob ne kerak.

Bo'ldi qil to'xtatgin, bo'ldi yetar bas,
Bundan ortig'iga chidolmas bardosh.
Ko'nglimga berolmas, hatto bitta xas,
Barini kemiray qancha kelsa tosh.

Shunchalar ojizman, shunchalar xasta,
Qalbim yaralari hech qachon bitmas.
G'amimni aritar gul bo'lsa dasta,
Ojizman shu gulga ozorim yetmas.

Bir bora bo'lsada kelgin yonimga,
Izhorlaring borin shuvirlab asta.
Sevishing malhamdir kuyar jonimga,
Intizor kutaman sensiz dil xasta.

To'xtatgin bermagin qalbimga ozor,
U siz ham chorlayman har dam o'zimga.
Faqat sensizlikdan qilmagin dushvor.
Tashrifing poyini surtay ko'zimga.

Yurak isyoniga berolmay bardosh,
Nuqul sevgimizni qilyapman aybdor.
Dardingni olayin bo'libon sirdosh,
Xufton dilginamni qilmagin abgor.

Ko'zim ham, qalbim ham hamon yo'lingda,
Kelishingni mushtoq poylaydi har kun.
Taskin ber yurakka har bir xolingda,
Mushtipar jonimda orom yo'q har tun.

Qalbim ham, ruxim ham senga muxtojdir.
Ko'rishni istayman har on yonimda
Rizoying olmoqlik boshimga tojdir,
Hamisha bo'layin issiq joningda.

Menga sen shunday baxt ravo ko'rginki,
Qaytib olishga hech bo'lmagin qodir.
Mazmunli hayotga bezak berginki,
Tarkini etmoqlik bo'lmasin sodir.

Qiynamaylik biz mushtipar jonni
Ko'ngillarga sekin beraylik dalda.
Sharafdir yor uchun kechmoqlik qonni,
Sevinchdan quvonib, suyukli dardda.

Sevgimiz shunchalik yakun topsinki,
Chiroyidan olamning ko'zi quvnasin.
Davomli bo'lsinki, bizning muhabbat,
Hatto, jannatlarda qiyg'os gullasin.🌸🌸

Nilufar Ibrohimovna🍃
Dilobar Yaxshiboyevna🍃


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Dec, 02:15


#хайрли_тонг

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар, ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Dec, 10:45


ЖОНИНГДАН АКАНГ

Кипригинг наштар-у, кўзларинг чарос,
Юзларинг қирмизи, лабларинг гилос,
Бир бора табассум айла илтимос,
Жонимни берайман, жонингдан аканг.

Солланиб ўтарсан эй кўкдаги моҳ,
Ёнингда тилим лол, танимда титроқ,
Ҳажрингда ўлдирсанг ўлдиргин тезроқ,
Жонимни бераймен, жонингдан аканг.

Орзу умидларим қилмагин барбод,
Мен учун ўзингни қилгин эҳтиёт,
Сочингга бойланиб қолсам умрбод,
Жонимни берайман, жонингдан аканг.

Рад этма тинглагин қалбим сасини,
Куйлайлик ишқимиз нашидасини,
Кетсам тополмайсан мендақасини,
Жонимни бераймен жонингдан аканг.

Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Dec, 10:44


ТУШИМГА КИРМАЙ ҚЎЙДИНГ!



Кутмагандим сендан хеч,
Шунчалик мендан тўйдинг.
Аразларинг қўймай хеч,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Ёнишлари бир сохта,
Гўзалсан айёр пухта,
Севгимга қўйиб нуқта,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Ой билма қўй ўзингни,
Мендан буриб юзингни,
Кўргим келса ўзингни,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Бир қўлда зулфинг тараб,
Уялиб ерга қараб,
Бир бора кўнгил сўраб,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Унутдингми қаламқош,
Тугаб тўкилди бардош,
Бир елкага қўйиб бош,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Холим абгор билгандек,
Кўксим тикон тилгандек,
Сен хам атай қилгандек,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Кузатасан, кўзда нам,
Кўриб қилса ҳам алам,
Қара, кўнгил хотиржам,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Хар гал келсам Қўқонга,
Оғриқ кирар бу жонга,
Дуч келмай деб Камронга,
Тушимга кирмай қўйдинг.


Кутмагандим сендан хеч,
Шунчалик мендан тўйдинг.
Аразларинг қўймай хеч,
Тушимга кирмай қўйдинг.


(Алвидолар айтиб ёр, Тушимга кирмай қўйдинг...)


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Dec, 08:24


#Премера

Хаяжондан юрак тез уриб,
Бир ёқимли суҳбатлар қуриб,
Бахонани бир четга суриб,
Кўришолсак яхши бўларди!

Қадам боссанг кулбам саройда,
Нимадир бор сен қоши ёйда,
Тор кўчангда-сен айтган жойда,
Кўришолсак яхши бўларди!

Бегоналар кўзидан пана,
Ёдда қолар учрашув сана,
Ростин айтсам соғиндим яна,
Кўришолсак яхши бўларди!

Кўзи жоду, лаблари ғунча,
ʼʼХўпʼʼ дейишлик қийинми шунча?
Жахли ёмон аканг келгунча,
Кўришолсак яхши бўларди!

Азамат Зиё


Ўзига жўнатиб қўйоринг😊


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Dec, 04:52


Duet:

O‘yinchoqsan qaragin bugun,
Qo‘ldan qo‘lga o‘tgan bir horim.
Achinaman gul umring uchun,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Komila Qiz.

Sevasan deb ko‘ksim kergandim,
Senga jonim borim bergandim,
Seni o‘zdan ortiq sevgandim,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Xasan Uz.

Ko‘ngil berding soxta dillarga,
Ko‘zing quvnab dasta gullarga,
Muhabbatni sotib pullarga,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Komila Qiz.

Qiynalsamda unutdim seni,
Bilmam mendan istading neni,
Endi sen ham unutgin meni,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Xasan Uz.

Uzoqlashdik uzildi ora,
Ozoringdan yurak ming pora,
Men sevgandek sevsayding zora,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Komila Qiz.

Sabr qildim dilimni o‘yib,
Yomonimni yaxshiga yo‘yib,
Nahot ketding mehrimdan to‘yib,
O‘z qadrini bilmagan yorim.
Xasan Uz.

Mualliflar:
Xasan Uz & Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Dec, 01:54


#жума_муборак

Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кунимиз мазмунли ўтишини тилаган ҳолда соғлик, саломатликда уйғотган Роббимизга хамду-санолар бўлсин деймиз.  Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жума муборак бўлсин !


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Dec, 16:13


Duet:

Bir ko'rishda telba bo'lib suyganlardek,
Havas bilan shiddatimiz yeldimikan.
Ko'pga bormay arosatda kuyganlardek,
Ayriliqqa navbatimiz keldimikan.

Shum taqdirdan qochgandiga baxtni kutib,
Shu choqqacha yolg‘on ahdning qo‘lin tutib,
Ishqimiz deb ko‘p sinovdan birga o‘tib,
Ayriliqqa navbatimiz keldimikan.

Sevgi o'ldi yurakda go'r mozorimiz
G'urur ila gavjum bo'ldi bozorimiz
Kamaymasdan ko'payganda ozorimiz
Ayriliqqa navbatimiz keldimikan

Ne sinovdan ko‘ngillarda gardimiz ko'p
Nahot endi haddan ziyod shartimiz ko'p
Bilmay qoldim nega buncha dardimiz ko'p
Ayriliqqa navbatimiz keldimikan.

Sarvar Mirzo o'tar g'amdan qoldik shoshib,
Sabir qilmay doshqozonday to'ldik toshib,
Ishq azobi ketmoqdadur haddan oshib,
Ayriliqa navbatimiz keldimikan.

Eslang ahir qalbingiz men edim sizni,
Buncha qattiq quchib oldi hijron bizni,
Xotimasi shu bo‘lib chin sevimizni,
Ayriliqqa navbatimiz keldimikan.

Mualliflar:
Sarvar Mirzo & Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Dec, 01:14


#хайрли_тонг

Бу ҳаёт сизникидир, уни ўзингиз истаганингиздек имкон қадар бахтга йўғрилган холда яшашга интилинг. Яхшилик қилинг ва яхшилар қуршовида бўлинг...
Яна бир янги бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Dec, 07:28


МЕНГА БУНДАЙ БОҚМА ...

Менга бундай боқма,
                  сирли нигоҳинг
Дилимни ўртамас,
             меҳрим қўзғамас,
Кўкка етса нима,
                 сенинг бу оҳинг,
Ҳажрингда куймайман,
               ишқим бўзламас.

Сенга эмас менинг
            қалбимга кирмоқ,
Унинг эгаси бор,
                   вафоси бисёр,
Бесамар, қалдирғоч
            қошингни кермоқ,
Дилдаги ёримга
              муҳаббатим бор!

Ғурурим тоғдайин, 
                       удир бебаҳо,
Муқаддас севгимни
                дилимга кўмган,
Қалбимга ишқ солган
               дилбарим танҳо,
Юрагим шу ёрга
                 бир умр кўнган!

Менга,
               ундай
                               боқма ...


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Dec, 02:18


#хайрли_тонг

Уйқудан сўнг кўзларимизни очган, борлиқни қороғуликдан сўнг нурга тўлдирган Зотга чексиз ҳамдлар бўлсин... Бугунги кун яхшиликларга тўла бўлсин... Қалбингиздаги эзгу ният ва мақсадларингизга етиб юринг Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

15 Dec, 14:50


* ЛАЙЛИМ *

Кечалар сени ўйлаб.
Ойга сиримни сўйлаб,
Кўнглимга умид жойлаб.
Лайлим сени севаман,

Ўзга ақлинг олса ҳам.
Дилга ғулув сола ҳам,
Умрим тугаб борса ҳам.
Лайлим сени севаман,

Сендан кўнгил узмасдан.
Ишқдан зинҳор безмасдан,
Оромингни бузмасдан.
Лайлим сени севаман,

Ғанимлар ивғо қилса.
Борлигим малол келса,
Юрагим уриб турса.
Лайлим сени севаман,

Юрак тўлар ҳасратим.
Ўзгага йўқ нафратим,
Соф менинг муҳаббатим,
Лайлим сени севаман,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Dec, 03:04


​​Ҳар сатрида нур сочур адолатнинг офтоби,
Ўттиз беш миллион халқнинг жаранглаган хитоби.
Унда мужассам бахтим, унда ҳаққим – ҳуқуқим,
Инсонни азиз қилган – Ўзбекистон китоби!

Ассалому алайкум!
Қомусимиз қабул қилинган кун билан табриклайман!

Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Dec, 03:03


📘КОНСТИТУЦИЯМ


Юртимнинг ғурур, ори,
Миллатим ифтиҳори,
Адолат пойдевори,
Менинг Конституциям.


Ҳалқ кўнглинг кенглиги,
Бир ёқа бир енглиги,
Фуқаролар тенглиги,
Менинг Конституциям.


Мустақиллик далили,
Адолат, хурлик йўли,
Эркинлигим кафили,
Менинг Конституциям.


Яшайман доим бардам,
Бахтиёрман мен ҳар дам,
Ҳуқуқларим унда жам,
Менинг Конституциям.


Ватан кўксимда ордир,
Аждодлар мададкордир,
Қонунлар устувордир,
Менинг Конституциям.


Ҳар инсон ноумусидир,
Содиқлик туйғусидир,
Бахтимиз қомусидир.
Менинг Конститутиям.



Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Dec, 03:03


#Конституциямиз_32_ёшда
#Конституция_куни_муборак_бўлсин

🇺🇿Бугун, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 32 йил тўлади. Ушбу ўзига хос юбилей сана барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конституциямиз нафақат жамиятимизнинг бош Қомуси, балки бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз таянчи, кафолати ва асоси ўлароқ бизга ниҳоятда қадрлидир.

Юртимиз осмони узра ҳамиша тотувлик ва барқарорлик, ҳар бир оилада бахт ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин, Ватанимиз равнақи йўлида янги ғалабалар сари интилиб, ҳар биримизни улкан муваффақиятлар томон етаклаб боришини тилаб қоламиз!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Dec, 02:01


#хайрли_тонг

Яхши нарсалар ишонганингизда, яхшироқ нарсалар сабр қилганингизда, энг яхшилари эса воз кечмаганингизда келади...
Дуо қилинг, ишонинг, сабр қилинг, воз кечманг, сиз учун хайрлиси энг тўғри пайтда келади ИншаАллоҳ!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума тонги муборак Қадрдон!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Dec, 14:00


* РУҲШОНАМ *

Руҳшонам сен мени ойдин юзлигим.
Жон олар қарашинг шаҳло кўзлигим,
Узун кокилларинг жонимга роҳат.
Лабида боли бор ширин сўзлигим,

Гипригинг майсаю ғунча лабларинг.
Тинглагим келади ширин гапларинг,
Изҳорим қабул эт муҳабатимни.
Бир-бора тутсайдим нозик қўлларинг,

Бир кулсанг ёришар буткул ҳаётим.
Сен учун битаман гўзал баётим,
Олам ҳам куладир борлигинг учун.
Илҳоминг сени дер ишонгин жоним,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Dec, 13:59


Buyurtma asosida yozildi.

Biz g‘aribga bir nazar qilmay,
Jon bermadi jonim berganim.
Hatto uni sevishim bilmay,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Bilmam dardim davosi kimda,
Quloq solsam to‘rt yonim jimda,
Dil izhorim qolib ichimda,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Ich ichimdan yoqib tanamni,
Sherik qildi menga qalamni,
Qanday yengay ekan alamni,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Quloq solmay qalbim so‘ziga,
Boqolmadim bir bor ko‘ziga,
Teng bo‘lmadik boyning qiziga,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Yurak urar yana bir dardda,
Ko‘rsam deyman uni bir marta,
To‘yi ekan bahorgi martda,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Musofirda yurgan Hosilbek,
Azoblarga endi qo‘ygin chek,
Uni boydan ortiq sevdim lek,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Dec, 05:48


"Хайр" сўзи энди бизга номуносиб,
"Алвидо" деб айтмоғимиз яхшироқдир.
Ерда ишқнинг юзларини ғубор босиб,
Кўкда ойнинг нури аста сўнаётир.

Энди кўмиб ташлолмайман ваъдаларга,
Қўлингиздан тутмоғим ҳам бўлди душвор.
Сизни олиб кетдилару олисларга,
На кундузу, на кечамда ҳаловат бор.

Сўқир кўнгил сўзга кирмас жон ўртанар,
Булут сузар осмонимнинг энг қаърида,
Муҳаббатнинг номи тушган саҳифалар,
Сарғайганча қолди ўтмиш дафтарида.

АЗАМАТ ЗИЁ


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Dec, 01:56


СОҒИНМАДИНГМИ

Кўнгил чекди зулматда заҳм,
Юрагимда хавотир, ваҳм,
Мен соғиндим, сен-чи бераҳм,
Ростини айт, соғинмадингми?

Ёлғизлигим ёқамдан тутди,
Ҳувиллаган бағримни ютди,
Гаплашмадик, неча кун ўтди,
Ростини айт, соғинмадингми?

Ечилмас ҳеч қалбнинг тугуни,
Сўзга солиб азоб юкини,
Шеър ёзаман сенга ҳар куни,
Ростини айт, соғинмадингми?

Туйғуларим уйғотиб кетдинг,
Юрагимни тиғлатиб кетдинг,
Кўз ёшларсиз йиғлатиб кетдинг,
Ростини айт, соғинмадингми?

Мен соғиндим, сен-чи бераҳм,
Ростини айт, соғинмадингми?

Ўлмасбек Самарқандий.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Dec, 01:49


* КЕЧИККАН СЕВГИМ *

Ойлар ўтди кунлар давони.
Қайтмас бўлиб кетган йилларим,
Кўнглим узра қолган туғёни.
Изҳор учун кечиккан севгим,

Қолдим фақат байтларим билан.
Юрак тўла дардларим билан,
Жавоби йўқ ҳатларим билан.
Изҳор учун кечиккан севгим,

Эзилган қон бағримни эзиб.
Кўз ёшлари кетар тизилиб,
Қилган аҳду вафосин бузиб.
Изҳор учун кечиккан севгим,

Лаби титраб йиғлаган кулган.
Юрагимдан севгимни юлган,
Орзуларим тўкилган ўлган.
Изҳор учун кечиккан севгим,

Шуми севгим шуми муҳаббат.
Наҳот ғамда қолсам то абат,
Шу эканда шу экан қисмат.
Дийдор учун кечиккан севгим,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Dec, 01:48


Buyurtma asosida yozildi.

Juda yoqib ketyapsan menga,
Mehring bilan bu ko‘nglim  to‘ldi.
Tikilib hech to‘ymayman senga,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

So‘rab qo‘ymas dilimning ohi,
Qumsayverar ishqim nigohi,
Suqlanib ham qarayman gohi,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Parvonangman yuqmasin deb gard,
Seni asrab avaylashim shart,
Tan olaman lekin mardga mard,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Quvonchisan kulsam yuzimning,
Eng shirini senga so‘zimning,
Boshqalarning emas o‘zimning.
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Ko‘zmunchog‘ing bir chetga qo‘yib,
Sog‘inchimning ko‘zlarin o‘yib,
Chimchilasam yuzingdan to‘yib,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Yoqaverar yurish turishing,
Erkalanib mushtlab urishing,
Ko‘rgim kelar labing burishing,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Hijolatdir yonimda Majnun,
Jondan ortiq sevganim uchun,
Qo‘rqamanda bir kunmas bir kun,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Dec, 01:47


#хайрли_тонг

Кўнгиллар яқину, манзиллар узоқ,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ,
Омонатни олиб қуймасдан Аллоҳ!

Ассалому алайкум Қадрдон. Янги кунингиз хайрли бошлансин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Dec, 01:03


* ГУЛОЙИМ *

Қарашлари пур мано.
Дилда ёқимли наво,
Бўлдим сенга маҳлиё.
Гўзалимсан гулойим,

Атир гулга ўҳшайсан.
Ҳаёл қушим ушлайсан,
Дилда танҳо яшайсан.
Гўзалимсан гулойим,

Яралгансан ҳуш чирой.
Ҳавас қилар кўкда ой,
Қалбинг узра бергин жой.
Гўзалимсан гулойим,

Илҳом сени севгани.
Сенсан кўнгил бергани,
Севмай сендан ўзгани.
Тенгсизимсан гулойим,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Dec, 00:57


Koʻzlarimni zorligini,
Yurakkinam torligini,
Senda koʻnglim borligini,
Sendan boshqa hamma bildi!

Saqlab yomgʻir, sellarimda,
Yurak degan yerlarimda,
Doston qildim she'rlarimda,
Sendan boshqa hamma bildi!

Jondan ortiq koʻrganimni,
Butkul telba boʻlganimni,
Sensizlikda oʻlganinimni,
Sendan boshqa hamma bildi!

Dilga qoʻngan gardlarimni,
Koʻmib shaxd-u mardlarimni,
Doston qildim dardlarimni,
Sendan boshqa hamma bildi!

Netay oʻzing bilmading-da,
Bilmoq uchun kelmading-da,
Hatto hurmat qilmading-da,
Sendan boshqa hamma bildi!

Tuygularim uvolini,
Javobsiz ishq savolini,
Mumtozbegim zavolini,
Sendan boshqa hamma bildi!

Ishq bobida kuyganimni,
Armonlarim uyganimni,
Kimni jondan suyganimni,
Sendan boshqa hamma bildi!

Mumtozbegim


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Dec, 00:49


ҚИЗЛАР

Муҳаббат севгидан ор қилманг қизлар
Кўзга дунёларни тор қилманг қизлар
Эр йигитлар севса чиндан севади,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар


Алдамчи пуч ҳою ҳаваслар қучиб,
Адашманг покиза севгидан кечиб,
Бойларни тилло-ю зарига учиб,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.

Ёшликда адашманг, ёшлик ғўр бўлар,
Армонли кўз ёшлар кейин шўр бўлар,
Севгига қурилган ҳаёт зўр бўлар,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.


Хазонлар ярашар сариқ қизларга,
Дил бериб бўлмайди қалби музларга,
Алп йигитлар мосдир сиздек қизларга,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар.
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.


Муҳаббат вафодир умрингизга зеб,
Ой қизга мард йигит бўладида эп,
Бахтсиз бўлиб қолманг бой бўламан деб,
Йигитлар севгисин хор қилманг қизлар
Севмаган кимсани ёр қилманг қизлар.


Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Dec, 00:47


🌿🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌿

🌹Ассалому алайкум   
              мехрибонларим🌹
🌺 Сешанба тонги муборак бўлсин!

АЗИЗЛАРИМ,
Хамиша АЛЛОХ нинг панохида бўлинг 🤲🤲🤲🌹
Дастурхонингиз рисқли, Рўзғорингизга барака,
Хонадонингизга тинчлик хотиржамлик,
Оилангизга бахт-саодат,
Шодлик қувончлар тилайман

🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷

Қадрлисиз жигарларим ❤️


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Nov, 01:15


#жума_муборак

Билингки, қаердадир, кимдир Сиз учун дуода. Сизнинг хурсанд бўлишингиз, кунингизни ажойиб ўтиши ўша ким учундир жуда муҳим...
Дунёда Сиз учун яшаётган, нафас олаётган, қайғураётган инсон бор экан, ҳаёт яшашга арзийди. Бизни севган ва яхши кўрган инсонларимиз доим бор бўлсин. Улар учун биз ҳам дуодамиз...
Ассалому алайкум Қадрдон. Жума тонгингиз муборак бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Nov, 04:54


* * * * *

Таъбий офат келди муҳаббатимга,
Кўнгил боғларимга тушди куялар...
Сенсизлик ёқмади табиатимга,
Юрагимга армон қурди уялар...

Сен йўқ эгаллади ҳижрон вужудим,
Мени фақат ўтмиш қўллади жоним...
Сен йўқ саҳро бўлди менинг ҳудудим,
Ҳар қарич умидим чўллади жоним...

Сенсиз беътоб қилди кўнглимни фироқ,
Билмайман, бир нима бўлган кабиман...
Сенсиз ҳам амаллаб юрибман бироқ,
Тирикман. Ўзимча ўлган кабиман,

Соғинч турар кунда менга ўқ отиб,
Ҳижронлардан қочиб чопган одамман...
Севгисин йўқотиб, бахтин йўқотиб,
Шоир деган номни топган одамман...

Ажралмоқ рост бўлди, сўзлар беҳуда,
Менинг орзуларим еб қўйган тақдир...
Нима ҳам дей энди пешонам шуда,
,,Ҳаб саними?, ҳалиʼʼ деб қўйган тақдир...

Сенсизлик кўндириб қўйябди секин,
Балкида, менсиз ҳам сен кўнгли тўқсан...
Бари аввалгидек ва аммо... Лекин...
Сенда мен йўқдирман, менда сен йўқсан...

Одилбек Қодиров


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Nov, 04:21


* ЭСЛАРМИКАНСАН *

Сени соғинганда кўкка сўйлайман.
Тим қора бултга тўлади осмон,
Шаррос ёғар ёмғир сени ўйлайман.
Юракни эзмоқда аёвсиз ҳижрон,

Бу тун мен йиғладим осмон йиғлади.
Бир кўргим келдида армоним ёрим,
Йиллар ўтди севгинг унут бўлмади.
Соғинч суруридан минг бўлак жоним,

Яна суратингни қучиб йиғладим.
Ҳатларинг ўқийман ўшал байтимдан,
Олислаб кетдинг ёр нега билмайман.
Расмингдан сўрайман қайта-қатадан,

Гоҳо муҳаббатни ёмон кўраман.
Сени қайдан топай қайерлардасан,
Мен сени ҳар лағза ҳар он севаман.
Сен ҳам мени бир-бор эслармикансан,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Nov, 01:15


#хайрли_тонг

Уйғониш, тонг отишини кўриш ҳам – Аллоҳнинг раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак деймиз...
Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз мўжизаларга бой бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Nov, 02:12


* МАДИНАМ *

Ҳой мадинам сендан илтимос.
Мен томонга бир кулиб қўйсанг,
Сўзлашайлик кел ишқдан бироз.
Тундай қаро кокилинг ёойсанг,

Йиғлатмайман кўнгилларингни.
Овозингни бир эштисам бас,
Сойдек шўҳчанг кулгуларингни.
Навосидан завқ олай бир пас,

Кўзларингда меҳр уйғониб.
Исҳоримни жиловлай олсам,
Орзуларим яна тўлғониб.
Муҳаббатинг куйида ёнсам,

Қара юрак ўртаниб деди.
Васлинг узра талпиниб шу чоқ,
Айтар бўлса илҳоминг энди.
Сулув йўқда сендан гўзалроқ,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Nov, 02:10


Men-la birga bo‘la olmasang.
O‘tmishimda ortda qolib ket.
Chin qalbingdan seva olmasang.
Yuragimdan isming olib ket.

Har nafasda seni deb urgan.
Ko‘ksimdamas qo‘lingda turgan.
Ozoringdan ming parcha bo‘lgan.
Yuragimdan isming olib ket.

Telbalarcha bir seni suygan.
Saroblardan baxtini tuygan.
Yolg‘oninga aldanib kuygan.
Yuragimdan isming olib ket.

Seni o‘ylab yo‘qoldi tinchim.
Madorsizman qolmadi kuchim.
Bevafoyim sendan o‘tinchim.
Yuragimdan isming olib ket.

Balki shunda dardlarim ketar.
Hayollaring meni tark etar.
Chidolmayman bo‘ldi bas yetar.
Yuragimdan isming olib ket.

Olg‘a qadam tashlashim uchun.
Yangi hayot boshlashim uchun.
Hozir o‘lmay yashashim uchun.
Yuragimdan isming olib ket.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Nov, 02:09


ЎКИНЧ...

Ўкинч тўла қалбда қилади исён
Туйғулар, жунбушга келади ҳиссиз.
Ишқим гирён бўлса тордир бу жаҳон
Юрган йўлларим ҳам тор эрур сенсиз !

Ҳисларимни кўзларингга кўмиб қўй...

Чаманзор, гулбоғлар бир кун сўлади,
Тоғлар ҳам қулайди, кун келиб бир кун !
Меҳринг тафти ила қалбим тўлади,
Севгимни ҳис қилгин, айтаман беун !

Ҳисларимни кўзларингга кўмиб қўй...


Оқар сувлар айтар, соғинганимни,
Сайроқи қушлар ҳам айтар куйида.
Айтади, сен томон чоғланганимни,
Севишган икки жуфт висол тўйида... 

Ҳисларимни кўзларингга кўмиб қўй...

Ҳижрон ғолиб келди, парда осдилар
Эҳ сени кўрмасин дея, кўзимга.
Сен эса сезмадинг, тамға босдилар,
Ишқимизнинг тиниқ, оппоқ юзига !

Ҳисларимни кўзларингга кўмиб қўй...


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

27 Nov, 02:06


#хайрли_тонг

Инсонда қадрлаш учун ҳис туйғулари жуда кўп, улар керакли пайтда ўз ўрнида ва меъёрида ишлатилса бас...
Янги кун барча имкониятларингизни остонаси бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

25 Nov, 04:23


#хайрли_тонг

Саодатга эришиш, инсонийликка хос хислатдир! Бугунги кун қовоғини уйиб турган бўлса ҳам сиз бунга асло парво қилманг, иродангизга ишонинг ва орзуларингизда собит қадам бўлинг!
Ассалому алейкум Қадрдон! Яна бир янги кунингиз мазмунли ўтсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Nov, 16:17


МЕНИ ТИРИКЛАЙИН
КЎМИБ БЎЛДИНГИЗ...


Мени тириклайин
кўмиб бўлдингиз,
Энди тирилтирмоқ
йўлин изламанг,
Билмам не қилмишим
нега йўйдингиз,
Йўқ қабрим устида
энди бўзламанг...

Мени тириклайин
кўмиб бўлдингиз,
Нонингиз ярмига
назар солдимми,
Недан лол қолдингиз,
недан тўлдингиз,
Ёки қалбингизга
ғулу солдимми..?

Мени тириклайин
кўмиб бўлдингиз,
Мен сиздан мурувват
кутмаган эдим,
Менимас, ўзингиз
тиғсиз сўйдингиз,
Дилимда кудурат
тутмаган эдим.

Мени тириклайин
кўмиб бўлдингиз,
Жисмим аро жоним
талпинар илҳақ,
Сизчи, заҳарханда
кулиб қўйдингиз,
Қайтар дунё дерлар,
қайтиши барҳақ!!

МЕНИ
ТИРИКЛАЙИН
КЎМИБ
БЎЛДИНГИЗ...


МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Nov, 16:15


N_62
<i>
#Retro</i>
<i>
#YUmor</i>

Muallif:TangriberdiMurod



<i>
#QIZLAR</i>

Sukunatga yo'g'rilaman jim,
YUragimni tepkilar hislar.
Bir bor sevgi izhor qilsaydim,
Sevishimni bilsaydi qizlar.
Maftun etar samimiy kulgu,
Rom etadi g'izoliy qarash.
Muhabbatim bo'lib bersam-u,
Barcha qizlar qilishsa talash.
Rost, osmonda uchib yuribman,
Somon yo'lda qolyapti izlar
Lek barini sezib turibman,
Meni sevib qolyapti qizlar.
YUzlarida anvoyi chaman,
YAnog'ida gul-lolalari.
Lablarining har chekkasidan
Oqar kulgu-shalolalari.
So'zlamoqda bari-baridan,
YOlg'onlarni eplolmas ko'zlar.
Sezyapmanki, xayollarida
YUzlarimdan o'pyapti qizlar.
CHap ko'zlarin yumushib bir pas,
Lablaridan bo'sa uchirdi.
Balki,sizni Xudo kechirmas
Lekin sizni shoir kechirdi.
Bu satrlar hazil she'rga mos,
Har bir yurak taqdirin izlar.
Ammo meni sevishlari rost,
Qarsak chalmay o'tirgan qizlar!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Nov, 15:46


Кетавер, аҳдлари ёлғоним,
Сенсиз кун ўтмасдан қолмайди.
Ёлғизлик ўлдирмас, бу жоним,
Тангридан ўзгаси олмайди.

АЗАМАТ ЗИЁ


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Nov, 04:19


ИЗҲОР

Бир зум нигоҳимдан бўлсанг гар, йироқ,
Соғиниб қоламан эй маъсумгинам,
Севасанми мени сўрайман, бироқ,
Сен жавоб бермайсан, жимсан, жимгинам.

Маъсум табассуминг жонимга оро,
Сокин кулгуларинг қувнатар сени,
Майлига индама минг йиллар аро,
Йўқ деган жавобинг ўлдирар мени.

Хуршид Kарим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Nov, 03:57


Hali meni ko‘p eslaysan.
Meni qadrim bilmagan yor.
Alam ila dil tig‘laysan.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Kechir meni sevgim bilan.
Yuraginga berdim ozor.
Dunyodagi hamma sig‘ib.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Ishq neligin bilmaganga.
Muhabbat zo‘r bo‘ldi bozor.
Arzimaysan o‘ylashimga.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Bahorimda gullar so‘ldi.
Qara bog‘im bo‘ldi mozor.
Senga bo‘lgan ishonch o‘ldi.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Bevafoning qo‘llarida.
Kuni kelib bo‘lasan xor.
Yig‘lamagin afsus qilib.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Albad menga kular tole.
Olloh menga berari bor.
O‘zgasini mayli yor de.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

23 Nov, 03:44


#хайрли_тонг

Бошлаб олган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин Қадрдон!
Яна бир тонги барчамизга муборак бўлсин. Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

22 Nov, 01:46


#жума_муборак

Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни жаннат учун навбатдаги таклифномадир! Шундай экан, бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

Ассалому алайкум. Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Nov, 10:51


Yuragimni zorlari tindi,
Olsin hayot borini olsin.
Mumtozbegim sevmaydi endi,
Muhabbating boshingda qolsin!

Dil ogʻritib she'rlar yozdirgan,
Sogʻ aqldan butkul ozdirgan,
Sirlarimni hammasin bilgan,
Muhabbating boshingda qolsin!

Koʻksimdagi toshdir-yurakmas,
Ayriligʻing darddan darakmas,
Menga sevgi-pevging kerakmas,
Muhabbating boshingda qolsin!

Tuzogʻiga tusharkan pashsha,
Gʻir-gʻir etib qoʻyib tomoshsha,
Sevishniyam boplading yashsha,
Muhabbating boshingda qolsin!

Oromimni beliga tepgan,
Megabaytim tugatib bitgan,
Ohirida tarqalib ketgan,
Muhabbating boshingda qolsin!

Ne ham derdik: otangga rahmat,
Yana qilma berganing minnat,
Maladest, sen zoʻrsan azamat,
Muhabbating boshingda qolsin!

Hijron-pijron kerakmas menga,
Taqdir mayli hukmiga solsin.
Asqotadi, qaytib ol senga,
Muhabbating boshingda qolsin!

Mumtozbegim


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Nov, 10:46


* ЮРАГИМ *

Уриб тургин ҳаста юрагим.
Исҳори дил этолганим йўқ,
Бир оз чида бир оз шошмагин.
Ҳали дардим битолганим йўқ,

Уришдан ҳеч тўҳтама асло.
Мени ҳам бир тушингин аҳир,
Ёки сенга бўлдимми бало.
Сен ҳам менга қилмагин жабр,

Кўп озорлар кўрингми юрак.
Айбимми айт ашъор битганим,
Мен учун ҳам уришинг керак.
Ёзай ҳали кўпдир байтларим,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Nov, 10:40


" Muhabbat daraxti "

Esingdami, uchrashgan edik,
O'sha daraxt yonida ilk bor.
Muzlab qolgan bu tosh qalbimga -
o'sha payti kelgandi bahor.

Yoshlik o'tib ketar chog'ida,
Bizga qarab turar edi jim.
Muhabbatning o'sha bog'ida,
Bizdan boshqa bo'lmasdi hech kim.

Go'zal gullar har yon termulib,
Kelar edi bizga havasi.
Sevinchdanmi, bilmam jo'sh urib -
titrar edi yurak qafasi.

Yillar o'tdi....
keldi qahraton,
Ketdi qorlar o'chirib izni.
O'sha daraxt turardi bejon,
O'tmish bilan sog'inib bizni....

Bir kun albat yana ekamiz,
Bizsiz qurib qolgan o'xshaydi.
To abadul biz bor ekanmiz,
O'sha daraxt gullab - yashnaydi!

Muallif : Sardor Yo'ldosh


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Nov, 02:29


#хайрли_тонг

Эрта тонгдан иккита нарсани мақсад қилиб олинг.
Биринчиси: Бу хаётдан ва борлиқдан қувониш...
Иккинчиси: Биринчисини бир кунда бир неча маротаба такрорлаш...
Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги кунингиз қувончга бой бўлсин...


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Nov, 05:34


Sog‘indim oy kabi nurli yuzingni.
Tun qorong‘usidek mayus ko‘zingni.
Hech biri hali ham yodimdan chiqmas.
Sog‘indim sog‘indim degan so‘zingni.

Gohida rasminga nazar solaman.
Hayolan o‘zimcha xabar olaman.
Sen bilan o‘tkazgan kunlarni eslab.
Hammadan bekinib yig‘lab olaman.

Sen ketding kunimda mazmun yo‘qoldi.
O‘rningni yolg‘izlik egallab oldi.
Sensiz urishdan ham tolgan yuragim
Bilsayding alamlar qay kuyga soldi.

Endi olislardan qarayman senga.
Sog‘inchli so‘zlarim atayman senga.
Kim bilan qayerda bo‘lmagin mayli.
Sening Borligingni o‘zi baxt menga.

Umid nihollarim unmay so‘lsada.
Ayriliq armonning ko‘ngli to‘lsada.
Mayli diydorlashish etmasin nasib.
Seni sevar edim gunoh bo‘lsada.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Nov, 01:19


🌹Ассалому алайкум!, Чоршанба тонги муборак бўлсин!💮

🌸Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌺Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🌷

🌹


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Nov, 02:25


#хайрли_тонг

Тонг кирди, ҳаётда уйғониб яша,
Сўзларинг жарангдор, сўз қониб яша.
Донолар суҳбатин тингла сукут-ла,
Нодонга жавобни қизғониб яша..!

© Хайрулла Ҳамидов

Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги тонгингиз хайрли ва барокатли бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Nov, 01:55


* БАҲТЛИ БЎЛИНГ *

Дунёлари тор келиб бизга.
Сиз баҳтлисиз оламда бе кам,
Бўлолмадик иккимиз бирга.
Батҳли бўлинг менинг учун ҳам,

Гоҳ юракка сиғмай ўтар қил.
Тилаб ўтаманда ўзимга сабр,
Сўраманг ҳеч минг бора узур.
Баҳтли бўлинг менинг учун ҳам,

Ўчирмадим сиздан бу изни.
Мангу қалбда сақлайман сизни,
Унутмадим сиздайин қизни.
Баҳтли бўлинг менинг учун ҳам,

Тўлмайди ҳеч кўкдаги ҳилол.
Тик қадимиз бўлиб қолди дол,
Ҳазон рангда мен эккан ниҳол.
Баҳтли бўлинг менинг учун ҳам,

Кўксим мушлаб увишар кафтим.
Йил мисоли ўчмоқда аҳдим,
Сиз шодон сиз шу менинг баҳтим,
Баҳтли бўлинг менинг учун ҳам,

Илҳом Воҳид


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Nov, 01:55


СЕВОЛМАЙДИ


Ошиқларинг эй дилрабо,
Бари мендек бўлолмайди,
Мажнундайин севар аммо,
Сени мендек севолмайди.


Дард ситамга тўлар балки,
Ёниб, куйиб ўлар балки,
Пойингда хок бўлар балки,
Аммо мендек севолмайди.


Хўп кўйингда адодирлар,
Гўё жони фидодирлар,
Васлинг учун гадодирлар,
Сени мендек севолмайди.


Гуллар тўшарлар пойингга,
Кириб кўнгил саройингга,
Шайдо улар чиройингга,
Сени мендек севолмайди.


Ҳуснинг кетса юзларингдан,
Сеҳринг кетса кўзларингдан,
Кетар улар изларингдан,
Сени мендек севолмайди.


Кундай бўса кундайингча,
Тундай бўлсанг тундайингча,
Қандай бўлсанг шундайингча,
Мендек ҳеч ким севолмайди.



Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Nov, 01:54


Homush bo‘lsang bag‘rim tig‘layman.
Xavotirdan o‘zga sizg‘mayman.
Tuyg‘ularim tushunmaysanda.
Sen yig‘lasang men ham yig‘layman.

Quvonch bermoq dildagi ahddir.
Ham maqsadim ham kuchli shaxddir.
Bundan ortiq mazmun kerakmas.
Sen kulganing men uchun baxtdir.

Ko‘zlaringdan yoshing terayin.
Sevaolsang qalbim berayin.
Ochgin menga hayot eshiging.
Shodliklarni olib kirayin.

Nurlar sochib osmonu falak.
Berayapti baxtimdan darak.
Men hotirjam bo‘lishim uchun.
Sen yonimda bo‘lishing kerak.

Yuragimiz birlashib ursin.
Ko‘ngil visol gashtini sursin.
Sinovlardan birga o‘taylik.
Armon bizdan olisda yursin.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

18 Nov, 01:45


#хайрли_тонг                                                         
Хаётимиздаги бўлиб ўтаётган хар бир нарса биз қилаётган ниятга боғлиқдир... Ниятимизни чиройлик қилайликки хаётимизнинг қолгани хам қилган ниятимиз каби гўзал бўлсин...
Ассалому алайкум Қадрдон бугунги кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

17 Nov, 02:35




Инсонларнинг ҳаракатлари, фикрлари ва ҳиссиётларига ўз нуқтаи назарингиз билан баҳо берманг. Сиз уларнинг ичида нималар кечаётганини ҳатто ярмини ҳам билмайсиз... ва била олмайсиз хам.
..
Сиз яхшиси шунчаки табассум қилинг! Ассалому алейкум Қадрдон!

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

16 Nov, 15:41


Buyurtma asosida yozildi.

Tog‘lardanda baland hasrat qayg‘ularim.
Nahot senga yetib bormas tuyg‘ularim.
Qo‘l ushlashib bizlar qilgan axdlar qani?.
Bir umirga armon bo‘ldi orzularim.

Yuragimning har zarbida sen eding-ku.
O‘ylarimda hayolimda sen eding-ku.
Gard yuqtirmay asraganim baxtim deya.
Yaratgandan so‘raganim sen eding-ku.

Ketding qara sensiz yurak yarim bo‘ldi.
Oshno bo‘lib alam mendan ko‘ngli to‘ldi.
Yarim yo‘lda yetmay qoldim manzilimga.
Qo‘limdagi senga degan gullar so‘ldi.

Netay endi taqdir ekan boshqa boshqa.
Aldanibman qora ko‘z-u qalam qoshga.
Menga bergan va'dalari yolg‘on ekan.
Eh qaydanam oshiq bo‘ldim bag‘ri toshga.

Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Nov, 11:14


ТЎЙИГА АЙТИБ КЕТДИ

Орзуйим осмонидан
Турналар қайтиб кетди,
Севгилим бугун мени,
Тўйига айтиб кетди.

Севиш эканми айб,
Юрагим бўлди майиб,
Ўтинг дея жилмайиб,
Тўйига айтиб кетди.

Борай десам орим бор,
Номус деган ёрим бор,
Зўрим йўғу зорим бор,
Тўйига айтиб кетди.

Баҳорларим бўлди қиш,
Бошимга ёғди ташвиш,
Эртага тўйи эмиш,
Тўйига айтиб кетди.

Ҳаёни четга қўйиб,
Икки кўзимни ўйиб,
Тиғсиз, пичоқсиз сўйиб,
Тўйига айтиб кетди.

Илон чиқди йўлимда,
Чаён чиқди чўлимда,
Таклифнома қўлимда,
Тўйига айтиб кетди.

Бахтимдан бўлдим жудо,
Сабр бер менга худо,
Муҳаббатжон алвидо,
Тўйига айтиб кетди.


Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Nov, 06:51


Ёт совчилар хуш ёқдими кўнглингизга,
Энди армон киприк қоқар ўрнингизга,
Мен ғарибдан бир умрга этиб жудо,
Арадими маржон тақиб бўйнингизга?

Сизсиз бу кенг дунёни не қилардим мен?
Яратгандан васлингизни тилардим мен.
Осмон-осмон орзуларим бор бўлсада,
Сиз юлдузга етмаслигим билардим мен!

Ўзга ёрнинг таърифи зўр достон бўлди,
Янгаларнинг кўнгиллари осмон бўлди,
Авваллари биздан йироқ қайғу-алам,
энди бизнинг кўнглимизга меҳмон бўлди.

Ёрга вафо меросмиди Муҳаммаддан,
Бир лазада воз кечди ёр муҳаббатдан,
Минг гўзалга алишмаган оҳу кўзни,
Кўнгиллари айро тушди Азаматдан!

АЗАМАТ ЗИЁ


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

08 Nov, 02:30


#жума_муборак

​​Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Nov, 06:51


Кулгим келар базан базан йиглагим
Куриб турфа олам инсонларини
Жуда кеч очилди мени кузларим
То курмагунимча золимларини

Яшабман шунча вакт мазмун максадсиз
Нахот орзуларим Бир хаёлмиди?
Ахир дилдаги туйгулар сузсиз
Ёкийда такдирнинг касди бормиди?

Бугун у‌йланаман ортимга бокиб
Карасам шунча йул бекор босибман
Канийди имкони булсайди кайтгиб
У‌н саккиз ёшимда булиб колсам Ман

Килардим барини буткул бошкача
Мени суйганларни асраб юрардим
Адашмасдим балкий одам танлашда
Мени суйганни мен хам суярдим


2

Эссиз қайтмас сира у ёшлик онлар
Шунчалар олиски шунчалар йироқ
Ўзим оқламасдим тўқиб ёлғонлар
Онамнинг гапига солардим қулоқ

Аччиқ синовлардан бирам тўйдимки
Билмам дод деворгим келар ҳар маҳал
Озми-кўп баҳорлар кўриб қўйдимки
Ҳаёт вароқларим кўрмади зарҳал

Билган одамларим очдилар юзин
Англадим бўларкан инсон оласи
Аллоҳни билмасдан айтарлар сўзин
Ва бузар оламни қилган ноласи

Бўлди умрим энди кетмасин зоя
Пушмон чегараси ҳаддан ошмасин
Ўткинчи ҳисларим солмасдан соя
Ношукрлик қалбимга парда тортмасин

Мехрож Касимов ва Мирзабек Мирзаев шеьри.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

06 Nov, 01:31


#хайрли_тонг

Хаёт ташвишлари ёмғирдек гўё... Ҳар кимнинг ҳаётида ташвишлардан асраш учун соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларига илиқлик, ёруғлик олиб киради. Сизни ҳаётингизда ҳам шундай инсонингиз доимо бор бўлсин...
Ассалому алайкум Қадрдон. Яна бир янги тонг барчамизга муборак бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Nov, 15:31


​​​​АВВАЛГИДАЙМАС

Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжони айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.

Этилмайди энди эътироф,
Олқишлар ҳам бўлгандайин бас.
Озоримдан чекиб изтироб,
Қийналишлар аввалгидаймас.

Вақт измига кўнгил кўндими,
Жим йиғлайди, юрак сўз демас.
Меҳр номли қўшиқ тиндими,
Куйланишлар аввалгидаймас.

Бечора қалб қўяр оғриниб,
Кечаги кун энди бир ҳавас.
Ҳол сўрашлар, тинмай соғиниб
Ўртанишлар аввалгидаймас.

Кетмоқдасиз, қадамлар шаҳдам,
Мен ўзиммас, сиз ҳам у эмас.
Дил эшигин олдида бир дам,
Тўхталишлар аввалгидаймас.

Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжони айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.

Ўлмасбек Самарқандий.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Nov, 15:26




Муаллиф: ТангрибердиМурод

#СИНДИМ

Синдим!
Териб олгин синиқларимни,
Йўқса, товонинга қадалиб қолар.
Сендан бошқа балки,қилиқларимни
Севиб,тақдиримга аталиб қолар.

Тўкилдим,
Кафтингдан бир ҳовуч дондек,
Чумоли ортига опичиб олди.
Ҳафаман, юрибман гўё шодондек,
Лабга сохта кулгу ёпишиб олди.

Сўкилдим,
Гиламдек тўқимадинг-ку,
Юрагим чокидан сýтилиб кетди.
Нигоҳимдан севгим ўқимадингку,
Қароғим йўлинга титилиб кетди.

Кетдим,
Бахтинг эдим учириб қўйдинг.
Қўнишни ҳоҳламам ойнинг бошига.
Ҳамон болаликнинг орзусин туйдинг,
Наҳот етмагансан севги ёшига?!

Қайтдим,
Ошиқларнинг сирли созиман,
Қўлида куй чалгум мен севган қизни.
Севмас бýлсанг майли,севма розиман,
Фақат унутмасанг бўлгани бизни!

Синдим...
Териб олгин синиқларимни.
..

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Nov, 15:24


ИЗҲОР

Жонгинам сен учун бу жоним тортиқ,
Бу жонни найлайин жаҳоним тортиқ,
Эй менинг умримга нур берган офтоб,
Мен сени севаман ҳаммадан ортиқ.

Сен кўкда моҳ бўлсанг осмонинг ўзим,
Сен боғда гул бўсанг боғбонинг ўзим,
Бир умр қалбингга меҳмонинг ўзим,
Мен сени севаман ҳаммадан ортиқ.

Райҳонинг ифори гуллардан сара,
Нозларинг қалбимни қилди-ку яра,
Кўзимда кўзларинг акси бор,қара,
Мен сени севаман ҳаммадан ортиқ.

Тунларнинг оҳи бор кўзда жоламда,
Ҳижронлар сояси яшар ноламда,
Мендек севолмаслар сени оламда,
Мен сени севаман ҳаммадан ортиқ.

Умримни пойингга тўшасам арзир,
Икки олам сен деб яшасам арзир,
Кел бахтим қўрғони сенга мунтазир,
Мен сени севаман ҳаммадан ортиқ.

Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

05 Nov, 01:24


#хайрли_тонг

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда эди, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди...
Ассалому алайкум Қадрдон, яна бир янги тонг муборак бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Nov, 15:31


Ваьда бердинг қайтаман дея,
Мана неча ой кунлар ўтди.
Қалбда чўғдек ёнган умидлар,
Сен келмаган, кун сўниб қолди.

Ортиқ ваьда, берма келмасанг,
Ёлғонингдан қалбим азобда.
Хижронли тун соғинчли билсанг,
Ўтар кунлар мени қийноқда.

Яна қанча кутай мен сени,
Севаман деб ёлғон гапирма,
Шунчаки тан, олгин сен шуни,
Энди бошқа сабрим синама.


Зилола


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Nov, 05:54


​​ИШҚ

​​Кетолмайман, қўйвормайди рашк дегани,
Дарвозасин очмас, кўнгил кўшк дегани,
Нима қилса қилди мени, эй воҳ ажаб,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Ювиб кетди бошдин-оёқ дардларимни,
Шунчалар ҳам сел бўлурми ашк дегани.
Эшитмайди қалбимдаги гапларимни,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Димоғимдан кетмас сира, чорлаб турар,
Бунча тотли, бўйи-анбар мушк дегани.
Кетсам, ортда алангаси порлаб турар,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Кўнгил шўрлик ғамини ҳам емай, ҳатто,
Азоблайди ҳижрон номли мушт дегани.
Сочимни оқ, ёшимни қирқ демай, ҳатто,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Бир кун мени ўлдиради, ажал туйғу,
Севилмоқ бу ўз ёғингда пиш дегани.
Ўлсак, бирга ўламиз дер, ўжар туйғу,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Жуда ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Ўлмасбек Самарқандий.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Nov, 05:54


ЙИҒЛАМА, ЮРАК...

Кўзлар порлайди, лек, юрак йиғлайди,
Қалбингнинг тубида ёнар аланга,
Билмам, нечун йиғлаб жисминг тиғлайди,
Ундан ясаб олиб, э воҳ, гўшанга...

Ким сени йиғлатди, қайси бағри тош,
Кимнинг осмонини қоплади булут ?
Қайси нобакорда топилди бардош...
...Ғуруринг топтама, ўтмишинг унут!

Энди армон бўлсин, унга висолинг,
Бахт сенга бир умр ҳамнафас бўлсин,
Тоғдай ғурур ила сўздаги болинг -
Асл муҳаббатнинг жомин тўлдирсин !

Юрагинг йиғлатма, сен яша кулиб,
Ўша бағритошлар ўзи куйсинлар,
Табассуминг кўриб, муҳаббат туйиб -
Қалбига вафодан ҳайкал қўйсинлар!

Йиғлама, юрак...

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Nov, 05:53


Nega o‘zimizni ayblamaymiz hech?
Qarang gunohlar ko‘p xatolar bisyor.
G‘azabda jahlning otiga minib,
Yaqinlar qalbiga beramiz ozor.

Barcha g‘amimizga o‘zimiz sabab,
Biling hech o‘zganing gunohi yo‘qdir,
Bekor aytilmagan qilmish qidirmish,
So‘ngi pushaymonlar yurakka o‘qdir.

Bir ishning ohirin bilmagan holda,
Biz ahir adashdik o‘zimiz yo‘ldan,
O‘z qo‘lib o‘zgani ayblamang endi,
Ko‘ring qars ham chiqar ikkita qo‘ldan.

Nega o‘zimizni ayblamaymiz hech?
Mushtoq yuragimni tilgan u deymiz,
Muhabbatning achchiq sinovlarida,
Menga bevafolik qilgan u deymiz.

Ko‘zgu qo‘limizda o‘zimiz oppoq,
Go‘yo farishtamiz bizlar benuqson,
Ular sababchidir azobimizga,
Odamlar hudbindir odamlar yomon.

Aniq qayerdadir xatoyimiz bor,
Unutmang berilmas bejizga jazo,
Bu qaytar dunyoda qaytadi bir kun,
Vafoga vafodir jafoga jafo.

Nega o‘zimizni ayblamaymiz hech?
Kutmaymiz kechamiz bo‘lib sabrsiz,
Vaqtida yaqinlar qadrini bilmay,
Balki shu tufayli bo‘ldik qadrsiz.

Osamdekqaramay mehr berganga,
Kekkayib manmanlik qo‘lini tutsak,
Albatta oqibat yo‘qoladida,
E'tibor bermasdan e'tibor kutsak.

Gaplarni aytamiz qog‘ozga o‘rab,
So‘zimiz tagida bo‘lar so‘zimiz,
Turfa hil niqoblar yurar biz bilan,
Eng avval ularmas soxta o‘zimiz.

Nega o‘zimizni ayblamaymiz hech?
O‘ziga mindirgan nafs otimiz bor,
Nega o‘zlik bilan yuzlasholmaymiz?
Yoki o‘zimizdan qilamizmi or.

Vaqtingiz bo‘lganda bir o‘ylab ko‘ring,
Xisoblang ko‘ngilda kirimiz qancha,
Yashirib aytishga uyalib yurgan,
Odamlar bilmagan sirimiz qancha.

Taqdirning yozig‘i paymona to‘lib,
Dunyodan o‘tamiz yumib ko‘zimiz,
O‘zgamas qilgan u gunohimizga,
Javobin beramiz faqat o‘zimiz.

Muallif: Komila Qiz.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

04 Nov, 01:46


#хайрли_тонг                                                               
Ҳар бир бошланган янги кунимиз яна бир имкондир. Шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига минг шукр! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин...
Бошланажак кунимиз хайрли амалларга тўла бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Nov, 16:18


ПРИМЕРА...

Севган юрагимга рахмим келади.

Қалбимни кемириб айрилиқ, хижрон,
Тинч қўймай жонимни ноўрин гумон,
Вафони қидириб бўлибман сарсон,
Севган юрагимга рахмим келади.

Бахшида этибман жонни вафога,
Ахир севгим дея келдим дунёга,
Йўл қўйибман билсам оғир хатога,
Севган юрагимга рахмим келади.

Рашкдан булутларни сочиб фалакка,
Севмагандим ёрни асло эрмакка,
Оғриқни чуқурроқ жойлаб юракка,
Севган юрагимга рахмим келади.

Севгим деб юракни қўйиб гаровга,
Сочларим берибман эрта қировга,
Ишончин йўқотган эссиз бировга,
Севган юрагимга рахмим келади.

Қанчалар азобга ташлаб қўйибман,
Бевафо севгисин чинга йўйибман,
Бевафо дастидан ёниб куйибман,
Севган юрагимга рахмим келади.

Садоқат бўлмаса мухаббат эмас,
Кутганим меҳр эди хиёнат эмас
Илтимос ёлғонинг бўлди қилгин бас,
Севган юрагимга рахмим келади.

Бегона сочларни силаб қўллари,
Озорлар беради аччиқ сўзлари,
Дўзахга кетмасин дейман йуллари,
Севган юрагимга рахмим келади.

Севган юрагимга рахмим келади...

Шахноза Жураева

❤️😔❤️😔❤️😔❤️😔❤️

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

03 Nov, 08:52


Qachon yozganimni xech eslolmadim lekin.

So‘ragin yo‘q demay jonim beraman,.
Lekin so‘z demoqqa ojizdir tilim,
Ne qilay men seni hamon sevaman,
Meniki bo‘lmagan mening sevgilim.

Yosh to‘la bu ko‘zlar tushganda ko‘zga,
Shodonlik niqobin tortarman yuzga,
Orzular bir ammo taqdirlar o‘zga,
Meniki bo‘lmagan mening sevgilim.

Alam otashida qiynalishim rost,
Vaslinga yetolmay o‘rtanishim rost,
Lek seni hali ham qizg‘onishim rost,
Meniki bo‘lmagan mening sevgilim.

Ishq to‘la yuragim ishqqa zor bo‘ldi,
Sensiz keng dunyolar ko‘zga tor bo‘ldi,
Yoningda men emas o‘zga yor bo‘ldi,
Meniki bo‘lmagan mening sevgilim.

Ketarsan tillodan taxt tilay senga,
Mustahkam buzilmas ahd tilay senga,
Bugun o‘zimda yo‘q baxt tilay senga,
Meniki bo‘lmagan mening sevgilim.

©️Muallif: Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Nov, 15:50


ГЎЗАЛ!



Мендан дунё кетармиди айт,
Йигит бўлиб кўнглингни олсам.
Бир сўз дегин, жим турма Гўзал,
Юрак ютиб ёнингга борсам.


Юзинг нурли, сўзларинг болдир,
Тенги йўқдир, гул чиройингни.
Шунча мехрин бериб Худойим,
Недан қорган сени лойингни.


Таърифингга тополмайман сўз,
Бунчалар ҳам гўзалсан эвоҳ.
Сени севиш бир четда турсин,
Кўзларингга қараш ҳам гуноҳ.


Сен қаердан билардинг Гўзал,
Бир юракни чеккан ноласин.
Кўзларимга суртгим келади,
Сочларингни хар бир толасин.


Харидоринг казо-казолар,
Шахзодалар бисёр, оқ отли.
Мен соддадил, оддий йигитга,
Яқин бормай, севиш ҳам тотли.


Мендан дунё кетармиди айт,
Йигит бўлиб кўнглингни олсам.
Бир сўз дегин, жим турма Гўзал,
Юрак ютиб ёнингга борсам.



(Ботаётган қуёш нурига, Қўлинг ушлаб, термулиб қолсам...)


📙-Камронбек Исмоилов.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Nov, 15:49


БИР КУН ХОТИРАНГДА МАНГУ ҚОЛАМАН...

Соғинсанг эсларсан, нурли кўзимни,
Иссиқ кийин деган ўшал сўзимни
Сенга илинганим ошу-тузимни,
Тош келса кемирган алпдай ўзимни...
Бир кун хотирангда мангу қоламан.

Сенла боғда юрган сўқмоқ йўл қолди,
Хаёлим сен томон илдам йўл олди,
Кўзларим йўлингда нигоро толди,
Айрилиқ қалбимга ҳижронин солди...
Бир кун хотирангда мангу қоламан.

Соҳил бўйидаги ўшал ўриндиқ
Мунғайиб кўринар худдики синиқ,
Қани у мусаффо осмон оҳ, тиниқ?
Юракка солади чуқур бир чандиқ...
Бир кун хотирангда мангу қоламан.

Пурвиқор тоғларнинг боши бугун хам,
Бургут парвози паст, салобати кам,
Қалбимда негадир изтироб ва ғам,
Шу сўзим айтайин, қилса ҳам алам,
Бир кун хотирангда мангу қоламан.

Камалак ранглари энди бир хилдир,
,,Хайр" сўзин айтмоққа лол ўшал тилдир.
Қалбим ойнасини сен чил-чил синдир,
Мени кутган бир он энди минг йилдир...
Бир кун хотирангда мангу қоламан.

Бир кун хотирангда мангу қоламан...

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

02 Nov, 03:58


#хайрли_тонг

Агар сиз ҳаётингизда қувонишга сабаб бўладиган нарса қолмади десангиз адашасиз! Тонгни қаршилаганингизни ўзиёқ хурсанд бўлишга арзигулик сабабдир, қолганига эса ўзингиз эришинг!
Тўхтаманг... Ҳаракатда бўлинг!

Янги тонгингиз муборак бўлсин Қадрдон. Ассалому алейкум!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

01 Nov, 04:17


.....

Куз... барглар тўкилди, соғиндим сени,
Ҳамроҳим маюс куй, ҳижронли наво..
Сиғдирмас тор бўлиб дунёнинг эни,
Димоғимга оғир ботябди ҳаво...

Шунчаки беҳуда ёзилган шеърлар,
Армонлар сирдошим, содиқ дўстим ғам...
Кузакда ҳазонга бурканди ерлар,
Сарғайиб қолгандек менинг кўксим ҳам.

Ёмғирда юришни севаман дердинг,
Ёмғирлар юзингни кўп чайгандира...?
Расмга тушишни ёқтирар эдинг,
Менсиз суратларинг кўпайгандира.

Кўнглимни бир четин соғинч йиқитди,
Тиргак бўлолмади қасамҳўр сабр..
Туйғуларим сенсиз қуриди битди,
Орзуларим бўлди Саҳрои кабр..

Аҳир дарёлар ҳам тескари оққан,
Аммо эски ўрни кетмаган қолиб...
Гар мени унитсанг ҳар кузда ёққан,
Ёмғирлар туришсин ёдинга солиб...

Одилбек Қодиров


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 08:23


СОҒИНИБ КЕЛАСИЗ

Кўз ёшлар тўкади тун бўйи осмон,
Булутлар пуч бўлар ерга ёғиниб,
Биламан сиз мени севасиз ҳамон,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Бир нидо келади кўнглим қаридан,
Жавоби топилмас ҳеч Ер шаридан,
Сезаман, қачондир кечиб баридан,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Қуёшдан ранг олар гуллар япроғи,
Орзу-ла ювилар кўнгиллар доғи,
Чаманлар юз очган кўкламлар чоғи,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Муҳаббат ўлчанмас тилло,пул билан,
Меҳрга ташна қалб, ҳаста дил билан,
Жилмайиб боққанча қўлда гул билан,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Ёлғизлик Ҳақ учун инсонга малол,
Ошуфта кўнгиллар топар бахт,иқбол,
Заминга парвона тўлин ой мисол,
Бир куни келасиз мени соғиниб,

Кутаман қўлимда ишқ деган шароб,
Мен учун орзулар бўлмас ҳеч сароб,
Жавобсиз севгимга бергани жавоб,
Бир куни келасиз мени соғиниб.

Хуршид Карим.....

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 08:20


СEВИШИМНИ БИЛГИН-ДА ГУЛИМ

Чиройликсан, бунчалар кўркам,
Фариштага ўхшайсан сал кам,
Юрагимга бўлгансан малҳам,
Севишимни билгинда гулим.

Соғиндимда, қийналди дилим,
Яширмасдан айтдимда кўнглим,
Сени кўрсам, тўхтамас тилим,
Севишимни билгинда гулим.

Қалбга шифо фаққат ўзингсан,
Қизлар ичра гўзал ёримсан,
Фаққат ўзинг менинг боримсан,
Севишимни билгинда гулим.

Сени кўрсам, кетади ғамлар,
Эсдан чиқмас, кўришган дамлар,
Кўришмасам, қилар аламлар,
Севишимни билгинда гулим.

Кеча-кундуз ҳаёлда ўзинг,
Ёқадида кулганда кўзинг,
Маʼнолидир ҳар битта сўзинг,
Севишимни билгинда гулим.

Сабр қилгин бахтли бўласан,
Онам ёққан келин бўласан,
Хурсанд бўлиб, шодон куласан,
Севишимни билгинда гулим.

Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний

-


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 08:20


Йиғлама.     

Йиғлама гузалим ,
,йиғлама жоним
Бир томчи ёшингга арзимас,дунё
Сен йиғласанг ғамга тулар жахоним
Йиғлатган севгими , ёрми бевафо

Кимга бахт берибди, кимгадир армон
Кимнинг юрагин ишқ тилгай , беомон.
Муҳаббатдан чекиб заҳмату ҳижрон
Умидингни узма ,қийналсада жон

Кимга висол насиб ,кимларга армон
Кимнинг юрагида қолармиш  ҳасрат.
Ошиқлар оҳига тӯлса ҳам жаҳон.
Умидинг сӯндирма ,йиғлама факат

Долғали бу ҳаёт чарх урар бетин
Ҳаётнинг синови турфаранг ,бешон.
О,менинг фариштам йиғлайсан нечун
Йиғлама ,кулиб боқ кулар кенг жахон

Раво кӯрмаса гар ,ненидир ҳаёт.
Бахтсизман демагин,рӯҳинг тушурма.
Бунда ҳам топасан бир гузал ҳикмат.
Сабрингни кӯзингга айлагин сурма.

Ҳали бахт келади ,кутмаган онда.
Тангрига илтижо айлармиз ҳар тонг.
Гулдек яшнагайсан , бахтдан ушанда.
Дунё кӯзларингга кӯринар гулранг.

Лутфия Умарова.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 02:11


Пайшанбада уйда қол дўстим!

Гоҳи йиғлаб гоҳи куласан
Гапларимга қулоқ сол дўстим
Қолган кунлар ўзинг биласан
Пайшанбада уйда қол дўстим.

Рўзғор дея билмайсан тиним
Бири оғам бирингиз иним
Уйда сени кутмоқда келин
Пайшанбада уйда қол дўстим.

Иш бўлмайди ишламаса бош,
Нодон бўлма, бўлма бағритош.
Мазза қилиб ейсанда ош
Пайшанбада уйда қол дўстим.

Ўша куни борсанг гар уйга
Фарзанд кўриб айтасан тўйга.
Кейин майли келмасанг уйга
Пайшанбада уйда қол дўстим.

муалифга рахмат


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 02:09


АЁЛГА НЕ КЕРАК...

Аёлга не керак,
биттагина сўз,
Менинг борлиғимсан,
ягонамсан денг,
Соянгни рашк қилгум,
тушмасин ёт кўз,
Сенсиз дунё тор денг,
сенла кулбам кенг!

Сенсиз ёз чилласи
қиш денг, қахратон,
Баҳорим ўзингсан,
гулимсан сен денг,
Кулиб қарашингга
фидо танда жон,
Тилло-ю зар қадри,
тупроққа денг тенг!

Мўъжизасан денг,
Аллох яратган,
Ғурурла айтинг сен,
умрим зийнати,
Тўлин ойим ўзинг,
ёғду таратган,
Сенсиз хаётимнинг,
йуқ денг, қиймати!

Кўп нарса керакмас,
аёл зотига,
Мехр ила боқинг,
шудир кифоя,
Қамчи ураверманг,
қахр отига,
Турмуш нурга тўлар,
солмайин соя...

Аёлга не керак,
биттагина сўз,
У зор битта ширин
каломингизга,
Юзим нури ўзинг,
қалбим ичра кўз,
Шу айни жавобдир,
саволингизга!

Аёлга не керак,
              биттагина сўз,
Менинг борлиғимсан,
           ягонамсан денг,
Соянгни рашк қилгум,
          тушмасин ёт кўз,
Сенсиз дунё тор денг,
      сенла кулбам кенг!

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

31 Oct, 02:09


Hayollari kimda ekan deb,
Kecha kunduz o‘ylab tolaman.
Chidolmayman ich etimni yeb,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Bu ishingiz jonimga jafo,
Yetmay qolar hattoki havo,
Meni shunday yaratgan hudo,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Birov sayoq demasin ering,
Gap so‘zlarga e'tibor bering,
Ishdan to‘g‘ri yonimga keling,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Ko‘chada ko‘p ko‘zini suzgan,
Erkaklarning hayolin buzgan,
Qancha buqa ipini uzgan,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Ko‘zdan o‘qib har bir fikrini,
Ayol bilar ayol makrini,
Toping qani so‘zim aksini,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Yo‘qolgancha huzr rohatim,
Yuqmay qolar yegan ovqatim,
Bilasiz-ku ahir odatim,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Birinchi deb ko‘ksimni kermoq,
Yarashadi gerdayib yurmoq,
Jon bermoqdir ahir er bermoq,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Imkon topgan jilovlab otin,
Xal qiladi hayot-mamotin,
Xozir trend ikkinchi xotin,
Rashk qilmasam o‘lib qolaman.

Muallif Komila Qiz.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

29 Oct, 14:11


Дилдорбегим Мустанованинг бугун таваллуд кунлари!
Шоирамизга ижодий баркамоллик тилаймиз.
ҲАЁТЛАРИ ФАРОВОН, УМРЛАРИ ЗИЙНАТЛИ БЎЛСИН !
🌸🌷☘️🌹🍀🌺🌱🥀🌼

РАШК ҚИЛСАНГ


Бинафша баргидай рақс этсам,
Бойчечак бандидан кўшк қилсанг;
Гулларнинг нозидан баҳс этсам,
Рашк қилсанг қанийди, рашк қилсанг.

Офтобнинг бўсаси юзимда,
Юлдузлар жилоси кўзимда.
Бир лаҳза қолмасдан изимдан,
Рашк қилсанг қанийди, рашк қилсанг.

Қарашинг қадасанг чўғ қилиб,
Қалбимдан гумонни йўқ қилиб.
Бу ярим кўнглимни тўқ қилиб,
Рашк қилсанг қанийди, рашк қилсанг.

Қаршингда ой каби тўлардим,
Эҳтимол, жилмайиб кулардим.
Дунёда энг бахтли бўлардим,
Рашк қилсанг қанийди, рашк қилсанг.
Рашк қилсанг қанийди, рашк қилсанг.


✍️ Дилдорбегим 5.04.23

🌸🌷🌱🌸🌷🌱🌸🌷🌱


РАШКИМ ЁМОН...

Рашкимни билмасанг гар,
Ваъдада турмасанг гар,
Кетгум, қўлингдан тутиб,
Ёнимда юрмасанг гар...

Рашким ёмон, биласан,
Токай бағрим тиласан,
Бир кун келиб меҳримни
Кўзгинангга сурасан...

Рашк иймондан, нақл бор,
Рашки борга Аллоҳ ёр,
Рашки йўқ муҳаббатга
Дунё бўлар бир кун тор!


✍️ МУРОДУЛЛА 05.04.23.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Oct, 01:57


​​​​ЁМҒИРЛАР

Сени эслатади ёмғирлар такрор,
Томчилар кўздаги ёшингдай худди.
Сенингсиз ёмғирлар ёғди неча бор,
Сенсиз ҳаётимдан қанча куз ўтди.

Ўртамизда қолди жавобсиз савол,
Биз ҳам осмон бўлиб йиғлаймиз, наҳот.
Битта ёмғирпўшга сиғардик аввал,
Энди дунёларга сиғмаймиз, наҳот.

Ёмғирда танишдик, ишқнинг қучоғи,
Бизга қуёш мисол кулиб боққанди.
Эсингда бордир-а, кеч кузак чоғи,
Тўйимиз куни ҳам ёмғир ёққанди...

Ёмғирлар қалбимга бўлсин деб ҳадя,
Сени кутгандайин кутаман энди.
Кўздаги ёшимни кўрмасин дея,
Юзимни ёмғирга тутаман энди.

Сенсизлик азобдир, сенсизлик оғир,
Кўзларим ўнгида тураверасан.
Хонам ойнасини чертганда ёмғир,
Худди сен келгандай бўлаверасан.

Бормоқда умримнинг тугаб бардоши,
Таним кўтаролмас кўнглим юкини.
Юзларимга тушса кўзларинг ёши.
Қанийди, ёмғирлар ёғса ҳар куни.

Ўлмасбек Самарқандий.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Oct, 01:57


Zarra bo‘lsa sezarmisan ayt?,
Uzoqlardan mayus tikilsam?.
Qiziq yoki tanirmikansan,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Eslatgancha o‘tmishdan kulib,
Kipriginga marjonlar ilib,
Ust boshingni jiqqa ho‘l qilib,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Sukut saqlab sinab doshingni,
Sezdirmasdan oqqan yoshingni,
Tolasini silab sochingni,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Yaqin bo‘lib yana o‘zinga,
Aylansam bas tilda so‘zinga,
Hech yo‘q tomchidayin yuzinga,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Shu ahvolni o‘zga ko‘rib eb,
Qo‘ygandirman balki esim yeb,
Qo‘llaringni taftin sezay deb,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Sog‘inch seni qilganda humor,
Mendan bo‘lgan bo‘lsangda bezor,
Rozimisan bir ongina yor,
Yomg‘ir bo‘lib senga to‘kilsam.

Muallif: Komila Qiz.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Oct, 01:56


— Майли, қайда бўлсанг ҳам жонинг соғ бўлсин,
Майли, ўзга маконлар этсин бахтиёр.
Бироқ ҳеч унутмаки йўлларинг кутиб,
Сени жондан суювчи бир ошиғинг бор!

Тилагим шу, бахтлардан сармаст бўлиб юр,
Тақдиринг сийлайверсин такрор ва такрор.
Бахтинг учун дунёнинг бир чеккасида,
Сени дуо қилгувчи бир ошиғинг бор!

© Мафтуна

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

28 Oct, 01:55


#хайрли_тонг

Сабр шундай кучли бир нарсадирки, ғазабни шижоатга, шиддатни ҳалимликка, катталикни тавозеъга, ёмонликни яхшиликка айлантирмоқликка қуввати етар...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз эзгуликларга бой бўлсин...


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

26 Oct, 14:20


#СевгиОсмонидаБиргаУчамиз

Севгилим, бу сафар гапларимга кир,
Пинҳона ишқимиз сирин очамиз.
Мен қанот топдим-эй, қўлларингни бер,
Юлдузлар тугаган жойга кўчамиз.
Севги осмонида бирга учамиз!

Бу гўзал парвоздан гуллар кулсинлар,
Бургутлар ҳасаддан куйиб ўлсинлар,
Қанотидан келса етиб олсинлар.
Висол булутларин маҳкам қучамиз,
Севги осмонида бирга учамиз!

Турналар қаторин айланиб, ўтиб,
Кабутар илгига боғласак мактуб,
Ошиқ кўнгилларга камалак тутиб,
Булутлардан туриб ёмғир сочамиз,
Севги осмонида бирга учамиз!

Юрагим қанотин ол маҳкам ушлаб,
Кеттик, қолаверсин дунё кўз ёшлаб,
Ерни ерликларга кетамиз ташлаб,
Замин рўйҳатидан буткул ўчамиз,
Севги осмонида бирга учамиз!

© Хайрулла Ҳамидов

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Oct, 16:30


#YANGI

Sen bahor kelganda gullaysan erkam,
Yelasan oymomo xusniga boqib.
Menga bahor bilan, faqat bir sen kam,
Qahraton sovuqda qolyabman qotib....

Sen bahor kelganda gullaysan erkam,
Sen bilan maftunkor - ajib tabiat.
Sen bo'lsang yonimda ne alam, ne g'am,
Men uchun chiroysan,
bir ajib xilqat....

Sendan olislarda....
bormoqda hayhot -
qalbimda tabora sog'inch kuchayib.
Sen ketding....
ketding - u, qoldi shu zahot -
qaddini tik tutgan tog'lar bukchayib.

Daryolar shovqini bir pasda tindi,
Ko'kga bo'y taratdi ma'sum boychechak.
Sensan hayotimda bir ma'no endi,
Sensan hayotimda ochilgan chechak.

Ko'kga termulaman,
sarxush osmonga,
Sirli sadolardan bong uradi tun.
Bilsang, borliging - chun, butun oshyonga -
sen sabab maftunman,
maftunman,
maftun!

Sen.... bahor kelganda.... gullaysan.... erkam....

Muallif : Sardor Yo'ldosh

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Oct, 16:28


АЛАМ ҚИЛАРКАН


Юрагинг ҳасрат-у ғам тўларкан,
Дўсту, душманларинг зимдан куларкан,
Йигитга энг ёмон азоб шу экан,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Кунлар ҳам дард қўшиб ўтар дардингга,
Баҳорлар хазонлар тўшар бағрингга,
Йиғлагинг келаркан фақат қадрингга,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Уйқу йўқ оқшомлар, тонглар отаркан,
Ҳаётбаҳш ҳисларинг лойга ботаркан,
Севги ҳам кўнглингга оғир ботаркан,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Бунчалар ҳапқириб тошма эй юрак,
Ўтларда ёнишинг кимга ҳам керак,
Хароб холимизга кулар бир малак,
Севганинг севмаса алам қиларкан.


Қадрингни дарёлар оқтирса-бир хас,
Ичингдан отилиб чиқаркан бир сас,
Умрингни бесамар ўтгани эмас,
Севганинг севмаса алам қиларкан.



Хуршид Карим


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Oct, 16:22


​​​​КЕЧИКИШ

Ким ижозат берди, сенга ишқ
Очмоқ учун кўнглим дарчасин.
Йўқ, керакмас, қайт изингга ишқ,
Пора этма қалбим парчасин.

Йўқми диллар муҳаббатга мос,
Сен уларни суёлмайсанми?
Қайт ортингга, кирма илтимос,
Қирқдан ошдим, уялмайсанми?! 

Ортга энган умримнинг эни,
Билиб бағрим тилаяпсан ишқ!
Суйдиргани эмас, сен мени,
Ўлдирмоққа келаяпсан ишқ!

Сен осмонсан, кўксан, фалаксан,
Дунёдан хам кенгсан муҳаббат.
Сен ўн етти яшар малаксан,
Болам билан тенгсан, муҳаббат.

Кет! Йўлама кўнглимга ҳадеб,
Нени истаб ичикиб келдинг?
Зорланмагин, гуноҳим не, деб,
Айбинг - жуда кечикиб келдинг!

Қирқдан ошдим уялмайсанми?!

Ўлмасбек Самарқандий


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

24 Oct, 02:23


#хайрли_тонг

Бир донишманддан:
"Дунёда мўъжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган: "Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!"

Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз мўжизаларга бой бўлсин...


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Oct, 03:54


Sevgi haqida she'r soʻraganlarga:

Sevgilimning sevgilisi bor!

Yuragimni oʻrtaydi armon,
Taqdir qildi holimni abgor.
Sevar edim bittasin chunon,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Men tomonga bosmaydi qadam,
Usiz menga keng dunyolar tor.
Yangilanar har kuni yaram,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Qalbimda rashk oʻt boʻlib yonar,
Yurakkinam bitta unga zoʻr.
Qismat ustdan miriqib kular,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Qancha hohlab, qancha chiranmay,
Menga nasib etmaydi visol.
Yuraverar nazarga ilmay,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Uning ismi yurakkinamda,
Takrorlanar har kuni koʻp bor.
Tabibi yoʻq devonamanda,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Ortiq joyi bormikan mendan?
Tuygʻularim barchasi bekor.
Qilaverar shunisi alam,
Sevgilimning sevgilisi bor!

Mumtozbegim


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Oct, 03:51


КЎНГИЛ СЕНИ КУТАВЕРАДИ


Кетсанг кечиб мендан бутунлай,
Маносиз  кун  ўтаверади.
Қандай кетса қайтар деб шундай,
Кўнгил  сени  кутаверади.


Қандай бўлсанг ўша ўшасан,
Юракга  ишқ  ўтин  ёқасан, 
Тушларимда зимдан боқасан,
Кўнгил  сени  кутаверади.


Суратинг қўлимда қўймайман,
Соғиниб  кун-у  тун ўйлайман,
Билмадим негадир бўлмайман,
Кўнгил  сени  кутаверади.


Кимдир тушиб бузилди ора,
Бағр-у  дилим  этсангда  яра,
Кўксим ўйиб  кетсангда қара,
Кўнгил сени кутаверади.


Бир  қарасам  бўлди  кўзинга,
Билмам ниманг тортди ўзинга,
Муштоқ бўлиб ширин сўзинга,
Кўнгил  сени  кутаверади.


Қани  энди  мен  қилган орзу,
Шуми  ўша  ишқ  деган туйғу,
Қувончидан кўп экан  қайғу,
Кўнгил  сени  кутаверади.


Қучгандайин мени бир санам,
Яйрагандай  вужудим  танам,
Ҳаёлда сен қўлимда қалам,
Кўнгил  сени  кутаверади.


. Ҳамробек.Нуралиев.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Oct, 03:50


ЁМОН КЎРИБ ҚОЛАМАН ...🖤

Ким телба десалар, - ,,мен, ўша!", дердим,
Ҳаммани яхши деб, менман, ўйлаган !
Бир инсонни севиб, эҳ, нима қилдим,
Ишониб дилимдан, менман, куйлаган !

Мен сендан ҳиёнат кутмадим асло,
Севгимни тилимда қилдим намоён.
Ҳижрон кечасида ёнсамда танҳо
Сенга муҳаббатим бўлди бардавом !

Оҳ, сени севишда давом этаман,
Вафо, садоқатда мен ўша хотам.
Энг ёмон нарсани англаб етаман,
Магарки, бўлмасанг...
Мен айтган одам !

Дунё кўзларимга кўринар ёмон,
Юрган йўллариму, кўзимдаги нур.
Билмадим, қандайин қоламан омон,
Тинглаган қўшиғим беролмас ҳузур !

Сенга илк бор айтган ўша сўзимни,
Севинчим акс этган икки кўзимни
Барчасин, баҳридан
ўтаман, ишон !
Ёқтирмай қоламан, ҳатто...
Ўзимни !

...ЁМОН КЎРИБ ҚОЛАМАН ! 🖤

✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

21 Oct, 02:09


#хайрли_тонг

Сокин инсонга боқиб, унинг муаммоси йўқ деб уйламанг...
Шунчаки баъзилар ўз муаммолари билан бошқаларни безовта қилишни хохлашмаслигини ёдда тутинг...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз сермазмун ўтсин.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Oct, 03:50


СЕВАМАН ДЕБ ҚАНДАЙ АЙТАМАН.

Кўнглинг қолди совиди ора,
Мен ёнинга не деб қайтаман.
Ҳолимга боқ юзимга қара,
Севаман деб қандай айтаман.


Кетсанг ҳамки сени дер юрак,
Ҳамон эзгу шириндир тилак.
Баҳтинг тилаб кўтариб билак,
Севаман деб қандай айтаман.


Ҳаёллар паришон ҳар кеча,
Гўзаллар бўлса ҳам бир неча.
Ўйланиб чиқаман тонгача,
Севаман деб қандай айтаман.


Ҳаёт талим берар ҳар куни,
Гоҳи куни гоҳ қисқа туни.
Йиллар ўтиб ўйладим шуни,
Севаман деб қандай айтаман.


Дунё тўҳтаб қолмади сенсиз,
Танҳомидинг ягона тенгсиз.
Юзга ажин тушибди эссиз,
Севаман деб қандай айтаман.


Ёшим ўтиб қолибман қариб,
Мен ёнинга не деб қайтаман.
Ушлолмайман қўлингдан бориб,
Севаман деб қандай айтаман.


. Ҳамробек. Нуралиев.


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Oct, 03:50


Yurmayman hech ich etimni yeb,
Sensizlikka o‘rgandim ancha.
Kel shuni bir sog‘intiray deb,
Unitilib ketganlar qancha.

Bir kun kelib tugaydi firoq,
O‘z holimga qo‘yadi qiynoq,
Ko‘zdan yiroq ko‘ngildan yiroq,
Unitilib ketganlar qancha.

Sevganlarga qilgancha havas,
Bas deguncha ishqqa bo‘lib mast,
So‘ng qastiga qilib qastma-qast,
Unitilib ketganlar qancha.

Ketgan ketar alamlar yutib,
O‘tirmaymiz hech aza tutib,
Kun yo hafta ozroq vaqt o‘tib,
Unitilib ketganlar qancha.

O‘zlaricha pinhona suya
Afsuslanib baridan to‘ya,
Meni sira unutmas deya,
Unitilib ketganlar qancha.

Qo‘sh qanotsiz osmonga uchib,
Sog‘inganda o‘zidan cho‘chib,
Xotiradan abadiy o‘chib,
Unitilib ketganlar qancha.

Azobiga sherik bo‘lib nay,
Yordam bermay ko‘p ichilgan may,
Eslasa ham hatto eslanmay,
Unitilib ketganlar qancha.

Muallif: Komila Qiz


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Oct, 03:43


ҚАРОҒИНГ СЎЗЛАДИ...

Сени тушунмоққа, англашга ёрим,
Ярим умрим эмас, бир он кифоя.
Ахир сен ўзингсан, қалбимда борим,
Севгим абадийдир, топмас ниҳоя !

,,Севдим !", - деган сўзни забонинг айтмас,
Қароғинг айтади, дилингда борин.
Нигоҳингдан уқдим, сўзлашинг шартмас,
Табассуминг чертсин, қалбимнинг торин !

Қуёш тафтин олар муҳаббатимдан,
Сенинг рухсорингда, ойнинг тимсоли.
Вафо дарсин олар садоқатимдан,
Латофат кўзингда, зуҳро мисоли !

Қадрингни қадримдан баланд тутайин,
Ғурурим унданда баландроқ билсанг.
Айт васлинг соғиндим, қанча кутайин,
Қалбимни шодлантир, хурсандман келсанг !


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

20 Oct, 03:06


#хайрли_тонг

Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.
Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!


ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Oct, 05:15


Masofadan sevish qo‘rqinchli,
Bilmam kutgan yo ketganini.
Ko‘rmaguncha anglay olmayman,
Sog‘ingan-u unutganini.

Dil izhor-u yana ko‘p gaplar,
Ne desa ham ko‘nglim to‘lmaydi.
Chindan uni sevamanmi deb,
O‘zimda ham ishonch bo‘lmaydi.

Masofadan sevish qo‘rqinchli,
Sevadi der yana qo‘ng'iroq.
Aldayapti deya o‘ylasam,
Vujudimni bosadi titroq.

Chaqiruvga javob bermasa,
SMSni kutib tolaman.
Mendan boshqa yana qalbida,
Kimdur bor deb o‘ylab qolaman.

Masofadan sevish qo‘rqinchli,
Uyqu bermas tunda gumonlar.
Nega undan uzoqsan deya,
Tinch qo‘ymaydi meni pushmonlar.

Termulgancha yonida turib,
Ko‘rgim kelar ba'zan ko‘zlarin.
Sochin silab eshitsam edi,
Sevdim degan jonli so‘zlarin.

Masofadan sevish qo‘rqinchli,
Ko‘ylak bo‘lsam yoqa yengsizman,
Tushib qolgan holimga qara,
Sen bilanman lekin sensizman.

Jonga tegdi shu ham sevgimi,
Bor-u ammo yo‘qqa o‘xshaydi.
Dilga oshno bo‘lgan sog‘inchning,
Bizdan ko‘ngli to‘qqa o‘xshaydi.

Masofadan sevish qo‘rqinchli,
Sog‘inaman ko‘ra olmayman.
Oshiqlar ko‘p bog‘lar ichida,
Qo‘lin ushlab yura olmayman.

Shu vaqtgacha bo‘lding biz bilan,
Bo‘ldi hijron endi bizdan kech.
Qoldi ahir vaqt ham juda oz,
Uchrashaylik bo‘lmasidan kech.

Masofadan sevish qo‘rqinchli,

Muallif Komila Qiz.

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Oct, 05:15


🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃

"Бугун кўз ёш тўкди,
йиғлади осмон"

МУРОДИЛЛА


🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿

❤️ҒОЛИБ КЕЛДИ
ЮРАКДА АРМОН

Бугун ғолиб келди юракда армон,
Хайр сўзи дилга санчди пичоғин.
Ишқ йиғлади бесас, шодланиб хижрон,
Пушаймонга тўлди хазонрез боғим.

Қизнинг қўлларида видо мактуби,
Дил йиғлар айрилиқ йўқлаб келган он,
Шунча бемеҳрми севгининг туби,
Энди кимни кутар кўзлар нигорон.

Наҳот якун топди муҳаббат фасли
Наҳот қора булут қоплади ерни.
Ростдан қуладими севгининг қасри,
Афсуслар безади навқирон дилни.

Садоқатнинг бағри беланди қонга,
Бахтнинг юзларини ажин безади.
Раҳми келмас дарднинг шу митти жонга
Ишонч телбанамо оқшом кезади.

Масъума нигоҳлар илтижосини,
Инобатга олмас хаёт дарсида.
Кўнгли осмон гўзал афсус айланди -
Айрилиқ шаҳрининг маликасига.

Бугун ғолиб келди юракда армон...


🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚

✍️📚 Дилором Мўминова

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍

19 Oct, 05:15


ОСМОН ЙИҒЛАДИ...

Бугун кўз ёш тўкди, йиғлади осмон !
Хайрлашиш они бўлмади осон....
Ишқ қолди фироқда, қолмади, омон,
Замину-фалак ҳам бу ҳолдан ҳайрон...

Титроқда, гул тутган йигит қўллари,
Шунча қисқамиди, севги йўллари,
Энди фарқи йўқдай... Ўнгу сўллари..
Қалби бўм-бўш бугун, диллари вайрон !

Наҳот интиҳоси шу муҳаббатнинг,
Кимга аён бундай сир-синоатнинг ?
Гуноҳи нимадир, айби не айтинг,
Ёки нифоқ солди, ноўрин гумон ?!

Севгининг асоси - буюк садоқат,
Вафодан яралар, бахт ва саодат.
Унинг либосидир - чидам ва тоқат
Шундан баҳра олар ишонч ва иймон !

Нигоҳлар масъум, ҳа, жунбушда фиғон,
Қалб аталмиш уйда бўлмасин армон.
Ишончга дарз кетса, нураса шу он -
Висолнинг ўрнини олади ҳижрон !

Бугун кўз ёш тўкди, йиғлади осмон !


✍️ МУРОДУЛЛА

ШЕЬРЛАР ТУПЛАМИ 👍