Últimas publicaciones de QOQONJONIM.UZ | Rasmiy (@qoqonjonim_uzb) en Telegram

Publicaciones de Telegram de QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy
QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_admin


Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim
2,511 Suscriptores
5,868 Fotos
2,776 Videos
Última Actualización 12.03.2025 05:58

Canales Similares

Shokirjonov news
9,931 Suscriptores
Eltuz portali
5,578 Suscriptores

El contenido más reciente compartido por QOQONJONIM.UZ | Rasmiy en Telegram

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 15:24

914

Биринчи хоним Зироатхон Мирзиёева онаси, Қўқонликлар халқ орасида одамлар "Хожи она" деб мурожаат қилишади , Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайнонаси барча ўзбекистонликларни муқаддас Рамазон ойи билан қутлади.

«Болалигимда бувим Рамазон фақат рўза тутиш эмас, балки яхшилик улашиш вақти эканлигини айтганлари ҳали ҳам ёдимда. Улар қўшнилар учун таомлар тайёрлаб, меҳмонларни табассум билан кутиб олар эдилар», деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.

Батафсил 👇
https://t.me/Qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 13:37

701

Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Электр таъминоти ва мактабда фаолият олиб борадиган бир нечта каламушлар қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шаҳобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 07:23

692

"Азиз юртдошлар, ҳурматли диндошлар! Сизни кириб келган Рамазони шариф билан самимий муборакбод этаман!

Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин. Рамазон муборак!", – деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 06:03

688

Олтиариқда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.Т. (муқаддам судланган) тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 05:01

647

Зеленский билан айтишувни АҚШ Вице-президенти Ванс бошлади, унгача ҳаммаси тинч эди. Ванс кечадан бери ўзи ғазабда - кеча Британия Бош вазири Кийр Стармер уни бир гап билан жойига ўтқазиб қўйганида, Ванс ичидан олов бўлиб ёнаётгани кўринди. Ванс журналистларга “биз Британиядаги сўз эркинлигидан хавотирдамиз” деяр экан, Стармер унинг гапини бўлди ва “Бизда жуда узоқ вақтдан бери сўз эркинлиги бўлган ва бундан жуда фахрланамиз” дея луқма ташлади. Бошқа давлатлар ҳақидаги маълумоти одми бўлган ва ўзини hillbilly (ақли паст қишлоқи) деб атаган Ванснинг Британия ҳақида бу тонда гапириши Стармер учун номақбул эди.

Ванс сўз эркинлиги дея битта ҳолатга ишора қиляпти: Британияда аборт руҳсат қилинган. Лекин ўта озчилик насроний радикал доиралар бунга қарши протест қилиш учун аборт клиникалар олдига турволиб, келиб-кетувчи бемор аёлларни ноқулай аҳволга солишади. Шу сабаб аборт клиникалари атрофига буфер зона ўрнатилган, шу зонада протест уюштириш мумкин эмас. Бир эркак буни қайта-қайта қилгани учун ҳибсга олинган. Ванс буни сўз эркинлигини бўғиш дея ҳисоблар экан.)

Ванс борган сари авжига чиқяпти, чунки лавозимга тайинланганидан бери Илон Маскнинг соясида қолиб кетти ва буни жуда ёмон қабул қилди. Трампни ҳайратланириш учун Маск ва Трамп ўртасида энг радикал чиқишлар бобида ўзига хос рақобат юзага келган. Бугун Зелескийга бўлган ҳамла ҳам шу рақобатнинг бир қисми эди.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 04:05

637

Рамазон Манифестоси

Рамазон сизга ҳозирги ҳаёт тарзингизни ўзгартириш учун яхши имконият.

Рамазон сизга сал секинлаб, ўзингизни таҳлил қилиш учун фурсат.

Рамазонда фойдасиз ва зарарли одатларингиз билан юз-ма юз келасиз.

Кашандалар - чекмаслик билан, нафсибандлар - очлик билан, жаҳлдорлар - сўкинмаслик билан юзлашади. Интизом ва тартибни устун қўясиз.

Сиз учун ортиқча миядаги шовқинлардан қутилиб, ўзингиз билан ҳақиқий манода гаплашиш учун яхши имконият.

Сиз учун қалбингизга камерани яқинроқ олиб келиб қараш имконияти.

Сиз учун вақтингизни ибодатга, шукрга ва сокин ерда китоб ўқишга ажратиш имконияти.

Сиз учун ҳақиқий сакинат берувчи нарсани қидириб топиш имконияти.

Сиз одатларни кичик нарсаларни ўзгартириш орқали шакллантирасиз.

Сиз кунни мақсадли режалайсиз - эрталаб турасиз, ибодатга вақт ажратасиз, китоб ўқишга вақт ажратасиз, кундалик юмушларни балансини сақлайсиз.

Сиз ҳафталик ўзингизни назорат қилувчи кунларни белгилайсиз ва ўзгаришларни кузатиб борасиз.

Сиз бекорчи ишларни тайинли аниқ нимадир берадиган вазифаларга алмаштирасиз.

Сиз бу сафарни 30 кунлик эмас, 3000 кунлик деб йўлга чиқинг.

Сиз яхши одатларингизни рамазондан кейин ҳам кучайтириб борасиз.

Сиз бу ойда ўзингизни ислох қилиш учун асосий диққатни қаратинг.

Сиз учун бу охирги Рамазон бўлиши мумкинку.

Хуршид Марозиқов

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 03:32

476

Фейсбукдаги “Қўқонжоним” гуруҳида аҳолига юк транспорти хизмати кўрсатиб келаётган фуқаролар номидан йўлланган мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси, кўкаламзорлаштириш булими бошлиғи Умиджон Хайдаралиев изоҳ берди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 03:04

573

Мактабда миллий кийим кийишга тарғиб қилишингизга майли, лекин ўғил болаларга атлас кийдириш нотўғри. Мақсад фақат кўриниш бўлиб қолмаслиги керак — моҳиятга эътибор қилиш керак. Айниқса, болаларнинг онги, хулқи, тарбиясига кўпроқ эътибор қилиш керак.

Биз мустақил фикрга эга бўлган, оқ ва қорани ажрата оладиган, аждодларимизга ҳақиқатан муносиб бўлган болаларни тарбиялаш билан миллийлигимизни сақлаб қолишимиз мумкин. Миллий кийим экан деб аёлларнинг матосидан тикилган кийимни ҳам кияверадиган авлод миллий қадрият, ўзлигимизни сақлаб қола олмайди.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

01 Mar, 02:45

626

Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Бугунги кунда Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия каби ривожланган давлатларга бориб, юқори даромадли ишларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз сони тобора ортиб бормоқда.
Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, меҳнат миграцияси тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, 2024 йилнинг 17 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди ва ягона миграция сиёсатини олиб борувчи давлат ташкилоти сифатида белгиланиб, унга фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда ишга юбориш ҳамда уларнинг чет элда бўлган даврларида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича алоҳида вазифалар юклатилди.
Ҳозирда хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликлари хизмат кўрсатмоқда.
Лекин, шунга қарамасдан, фуқароларни хорижга ишлаш учун осон ва тез юборамиз дея ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлаётган қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкул туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.
Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқароларимиздан Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликларидан ташқари, ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.
Хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз “xorijdaish.uz” электрон платформасидан зарур маълумотларни олишлари мумкин.
Бундан ташқари, Миграция агентлигининг 1282 ёки 71-200-00-61 рақамларига қўнғироқ қилишлари, шунингдек, унинг ҳудудий филиалларига ташриф буюриб мутахассислардан бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.
Чет элда ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз эса 17 та давлат ҳудудидан халқаро чиқиш кодлари орқали 1282 қисқа рақамига тўғридан-тўғри бепул қўнғироқ қилиб, амалий ёрдам олишлари мумкин.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

28 Feb, 19:17

688

Муқаддас Рамазон ойининг биринчи кунидан "Ёшлар саройи" ресторани хизматингизда

Хозирда саҳарликка тайёргарлик кўрилмоқда

Манзил: Ёшлар боғи, халқ тилида Лесопарк ёнида
Тел: +998901502211
+998901552211

5 километргача доставкамиз бепул!

@qoqonjonim_uzb