🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀 @qd1978 Channel on Telegram

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

@qd1978


🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀 (Uzbek)

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀 Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal siz uchun erkaklar va ayollar uchun modaning eng yangi yangiliklarini, sozlamalarni va tavsiyalarni taqdim etadi. Bizning kanalda sizga modaning so'nggi modasini, stilini va uslubini o'rganishga yordam beradigan ko'plab qiziqarli darslar va maqolalar mavjud. Agar sizga modaga qiziqqan bo'lsangiz yoki kiyim-kechak tanlashda yordam kerak bo'lsa, bizning kanalimiz sizga yoqadi! Bizning jamoamizga qo'shiling va modaning eng so'nggi yangiliklarini bilib oling. Kanalimizga a'zo bo'lish bepul! 🥀🥀

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:55


Келинлар қўзғолони...

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:49


Яхши кайфият учун...

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:46


Тоғни урсанг талқон қиласан,
Қушлар каби само қучасан
Кўча кўйда мағрур юрасан,
Агар Отанг ёнингда бўлса...

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:46


ОНАМГА Ёрдам Берай

Худойимдан тилагим,
Кучли қилсин билагим,
Оқ йўл бериб силаган,
Онамга ёрдам берай.

Ёлғиз ўзи қийналди,
Тинмай ишлаб, илғанди,
Фақат биз деб боғланди,
Онамга ёрдам берай.

Тақдир экан пешона,
Орзу қилмас кошона,
Биз деб чиқмас остона,
Онамга ёрдам берай.

Қийналмасин волидам,
Биръоз олсинда шу дам,
Кўнглингиздан кетсин ғам,
Онамга ёрдам берай.

Тикон боса ҳам турар,
Қўрқмасдан босиб юрар,
Аллоҳдан тинмай сўрар,
Онамга ёрдам берай.

Ожиз қўли музлади,
Кулиб меҳр излади,
Кўпчликни сизлади,
Онамга ёрдам берай.

Ҳали ёшман биламан,
Тинмай меҳнат қиламан,
Онам эҳтиёт қиламан,
Онамга ёрдам берай.

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:45


📹 Она биласизми нега маъюсман... 😔

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 14:32


Ҳавас қилса арзийди🥰

Ҳаммамизга ҳам шу ёшларда севиб - севилиб юриш насиб қилсин!

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 13:49


Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ.....
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.
🌷🌷🌷🌷

🥀🥀УМР ЙУЛЛАРИ🥀🥀

24 Nov, 13:48


Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.

Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда ортадиган, яширилганда сўнадиган нарсадир.

Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.

Эрмисиз, аёлингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан талтайиб яшнасин.

Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.