Суд тизимида шаффофлик ва тезкорликни оширишга қаратилган улкан қадам ташланди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда суд ишларини рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва қулайликларни ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
Эндиликда фуқаролар суд муҳокамаларининг эҳтимолий натижаларини олдиндан билиш, жарималарни онлайн кузатиш ва электрон ҳужжатлар билан ишлаш имконига эга бўладилар. Бу эса ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиб, одамлар учун катта енгиллик яратади.
“Рақамли суд” концепцияси асосида барча ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилиб, суд ишлари сунъий интеллект ёрдамида тезкор тақсимланади. Бу фуқаролар ва тадбиркорлар учун янги қулайликлар яратиб, адолатни таъминлаш йўлида янги имкониятларни очади. Суд ислоҳотлари қонун устуворлиги ва ҳақиқий адолатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади!
@qoqonjonim_uzb