Qiziqarli Geografiya🌎 @qiziqarligeografiyauzz Channel on Telegram

Qiziqarli Geografiya🌎

@qiziqarligeografiyauzz


Hammasi haqida qiziqarli ma'lumotlar kanali.
Kanal yaratuvchisi Asaka tuman 57-maktab Geografiya o'qituvchisi:
Saidov Hayotullo
👇👇👇👇👇
@HayotulloSaid

🌎Yer Sayyorasi
🌎 Havo
🌎Suv
🌎Quruqlik
🌎O'simliklar
🌎Hayvonlar
🌎Odamlar
🌎Udumlar

Qiziqarli Geografiya🌎 (Uzbek)

Qiziqarli Geografiya🌎 Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal hayvonlar, o'simliklar, yer sayyorasi, havo, suv, quruqlik, odamlar va udumlar haqida qiziqarli ma'lumotlar va rasmlar bilan to'ldirilgan. Kanal yaratuvchisi Asaka tumandagi 57-maktabning Geografiya o'qituvchisi Saidov Hayotullo. Agar siz geografiya va tabiiyat sevgan bo'lsangiz, bu kanal siz uchun! Kanalda har kun yangi va ma'rifatchilar manzil etiladi, shuningdek, hayvonlar, o'simliklar va tabiiy hayot materiallari bilan tanishishingiz mumkin. Do'stlaringizni ham taklif qilishni unutmang! Aytib o'tamiz, geografiya dunyosiga qiziqib qoling!🌍

Qiziqarli Geografiya🌎

08 Dec, 08:42


🗺 Konstitutsiyaga ega boʻlmagan davlatlar:

🇮🇱 Isroil
🇸🇲 San-Marino
🇱🇾 Liviya
🇬🇧 Buyuk Britaniya
🇨🇦 Kanada
🇳🇿Yangi Zelandiya

🇸🇪 Shvetsiya
davlatlarida Konstitutsiya joriy qilinmagan.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

08 Dec, 08:42


🇺🇿📚📖 Konstitutsiya bayrami muborak!

2023-yil 30-apreldagi Oʻzbekiston Respublikasi referendumida qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy qonuni.

Amaldagi Konstitutsiyamiz 2023-yil 1-maydan kuchga kirgan.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

08 Dec, 05:34


🏢 "Bino ichidagi shahar"

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

07 Dec, 20:00


Хитойликлар дронлар ёрдамида навбатдаги ёруғлик шоусини уюштирди

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

07 Dec, 20:00


✈️ Ёнғин ўчириш самолётидан тушган сувнинг зарба кучи

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

07 Dec, 06:34


#sizgailindim

🎥 Nomi: Sangam
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yili: 1964
🎞 Janri: Drama, melodrama
🌐 Davlati: Hindiston
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida
Ⓜ️vesna346

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

07 Dec, 06:32


🏠 3D принтер ёрдамида уйларни қуриш жараёни

Бетон аралашмалари улкан принтерларга қуйилади ва уларнинг экструдерлари қатлам-қатлам қилиб деворларни кўтаради.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

07 Dec, 06:32


🇦🇿 Озарбайжон. Шамахи шаҳри. Жума масжиди.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 18:11


Ёввойи табиат ва инсоният ўртасидаги муносабат ҳақида ажойиб воқеа...😊

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 17:47


🛰️ Тез орада сайёра билан космосдан селфи олиш мумкин бўлади. Бунинг учун НАСАнинг собиқ муҳандиси бутун бир сунъий йўлдошни учиришга қарор қилди.

Сунъий йўлдошга суратларни кўрсатиш учун смартфон ва суратга оладиган камера ўрнатилган. Барчаси қуёш батареясида ишлайди.

Космик селфига тушиш учун Гоогле Пихел эгаси бўлиш ёки 30 доллар хайрия қилиш керак. Сунъий йўлдошнинг учирилиши 2025-йилнинг январига режалаштирилган.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 10:51


🇺🇿 Ўзбекистон, Жиззах вилояти Зомин тумани.

Зомин тандирлари тайёрланиш жараёни.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 10:51


ДУНЁ КОНСТИТУЦИЯЛАРИ

Конституция мамлакатнинг асосий қонуни бўлиб, давлат ва жамият қурилиши, инсоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган олий юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланади. У расман муайян давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий тамойиллари умумлашмасидир.

Айрим манбаларда дастлабки конституция сифатида 1787 йили Филадельфияда қабул қилинган АҚШ конституцияси тилга олинади. Аслида ундан олдин қабул қилинган конституциялар ҳам бор. Бу дунёдаги энг кичик давлатлардан бири – Сан-Марино (ҳамма томондан Италия ҳудуди билан ўралган) Республикасининг 1600 йилда қабул қилинган асосий қонунидир. 1710 йил 5 апрелда қабул қилинган Филипп Орлик конституциясини ҳам баъзида Европанинг илк конституцияси сифатида эътироф этишади.

* * *
Конституциянинг ибтидоси аслида қадимги Афина ҳуқуқий ҳужжатлари бўлса ажаб эмас. «Конституция» сўзи лотинчада constitutio – тузум, тузилиш маъносини англатади. Бундан қарийб тўрт минг йил аввал қадимги Бобилда яратилган Хаммурапи қонунларида ҳам конституцияга хос кўпгина жиҳатлар ўз аксини топган.

* * *
Шарқ мамлакатларида диний таълимот, хусусан, ислом дини кўрсатмалари, шариат қоидалари конституция вазифасини ҳам бажариб келган. Бундан ташқари, улуғ аждодимиз Юсуф Хос Хожиб «Қутадғу билиг» («Саодатга бошловчи билим») асарида давлат, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши лозимлигига батафсил тўхталган. Соҳибқирон Амир Темурнинг «Тузуклар»и бу борада қимматбаҳо сиёсий, ҳуқуқий, маърифий қўлланма бўлиб, ундаги кўпгина ғоялар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган.

* * *
Чингизхон тузган империя ҳудудида “Яса” энг олий қонун сифатида татбиқ этилган. Мақоми жиҳатидан конституция билан баробар турувчи бу ҳужжат бир вақтнинг ўзида фуқаролик ва жиноят кодекси ҳамда армия низоми вазифаларини ҳам бажарар эди.

* * *
Ҳиндистон конституцияси ҳажман дунёдаги энг катта конституциялардан бири ҳисобланади. 1949 йил 26 ноябрда қабул қилинган бу конституция 395 модда, 12 та йирик илова, 117400 та сўздан иборат. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан буён 500 дан ортиқроқ ўзгартиш ва қўшимча киритилган, 80 та янги модда қўшилган, қарийб 20 та модда бекор қилинган. Қиёслаш учун қуйидаги маълумотга эътибор беринг: АҚШ конституцияси ҳажман энг кичик – 4400 сўздан иборат бўлишига қарамай қабул қилингандан буён ўтган икки асрдан ошиқроқ вақт мобайнида бор-йўғи 27 та ўзгартиш киритилган. Шунинг 10 таси «Инсон ҳуқуқлари ҳақида билл» деб номланади. АҚШ конституциясининг илк матнида асосий эътибор федерал давлат тузилишига қаратилган бўлиб, инсон ҳуқуқларига оид нормалар деярли йўқ эди.
Ҳиндистон конституциясида инсон ҳуқуқ ва мажбуриятлари яхлит ҳолда берилмай, жуда кўплаб моддалар мазмунига сингдириб юборилган.

* * *
Америка Қўшма Штатлари демократик давлат сифатида маълум ва машҳур бўлса-да, унинг конституциясида «демократия» сўзи қўлланмаган.
«Демократия» сўзи халқ ҳокимияти маъносини билдиради. Ўзбекистон конституциясининг 7-моддасида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» дейилган. Бу сўзлар давлатнинг демократик тараққиёт йўлини танлагани, инсон ҳуқуқларини олий қадрият деб билишининг ифодаси ҳисобланади.

* * *
Дунёда конституцияга эга бўлмаган давлатлар ҳам бор. Буюк Британия ва Янги Зеландия конституцион қонунчилик ривожланган демократик давлатлар саналса-да, конституция деб номланувчи яхлит ҳуқуқий ҳужжатга эга эмас. Буюк Британияда конституциявий ҳуқуқлар парламент қабул қиладиган қонунларда ўз аксини топади. Бу ерда 1689 йилдаёқ «Хабеас корпус акти» қабул қилинган эди.

* * *
Ҳуқуқшунос, доктор Акмал Саидовнинг таҳлили ва ҳисоб-китобига кўра, шу вақтга қадар дунё бўйича мингдан ортиқ конституция қабул қилинган.

Манбалар асосида Шарофиддин ЛАТИПОВ тайёрлади.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 05:03


🇬🇪 Грузия

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

06 Dec, 05:03


Фарзандингизни шу тилларни ўрганишни тавсия қиламан:

1. Инглиз тили

Нега керакли? Инглиз тили халқаро алоқа, фан, технология ва таълимнинг асосий тилидир. Уни билиш орқали кўплаб имкониятлар очилади.
Ривожланиш: Ҳозирда онлайн платформалар ва мобиль илова орқали инглиз тилини ўрганиш жуда осон.

2. Хитой тили (Мандарин)

Нега керакли? Хитой дунё иқтисодиётининг муҳим қисмини ташкил этади. Хитой тили келажакда бизнес ва технологияда кўп қўлланилади.
Муҳим жиҳат: Ёш болалар хитой тилининг ёзувини ва талаффузини осонроқ ўзлаштиради.

3. Рус тили

Нега керакли? Ўзбекистонда рус тили ҳали ҳам муҳим ўрин тутади, шунингдек, Марказий Осиёда ва Россия билан алоқаларда фойдали.
Афзалликлари: Рус тилида маълумот олиш ва ўқув ресурслари кўп.

4. Араб тили

Нега керакли? Диний билимларни чуқурлаштириш ва шарқ маданияти билан танишиш учун. Араб тилининг ривожланаётган бозорларда аҳамияти ортиб бормоқда.

5. Испан тили

Нега керакли? Инглиз тилидан кейин дунёдаги энг кенг тарқалган тиллардан бири. У Жанубий Америка, Европа ва АҚШда фойдали бўлади.

6. Турк тили

Нега керакли? Туркия билан маданий ва иқтисодий алоқалар яхши ривожланган. Турк тили Марказий Осиё халқлари учун яқин ва осон ўрганилади.

Маслаҳатлар:

• Унинг қизиқишларини инобатга олиб, тилни ўрганишга бўлган мотивацияни оширишга ҳаракат қилинг.
• Ижтимоий муҳитда ўрганиш (онлайн мулоқот, кино, мультфильм) қизиқарли ва самарали бўлади.
• Унга тил ўрганиш учун Duolingo, LingQ, ёки Babbel каби илова ва платформаларни тавсия қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардан


Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Dec, 20:02


🇷🇺 Камчатка, Россия.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Dec, 15:15


Нидерландия ҳақида сиз билган ёки билмаслигингиз мумкин бўлган 17 факт:

1. Нидерландия ўзининг рамзий бўлган шамол тегирмонлари билан машҳур бўлиб, мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ шамол тегирмонлари мавжуд.

2.Мамлакат пойтахти Амстердам ўзининг машҳур каналлари билан танилган бўлиб, улар 100 километрдан ортиқ сув йўлларидан иборат ва ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

3. Голландлар 1602 йилда Амстердамда дунёдаги илк фонд биржасини ташкил қилганлар.

4. Нидерландия кичик ҳудудга эга бўлишига қарамай, дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.

5. Мамлакатда аҳолидан кўра кўпроқ велосипедлар бор — тахминан 17 миллион аҳолига 23 миллион велосипед тўғри келади.

6. Голландияликлар дунёдаги энг баланд бўйли миллатлардан бири бўлиб, эркакларнинг ўртача бўйи тахминан 183 см (6 фут).

7. Нидерландияда дунёдаги энг катта гул боғи — Кёйкенхоф боғи жойлашган бўлиб, ҳар баҳорда у ерда миллионлаб дона лолалар гуллайди.

8. Голландия ўзининг пишлоқ (панир) лари билан машҳур, шунингдек, Алкмаар ва Гауда каби машҳур пишлоқ бозорлари бор.

9. Нидерландия барқарорлик ва қайта тикланадиган яшил энергия бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири бўлиб, у шамол энергиясига катта сармоялар киритиб келади.

10. Нидерландия қироллик оиласи Европадаги энг севимли оилалардан бири бўлиб, қирол Виллем-Александр ўзига хос оддий ва очиқ табиати билан дунёга танилган.

11. Нидерландиянинг расмий пойтахти йўқ, аммо Амстердам энг машҳур шаҳри ва мамлакатнинг маданий маркази ҳисобланади.

12. Мамлакатда кўплаб санъат музейлари мавжуд, шу жумладан Ван Гог музейи, Рейксмюзеум ва Анна Франк уйи каби жаҳонга машҳур музейлари бор .

13. Голланд тили немис ва инглиз тилларига яқин бўлиб, у инглиз тилида сўзлашувчилар учун ўрганиш энг осон тиллардан бири ҳисобланади.

14. Нидерландия денгизчилик тадқиқотлари тарихида бой меъросга эга бўлиб, Голландиялик денгизчилар Буюк Географик Кашфиётлар даврида дунё бўйлаб биринчи бўлиб сузганлардан бири ҳисобланади.Улар жуда кўп жойларни кашф қилганлар.

15. Мамлакат толерант ва илғор сиёсатлари билан танилган, жумладан эвтаназия, каннабис ва бир жинсли никоҳларнинг қонунийлиги билан хам .

16. Амстердамда 1875 йилда дунёдаги биринчи замонавий жамоат транспорти тармоғи ташкил қилинган.

17. Мамлакат ўзига хос чўпак оёқ кийимлари — клумпалари билан хам машҳур бўлиб, улар ҳали ҳам баъзи қишлоқ ҳудудларида кийилади.

Kanalga obuna bo'lish 👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Dec, 14:41


Kanalga obuna bo'lish 👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Dec, 14:00


Ноёб кадрлар
Орол сувлари денгизга сиғмай турган даврлар.

Орол денгизнинг Мўйноқ туманига туташган соҳиллари, 1957-йил.

Kanalga obuna bo'lish 👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Dec, 04:45


🇰🇪 Кения.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Dec, 07:23


#sizgailindim

🎥 Nomi: Ishdagi ishq
📹 Sifati: HD 720p
📆 Yili: 1977
🎞 Janri: Komediya, romantika
🌐 Davlati: SSSR
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida
Ⓜ️vesna346

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Dec, 07:22


🇷🇺 Ёқутистон осмонида астероид қулаши қайд этилди

Ленск шаҳри яқинида суратга олингани айтилаётган кадрлар гувоҳлар томонидан чоп этилган.

Астероиднинг яқинлашиши мутахассислар томонидан олдиндан маълум қилинган эди. Унинг ўлчами 70 сантиметр атрофида эканлиги хабар қилинган. Астероид Ўзбекистон вақти билан тахминан соат 19:00 атрофида Ер атмосферасига кирган ва катта эҳтимоллик билан бутунлай ёниб кетган.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

25 Nov, 04:43


🧊 Ғайриоддий табиат ҳодисаси

Бундай музнинг пайдо бўлиши учун ҳаво ҳарорати нолга яқин бўлиши керак, ҳамда қор, шамол ва заиф оқим керак бўлади.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 17:27


☁️ “Тешик булутлар” - одатда атмосфера шароитларлига боғлиқ сабабларга кўра булутлар тузилишида юмалоқ ёки овал шаклидаги тешиклар пайдо бўлади

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 11:58


O'zbekistonning eng katta tumanlari 10 taligi

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 11:56


⚡️Тахминан 27 миллион доллар қийматдаги дунёдаги энг йирик олтин қуйма Дубайда ишлаб чиқарилди.

Оғирлиги 300 кг бўлган маҳсулот қимматбаҳо металларга ихтисослашган Эмиратес Минтинг Фаcторй компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва у аллақачон Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Аввалги рекорд японларга тегишли эди — 250 килограммлик қуйма Тои Голд Мусеум музейида 2005-йилдан бери сақланади.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 10:01


🖊 Инглиз тилидаги ажойиб ёзув

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 06:29


🇭🇷 Хорватия

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 06:29


#sizgailindim

🎥 Nomi: Qaroqchi chollar
📹 Sifati: HD 480p
📆 Yili: 1971
🎞 Janri: Komediya
🌐 Davlati: SSSR
🇺🇿 Tarjima: O'zbek tilida
Ⓜ️vesna346

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 06:28


🪻 Францияда лаванда ўсимлигини чиройли йиғим терим жараёни

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Nov, 06:27


"Uyqudagi xalqni uyg‘otish mumkin. Ammo o‘zini uxlayotganga solibyotgan xalqni uyg‘otib bo‘lmaydi." 

Maxatma Gandi

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 19:27


Марказий Осиё минтақаси Евросиёнинг марказий қисмида жойлашган ўзига хос ҳудуд бўлиб, табиий ва инсон ресурсларига ғоят бой, айниқса, ядровий қуролга эга бўлган Россия – Хитой – Эрон мамлакатлари ўртасида жойлашган геостратегик аҳамиятга эга субрегион ҳисобланади. 
  XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси Марказий Осиёни босиб олди. XX асрнинг бошларига қадар минтақа Чор Россиясининг[1] вассали сифатида, мустамлака ҳолатида бўлган. 1917 йил империядаги октябрь тўнтарилиши ва ҳукумат тепасига советларнинг келиши Марказий Осиёга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Туркистондаги маҳаллий аҳолининг миллий-озодлик ҳаракатлари кучайган ушбу даврда ўлка “Қизил армия” томонидан қайта босиб олиниб, социализм ва коммунизм ғоялари асосида Шарқдаги РСФСР бошчилигидаги совет минтақаси сифатида шакллантирила бошланди.

👉Батафсил👈

Ⓜ️centerasia_library

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 15:35


🇺🇸 Лос-Анджелес, АҚШ.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 15:35


🇰🇿 Қозоғистон.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 14:54


🪵 Ўтинни майдалайдиган ускуна

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 14:54


🪵 Ёғочдан коса шаклидаги идишни ясаш жараёни

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Nov, 08:10


🤯 Ҳақиқий мувозанат устаси

Роҳиб тик қияликдан хавфсизлик тросисиз кўтарилаётган бир пайтда ёнидаги алпинистлар унинг ҳаракатларидан шунчаки ҳайратда.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Nov, 19:35


Бу Дания пойтахти Копенгаген чеккасида жойлашган “Amager Bakke” ахлатни қайта ишлаш заводи. Завод нафақат ахлатни қайта ишлайди, балки ахлатни кераксиз миқдорини ёқиши натижасида 160 мингта квартирани иссиқлик билан, 62500 квартирани электр энергияси билан таъминлайди. Завод шаҳар, яъни маҳаллий муниципал бюджет ҳисобига қурилган. Бу заводни қурдик деб бутун дунёга жар ҳам солинмаган.

Заводнинг том қисми тоғ чанғи спорти учун трасса сифатида, деворлари эса альпинизм спорти учун хизмат қилади. Шуни айтсалар керак-да ҳақиқий тараққиёт, ренессанс деб.

Интернетдан олинди
fayzboguz

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Nov, 18:22


Dunyodagi eng kuchli pasportlar.

1. 🇸🇬 Singapur
2. 🇩🇪 Germaniya
3. 🇮🇹 Italiya
4. 🇪🇸 Ispaniya
5. 🇫🇷 Fransiya
6. 🇳🇱 Niderlandiya
7. 🇫🇮 Finlyandiya
8. 🇯🇵 Yaponiya
9. 🇸🇪 Shvetsiya
10. 🇳🇴 Norvegiya
11. 🇩🇰 Daniya
12. 🇭🇺 Vengriya
13. 🇨🇿 Chexiya
14. 🇵🇹 Portugaliya
15. 🇦🇹 Avstriya

(VisaGuide pasport indeksi)
Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

13 Nov, 20:44


🇺🇸 Нью Йоркнинг юқоридан кўриниши. АҚШ.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

13 Nov, 20:43


🇪🇬🏢 Misr “Oktagon”i

"Oktagon" Misr Qurolli Kuchlarining kelajakdagi yangi shtab-kvartirasi boʻlib, rasmiylar uni Qohirada qurmoqchi.

Bu yerda eng muhim anjuman va uchrashuvlar o‘tkazilishi rejalashtirilgan. "Oktagon" loyihasining aksariyat qismi allaqachon yakunlangan. Butun majmua 189 ming kvadrat metr maydonni egallaydi. Inshoot qadimgi Misr uslubida qurilgan 8 qirrali 8 ta binodan iborat.

Ma'lumot uchun Misr harbiy qudrati bo‘yicha dunyoda 14-o‘rinni, Yaqin Sharqda Turkiyadan keyingi 2-o‘rinni, arab davlatlari orasida esa eng qudratlisi hisoblanadi.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

13 Nov, 06:22


Tabiiy boyliklar zaxirasi boʻyicha Top 10

1️⃣. Rossiya 🇷🇺
2️⃣. AQSh 🇺🇸
3️⃣. Saudiya Arabistoni 🇸🇦
4️⃣. Kanada 🇨🇦
5️⃣. Eron 🇮🇷
6️⃣. Xitoy 🇨🇳
7️⃣. Braziliya 🇧🇷
8️⃣. Avstraliya 🇦🇺
9️⃣. Iroq 🇮🇶
1️⃣0️⃣. Venesuela
🇻🇪

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

13 Nov, 06:21


Dunyoning eng boy mamlakatlari (1963-2023)
[Aholi jon boshiga yalpi milliy daromad]

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

13 Nov, 00:13


🇨🇭 Алп тоғлари, Швейцария.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 19:05


💰 Pullaringizni begonalardan berkitish va saqlash uchun noodatiy joylar

⚠️ Faqat yashirgan joyingiz esdan chiqib qolmasin-a...


Ⓜ️foydali_moliya

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 18:51


#izohsiz

🇦🇹 Suratlarda Avstriya Prezidenti - Aleksander Van der Bellen.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 18:03


🇮🇷 Эрон.

Тарона таниқли курд қўшиқчиси Ҳани Мужтаҳедий томонидан курд тилида куйланган.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 13:37


#sizgailindim
Ҳусниддин Холиқов - Она

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 12:09


🇰🇬 Кўк-Кийа водийси. Қирғизистон, Норин тумани.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 10:55


"Асосийси қатъият ва сен барибир унга эришасан!"

Пингвин. 😁

Ⓜ️Ёввойи Табиат

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

12 Nov, 10:54


🇩🇪 Франкфурт, Германия.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

11 Nov, 16:59


🇷🇺 Санкт-Петербург.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

11 Nov, 16:58


​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Ахмаджон

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

11 Nov, 12:55


🇵🇹 Мадейра ороли, Португалия.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

11 Nov, 06:22


Шахматни ҳинд браҳмани ихтиро қилган. Бир куни рожа ундан ўз ихтироси учун мукофот сифатида нима олишни хоҳлаётганини сўраганида, браҳман ундан шахмат тахтасининг биринчи катаги учун бир дона, иккинчи катаги учун икки дона, учинчи катаги учун тўртта ва ҳоказо дон тўлашини сўрайди.

Математикани тушунмайдиган ҳукмдор тезда рози бўлди, ҳатто ихтирога бундай паст баҳо беришдан бироз хафа бўлиб, хазиначига ҳисоблаб чиқишни ва ихтирочига керакли миқдордаги донни беришни буюрди.

Бироқ, маълум бўлишича, буни тўлашнинг иложи йўқ экан, чунки дон миқдори бутун инсоният тарихида йиғилган буғдой ҳосилидан ошиб кетди.

Бутун тахтада 2 нинг 64-даражаси сонича, яъни 18.446.744.073.709.551.616 дон бўлади. Унинг умумий оғирлиги 461 168 602 000 тоннани ташкил қилади. Бундай миқдордаги донни жойлаштириш учун сизга 10х10х15 км ҳажмдаги омбор керак бўлади.

Хулоса шуки, математикани билган ҳеч қачон кам бўлмайди!

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

10 Nov, 19:32


#sizgailindim
🎥 Tabib
1981 Polsha

Ⓜ️vesna346

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Nov, 05:27


🗺 Konstitutsiyaga ega boʻlmagan davlatlar:

🇮🇱 Isroil
🇸🇲 San-Marino
🇱🇾 Liviya
🇬🇧 Buyuk Britaniya
🇨🇦 Kanada
🇳🇿Yangi Zelandiya

🇸🇪 Shvetsiya
davlatlarida Konstitutsiya joriy qilinmagan.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

05 Nov, 03:07


🇨🇭 Via Ferrata Mürren, Швейцария.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 20:24


Кашмир тоғлари.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 14:44


🇰🇬 Қирғизистон ўрмонларида нонушта.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 14:44


#ҚОЙИЛ

🇺🇿Ўзбеклар Антарктидани забт этишмоқда

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 10:21


#yaxshikayfiyat

Nikita Xrushev bir qator kolxozlarni aylanib, cho‘chqa firmasiga tashrif buyuribdi. U bilan birga kelgan “Правда” gazetasi fotomuxbirlari maqola chiqarish uchun rasmlarga olishibdi. Gazeta muharrirlari rasmga qarab turib, unga qanday nom bersak ekan deb rosa o‘ylanib qolishibdi.

Ulardan biri - “O‘rtoq Xrushev cho‘chqalar orasida” deb taklif beribdi. To‘g‘ri kelmaydi debdi boshqalar

Ikkinchisi - “Cho‘chqalar o‘rtoq Xrushev atrofida” debdi. “Esing joyidami, axir bu Bosh kotib bo‘lsa, boshqa bir durustroq nom topishimiz kerak” deyishibdi.

Rosa o‘ylashibdi va nihoyat tongda nashr etilgan gazeta surati ostiga “O‘rtoq Xrushev - chapdan uchinchi” deb yozib qo‘yishibdi.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 09:44


🇪🇸 Барселона, Испания.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 09:18


🇨🇳🏢📚 Nilufar kutubxonasi

Xitoydagi Suchjou universitetining kutubxonasi Nilufar guliga o'xshaydi. Inshoot arxitektori Xitoy qurilish sanoati sohasida eng yuqori mukofot – "Luban" mukofotiga sazovor bo'lgan.

Kutubxonada 750 ming kitob to'plami saqlanadi, ular orasida 150 mingi qadimiy kitoblardir. Xitoy va xorijiy tillarda 1500 dan ortiq nomdagi davriylik, 60 dan ortiq ma'lumotlar bazasi mavjud.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 08:00


🇺🇿Telegramda manfaat olish mumkin boʻlgan Siyosat , Tarix , Geografiya va boshqa turli sohalarga 30 dan ortiq kanallar jamlanmasini sizlarga taqdim etamiz.

Siz ushbu "Ilmiy" jildimiz orqali koʻplab bilimlarga ega boʻlishingiz mumkin.

Kanallarga a'zo boʻlish uchun ushbu yozuv ustiga bosing.

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 05:52


🇺🇿 Бу Швейцария эмас, бу Ўзбекистон.

Аршан булоқ - Узун кўл, перевал Эртошсойдан кирилади. Наманган вилояти.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 05:42


Umumiy turkiy alifbo

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

04 Nov, 05:14


Қариликни ўтказиш учун энг яхши жой — Япония

Бу хулосага дунёнинг 200дан ортиқ мамлакат қатнашган тасдиқланган сўров натижасида келинди. Тадқиқотчилар турли мамлакатларда кутилган умр давомийлиги, ҳаёт сифати ва нархи, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, бахтиёрлик даражаси ҳамда иқлимни таққослашди.

Япония 100 баллик шкалада 100 балл тўплади. Иккинчи ўринни 95,1 балл билан Нидерландия, учинчи ўринни эса 93,7 балл кўрсаткичи билан Дания эгаллади. Барча мамлакатларда умр давомийлиги 83 ёшгача боради.

Сизнингча, Ўзбекистон бу рейтингда нечинчи ўринни эгаллаши керак?

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Oct, 09:28


Yerning markazida. Kitoda bir kun.

Kanalga obuna bo'lish 👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Oct, 06:18


#Bilasizmi

"G'or maktabi" haqida eshitganmisiz?

Xitoyda joylashgan bu maktab o‘zining noyob joylashuvi bilan ko‘pchilikning e’tiborini tortgan. 1984-yili g‘orda 8 nafar o‘qituvchi va 186 nafar o‘quvchi bilan maktab ish faoliyatini boshlaydi.

Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/895

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Oct, 06:17


🐴 Баъзида отларнинг кўз ёш йўллари ёпилиб қолгани сабабли уларда кўз қуриши муаммоси келиб чиқади

Ветеринар одатда бу муаммони бурун тешигига киритилган трубка орқали шўрланган эритмани помпалаш орқали ҳал қилади, бу эса “кўз ёшга ўхшаш” ювиш эффектини яратади.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

24 Oct, 06:17


🏜 Саёҳатга чиқинг!

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 17:40


🇹🇯 Тожикистон.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 16:37


🇮🇷 Эрон шаҳарлари.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 16:37


ХИТОЙ ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ ВА МАТАЛЛАРИ

Ёмон сўзлар тилдан тез сирпанади.
* * *
Минг кун шарпа бўлгандан, бир кун одам бўлган маъқул.
* * *
Сен юрган йўлни сендан олдингилар қуришган.
* * *
Тананг – ҳаракатда, ақлинг – мувозанатда, қалбинг тоғдаги кўл сувидек шаффоф бўлсин.
* * *
Қор ёғаётганда совуқмас, эриётганда совуқ.
* * *
Маҳорат тажрибанинг ортидан келади.
* * *
Табассуми йўқ одам савдо билан шуғулланмасин.
* * *
Зарур эмас юмушни
Шошиб бажариш керак –
Шошмай бажариш учун,
Ўта зарур юмушни.
* * *
Ҳеч қанақа бойликка
келажакнинг илмини
сотиб олиб бўлмайди.
* * *
Ҳар битта омадсизлик ақлни ўстиради.
* * *
Ёмонликни кўрмайман,
Ёмонликни эшитмайман,
Ёмонликни гапирмайман.
* * *
Йиллик режа баҳорда,
Кунлик режа саҳарда.
* * *
Одамларнинг қалби одамларнинг юзи каби бир хил эмас.
* * *
Битта одам ёлғон айтса, юзта одам уни ростга йўяди.
* * *
Узоқ дард чексанг, ўзинг табибга айланасан.
* * *
Бахтсизлик ўзига очилган эшикдан киради.
* * *
Шамоллар мавсумини сезган одам шамолга тўсиқ қурмасин, шамол тегирмони қурсин.
* * *
Оҳиста қадам босган узоққа боради.
* * *
Ким оловга яқин ўтирса, ўша биринчи ёнади.
* * *
Нотўғри йўл бўлади, ечимсиз вазият бўлмайди.
* * *
Энг шод дамида ҳам чеккан азоб-уқубатларини унутмайдиган одам энг ақлли одам.
* * *
Агар қалбимда гуллайдиган шох қолган бўлса, унга булбул албатта келиб қўнади.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 12:51


Uzr, rus tilini bilmayman-da...

Juda ham ta'sirli, aynan nuqtasiga urishibdi.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 08:58


БУ МИЛЛАТЛАР КАМДАН КАМ ТИЛГА ОЛИНАДИ / ЭНГ КАМЁБ ХАЛКЛАР

Kanalga obuna bo'lish 👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

23 Oct, 08:27


🏠 Хитойдаги “мих-уй”лар

Бу атама билан эски, бузиб юборилган мавзеда жойлашган, бироқ қандайдир сабабга кўра бузилмай қолган, кўзда тутилмаган жойда қад ростлаб турган, кўриниши ўринсиз ва янги бинолар манзарасини бузаётган “арвоҳ” турар-жойларга нисбатан қўлланилади.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 21:00


#Субхоналлоҳ

Ўзимизни балиқчи акаларимиз Мусо балиғи тутиб олишибди😳

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 19:30


🌊 Баландлиги булутларга етадиган улкан тўлқин

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 15:09


#бурчакдагитарих

Алясканинг АҚШга сотилиши

Аляска 1732 йилда Михаил Гвоздев ва Иван Фёдоровлар бошлиқ рус экпедицияси томонидан кашф этилган ҳамда Россия империяси мулки деб эълон қилинган. Узоқ йиллар бу ўлканинг империя учун бирор-бир нафи тегмади. Аляскадан давлат эмас, жисмоний шахслар фойдаланиб юришди. 1799 йилда Аляскада “Рус-Америка” компанияси деб номланган махсус монополистик ташкилот тузилди. Бу ташкилот Аляска Қўшма Штатларгаcсотилгунга қадар бу ҳудудни бошқариб келди.

Аляскани сотиб юбориш фикри Шарқий Сибир губернатори граф Николай Муравёв-Амурскийдан чиққан эди. 1853 йилда у императорга ёзган хатида Россия бунчалар узоқда бўлган бу ўлкани сақлай олмаслигини, имкон бўлди дегунча Аляскани пуллаб, бу маблағни ички муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Сибир, Амурбўйи ерларини ўзлаштиришга, Осиёдаги таъсирларни кучайтиришга сарфлаш лозимлигини батафсил тушунтиради.

Турли хил урушларга аралашиб қолган, иқтисоди анча ночор аҳволга тушиб қолган Россия бордию Аляскага бирорта давлат ҳужум қилса ҳимоя қилолмаслиги аниқ эди. Аляска сотилмаса ё борган сари қудрати ошиб бораётган АҚШ, ё Россия билан ёвлашиб юрган Буюк Британия эртами-кечми бу ҳудудга кўз тикиши ва эгаллаб олиши аниқ эди.

Бу ҳолат император Александр ИИнинг укаси, буюк князь Константин Николаевични ташвишга солади ва у Вашингтондаги Россия вакили, барон Эдуард Стеклга Аляскани сотиш лозимлиги уқтиради. 1857 йилда Россия ташқи ишлар вазирлиги бу таклифни кўриб чиқади ва маъқуллайди. Лекин бу масала АҚШда бошланган фуқаролар уруши туфайли кейинга қолдирилади. 1866 йилда Александр II нинг ўзи ҳам иштирок этган махсус кенгашда Аляскани камида 5 млн долларга сотишга қарор қилинади.

1867 АҚШ президенти Жонсон бу фикрни маъқуллайди ва бу масала юзасидан Уилям Сюардни вакили этиб тайинлайди. 1867 йил 30 мартда Аляска сотилиши бўйича иккитомонлама шартнома имзоланади. Умумий майдони 1 518 800 км² бўлган Аляска 7, 2 миллион доллар (ҳозирги ҳисоб бўйича тахминан 120 миллион доллар) қийматга тенг олтин бериш шарти билан Россияга сотилган. 1867 йилнинг 18 октябрида Аляска расман АҚШга топширилди.

🔥 @burchakostida

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 15:08


📚 Хитой мактабларида доскага ким чиқишини нейротармоқ аниқлаб бермоқда

Сунъий идрок барча ўқувчиларнинг эмосияси ва мимикасини ўқиб, дарсга ёмон тайёргарлик кўрган ўқувчини доскага чорлайди.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 04:57


Бугунги кунда дунёнинг энг қадрсиз (АҚШ долларига нисбатан энг арзон) валюталари ўнталиги

Ⓜ️bankmijoz

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

22 Oct, 04:56


♟️ Металлдан шахмат фигурасини ясаш жараёни

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

21 Oct, 18:54


Бундан 35 йил олдинги: (1989-йил 21-октябрь) Ўзбек тили расмийланиши хусусида бўлган миллий курашни қисқа видеолавҳадан кўринг. Бугунги авлод ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш битта ҳужжатни имзолаш билан ҳал бўлган, деб ўйлаши мумкин. Аслида эса, бу катта меҳнат билан қўлга киритилган.

Ⓜ️mushtumjurnali

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

21 Oct, 18:43


🏜 Ер юзидаги энг чиройли 5 та жой.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

21 Oct, 18:41


🛢 Нефть ишлаб чиқарилиш жараёнини кўрганмисиз?

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz

Qiziqarli Geografiya🌎

21 Oct, 18:32


❗️Антарктида яшил рангга айлана бошлади - сунъий йўлдош тасвирлари абадий муз орасида ёрқин яшил ўсимликлар ўсиб чиққанини кўрсатади.

Олимлар сўнгги 40 йил ичида "кўкаламзорлаштириш" майдони 10 баробар ошганини ва тез орада ландшафт таниб бўлмас даражада ўзгаришини айтмоқда.

Kanalga obuna bo'lish👇👇👇

🌏 @qiziqarligeografiyauzz