Neueste Beiträge von Кайнона ва келинларга маслахатлар (@qaynonakelinla) auf Telegram

Кайнона ва келинларга маслахатлар Telegram-Beiträge

Кайнона ва келинларга маслахатлар
Ассалому Алайкум ушбу сахифани Мамадалиева Мавлудахон Хайдаровна томонидан юргизиб борилади. Реклама ва таклифлар булса бемалол мурожаат килинг

@MamadalievaMX
1,478 Abonnenten
985 Fotos
3,403 Videos
Zuletzt aktualisiert 26.02.2025 19:45

Der neueste Inhalt, der von Кайнона ва келинларга маслахатлар auf Telegram geteilt wurde.


Бугун вафот этган Авазбек Эргашев 16 йил ҳоким бўлиб ишлаганидан сўнг Қўрғонтепа халқи билан шундай хайрлашган эди. Ҳокимларда учрайдиган камдан-кам холатлардан бири.
(2020 йил, 20 декабр)

Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл тумани Оқтепа қишлоғида туғилган, бугун 58 ёшида оламдан ўтди.

Жаноза намози марҳум ўзи туғилиб ўсган Олтинкўл туманидаги Оқтепа жоме масжидида Жума намозидан сўнг ўқилади.

Масжид локацияси👉 ШУ_ЕРДА

Марҳумнинг яқинларига сабр берсин.👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA

Опажоним ❤️
Меҳрибоним
бу гуллар сизга
Сизни жудаям яхши
кўраман..❤️🫂👑


Опаларимизга юбориб қўямиз

👉Aptekauz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!

КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

ҚИШ  ЧИЛЛАСИ кириб келди

Азизларим шу бугундан
Бошланди "Қиш чилламиз"
Эсон~ омон чиқайлик
Қуримасин  силламиз

"Айамажиз~олти кун
Қахр айласа қаттиқ кун"
"Хали олдинда тўқсон
Дер! ~бир кунимча йуқсан"

Чилладан сўнг "хилласи"
"хут~ют" лари бор хали
Сариқ сумалак осилган
Бўлган экан томлари

Момоларнинг билиб~билиб
Айтиб кетган гаплари
Бу ҳаммаси қиш фасли
Ва чиллага хослари

Ўзбегимдан айланай
Хар гапида хикмат бор
Аждодлар ўзи тарих
Изида хақиқат бор

Замонага яраша деб
Бизлар дуо.қилайлик
Қахратон қиш чилласидан
Эсон~ омон чиқайлик

Хуршидабон

🌹Оналарнинг дуоси олтину зарлардан аълодир.
Онаси борлар, оналарингизни қадрланг
Онанинг дуоси ижобатдир


Тавсия: @Baxtli_OiIam

Телеграм💞
@JuftiHaloIim💞

🌹Обуна бўлинг🌹
https://t.me/+iTFvabS9u4NmYTUy

Умр оқар дарё...

Видеони кўриб этларим жимирлаб кетди, яқинларни борида қадрига етинг! 😢

Ибрат учун яқинларга юбориб қўйинг

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

Farzandimga maktub
O.Xasanov, Liderlar kitobidan

Ҳеч қачон, ҳеч кимга, қандай одам эканлигингизни исботламанг. Ким Cиздаги ёмонликни ёки яхшиликни кўришни хоҳласа, Сиз айтмасангиз ҳам буни кўради...

• ​​Китоб ўқишнинг фойдалари:

Китоблар хотирани ҳимоя қилади. 

Ушбу факт Америка Неврология академиясининг тадқиқотчилари томонидан аниқланган. Экспериментда ўлимидан 6 йил олдин 294 киши иштирок этди. Ўқиш 32% дан кўпроқ қобилиятга эга эканлиги, ёши улғайганда хотира пасайишини секинлаштириши маълум бўлди.

Ўқиш ақлни оширади.

Лондоннинг Кинғс Cоллеге ва Эдинбург университетининг олимлари қарийб 9 йил давомида 1890 жуфт эгизакларни кузатиб боришган. Тажриба давомида ўқиш қобилиятлари ва предметларнинг билим қобилиятлари ўртасида аниқ боғлиқлик борлиги аниқланди. Бошқача қилиб айтганда, одам қанчалик кўп ўқиса, у шахс сифатида ривожланади.

​​​#наср

ЙЎЛОВЧИ

– Кўзингизга қарасангиз-чи, ҳой! – йигит тармозни қаттиқ босгач, ҳозиргина машинасининг тагига кириб кетишига бир бахя қолган йўловчига бақирди. Сўнг дарҳол автомобилидан тушиб, йўл ўртасида қаққайиб турган ўзи тенги йигитнинг ёнида ҳозир бўлди: – Кармисиз, нима, сизга гапираяпман? Сал қолса, босиб кетардим...
– Яхши бўларди...
Маъюс шивирлаш ҳайдовчи йигитнинг шаштини пасайтирди. Йўловчи ўйчан нигоҳларини узоқларга тикканча чайқалиб юра бошлади. “Аниқ бир фалокатга йўлиқади, маст кўринади”, ўйлади ҳайдовчи.
– Юринг, манзилингизга ташлаб қўяман.
Аммо йўловчи уни эшитмагандек тентираб кетаверди. Ҳайдовчи унинг билагидан ушлаб, машинаси томон судради.
– Ўтиринг! Бу алфозда кўчада қоласиз! Изғиринни қаранг ўзи...
Йигит унга бўйсуниб машинага ўтирди. Унчалик маст ҳам эмас экан, қандайдир ҳардамхаёл...
– Қаерга борамиз? Манзилингизни айтинг.
– Энди борар манзилим йўқ... Муҳаббат номли уйдан ҳайдашди. Қаҳратонда қолдиришди...
Йўловчи йигитнинг телбанамо сўзларидан ҳаётида қандайдир ёмон ҳодиса юз берганини англаган ҳайдовчи унинг ҳолатини сал тушунгандек бўлиб, машинани ўз уйи томон ҳайдади.
Уйига етиб келгач, йигитни меҳмонхонага бошлади. Аччиққина кўк чой дамлади. Йўловчи ўзи бир дардкашга муҳтож эканми, суҳбатлари ярим тунгача чўзилди.
– Бугун у менга таклифнома тутқазди... шунчаки, ҳудди ўртамизда ҳеч нима бўлмагандек. Қизиқ, бу хабарни эшитиб юрагим тўхтаб қолса керак, деб ўйлагандим. Ҳалиям яшаяпман...
– Бевафо денг... – ҳайдовчи йигит бошини сарак-сарак қилди. – Эҳ, бу замон қизларига ишонч йўқ ўзи. Шунинг учун менам қизларга ишонмай, келин танлашни онамга топширгандим. Ўзларига ёққан қизни танладилар. Яқинда тўйимиз... Ҳақиқий севги-муҳаббат тўйдан сўнг пайдо бўлади. Сиз бу ўткинчи ғам-аламга кўпам берилманг, дўстим. Вақт барига даво.
– Беш йиллик муҳаббатимга вақт қачон даво бўлар экан? «Нега» деган саволдан қутула олармикинман? Энди бировни у каби сева олармикинман? – йўловчининг кўзига ёш келди. Билдирмаслик учун чойдан ҳўплади.
Ҳайдовчи унинг елкасига қоқди:
– Ўзингизни қўлга олинг! У кўз ёшларингизга арзимас экан. Тақдир сизнинг фойдангизга ишлаган: бир субутсиз жуфтдан қутқарибди.
Йўловчи аламли кулди. Қўйнидан таклифномани чиқариб ғижимлаб ирқитди.
– Қачонлардир «сизни севаман» деб пичирлаган лаблар, қулоқларимни қитиқлаган зулфлар, шу каби қаҳратонда қўлларимни иситган кафтлар, фақат менга қадалган нигоҳлар... энди тамоман бегонага насиб этмоқда. Аммо у буни шунчалик табиий қабул қилдики... муҳаббатимиз учун курашишни истамади. Ота-онасининг сўзидан чиқа олмаслигини айтди.
– Шунча вақт... нега ўзингиз совчи юбориб розиликларини олмагандингиз?
– У тенгим бўлганида биз аллақачон бирга бўлардик. Дунёда мансаб, пул, бойлик деган нарсалар ҳам борки, ҳамиша муҳаббат йўлига ғов бўлиб келган. Унинг отаси сарфлаган бир кунлик пулни ота-онам бир ойда ҳам топа олишмайди. Лекин мен доим ўз кучимга ишониб келганман! Куни кеча лавозимим кўтарилди. Энди отаси розилик берар, деб севганимдан суюнчи олишга ошиқдим. У эса... «суюнчи»ни аллақачон ҳозирлаб қўйган экан!
– Ҳа... қиз бола кўп ҳолатда отасига қарши чиқа олмайди. Уни ҳам тушунинг.
– Тақдир... ҳай, майли. Тунда сизни ҳам безовта қилдим. Энди кетай...
– Эрталаб кетарсиз. Ёки элтиб қўяй...
– Раҳмат, ҳожати йўқ. Уйим шу атрофга яқин. Онам кутиб қолгандир...
Икки йигит қуюқ хайрлашди. Йўловчи негадир енгил тортган, совуқ ҳаво заҳри юзини чимдиласа-да, шаҳдам кетиб борарди. Бу изғирин унга нима бўпти? Ҳали ҳаётида баҳорлар келади...
Ҳайдовчи йигит бўлса уни кузатгач, меҳмонхона диванига чўзилди. Ўз ҳаёти, бўлажак умр йўлдоши ҳақда ўй сурди. Бор-йўғи икки марта кўришган бўлсалар-да, бу қиз ўзига ипдек боғлаб олди. Йигит у билан бахтли бўлишига ишонади...
Шу пайт кўзлари стол тагида ётган бояги таклифномага тушди. Йўловчи уни қолдириб кетибди. Беихтиёр уни очди. Очдию... ҳайрат тўла кўзларида боягина ёниб турган туйғу ўрнини кучли оғриқ эгаллади: ўша сана, ўша ресторан, ўша...
Таклифномада ўзи ва бўлажак рафиқасининг исм-шарифи ёзилган эди...

@ibratli_sozlar